Дилбар ва Даврон

МУҚАДДИМА

Доно бобо қошига,
Роса бир юз ёшига
Келишиб бир тӯп бола,
Гӯё тошқин шалола.
Дейишибди жӯр бӯлиб.
Завқ бирла шавққа тӯлиб:
– Бобожоним-жон офтоб,
Ҳар пандинтиз бир китоб.
Ӯтмишдан бӯзлаб беринг,
Бир эртак сӯзлаб беринг,
Жонла қулоқ солайлик,
Дилга жойлаб олайлик.
Ёришгандай чӯнг дунё,
Дилдан тӯлғониб бобо,
Очиб мудроқ кӯзини,
Ӯтга қайраб сӯзини.
– Яқинроқ кенг, жонларим,
Шунқор палапонларим,
Сизсиз менга меросхӯр,
Қалбимга куйилган нур.
Қанотларим патида,
Қалбимнинг қат-қатида,
Эртакларим жуда кӯп,
Гала-гала ва тӯп-тӯп:
Кӯнгилларни юмшатинг,
Мен бошладим, эшитинг:
-1-
Жуда қадим замонда,
Офтобрӯя томонда.
Шаҳри азим бор экан,
Номи Самарқанд экан.
Соҳибкори – Шоҳазим,
Шоҳлар этаркан таъзим.
Тунлари бедор экан,
Лек тирноққа зор экан.
Кӯздан томиб қону ёш,
Юз мозорга уриб бош,
Дилин эзаркан қийноқ,
Тиларкан битта тирноқ,
Ӯзин сезгандан адо,
Чоллардан олди дуо.
Кӯп дуоси кӯл экан,
Кӯпда хислат мӯл экан.
Илтифот айлаб Аллоҳ,
Ижобат бӯбди дуо,
Хотини бӯбди “юкли”,
Эржонига сӯюкли.
Тӯлиб тӯққиз ою кун,
Кутишга ясаб якун,
Амалга ошиб истак,
Туғилибди бир гӯдак.
Ҳуснда Юсуф чирой,
Суқланиб боққандай ой.
Офтобдек равшан юзи,
Юлдуздек равшан кӯзи.
Ана энди кӯрингчи-
Шоҳ бериб кӯп суюнчи,
Азизларни этиб ёд,
Кӯпларни айлади шод.
Сӯнг, белин маҳкам боғлаб,
Эл доноларин чорлаб.
Надомат ипин узди,
Шоҳона кенгаш тузди.
Сурсин дея давр-даврон,
Ном қӯйишди ДАВРОНЖОН.
Меҳри бӯлсин дилида,
Кӯнгил қӯйсин элига.
Ӯссин coғy саломат,
Бӯлсин одил, баҳиммат.

Она ватанга гултож,
Ҳар иши топсин ривож.
Гӯё ёшариб жаҳон,
Шод-хандон ӯсар Даврон –
Ӯйнаб, қувнаб, ҳам кулиб,
Алплардек кучга тӯлиб.
Шоҳ эркалар эрта-кеч.
Меҳрига тӯймасдан ҳеч.
Тӯртга тӯлмасдан ёши,
Чақнаб aқл қуёши,
Чорламиш зӯр устозни,
Доноликда мумтозни.
Топширди илм олишга,
Одоб, ахлоқ ӯқишга.
– Шоҳим, амрингиз азим,
Деб, устоз этди таъзим.
Даврон келди мактабга,
Меҳр қӯйиб китобга.
Алиф,-дея ӯргатди
Лом-мим,-дея ӯргатди.
Муҳрланди лом, алиф,
Таслим бӯлгандай ҳариф,
Зеҳнига бериб шитоб,
Ӯқиди юзлаб китоб.
Дилга жойлаб кӯп маъно,
Бӯлди оқилу доно.
Устод деди: Бӯл ҳалол,
Яхшига етмас завол;
Жо этди устод пандин,
Егандек ҳаёт қандин.
Устод дилин айлаб шод,
Не ӯргатса олди ёд.
Чавандозлик, сузишни,
Тенгдошлардан ӯзишни.
Камонда мерганликни,
Фаросат, тийракликни,
Субҳи шом этиб варзиш,
Машқ билан пишди ҳар иш.
Шундай йил, ойлар ӯтиб,
Шоҳаншоҳ умри битиб.
Азроил кеб, деб омин,
Суғирди ота жонин.
Давронжон, уламолар,
Вазиру фузалолар,
Ҳам хешу ақраболар,
Шаҳаншолар, донолар,
Отани кузатдилар,
Қирқ кун мотам тутдилар.
Сӯнг, тӯплаб олий кенгаш,
Тахтга этишмай талаш,
Бош-қош бӯлгандек Худо,
Давронни айлаб дуо,
Оқил, Ширин сӯз билан,
Қуръон, нону туз билан.
– Кафил бӯл эл бахтига,
Отангни тож-тахтига
Эга бӯл Аллоҳдир ёр.
Берсин ишингга барор, –
Эл бошин тутқаздилар.
Мамлакат ташвишлари.
Катта-кичик ишларин,
Тартиб билан, жо-бажо,
Бирма-бир этиб адо:
– Деҳқон хӯп азиз, дебди,
Деҳқонга таъзим, – дебди.
Устоз пандин айлаб ёд,
Этди ота руҳин шод.
Элу юрт бӯб саломат,
Ӯрнатибди адолат.

БОЛАЛАР:
– Адолат нима ӯзи?

БОБО:
-Адолат – фаровонлик,
Барча ишда равонлик.
Халқ бошини силамоқ,
Кӯпга омад тиламоқ,

БОЛАЛАР:
– Сӯзланг, сӯзлаиг, жон бобо.

