Бахтигул ва Бахтиёр

МУҚАДДИМА

Юзу икки ёшида,
Отахон чол қошига
Келишиб бир тӯп бола—
Гӯё, олов шалола.
Эртак мағзидан тӯймай,
Чолни ҳолига қӯймай:
-Ҳой, отахон, отахон,
Ҳар пандингиз бир жаҳон.
Бизни дейсиз, “қоқиндиқ”,
Сизни жуда соғиндик.
Ӯтшишдан бӯзлаб беринг,
Бир эртак сӯзлаб беринг.
Чол қоматини ростлаб,
Эртакдек ӯзин мослаб.
Жарққа очилиб кӯзи,
Лабидан учиб сӯзи:
-Яқинроқ кенг, жонларим,
Жон ичра иймонларим…
Ҳар дил бӯлса соф, ҳалол,
Умри бӯлгай безавол!
Тӯғри ҳамиша ӯзар,
Қаллоб охири тӯзар,
Камтар топади камол,
Ман-манни туби завол.
Журъатга эш жасорат,
Жасоратга меҳр фақат.
Иғво, тӯҳмат сӯнгли вой,
Кӯпин кӯрдим вой, вой-вой…!!!
Жадал йиғилган дунё,
Оқибат жонга жафо.

Ҳалоллик маҳсули нақд,
Тенг келолмас тожу тахт.
Виждон бирла нону туз,
Олтиндан қиммат ҳақ сӯз.
* * *
Гапга солмасдан улоқ,
Обдан солсангиз қулоқ.
Барин илиб олурсиз.
ДОНО бӯлиб қолурсиз…
– 1 –

Жуда қадим замонда,
Биздан узоқ томонда,
Бир катта мамлакатда
Халқ экан ҳаракатда.
Подшоси экан золим,
Хор экан доно, олим.
Юрти экан кӯп хароб,
Барча тортаркан азоб.

* * *
Эм бӯлмаса омонда,
Йӯқлик жуда ёмонда…
Бир камбағал бор экан,
Жуда ҳам хор-зор экан.
Исми экан Алиқул,
Йӯқсилликка экан қул.
Бор экан икки ӯғли,
Юраги ӯтдор, чӯғли.
Каттасикан Бахтиёр,
Кичкинаси Шодиёр.
Яшашаркан ярим оч,
Оч ҳам ярим яланғоч.

* * *
Очиғини айтганда
Ӯша ёвғон пайтларда
Эл тортиб жабру жафо
Келганкан қаттол вабо.
Алиқулу хотини-
Қуриб дармону тини
Дардлари ҳаддан ортиб
Вабо азобин тортиб
Ӯғлин чорлаб қошига
Қӯнқайтириб бошига

Дебди: Оҳ, қулоқ солинг,
Пандимиз ёдлаб олинг.
Валиқул жон қӯшнимга,
Қӯшнижоним-дӯстимга.
Худо берди ойдай: қиз,
Гӯёки, Зӯҳро юлдуз.
Бахтиёрга бӯл деб гул,
Исмин қӯйдик БАХТИГУЛ.
Бахтиёрига боқиб,
Дили шамини ёқиб,
-Агар сен ӯлмай қолсанг,
Шамшоддек йигит бӯлсанг,
Бахтигулла бӯй бӯйлан
Орзуйим – унга уйлан.
ОНА айтиб насиҳат,
ОТА сӯзи панд-ҳикмат.
Начора, эру хотин,
Тонг ҳам отмай ӯша тун.
Оҳ тортишиб ӯтдилар,
Баббаробар кетдилар…

-2-
Замон эрди бевафо,
Етимлар тортди жафо.
Юрар эшикма-эшик,
Юрак-бағри минг тешик.
Минг бӯлак уст~бошлари,
Шашқатор кӯз ёшлари.
Йиллар oша йил ӯтди,
Ака-ука қон ютди.
Замона зулм ӯчоғи,
Зап қайралган пичоғи.
Шоҳдан қочган адолат,
Гумдон бӯлган саҳоват.