БОБО:
– Эртакка ӯчсиз, оббо…
Чол сӯзда давом этмиш:
Ҳу, CAPATOҒ тоғида,
Toғ бағри чорбоғида,
Турдивой деган чӯпон,
Ғaйpaтли экан чунон.
Виждони экан хӯп соф,
Кӯрган, билгани инсоф.
Жуда экан ҳимматли,
Ҳурматли қадр-қимматли.
Саҳар довул қоқаркан,
Овул молин боқаркан.
Қӯйлар боқиб узун кун,
Тоғдан тераркан ӯғин.
Тақдирнинг бир кунида,
Саратоннинг тунида,
Хотинин тутиб тӯлғоқ,
Тунни ӯтказди уйғоқ.
Тонгга яқин ёриб кӯз,
Оқшом бӯлгандек кундуз,
Худо берди ойдай қиз.
Ёноғи-ӯт, қош-қирмиз.

БОЛАЛАР:
– Не қӯйибди исмини?

БОБО:
Тинггланг эртак қисмини.
Шукр этиб Аллоҳга,
Берган вожиб таолога.
Жон-дил билан суймишлар,
Дилбар, деб ном қӯйишлар.
Лекин Она ҳоли танг,
Қон кӯп кетибди, аттанг.
Уч кунда узилибмиш,
Ӯйлари бузилибмиш.

БОЛАЛАР:
– “Тез ёрдам” келмабдими,
Тез ёрдам бермабдими…?

БОБО:
– У вақтда қани дӯхтир,
Ҳеч кимда илож йӯқдир.
Дилбар қолди чирқиллаб,
Турдивой бағрин тиғлаб.

Айрилиққа чидолмай,
Қақшаб бардош беролмай,
Бермоқ бӯбди дояга,
Етсин дея вояга.
Раҳми келиб Махфират,
Эниб, танида шафқат.
Гулдай ол қизалоқни,
Йӯргаклаб чақалоқни…,
Босиб қайноқ бағрига,
Турдивойнинг дардига,
Мумёдек даво бӯпти.
Тақдирга раво бӯпти.
Шундай ӯсибди Дилбар,
Жонлар бирла баробар.

Хушрӯй, ойдек иболи,
Қилиқлари маъноли.
Қалдирғочмиш қошлари.
Қарчиғай қарашлари.
Зеболикда хӯп зебо,
Қирқин қизлардан аъло.
Онажон қароғида,
Элу юрт ардоғида,
Отаси бирла бирга,
Қӯй боқар тоғда, қирда.
Тоғдан қайтгач ҳар куни.
Бекорчи ӯтмас туни:
Бибихалфа ёнида,
Илмлар қӯрғонида,
Бориб ӯқирмиш чунон,
Ҳафтияк бирла Қуръон.
Тиканлардан жун териб,
Қӯй ортида йигириб.
Toғ кӯркидан олиб ранг,
Бӯярди тортиб таранг.
Берарди лос ва пардоз,
Ранги ранг олармиш боз
Ҳунар сирига ошиқ,
Ёниб айтармиш қӯшиқ.
Тоғлик моҳир чеварлар,
Қӯл ҳунарин севарлар.
Устоз опа Адолат,
Зайнаббиби, Ҳидоят.
Ҳунар туби дея зар,
Ӯргатишди ғажара,
Жияк бир-бирдан сара.
Капа, ӯтовга қӯри,
Кӯйлакка чакан гули.
Барча иши ороста,
Ҳунарига дилбаста.
Оташ қалби жӯшармиш.
Ҳуснига ҳусн қӯшармиш
Унга қойил бӯлиб эл,
Шайдо эмиш кӯплаб дил.
Лек, таполмас сира йӯл,
Тутқазмоққа қизга гул.
Ҳар тонг тоққа борганда,
Toғ-тош айлармиш ханда.
Какликлар чиқар пешвоз,
Арчамайдон поёндоз.
Роз айтиб дил-дилидан,
Сӯзлашармиш тоғ билан.
-3-
Гапни сӯранг Даврондан,
Алп қоматли ӯғлондан.
Яхши-ёмонни кӯриб,
Шоҳлик давронин суриб,
Юрган ёзу қишида.
Ногаҳонда тушида,
Кӯриниб бир оқсоқол,
Ҳассали нуроний чол.
Нурлар сочиб қошидан.
Турган эмиш бошида,
Дермиш: Ӯғлим, сергак бӯл,
Шону шавкатларга тӯл.
Уйғон барвақт, тонг саҳар,
Тоққа айлагил сафар,
Тоққа чаққон чопарсан,
Тоғдан бахтинг топарсан,
Деб, кӯздан ғойиб бӯбди.
Бу гап ажойиб бӯбди.
Усесканиб уйғониб,
Хаёлга ёниб- қониб,
Дӯстин ӯтқазиб тахтига,
Етмоқ истаб бахтига,
Шашт ила бӯлиб тайёр,
Яккага деб Худо ёр.
Жӯнабмиш тоғ томонга.
Йӯл юрибди мӯл юриб,
Йӯлда кӯп сирлар кӯриб.
Кӯкка тиллашган тоғлар,
Гулдан ёққан чароғлар.
Баҳор сепини ёйиб,

Шабнамга бетин чайиб,
Давронни кутиб олмиш,
Гӯё жаннатга солмиш.
Куйчи булоқлар порлаб,
Куйи Давронни чорлаб,
Бахтидан куйлагандай,
Иқболдан сӯйлагандай,
Tоғ сӯқурдек боқармиш,
Давронга хӯп ёқармиш.
Қӯй, эчкини кӯрибди,
Унга қараб юрибди,
Чӯпонча деб: ассалом,
Дебди: Ба ту ҳам салом.
– Эй, ту шоҳбачча, ӯзбек?
Ё, писараки тожик?
(Эй, шаҳзода ӯзбекмисан,
ё тожик?)
– Ҳа, ӯзбекман, Отажон,
– Бар кӯҳи мо ту меҳмон?!
Шу пайт арча остида,
Тургандай жон қасдида,
Кӯринганмиш гулчирой,
Хуш қоматли, Дилбарой.
Давроншоҳ ақли шошиб,
Ишқи қӯпириб тошиб,
Бӯғзига жон тиқилмиш,
Беҳуш бӯлиб йиқилмиш.
Чӯпон шошиб кӯтарди,
Дилбар ҳовуч сув урди.
Чӯпон тиззасига бош қӯйган
Даврон тоғ-муз сувидан
Сесканиб, кӯзини очди.
Тоғу тошлар чалди қарс,
Арчамайдон этди рақс.
Беихтиёр бошига тик
Қараб турган қизга тикилди.
Иккаласи дилида ҳам ишқ чақмоқ
урди.
Чӯпон Отадан уялиб, ерга қараб
Туриб аскарларини йиғиб,
Тахтига қайтди.
Даврон дардини ютиб,
Ғам-ташвишни унутиб,
Тута олмай ӯзини,
Йӯқотди гап сӯзини.
Кӯз ӯнгида ӯша қиз-
Кӯксидан урган юлдуз.
На роҳат бор, на ҳузур.
Ӯйлаб-ӯйлаб охири,
Очилди бахтнинг сири.
Вазир дӯсти бӯлиб бош,
Этишди махфий кенгаш.
От-уловни торттирди,
Тӯй сепини орттирди.
Хӯп ӯланлар битдилар,
Совчиликка кетдилар.
Девонбегилар, чоллар,
Эл боши-оқсоқоллар,
Бӯлмоқ учун тӯйбоши,
Шоҳ бахтинидг йӯлдоши,
Саратоққа боришди,
Кӯнгилларни ёришди.
Шоҳ номин эшитгач шод,
Турдивой дили хушҳол,
Қишлоқ элин этиб жам,
Ҳис этиб ӯзин Ҳотам.
Тӯй, тантана этмоқчи,
Шоҳга Ота бӯлмоқчи…
Махфират обдон ӯйлаб,
Ақл, фаросатла бӯйлаб,
– Сепни кӯрайлик деди,
Қиздан сӯрайлик, деди
Отаси бӯлди рози,
Онаси қизга “қози”,
Ҳам дилим, ҳам Дилбарим,
Ёқут, барқут, гавҳарим.
Сени бахтинг бор экан,
Иқболинг ҳам ёр экан.
Подшоҳдан кепти совчи,
Бизга кӯнглингни айтчи?
Дилбарга тордир дунё,
Кӯзин ёшга намлади,

Ва гапира бошлади:
Эшитинг Онаизор:
– Шоҳнинг не ҳунари бор?
Ҳунари! Подшоҳ-да, бас!

– Йӯқ! Шоҳлик ҳунар эмас,
Ҳунари йӯқ кишининг,
Мазаси йӯқ ишининг.
Ӯзимга тенг билмасман,
Шоҳ бӯлса ҳам тегмасман.

1-БОЛА:
– Ӯ-ӯ-ӯ, қиз бало экан.

2-БОЛА:
– Баломас, доно экан.

ЭРТАКЧИ БОБО:
– Барчада қолмай илож,
Иш бер май тахт ила тож.
Совчилар ваз айтмишлар,
Юртга қуруқ қайтмишлар.
* * *
Интиқ эрди шоҳ Даврон,
Кӯз тутиб йӯлга ҳар он.
Тайёрлаб шоҳона жой,
Сӯйдириб кӯп туя, той.
Жӯр этмоққа қӯш найлар,
Дапу карнай, сурнайлар.
Келин келган паллалар,
Айтмоққа шӯх яллалар.
Ҳаммаси эрди тайёр,
Билмам қачон келар ёр?!
Етиб келди. Эҳ, вазир?!
Боши ҳам, тили тахир.
Қоронғy тортиб дунё,
Олам бӯлгандай pӯё…
– Шоҳ, қонимдан ӯт,-деди,
Сирни айтай, кут, -деди.
Юрдик туну кун бедор,
Қиз экан роса айёр.
– Менга бӯлмоқ эрса ёр,
Йигитга не ҳунар бор?
Дея, сӯради секин,
Бизларга бӯлди қийин.
Ҳунари – ПОДШОҲ, дедик,
Асл шаҳаншоҳ, дедик.
Дили ҳеч қувнамабмиш,
Тегишга унамабмиш.
Сира кӯндир олмадик.
Гап дӯндира олмадик.
– 5 –
Даврон ӯзин йӯқотди,
Ӯй босиб тошдек қотди.
Сӯзлари узуқ-юлуқ,
Ороми, ҳузури йӯқ.
Қути қочиб заъфарон,
Бу ҳолга дӯстлар ҳайрон,
Юрармиш бедов-гаранг,
Асаб торлари таранг:
– Дорга осайми ӯзим,
Ӯйсамми кӯрган кӯзим.
Ёки қилайми зӯрлик,
Беҳуда зӯрлик-ғӯрлик.
Ӯзим сувга отайми,
Ё қабрда ётайми…?!
Ишқ дардида xӯп ёнмиш,
Телбавор бӯлиб қолмиш.