* * *
Бахгигулнинг Онаси-
Она- меҳригиёси.
Эрди кӯпдан хабардор-
Илм ҳамиша даркор.
Бахтигулда ӯзга ҳол,
Тоза, осуда аҳвол.
Табассуми юзида,
Ғайрат тӯла ӯзида.
Маъсума соф, осуда,
Ҳусни ойдан зиёда.
Ӯқишга меҳрин қӯйиб,
Илм ҳикматин туйиб,
Ӯқиб илми-тиббиёт,
Варзишин кӯп этди ёд.
Ӯқирди такрор-такрор,
Мағзин чақарди минг бор.
Яшнаб сарви камоли,
Ақл-идрокда олий.
* * *
О, Бахтигул оппоқ қиз,
Сулувликда ҳеч тенгсиз.

Ойдан равшанроқ юзи,
Офтобдек чақноқ кӯзи.
Келишган қомат бӯйи,
Яхшилик фикри-ӯйи.

-3-
Бахтиёру Бахтигул,
Мисли гул бирла булбул.
Бирга ӯқишар эрди,
Шеър ҳам тӯқишар эрди.
Кувнаб, ӯйнашиб, кулиб,
Дилда муҳаббат тӯлиб.
Аммо, танда хорликни,
Юпунликни, зорликни,
Жабрини тортар эрди,
Дард-алам ортар эрди.
Алам жонлардан ӯтиб,
Ака-ука қон ютиб,
Чидай олмай Шодиёр,
Дебди: Ака, гапим бoр:
-Бахтигул отасига,
Бихалфа онасига.
Бориб бӯйин эгайлик,
Отам сӯзин деяйлик.
Отаси рози бӯлса,
Онаси рози булса.
Тезда тӯйни қилайлик…
Валибобо қошида
Таъзим этиб бош ила.
Тахти дилдан этиб арз,
Астойдил сӯрашди роз.
О, бобохон – туриб мард,
Куймай зилу замбил шарт,
Мол сурамай бир дона,
Рози-бӯлди мардона.
Бахтигулга дебон сир,
-Қизим, қабул эт, гапир.
Назар солди қизига,
Зӯҳродек юлдузига.
Бахтигул ойдай маъсум,
Этди таъзим, табассум.
Қаққос кулгундай гулшан,
Офтоб, Ой сочгандай шан.
Бир косача сув билан,
Никоҳ этди жон дилдан.
Чалинди дилрабо куй,
Нурга тӯлда янги уй.
Бахтиёрликдан дарак,
Дӯстлар этди муборак!!!
* * *
Унутиб қора тунни,
Кӯрмоққа ёруғ кунни,
Оғиз теккaнда ошга,
Ғавғo тушдия, бошга?
Бахтиёр юриб-юриб,
Кӯплар билан ӯлтириб.
Эшитиб ҳаж таърифин,
Ишқ аро ололмас тин.
Гирдоб хаёлга ботмиш,
Ӯзин жуда йӯқотмиш.
Этмоқчи ҲAЖга сафар,
Қучмоқчи дилга зафар.
-Мен кетаман,—деб олмиш,
Савдойи бӯлиб қолмиш.
Бахтигул ҳеч чидолмай,
Тобу тоқати қолмай
Дили тутоқиб оқиб,
Бахтиёрга тик боқиб:
-Бекорга ҳорманг ёрим.
СИЗсиз йӯқдир мадорим.
Сиз ёшсиз, ҳали вақт бор.
Мени йиғлатманг зор-зор.