Ёз кечаси чорбоғда,
Тӯйиб ухлаган чоғда.
Ажойиб бир туш кӯрди,
Таъбирини хӯш кӯрди.
Келиб Мулло Субҳонқул,
Дуолар қилди нуқул:
– Болам, обдан қулоқ сол,
Қулоғингга жойлаб ол.
Сенга қилгум насиҳат,
Ёрдам қилгум беминнат.
Дӯстинг шоҳликка қодир,
Шоҳликни унга топшир.
Етти ӯлчаб бир иш қил
Устозга шогирд тургил,
Ҳунар ӯргансанг агар,
Бахтинг чопур ҳар сафар..
Хушҳол очилса кӯзи,
Боғда ётганмиш ӯзи.
Дили бӯлиб бетоқат,
Тушин эслади фақат.
Ору номусни билиб.
Бағрин минг бора тилиб,;„
Номус кучли-да, деди:
Аллоҳ номига ҚАCAM,
Бир ҳунарни тутмасам.
Йигитман! Гапим тамом,
Манга бу дунё ҳаром!
* * *
Чолнинг насиҳатига,
Ишониб дов, қаддига.
Белин маҳкам боғлади,
Кӯнглини хӯп чоғлади.
Эрта барвақт уйғониб,
Толмовсираб, тӯлғониб,
Чорлади вазирларин,
Қатор ӯтқазиб барин.
Дарди корҳол айлади,
Амри дилин сийлади.
– То тахтни олганимча,
Юртимга келганимча,
Шу бош вазирим ПОДШОҲ,
Мадад берсин Ҳақ Аллоҳ!
– 6 –
Дилда армони эниб,
Фақирлардек кийиниб.
Шаҳардан чиқиб кетмиш,
Узоқ манзилга етмиш.
Хӯп айланиб, кӯп кезиб,
Хиёл озиб, хӯп тӯзиб,
Ҳунарларни кузатмиш,
Бирига қӯл узатмиш.
Шаҳар чеккароғида,
Қорасувдан нарида,
Бор экан митти дӯкон,
Давронга малҳами жон.
Устоз иш буюрмасдан,
Ӯз жойидан жилмасдан.
Ақлини ишга солиб,
Дарров челакни олиб,
Тез, чаққон келтириб сув,
Атрофга сепмиш дув-дув.
Супуриб худди қулдек,
Дӯконни этди гулдек.
Устоз сӯрашиб аҳвол,
Гапир, деди бемалол.
– Эй, Отажон, Отажон,
Ҳунарингиз бир жаҳон.
Бир болам деб билсангиз
Шогирдликка олсангиз.
Чин ӯғлингиз бӯлурман
Бахт, иқболга тӯлурман…
Йигит устозга ёқди,

Меҳри булоқдек оқди.
Турли жунни айлаб тӯп,
Жун сирин ӯргатди хӯп.
Ювмоқ, титмоқ савамоқ,
Йигирмоқ ҳам ранг бермоқ.
Ипак мисол лосламоқ,
Гул босиб пардозламоқ,
Дӯкон ясаш, тӯқимоқ;
Пирга дуо ӯқимоқ…!
Оқ ювиб, оқ тарамоқ.
Барин ӯргатди бир-бир,
Орада қолдирмай сир.
Жон ила уқиб олмиш,
Барин хотирга солмиш.
Ҳеч ҳунари йӯқ эди,
Қолин гилам тӯқиди.
Дарё каби тощди у,
Устозидан ошди у.
Устози берди дуо.
Шу эди-да муддао.
Сӯнгра деди бемалол,
Гиламдан олганча ол.
– Қуллуқ, деди-да Даврон,
Таъзим айлабон шу он.
Дуога дунё етмас,
Битта гилам олсам бас.
Тӯқиганкан кӯп гилам,
Ҳар бир гули бир олам.
Яшнармиш гӯё баҳор,
Гулшанлардай сервиқор.
Шона билан таралса,
Чор тарафдан қаралса,
Чӯғдай лов-лов ёнармиш,
Тӯрт фасл кӯринармиш.
Чеккасида гул билан,
Ёзганмиш ДИЛБАР+ДАВРОН
Лек, ӯқолмас ҳеч кимса,
Ӯткир илми бӯлмаса.
Эрта тонг билан туриб,
Гиламини келтириб,
Ӯртоғига кӯр, деди,
Лаззатини сур, деди.
Дӯсти дилдан қувонди,
Кӯзи чақмоқдек ёнди.
Тӯй анжомин созлашди,
Боғичларни боғлащди.
Зару зебардан тортиб,
Гиламни тикка ортиб,
Вазирнинг яшнаб дили.
Энди узайиб тили,
Йӯл олди баланд тоққа,
Дилафрӯз – САРАТОҚҚА,
* * *
ШОҲДАВРОНЖОН ҳунарин,
Тӯқиган гиламларин,
Дилбарой тараб кӯрмиш,
Юзига қон югирмиш.
Ҳеч узолмай кӯзини,
ДИЛБАР+ДАВРОН сӯзини
Ӯқиди такрор-такрор,
Бахт келгандек бетакрор.
Чиройи очмиш чирой,
Ӯн тӯрт кечалик ойдай.
Даврондан кӯнгли тӯлмиш,
Ва тӯйга рози бӯлмиш.
– 7-
Вазир ёзиб бир мактуб,
Дебди: ҳал бӯлди матлуб!
Даврон чақмоқдек учмиш,
Гулгун Capaтоғ қучмиш.
Янгради карнай-сурнай,

Жӯр бӯлиб доира, най.
Toғ кӯксида тантана,
Гап бу бӯпди-да, ана.
Меҳр кӯклаб дилларга,
Ош бердилар элларга.
Эл-юртни айлаб ризо,
Отадан олиб дуо,
Ёру дӯстлар қувониб,
Дилбар лоладек ёниб,
Кийинишиб шоҳона,
Қадам ташлаб мардона,
Безоғлик икки отга,
Оқ, тӯриқ учкур зотга…
Қушлар чулдираб сайраб,
Арчамайдон боз яйраб.
Саф тортиб тоғда сарбоз,
Олдда cepнағмa дарбоз.
Бешқарсак, ҳой-ҳой билан,
Тоғ-тош-катта сой билан.
Кийиб яшил парчалар,
Узатмиш шоҳ арчалар.
Юртга тарқаб овоза,
Очилмиш қирқ дарвоза.
-Эмишки тожик қизи,
Toғнинг чӯлпон юлдузи.
Чор атроф- то боққача,
Шаҳардан Тайлоққача,
Тушалиб қирмиз гилам,
Бахмал, атлас, шойи ҳам.
Чертиб жуфт-жуфт доира,
Дейишиб ёр-ёр, ура!
Катта-кичик чопмишлар,
Гӯё дунё топмишлар.
Гулдан ёзиб пояндоз,
Айтишиб Худога роз,
Кӯнгилларни очмишлар,
Пойига зар сочмишлар.
Ёзиб “Очилдастурхон”,
Қирқ кун тӯй бермиш Даврон.
Самарқанд тонги отмиш,
Тантана бӯлиб ётмиш.
Бахшилар айтиб ёр-ёр,
Диллардан кетди ғyбop,
Саратоғнинг ҳулкари,
Баланд учди, ёр-ёр.
Самарқанди азимга
Келин тущди, ёр-ёр.
Келин пошшом пойига,
Жон ёзсак оз, ёр-ёр.
Қадамига ҳасанот,
Жон пояндоз, ёр-ёр.
Шаҳри азим таъзимда,
Нурга тӯлди, ёр-ёр.
Бахтиёр шоҳимизнинг,
Бахти кулди, ёр-ёр.
Завққа тӯлиб тонггача,
Ӯйнашайлик, ёр-ёр,
Бахту иқболимизга,
Қувнашайлик, ёр-ёр.
Элу юртнинг тахтига,
Шоҳи одил, ёр-ёр.
* * *

Исталган янги бахтга,
Атаб қурилган тахтга,
Дилбар кириши билан,
Ёғду ёғилиб кӯкдан.
Чорҳад чарақлаб кетди,
Уйлар ярақлаб кетди.
Дилбарбегим тушган дам,
Давроншоҳ бӯлди бардам:
-Покликнинг шарофати,
Инсофнинг соф нияти,
Розиқнинг ҳидояти,

Соф дилнинг инояти,
Нури пок ёғиб зарҳал.
Самарқанд топди сайқал.
Мамлакатга тӯлиб файз,
Хайр, барака қишу ёз.
Қор босган қовоқлар ҳам,
Гулдай очилиб кетди.
Хӯп қақраган лаблардан,
Дурлар сочилиб кетди.
Таклиф айлаб қозини,
Тинглашиб овозини,
Қутба ӯқитди, ҳой-ҳой,
Чиройлар очди чирой.
Давроншоҳ+Дилбарбегим,
Кӯз тегмасин илоҳим,
Оллоҳдан тилаб нажот.
Ичдилар оби ҳаёт…
Жуфт бӯлгандек Ой-Қуёш,
Бир ёстиққа кӯйиб бош.
Ширу-шакар тил билан,
Ишқда ёнган дил билан.
Бир-бирин айлаб эъзоз.
Севгига бериб парвоз,
Бахтдан тож-тахт қурдилар,
Лаззатини сурдилар.
* * *
Шоҳ чорлаб доноларин,
Оқил-одиллар барин,
Қолмасин деб ҳеч армон,
Чиқармиш олий фармон.
-Деҳқонни Ота билинг,
Ҳунарни Она билинг.
Улуғлансин адолат,
Йӯқолсин ғаш, разолат.
Соф, одил бӯлсин қози,
Одилдан Аллоҳ рози.
Яхшилар ошини ер,
Ким ёмон бошини ер.
Ҳеч ким чарчаб толмасин,
Бирор йӯқсил қолмасин.
Гар қасд этса бир жонга,
Мол дунё, ё дӯконга,
Қӯл-оёғи кёсилсин,
Баланд дорга осилсин.
Чоллар турсин дуога
Эл етсин муддаога…!
Барчага тенг ҳаракат,
Ҳаракатга баракат.
Бозор, дӯкон лиқ тӯла,
Ҳатто, лим-лим ертӯла.
Қӯймоққа топилмас жой,
Куч – қувват берган Худой,
Қолмаган эмиш ӯғри,
Барча дил бӯлмиш тӯғри,
Қурилган тош-тарози,
Ҳамма бир-бирдан рози.
Аллоҳдан ёғиб раҳмат,
Эл эмиш соғ-саломат.
Бирга юрар бӯри, қӯй,
Ҳар куни ҳар уйда тӯй.
Осойишталик, тинчлик,
Дӯстлик, Озодлик, Тенглик…
Савоб-увол фарқини,
Нася билан нахтини,
Катга-кичик билганмиш,
Бирдек амал қилганмиш.
Ҳар хаста дил арзини,
Яратгувчи қарзини,
Узар ҳар бир ақли ёр,
Эрта саҳардан бедор.
Бунинг бари-барига,
Дилбарбегим сабабчи-
Оқила маслаҳатчи.
Ӯтиб кунлар аро кун,
Шоҳдаврон ёнди бир тун:
-Ҳа, мамлакатим обод,

Элу юртим мандан шод.
Давлатим ҳам зӯр давлат,
Ӯрнатганман адолат.
Шоҳлигимни билдирмай,
Ҳеч кимсага сездирмай.
Бӯлиб гӯё мусофир,
Шаҳар кезай бирма-бир.
Хӯп айланиб кӯрайин,
Шоҳ қандай? деб сӯрайин.
Каму кӯстин билурман,
Сӯнгра амал қилурман.
Деб, кийиниб деҳқонча,
Шу кетгани кетганча,
Бозорларда юрганмиш,
Кӯпдан кӯп гan сӯрганмиш.
Барчаси жой-жойида,
Ӯрнатилган қоида.
Шоҳдан рози экан эл,
Бир хил экан дилу тил.
* * *
Яна ӯй суриб бир кун,
Уйқуси қочибон тун,
Дилин этиб безовта,
Режалар қайта-қайта:
-Шаҳар кундузин кӯрдим,
Элдан ҳол-аҳвол сӯрдим.
Энди тун ҳолин кӯрай,
Бедорлардан ҳол сӯрай.
Билмаганларим билай,
Сӯнг, Олий Фармон берай.
Деб, махфий чиқиб кетмиш,
Кӯча-куйларга етмиш.
Кӯп жойлари чароғон,
Йӯллар тинч, сокин, равон.
Қаровуллар турганмиш,
Миршаблар ҳам юрганмиш.
Роса ярим кечада,
Борса бир тор кӯчада,
Милтиллаб ёнмиш чироқ,
Кӯрса бориб яқинроқ.
Эшиклар ичдан маҳкам,
Гaп эшитилар кам-кам.
Сездирмасдан авайлаб,
Қapaca пойлаб-пойлаб:
Бешта йигит гӯшт янчар,
Битгаси сихга санчар.
Тӯрда шоҳона бир кат,
Кӯрпа, ёстиқлар қат-қат.
Ёнбошида пар ёстиқ,
Осиғлиқ қилич, милтиқ.
Пишқирармиш барзанги,
Нашаванд, хунхӯр, банги.
Чинни товоқда кабоб,
Ёнида сермавж шароб.
Антиқа мурчу зира,
Қарақот, зирку, ғӯра.
Ичиб еган-итдай маст,
Алжиллармиш маст-аласт.
Хӯмраярмиш кӯзлари,
Ғулдирармиш тиллари.
Йигитлари дов, чаққон,
Қӯлу билаклари қон.
Хизмат бажо этмишлар,
“Биз тайёр…” деб турмишлар.
Бундай аҳволни кӯриб,
Даврон хӯп хаёл суриб,
Бир ӯйга етолмабмиш.
Ташлаб ҳам кетолмабмиш.
Бир дамгина кирaй, дер,
Бир кирайми, кирмай дер.
Бир кӯнгли: Бӯл дӯст, дебди.
Булар бекам кӯст, дебди.
Бир кӯнгли: Тез қоч, дебди,
Ё, эшикни оч, дебди.
Яккага деб Аллоҳ ёр,