Бахтиёрга шу они,
Бахтигулдек жонони,
Пашшачамас кӯзига,
Қулоқ солмас сӯзига.
На илож, Бахтигули
Қафасдаги булбули.
Йиғларди зору гирён,
Тор бӯлиб ёруғ- жаҳон.
Ирғиб туриб Шодиёр,
Шод, хуррам, тантанавор.
Акасига тик боқиб:
Кӯз учириб, қош қоқиб:
-Янгамни мен асрайман,
Жону дилдек сақлайман!
Деб, ичди катта қасам,
Ака кӯнглин этиб жам.
Ӯша кеча-кундузи,
Ғойиб бӯлиб юддузи,
Ҳаво қовоғин осди,
Бахтигулни ғам босди.
– 4 –
-Эҳ, акамдан на хат бор,
На бирорта хабар бор.
Йиллар ӯтди бедарак,
У ӯлган бӯлса керак?!
Деб, Шодиёр дилида,
Ғaвғо тушди тилида.
Кӯнгли этиб вас-васа,
Қалби солди талваса.
-Янгам гӯё бир пари,
Йигитлар хуштор бари,
Йӯқ! Йӯлимга соламан,
Ӯни ӯзим оламан.
Деб, қӯлига гул ушлаб,
Қаттол дилини хушлаб.
Айни баҳор ойида,
Тушди янга пайига.
Бахтигул эсон-омон,
Ҳеч парвосиз, бегумон.
Сой бӯйидан озода,
Бир катта мис кӯзада,
Келарди сув қӯтариб,
Ғам ,тӯла дили ҳориб.
О, Шодиёр тӯсатдан,
Таппа тушгандай отдан
Ушлаб янга қӯлидан
Урмоқ бӯлди йӯлидан:
-Акам ӯлгандир, дейман.
Кимлар кӯмгандир, дейман.
Ма, ол ушла, хушбӯй гул,
Ӯзимга бергил кӯнгил!
Сен мени ёр демасанг,
Ёнган кӯзинг ӯяман,
Аямайман, сӯяман!!!
Бахтигул қилиб фарёд,
Жон борича солиб дод!!!
Кӯзига тупроқ сочди,
Kишлоқ томонга қочди…
Шодиёр ичи куйиб,
Кечаси билан юриб.
Топди ӯз жӯраларин-
Гувоҳу сабабларин.
-Арз этаман қозига,
Ӯйнатаман созига.
Сиз тӯғри-тӯғри, дейсиз,
Қанд билан асал ейсиз.
Деб гапни қилмиш пухта,
Ғирт тӯҳматчи-дилсӯхта.
* * *
Эрта туриб қозига,
Зӯр бериб ӯз нозига,

Шум, ифлос дили бирла,
Заҳролуд тили бирла,
Юзу жағларин боғлаб,
Арз қилди ҳӯнг-ҳӯнг йиғлаб,
-Кӯп йилдирки, акам йӯқ.
Бизларга йӯқдир ҳуқуқ.
Янгам жуда шаҳло кӯз,
Айёр, тулки, ширин сӯз.
Аммо унинг қилмиши,
Бузуқчиликдир иши.
Қирқ йигитла қирқ кеча,
Қирқ кеча неча-неча.
Фоҳиша – базм эттилар…!
Не-не қилиқ эттилар.
Деб, тӯҳматни қотирди,
Ваҳимага ботирди.
Тасдиқлашди жӯралар,
Ғирт тӯҳматчи ғӯралар!
Ким ҳам қилар адолат,
Ким ҳам қилар далолат.
Қози айлаб қасамёд,
Дарҳол чақириб жаллод,
Ҳукм этди: ТОШБӮРОН!
Жаллод бажарди шу он.
Юм-юм йиғлаб ол гуллар,
Фиғон этди булбуллар,
Ҳалол дилни тиғлади,
Еру осмон йиғлади.
Гӯё зӯр офтоб ботди.
Тоғ остига гул қотди.