Қочмоқни айлабмиш op.
Ишончига дилбаста,
Эшикни қоқди аста.
Эшик шарақ очилмиш,
Даврон ӯйи сочилмиш.
Тарс-турслатиб урдилар,
Тортиб, юлғиб, сурдилар.
Қӯлларига қиб туф, суф,
Эшикка урдилар қулф.
Ичкарига отдилар,
Қӯрбошига “сотдилар”.
Даврон титради зир-зир,
Урдилар аждар занжир.
Ташладилар зиндонга,
Ичи тӯла инсонга.
Бирдан чалингандай соз,
Қайнаб чиқди кӯп овоз:
“ Ман appиғу, у семиз”,
Барча тушган асрлар,
Жон-жонидан зириллар.
Чирлаб чумчуқ боладек,
Узилган ол лоладек,
Бу ҳолга бӯлиб ҳайрон,
Дили бағри қон Даврон,
Тақдирига бериб тан,
Кушхона бӯлди “Ватан”.
Бӯрдоқидай сӯярмиш,
Гӯштин кабоб этармиш.
Ҳа… бу каслар дӯкони,
Ҳаҳ,…, “Маишат”нинг кони.
“Кабобдан есанг савоб,
Ичсанг, мазали шароб”.
Кабобпазга офарин,
Шарбатпазга офарин.
Овозаси осмонмиш,
Ҳар таърифи достонмиш…
Бунда етти қароқчи,
Ҳов ӯша банги бошчи,
Одам гӯштидан кабоб.
Оққан қонидаи шароб,
Димлаб пиширар экан,
Буғлаб пиширар экан.

БОЛАЛАР:
-Одам гӯштидан кабоб?…
Одам қонидан шароб?…

БОБО:
-Ҳа, булар шундай хунхӯр,
Қанийди бӯлсайди кӯр.
Кӯзларида қайноқ, қон,
Енг шимаришиб чаққон.
Яна сӯймоқчун инсон,
Ичмоқ учун лахта қон.
Кирдилар тим зиндонга,
Бӯзрайиб оламонга,
Дедилар: Кимга найбат,
Кутмоққа йӯқдир фурсат?!
“Ман apиғу у семиз”,
“Ман apиғу у семиз”.
Дея бирдан додлашди,
Қайғуда жон зорлашди.
-Чиқ буёққа, деган он,
Сақраб турди Қулдаврон.

БОЛАЛАР:
-Ваҳ-ваҳ, сӯйищадими?…
Қонин ичишадими?… .

БОБО:
-Ҳа-ҳаэ, бу ер кушхона,
Қон сачраган ҳар ёна.

Кӯп болалар берган жон,
Дарё бӯлиб оққан қон…!
Кундада Даврон боши,
Тирқирар кӯздан ёши.
Жаллод қӯлида пичоқ,
Давронжонин олар чоқ,
Хезланиб ӯқталганда,
-Ол, Сол! Болта! деганда,
Боқиб жаллод кӯзига,
Бир сӯз деди юзига:
-Дӯстлар, Сизларга таъзим,
Бордир бир оғиз арзим.
-Не арзинг, тез айт, деди,
Кутишга вақт йӯқ энди.
-Менинг шу тана тӯштим,
Суягим, пӯстим, гӯштим,
Неча пулга туради?
Деб, оҳиста сӯради.
Менда бор катта ҳунар,
Ҳунаримдан зар унар.
Дурру гавҳар тераман,
Сизга тӯплаб бераман.
Илтимосим шул Сиздан,
Сӯрангиз каттангиздан.
Сӯзи бӯлгандай маъқул,
Жаллодлар этиб қабул.
Бири чопиб, деб, ҳозир,
Сардорга етти бу сир…
-Аниғин билинг деди,
Тезроқ обкелинг-деди.
Зӯрдан бӯлганда фармон,
Андак сақлангандай жон.
Шамолдай елдирдилар,
Сардорга келтирдилар.
У сӯради бирма-бир,
-Айт-чи, сен нега қодир?!
Банди айтти ҳунарин,
Керакли нарса барин.
Жун, ранг, тахта келтирди,
Бир чолвор уйни берди.
Ёруғ дунёга қайтиб,
Худога шукр айтиб,
Белин махкам боғлади,
Ӯзин ишга чоғлади.
Уйни тозалаб уч кун,
Қолдирмай гарду кукун.
Ич-этини этиб қон,
Ясади катта дӯкой.
Жун титади туну кун.
Лос, пардоз этади тун.
Ювиб ипакдек тарар,
Ранг, юз хил жило берар.
Дӯконга бағишлаб жон,
Иш бошлади Қулдаврон.
Ақлини йиғиб олмиш,
Ҳунарин ишга солмиш!
Аллоҳни жойлаб дилга,
Меҳрини атаб элга,
Беш вақт номоз ӯқирмиш,
Қалин гилам тӯқирмиш…
-9-
Орадан ӯтди кӯп он,
Дилбарбегам ютди қон.
Дилда тутса ҳам мотам,
Қидирарди дам, дам, дам.
* * *
Гилам тӯқилиб битди,
Хабар паханга етди.
Дӯконда турар гилам,
Гуллари мисли олам,
Ҳар гул тирикдек гӯё,
Шоҳида булбулгӯё.
Таралар мушку анбар,
Хушбӯй, хушрӯй, муаттар.

Буни кӯриб қӯрбоши,
Тирқираб кӯздан ёши.
Бодроқ кӯзи қамащди,
Шум ақлидан aдашди??
Зап айлади томоша,
Запайлади тамоша,
Завқ-шавқи дилдан оша.
Еттовлон қиб маслаҳат,
Ӯзаро зӯр машварат,
Ошиб, тошиб севиниб,
Зарнинг ишқида ёниб,
Тайёрлаб бир ароба,
Жӯнатги дов бозорга.
* * *
Яна келтиртириб жун,
Давронни дили тутун,
Қулдавронжон чаққон,
Хӯжасига жа ёққан.
Таъзимлар айлаб бажо,
Дилида еб: Илоҳо,
“Раҳм эттил ҳолимга,
Инсоф бергил золимга.
Деб, бошлабди яна иш,
Танида дарду ташвиш.
Зоҳирда дили қувноқ,
Аввалгидан чаққонроқ.
Гиламин тӯқийверсин,
Номозин ӯқийверсин.
Сиз эшитинг бозордан,
Ҳар чигални ёзардан.
-10-
Гилам бозорга етмиш,
Бозор чарақлаб кетмиш.
Барчани толиб кӯзи,
Оғзида қотмиш сӯзи.
Чопа-чоп қиб оламон,
“Гиламни мен оламан”.
Дея, талаш солдилар,
Муштлашиб ҳам қолдилар.
Неча дов савдогарлар,
Бозорбеги, даллоллар,
Кӯрмишлар силаб, тараб,
Чор атрофидан қараб.
Ҳар Гули ажиб гӯзал,
Ял-ял ёнувчи зуҳал.
-Эҳ ҳунарманд, эй усто,
Сенга берибди худо.
Нархини айт бемалол,
– Нархин бичсин дов даллол.
Деди, дили шод ӯғри.
Барча деди: рост, тӯғри,
Даллол дебди: Бу гилам,
Ҳар бир гули бир олам.
Бир мамлакат божи денг,
Божу-хирожига тенг.
Ҳеч ким пули етмабди,
Томошадан кетмабди.
Кечгача бӯлиб байрам,
Охир бозор ҳам тамом.
– Бу подшоҳликка лойиқ,
Дебди, холис халойиқ.
Азим даллол бош бӯлиб,
Гиламдан кӯнгли тӯлиб,
Аравага орттириб,
Созлаб, боғлаб, торттириб,
ТОРТИҚ, дея шоҳликка,
Етказди подшоҳликка.
* * *
Вазир ҳар бир ишига,
Элу юрт ташвишига,

Оқил, доно Дилбардан,
Доноликда сарвардан,
Олар эди маслаҳат, .
Бӯлганди шундай одат.
Бу чӯғ мисол гиламни,
Порлоқ, ёнғин оламни,
Ӯтказди Дилбаройга,
Ой келбат, гул чиройга.
У кӯрди гир айланиб,
Қалби машъали ёниб,
Ӯқиди такрор-такрор,
– Ба худо деб шукр бисёр,
Ёзуғлиқ, ДИЛБАР+ДАВРОН.
Юзига югурди қон…!
Дарҳол ёзиб жойнамоз,
Ӯқиб шукрона номоз.
Ухламасдан ӯша тун,
Режани тузиб бутун.
Юлдуз мудраб ботганда.
Эрталаб тонг отганда,
Қучмоқчун бахт, иқбол, шон,
Бердирди катта ФАРМОН:
– Гилам ҳақига бир от,
Зар орттиринг шу заҳот!!!
Жӯнашгоҳга келтиринг,
Гиламфурушга беринг!
Қирқ сарбоз ва учқур от,
Тез тайёрланг шу заҳот…
– 11 –
Aқлига бериб шитоб,
Юзига тортиб ниқоб.
Кийиб маршалдек либос,
Юриб шаҳзодларга хос.
Осмонга бӯшатиб ӯқ,
Сарбозга берди буйруқ:
Ёмон қароқчилардан,
Очқӯз айғоқчилардан,
Қӯриқлангиз “меҳмонни”,
“Меҳмонки, устажонни”.
Йӯл танобин торттилар.
Кушхонага етдилар.
Баринг қӯлга қурол ол,
Уйин этингиз ишғол!
Шоҳдилбар айлади зарб.
Сарбозлари этди ҳарб,
Олтовлон одамхӯрлар,
Виждон, имони кӯрлар,
Жуда маст-аласт экан,
Ушлаб урдилар кишан.
Гиламфуруш йӯл бошлаб,
Бодроқ кӯзини ёшлаб,
Бошлади ичкарига,
Ертӯладан нарига,
Дилбаршоҳ шаҳд борарди,
Зулмат бағрин ёрарди.
Эҳ, кӯрса ШОҲДАВРОНИ,
Умрин офтоби, жони.
Ранги ӯчган заърафон,
Сочу соқоли ӯсган,
Кӯзини қоши тӯсган.
Кийими кир, юз бӯлак.
На илож бундан бӯлак?!
Бирдан чиққандай қуёш,
Кӯзлардан тирқираб ёш.
Кӯришби иссиқ дийдор,
Бахтлари бӯлди-я ёр.
Соч соқолин олдирди,
Шоҳлик либос қийдирди.
Миндирди ӯз отига,
Учар чӯнг қанотига.
Қолмасин дилда армон,
Деб, ДАВРОН берди фармон:
– Зиндон қулфини очинг,
Бошларига зар сочинг,
Эшикни зап очдилар,
Бир от зарни сочдилар.
– Қӯрқманг деди Шоҳ Даврон,