* * *
Эрта тонг бир йӯловчи,
Ӯтарди Йӯлдош овчи.
Йӯл четида тӯда тош,
Кӯриб, қашиб қошу бош.
Ақлини йиғиб олса,
Келиб бир қулоқ- солса,
Тош остида инграган,
Нолишда жон қийналган,
Овоз чиқарди гоҳ-гоҳ,
Инқиллаган вою, оҳ.
Йӯлдошнинг келиб раҳми,
Ишга тушибди фаҳми.
Тошни бир-бир очибди,
Чӯчиб бир рав қочибди.
Cӯнгpa ӯзини босиб,
Алам ҳаддидан ошиб,
Ушлаб нимжон қӯлидан,
Ип ӯтказиб белидан,
Созлаб, маҳкамлаб, боғлаб,
Тортди жуда авайлаб.
Ҳиқилдоқда жон ҳиқ-ҳиқ.
На илож! Эй халойиқ.
Лек, қоп-қора тӯс сочи,
Ҳусни олам хирожи…
– Ӯлмасанг, қизим бӯлгин,
Ҳаёт завқига тӯлгин.
Деб, миндириб отига,
Олди ӯз қанготига.
Йӯлдошвойнинг хотини,
Боғлаб жароҳатини.
Онасидек қарашди,
Сочларини тарашди.
Бахтигул ӯзга келгач,
Ӯзин бу уйда кӯргач,
Бӯлди дилдан миннатдор,
Асл қиз-да – вафодор.
Битиб жароҳат кам-кам,
Жисми бӯлди мустаҳкам.
Бош қӯшди уй ишига,
Рӯзғорнинг ташвишига.
Ақл, идрок, ғайрат ёр,
Топди катта эътибор.

– 5 –
Йӯлдошвой эшигида,
Оғир-енгил ишида.
Бор эрди бир жияни,
Қувиб мингич бияни.
Қадди қӯпол, барзанги,
Ичар, чекар ҳам банги.
Кам эрди aқлу ҳуши,
Йӯқ эрди хулқи хуши.
Фаросати эрди кам,
Ҳеч нарсада емас ғaм.
Бир ширин сӯз демасди,
Ҳайвондан кам емасди.
Номи эрдию Бузрук,
Нияти эрди бузуқ
Бузрук дилида бир кун,
Бурқсираб қора тутун.
Бахтигулни чақириб,
Ғaвғo бошлаб бақириб:
– Сени оламан, – деди,
Йӯқса ӯламан, – деди.
Агар мени севмасанг,
Айтганимни қилмасанг,
Кӯзларингни ӯяман,
Аямайман сӯяман!!!
– Менинг ёрим – бахтим бор,
Дил иймоним, тахтим бор.
Дилим унга интизор,
Менга бермагил озор?!
* * *
Йӯлдошнинг ёши ӯтиб,
Фарзанд учун қон ютиб,
Эр-хотин айлаб нола,
Топганди ӯғил бола.
Бу жажжи ӯғилчани,
Гулдек нозик ғунчани,
Бахтигул жондек сӯйиб,
Укажоним, жоним деб.
Кӯтарарди эркалаб,
Гул ювиб, гулдек тараб.
Кун кетидан ӯтиб кун,
Оламни босиб тутун.
Бузрук пойлаб у ҳар чоқ,
Қайрарди зирҳли пичоқ,
Болани ӯлдирмоқчи,
Ӯз гапин дӯндирмоқчи,
Тӯҳмат, ғавғо солмоқчи,
Бахтигулни олмоқчи…
Бахтигул бирла бола,
Яшнаган бир жуфт лола,
Ухларди шоҳсупада,
Тун ярим, маст уйқуда.
Йӯлдош хотини билан,
Ойдек отини билан,
Ичкарида ётганди,
Маст уйқуга ботганди.
Ит ҳам ҳурмас эшикда,
Бола ухлар бешиқда.
Бузрук пичоқ ӯйнатиб,
Ғaзaб қонин қайнатиб,
Ӯйламай тузу ошин,
Кесди болани бошин…!
Ҳаммаёқ эрди жим-жит,
Энди аҳволни эшит:
Бола бешиқда бошсиз,
Олам гӯё қуёшсиз.
Оқшомдан хирадир кун,
Оламни босган тутун.
Кун чошгоҳдан ошганда,
Она меҳри тошганда:
– Болам уйғонмади, – деб,
Инграб, тӯлғонмади, – деб,
Эмизмоқ учун Она,

Чароғига парвона,
Бешикни очса аста,
Бошсиз ётар “Гулдаста”.
Кӯзига ишонмасдан,
Ӯзига ишонмасдан,
Болажон, деб бақирди,
Ранги қордек оқарди.
Йӯлдошу ҳамхоналар,
Бахтигул, ҳамсоялар,
Ҳам хешу ақраболар,
Бағри дили поралар,
Kaттa-кичик, аммаси,
Йиғлар ҳамма-ҳаммасӣ,
Она тармашди қизга:
– Душман экансан бизга.
Боламни сен ӯлдирган,
Эрим кӯнглин тӯлдирган.
Деб пок қизга урди дӯғ,
Кӯп муштлади ёниб чӯғ.
Ҳайрон Йӯлдош, ҳайрон қиз,
Ғавғодир кеча-кундуз.
Хаёллари минг пора,
Ӯйланг, дӯстлар, начора?!
Йӯлдош ноилож қолиб,
Бошини ерга солиб,
Бахтигулни чақирди,
Узр сӯраб қайғурди.
Унга бериб юз танга:
– Бор экан пешонангда.
Бор қизим, сенга оқ йӯл,
Тақдирда борин кӯргил,-
Деб уйидан жӯнатди,
Кӯз ёш билан кузатди.
Начора, кетди йиғлаб,
Куйган дилини доғлаб.
Додлаб кетди адашиб,
Тоғу чӯллардан ошиб,
Бош оққан ёққа кетди,
Катга шаҳарга етди.
Кӯрди ғам босган элни,
Эзилган, хаста дилни.
Подшоҳ жарчиси шунда,
Жар солор тинмай бунда:
– Ҳой, бир ӯғри газанда,
Ӯғирлаган юз танга,
Боши дарга осилур.
Қилич бирла кесилар.
Юз танга берган шаввоз,
Уни дарҳол қутқазар…
Қайта-қайта чақирар,
От чоптириб бақирар.
Ҳеч кимдаи чиқмас садо,
Бахтигулга раҳм пайдо.
– Ҳеч ким ӯлмасин-деди,
Мотом бӯлмасин, деди.
Юз танга бериб кушод,
Ӯғрини этда озод.
Кӯрсатди катта ҳиммат,
Кӯп диллар айтди раҳмат.

– 6 –
Бечора қиз иложсиз,
Бошпанасиз-нажотсиз.
Замондан кӯрмай шафқат,
Дилда армони қат-қат.
Парво қилмай пулига,
Кетар эрди йӯлига…
Бирдан кӯзин олайтиб,
Ифлос сӯзларни айтиб,
Югурди ӯша ӯғри,
Деди, тӯхта эй, пари.
Ӯлимдан олиб қолдинг,
Ишқинг куйига солдинг.
Энди сени оламан,
Ӯз кӯйимга соламан!!!
Бахтигул ақли шошиб,
Чӯлга қочди тиришиб,