Ӯзин танитиб шу он.
Сизгa кулиб боқди бахт,
Бахту иқболингиз нақт.
Қулоқ соласиз менга,
Инояг бӯлур Сизга.
Золимлар тортур жазо,
Сизники ёруғ дунё.
Бӯлаверинг энди шод,
Сизлар зиндондан озод!
Менла бирга кетурсиз,
Уй-yйларга етурсиз…
Ечдириб қӯл-oёғин,
Суятиб касал-соғин.
Кӯнгилларин шод этди,
Жонларин обод этди.
– 12 –
Кесилган кӯп бошларни,
Сапча бӯлган лошларни,
Қизлар чилвир сочини,
Жонфизо қулочини,
Соч бирла қӯлин боғлаб,
Жаллод бошига чулғаб,
Ӯзларига кӯтартиб,
Ӯрта йӯлдан юрдириб,
Ҳайдаттирди шаҳарга,
Ғул-ғула дов бозорга.
Кӯрган ӯзин йӯқотмиш,
Бу сирдан ҳайрон қотмиш.
Жарчиги очмиш сирни,
Ҳаётдаги бу кирни…
-Тингланг! Дея чақирмиш,
Қайта-қайта бақирмиш:
О-О-О, қанча қари, ёши,
Ота-Она қуёши,
Қизалоқ, жувонларни.
Барча йӯқолганларни,
Болта билан чопганлар,
Янчиб, туз, мурч сепганлар,
Гӯштин кабоб этганлар,
Қонин шароб этганлар,
Одамларга соттанлар,
Кайф қилиб еб ётганлар,
Мана шу сур ӯғрилар,
Одамхӯр оч бӯрилар.
Одамхӯр лигин билиб,
Жонлар ларзага келиб,
Қолмай ҳеч ким бардоши,
Ёғилди лаънат тоши.
* * *
Халқ ғазаб бирла қӯзғаб,
Оташ кӯз билан бқарғаб
Кӯплари дер: отилсин!
Қанчалар дер: чопилсин!
– Гӯшти битга берилсин!
Баланд дорга осилсин!
Боши дорда кесилсин!
Этдан тери шилинсин!
Азоб недир, билишсин!
Кӯтарилди дод-фарёд.
Дод устига дебон дод!!!
Қон қусгур деб қарғашди,
Ер ютгур, деб қарғашди.
– Шоҳ берсин дея фармон,
Боқди дилсӯз оламон.
Шоҳ деди: Халқ гапи ҲАҚ,
Ҳукмини чиқарсин халқ:
– Ал қасосу минал ҳақ,
– Ал қасосу минал ҳақ!

Дея бир овоздан халк,
Ӯт-оловдек гурлади,
Ӯрталикка ӯрлади.
Бозорқоқ ӯртасида,
Одамхӯрлар қасдида,
Қаздилар тубсиз чуқур.
Бӯла кетди Ура-Ур!!!
Оташланган тирик жон,
Ёғдирди оташ бӯрон.
Ура-урда янчдилар,
Устига каҳр санчдилар.
Гӯё чиққандай ғубор,
Кӯп диллар айтиб ёр-ёр.
Зиндондан бӯшаганлар,
Шодланишди саросар.
Адолатли Шоҳжаҳон.
Шаффоф ниятли Даврон,
Ӯз ҳамзиндон дӯстларин,
Дӯстки бекам-кӯстларин,
Чорлади саройига.
Зич ӯтқазиб ёнига,
Этиб беназир ҳурмат,
Берди катта зиёфат.
Суҳбатлашиб бирма-бир.
Қолдирмай бегона сир,
Берди маош, усти бош,
Гӯё чиққандай қуёш.
Ҳар бирига бир одам,
Қӯшибон ҳушёр ҳамдам.
Уй-уйига жӯнатти,
Ҳурмат билан кузатти.
О, уйлар бузилганкан,
Умидлар узилганкан,
Хеш-ақрабо бӯлиб жам,
Тутишиб дардли мотам,
Бирдан ҳар-ҳар қишлоққа,
Қишлоққа ҳам ӯтлоққа,
Бӯла кетди кӯп миш-миш.
“О, фалончи тирикмиш”,
“Топилибди фалончи”.
Чопа-чоп, бер суюнчи.
Шодликдан кӯзларга ёш,
Тунда чиққандек қуёш.
Дӯстлар жам бӯлиб тӯп-тӯп,
Бир-бирин қучволиб хӯп,
Чалинди шодлик кӯйлар,
Тӯйлар устига тӯйлар…
– 13 –
Тахтга чиқиб Шоҳдаврон,
Чиқарди ОЛИЙ ФАРМОН:
– Ӯз ақлини таниган
Ёруғ жаҳонни кӯрган,
ҲУНАР ӯргансин фақат,
Ҳунарни туби ҲИКМАТ…!!
Ҳар қандай бӯлса ҳунар,
Ҳунардан шодлик унар!!!

ХОТИМА

Шоҳдаврон бирла Дилбар,
Элу юртига сарвар.
Давру давронлар суриб,
Яхши-ёмонни кӯриб,
Барчани айлаб ризо,
Кӯпдан-кӯп олиб дуо,
Яхшилик айлаб пеша,
Ҳар ишда минг андеша,
Мамлакатда тӯқчилик,
Тенглик, Дӯстлик ва Тинчлик!
Гулчеҳра очиб меҳнат,
Барқ урди бахт-саодат.
Элу юрт яна обод,
Ёшу қари бирдек шод.
Ақл, идроку шуур,
Устига нур аъло нур.
Ҳунар ҳадя эттилар,
Чин муродга еттилар.
Мени ҳам олинг ёдга,
Сиз ҳам етинг муродга…

Det här inlägget postades i Достонлар. Bokmärk permalänken.

Kommentarer inaktiverade.