Кӯринди узун карвон,
Эрди чӯл узра равон.
– Қочоқни ушланг, ушланг!
Бӯғиб овоз чакирди:
Ушланг! Дея бақирди.
Олмадайин отаман,
Пуллаб қайтиб кетаман,
– Қочоқ чӯрим сотаман,
Муродимга етаман…!
Хушбичим, сарвқомат қиз,
Қулгандай зӯҳро юлдуз.
Ойдан гӯзал жамоли,
Манглайда ҳинду холи.
Карвон дан чиқиб кимдир
Деди: Нарзини билдир.
– Шу чӯрим чун минг танга,
Берсаларинг бас, манга.
Ӯғри ӯлимдан қолиб,
Минг сӯлкавойни олиб.
Қайтди “чӯрисин” сотиб,
Гулёру алёр айтиб.
* * *
Бағри ӯртаб, бӯлиб қул,
Бахтигул чӯри нуқул.
Иложи йӯқ, начора,
Дим кетарди бечора.,. ?!
Ӯйлаб ӯйга толарди,
Дилда мотам ёнарди.
Карвон етди денгазга,
Хитоб айлади қизга:
– Хӯш, юкларни ортамиз,
Боғичларни топтамиз,
Барчасин боғладилар,
Жӯнашга чоғландилар.
Офтоб чиқарди балқиб,
Кема кетарди қалқиб.
Карвонбоши хӯп тошиб,
Қизнинг ишқидан шошиб,
Қилмоқ учун ширин тӯй,
Сӯйдирди бир катта қӯй.
Ичишиб оқ, қизил май,
Базм айлащди пайдар-пай.
Мастлик ҳаддидан ошиб,
Ҳар бири шердай тошиб,
– Бу қизни ман оламан,
Йӯқ, санмас, ман оламан…!
Маст-аласт кӯп талащди,
Бир-бирин пичоқлашди.
Пичоғу мушт зарбидан
Ӯттиз тӯққизи ӯлди.
Қолди бир Корвонбоши,
Гӯё корвон “қуёши”.
Гоҳ йиқилиб, гоҳ туриб,
Муштин кӯксига уриб.
Айиқдай бир ӯкирди,
Ваҳшиийларча бӯкирди
Бӯридек кӯз олайтиб,
Шарм-ҳаёсиз сӯз айтиб,
Чанг солди, соф юлдузга,
Покдомон бокир қизга.
Олам бӯлгандек тутун,
Олишишди узун тун.
Алам ҳаддидан ошиб,
Бахтигул алпдек тошиб,
Силтаб осмонга отди,
Бадмаст денгизга ботди.

-7-
Кема етди қирғоққа,
Яқинлашди қӯноққа
Карвонлар дунёсини-
Келтирган йӯқ-борини
Кӯздан кечирди дарҳол,
Бериб ӯзига савол:

Зар, зевар, гавҳару дур,
Барини эплаш зарур…
Сочин тагидан қийди,
Эркак либосин кийди.
Гӯё савдогар бачча,
Ақлин йиғиб олгунча.
Ақлу идрок бӯлиб ёр,
Дерди номим: Бахтиёр.
Кенг саройдан жой олди
Юкларни ташиб, ҳой-ҳой.
Кунлар аро кун ӯтиб,
Бахтиёр дардин ютиб.
Қилар ишини билди,
Қатьий қарорга келди:
Гузар катталарига,
Қариялар, барига,
Айлаб таъзиму ҳурмат,
Берди катта зиёфат.
Иззатин этиб бажо,
Гап уқтирди жо-бажо.
– Ижозат берсаларинг,
Ҳам кӯмак этсаларинг.
Қурай ҳаммом, ошхона,
Хушқомат меҳмонхона.
Сув билан обод чӯллар,
Сув билан тoғ-тош гуллар.
Қазийлик ариқ, ҳовуз,
Экайлик қовун, тарвуз.
Чӯлни этайлик гулбоғ,
Эл кӯнглин айлайлик чоғ
Ишга бӯлиб ӯзи бош,
Кексалар маслаҳатдош,
Чӯлга келтиришди сув,
Овоза кетди дув-дув.
Қурди ҳаммом, ошхона,
Серҳашам меҳмонхона,
Хушҳаво касалхона,
Чиройли сағирхона.
Зилолу азим кӯллар,
Мустаҳкам кӯприк, йӯллар.
Элга етмасин деб лат,
Қилган иши адолат.
Дард чекканга у табиб,
Бечораларга ҳабиб.
Етимларга парвона,
Ҳам ота-ю, ҳам она
Барчага айлаб ҳурмат,
Халққа қилди кӯп хизмат.
Овоза тарқаб кетди,
Етти иқлимга етди.
* * *
Кун кетидан ӯтиб кун,
Шоҳ бағри қаро тутун.
Унда йӯқ эрди фарзанд,
Йӯқ эрди жонга пайванд.
Шоҳ бӯлса ҳам начора,
Дили минг пора-пора.
Ғaм-алам ӯртаб ӯсал,
Шоҳ бӯбди қаттиқ касал.
Кӯзидан кетиб нури,
Йӯқолибди ҳузури,
Тили ғулдираб ногоҳ,
Ӯлимдан бӯбди огоҳ.
Чақириб вазирларин
Хешу ақрабо барин,
Ҳукмин олиб қӯлига:
– АЖАЛ ёқамдан тутса,
Агар оламдан ӯтсам,
Ҳеч бировинг шоҳ эмас,
Подшоҳликка арзимас.
Шул эрур насиҳатим.
Ҳукмим ҳам васиятим.
Барчангиз бӯлинг огоҳ:
Бахтиёр бӯлсин ПОДШОҲ.

Тез келтиринг қошимга,
Ӯғлим турсин бошимда,
Деб, ҲУКМ этди подшоҳ,
Вазирлар тортишди –оҳ…!
* * *
Вазирлар қилсада ор,
Ор қилишса ҳам ночор.
Чопишиб Бахтиёрни,
Халқ деб жон тиккан жонни,
Атрофин ӯраб олмиш,
Шоҳ гапини етказмиш:
-СИЗни шоҳ ӯғлим деди,
СИЗни ШОҲ: деб ҳукм қилди.
Менинг наслим шоҳ эмас,
Ҳеч кимим ПОДШОҲ эмас,
Бу ҳолни билолмасман,
Элга зулм қилолмасман…
Бу сӯздан эллар огоҳ,
Хабар топишиб ногоҳ.
Жон-дил билан суюниб,
Ҳам завқу шавққа тӯлиб:
– СИЗ эгалланг тахтини,
Сақланг эл юрт бахтини.
Бахтимизга бӯлинг соғ,
Бизни этинг вақти чоғ!!!
Англагач эл овозин,
Шоҳликка бӯлди рози.
* * *
Шоҳ дарди ҳаддан ортиб,
Ажал ханжарин тортиб.
Оламдан кӯз юмибди,
Бахтиёри кӯмибди.
Тахтли чиқиб Бахтиёр,
Бахтиёрга Аллоҳ ёр.
Билиб халқнинг аҳволин,
Етим – есирлар ҳолин,
Ӯз ҳукмини ӯқибди:
– Барча солиқлар бекор,
Илму маърифат даркор.
Яхшилик ёзсин қанот.
Яшасин бахтли ҳаёт!
Золимликлар деб бекор.
Ӯзин ташлабон ҲАҚҚА,
Ихтиёр бермиш халққа.
Бирлаштириб элларни,
Мазлум, заиф дилларни,
Золимларни тузлабди,
Олимларни сизлабди.
Ӯрнатди зӯр адолат,
Барқ урди бахт-саодат.
У барчага баробар,
Оқил, табиб ҳам раҳбар,
-9-
Йиллар оша йил ӯтиб,
Бадкирдорлар қон ютиб.
Бахтигул қайноғаси,
Бахтиёрнинг оғаси-
Шодиёр қилмишидан,
Ноҳақ қилган ишидан,
Кӯплар қуюниб қаргаб,
Ӯт пуркаб қаҳру ғазаб,
Қаттол йиғлаб шом-саҳар,
Бӯлганди кӯр, шол, гунг, кар!
Болани сӯйган Бузрук,
Дилсиёҳ, афти хунук.
Кӯп ӯтмайин ӯшандан,
Бӯлиб қолганди кӯр, шол…!

Дордан қутилган ӯғри,
Ич-ичдан ёниб бағри,
Қилмишидан еб путур,
Бу ҳам бӯлганмиш шол, кӯр!
Бу ширин ёруғ дунё.
Уларга зиндон гӯё…
Жигари, бағри кабоб,
Тортар эмиш хӯп азоб.
* * *
Яна кӯп йиллар ӯтиб,
Азоблардан қон ютиб.
Ҳаждан қайтса Бахтиёр,
Кӯр, кар, гунг, шол Шодиёр.
Бахтигул – жонони йӯқ,
Рӯзғори гули – жони йӯқ….!
Ҳайрон, боши ғувиллаб,
Ён қӯшнилардан сӯраб,
Хотинин ӯлган билиб,
Дилини тилка қилиб,
Кӯзлари гирён-гирён,
Ӯзин урарди ҳар ён.
Шодиёр ҳӯнг-ҳӯнг йиғлар,
Акасин бағрин тиғлар.
Дӯстлар берди маслаҳат:
-Оборинг, ШОҲ табибга,
Оқил, доно, ҳабибга.
Этармиш дори-малҳам,
Соғаймиш кӯр, кар, шол ҳам.
Деб этмишлар далолат,
Уканг, бӯлсин саломат…!
Шодиёрни кӯтариб,
Бир зӯр эшакка ортиб,
Қарамай ӯнгу сӯбга,
Жӯнаб кетди кӯп йӯлга.
Хуллас, ӯғрию қотил,
Ҳар бирига бир кафил,
Қӯшилди йӯл-йӯлакай,
Ажойиб савдо, ҳай-ҳай…!
-10-
Эртаси тонгда чорлаб,
Офтоб мисоли порлаб.
Гунгу кар, шол, кӯрларни,
Бадахлоқ бу сурларни,
Айбига этиб иқрор,
Тавба эттириб такрор,
Сӯнг, даволади бир-бир.
Изҳор этмай зинҳор сир.
Кӯрлар кӯзи очилиб,
Ёруғ жаҳонни кӯрди.
Гунглар ҳам тилга кириб,
Шоллар оёққа турди.
Эҳ-ҳа, нотавонларга,
Балқиб қуёш тонг отди.
Соғайиб сӯзлашишиб,
Тавба қиб, олқиш айтти.
Шоҳ чиқиб ӯз тахтига,
Етмоқ истаб бахтига,
Ҳоживойни шу маҳал,
Келтиришга амр этди.
Чопар бир зумда етди.
Жӯшиб оташ ҳаловат,
Тикилишди бир-бирга.
Ҳожи ҳайрон бу сирга…
Қайта барқ уриб офтоб,
Мушкулотлар ечилди,
Ҳақиқат балқиб шитоб,
Оби ҳаёт ичилди.
Тӯлқинланиб учишиб,
Чақмоқдайин қучишиб,
Тирқираб кӯзлардан ёш,
Болқиб чиққандай қуёш.
Кифтма-кифт қӯйдилар бош…

ХОТИМА

Ким-кимга қазиса чоҳ.
Ӯзи тушгуси ногоҳ,
Иғво, нас, тӯҳмату қаҳр,
Охири бӯлмиши заҳр.
Ҳар қандайин хиёнат,
Бир кун фош бӯлур албат
Бариси жонга жафо,
Яхшиси соф дил, вафо…!
ҲАҚ ӯнглаб кӯзгусини
Кӯрсатди ҲАҚ юзини,
Мана, чақнаб адолат,
Барқ урди бахт-саодат.
Эл бериб қӯлни-қӯлга,
От қӯйди шонли йӯлга.
Айтишиб гулёр-алёр,
БАХТИГУЛу БАХТИЁР,
Ҳақни ажратиб ҳаққа,
Тахтни топшириб халққа…!
Она юртга қайтмишлар,
Чин муродга етмишлар…
Сиз ҳам етинг муродга,
Ҳакимни олинг ёдга!

Det här inlägget postades i Достонлар. Bokmärk permalänken.

Kommentarer inaktiverade.