Журъатли баҳодир

Ёпирай, салом кучи
алангами, оловми?
Ӯчай деган гулханни
қайтадан қилди чаман…

Ғафур Ғулом.

МУҚАДДИМА

Тӯксон тӯққиз ёшида,
Доно бобо қошида,
Йиғилиб бир тӯп бола –
Мисли олов шалола:
– Бобожон, жон бобожон,
Сиз бизларга жонажон.
Дейсиз бизни “қоқиндиқ”.
Ӯзингизни соғиндик,
Сӯзингизни соғиндик.
Бир эртак сӯзлаб беринг.
Чин қалбдан бӯзлаб беринг.
Чақнади бобо кӯзи,
Дилдан чӯғ олди сӯзи.
– Сизлар менинг жонларим,
Азиз болажонларим.
Бир-бирингиздан аъло,
Ақлли, тийрак, зукко.
Сизлар тилим қувончи,
Сизлар дилим қувончи,
Сиздан асрар асрар сӯзим йӯқ,
Сӯзим йӯққи – ӯзим йӯқ.
Айтай, солингиз; қулоқ,
ЭРТАК мағзида сабоқ…
-1-
Қадим ӯтган замонда,
Яғноб деган томонда.
Тилаклари безавол,
Яшаркан кампиру чол.
Дил қулфи очиқ экан,
Қисмати аччиқ экан.
Эл-юртига меҳрибон,
Ҳурмат қилар тирик жон.
Лек, қалбида ӯчмас доғ,
Доғки, қулаб тушган тоғ.
Жигари – бағри кабоб,
Чекишаркан изтироб.
Ки, фарзандга зор экан,
Ёруғ олам тор экан.
Ҳасратда экан улар,
Қайғуда хаёл, ӯйлар…
Бир кеча чолу кампир,
Ҳоллари ғамгин, дилгир.
Бир-бирига этиб арз,
Ҳаётдан бӯлгандай қарз.
Танларию дил пора,
Ҳам дардлашиб ошкора.
Йиғлай-Йиғлай ярим тун,
Кӯнгиллар чок-чок бутун.
Хӯп ҳолдан тойишибди,
Сӯнг ухлаб қолишибди.
Чоли уйқуда хомуш,

Кӯрибди ажойиб туш:
– Қор чӯққили ҳу тоғдан,
Келганмиш МУРОД БОҒдан,
Оқ либосда, оқ соқол,
Ажойиб нуроний чол.
Бир қӯлда ирғай ҳасса,
Бир қӯлида нақш олма.
Ният нурга йӯғрилган,
Дер панд-насиҳат билан:
– Эй, ӯғлон, хафа бӯлма,
Ғамy ғyccaгa тӯлма!
Ким эрта фарзанд кӯрар,
Кимгадир сӯнгроқ берар.
Мана, қирмизи олма,
Ма, ол! Армонга қолма!
Енг эру хотин бӯлиб.
Чин орзунгиз ушалар,
Равшан тортиб гӯшалар.
АЛПдай ӯғил кӯрарсиз,
Давру даврон сурарсиз, –
Деб кӯздан бӯлмиш ғойиб.
Чол лол қотди уйғониб:
Олма турар қӯлида,
Меҳр уйғониб кӯнглида.
Изтироби олиб тин,
Бӯлиб ебди эр-хотин.
КАМПИР бӯлибди “юк!ли,
Жон-жонидан суюкли.
* * *
Ӯтиб тӯққиз ою кун,
Тӯққиз соату секунд.
Кӯришди ӯғил фарзанд,
Жонларига жон – дилбанд.
Тарқабди катта миш-миш:
Кампир ӯғил туққанмиш,
Чоли беҳад хурсандмиш,
Эмиш, гуё АЛПОМИШ.
Эл севинчга тӯлибди,
Шод қӯшиқлар тӯқибди.
Ном қӯйдилар БАҲОДИР,
Бӯлсин ҳар ишга қодир.
Гӯдак-чи, алпдай тайин,
Ӯcap кун, соат сайин.
Тӯлмасдан бола йили,
Чиқибди зийрак тили
Таслим бӯлгандай ҳариф,
Баҳодир қалбда зариф.
Бақувват ӯсмиш ҳардам,
Бадан тарбия ҳамдам.
Фикри соғлом, ҳам тетик,
Бир буқа тери этик.
Жам бӯлиб уламолар,
Фозилу фузалолар,
Катта-кичик кенгашиб,
Пухта маслаҳатлашиб,
Бсрдилар ҳарбий, таълим,
На ҳарбий, турфа билим.
Такрор этиб бирма-бир,
Ӯзлаштирди БАҲОДИР.
… Кун кетидан ӯтиб кун,
Меҳри товланиб бутун,
ҲАРБга кӯп юрган устоз,
Ҳикоят этди мумтоз:
Кӯҳи Қопдан нарида,
Лаъл Бадахшон сарида,
Бормиш кенг АРЧАМАДОН,
Дов-дарахти сирли жон.
Қисматдан сӯзлашармиш,
Куюниб бӯзлашармиш.
Сеҳр этган, алҳазар –
Кампир эмиш жодугар.
Борганни у еярмиш.

Синглисимиш Гулбаҳор,
Ким ололса – бахти ёр.
Ҳуснда эмиш танҳо,
Ақлда зийрак, доно, –
Деб устоз этгач таъриф,
Баҳодир қалбда зариф.
Қyтлуғ бир туйғу ёнди,
На туйғу, ишқ уйғонди!
Гар мард қалбга ишқ тушар,
Шердил бӯлиб қон жӯшар.
Ӯғлон кӯздан қувиб хоб,
Отадан олиб жавоб,
Онасин этиб ризо,
Устоз панди дилга жо,
Қалбида қуёш тафти,
Омад истаб жӯнабди ,
Йӯл юрибди – мӯл юриб,
Кӯп сир-савдолар кӯриб…
Етиб Аргамайдонга,
Боқибди чор томонга.
Ӯрмон ғув-ғувлар эмиш,
Бӯрилар увлар эмиш.
Мудҳиш ӯкирармиш ШЕР,
Ӯлжамни ғажийман дер.
Ваҳим босиб беомон,
Зирлармиш еру осмон.

БОЛАЛАР:
– Ӯ! Қӯрқмабдими, бобо?

ЭРТАКЧИ БОБО:
– Ботир қӯрқмайди асло!
Юрагида бӯлса дард;
У бӯлади жасур, мард.
Қалбида бӯлса оташ,
Уни енголмас кин, ғаш.

БОЛАЛАР:
Айтинг-айтинг жон бобо!

ЭРТАКЧИ БОБО:
– Қизиқдингиз-а, оббо!
Қайнар булоқ бӯйида,
ГУЛБАҲОРОЙ ӯйида,
Баҳодир толиб, чарчаб.
Уйқу аралаш мудраб,
Туш кӯрибди ажойиб,
Ажойибу ғаройиб:
Қаршисидамиш бир чол,
Нуроний, оппоқ соқол.
Дермиш: БОЛАЖОН, шошма,
Ақл-ҳушдан адашма!
Дарахт, ҳайвон ё банда,
Саломинг қилма канда.
Бол суртиб тил учига,
Зӯр бер салом кучига.
Салом бергин арчага,
Ассалом, де барчага!
Қӯлинг кӯксингда бӯлсин,
Қӯнглинг ғайратга тӯлсин.
Беҳуда сӯзинг айтма,
Борар йӯлингдан қайтма.
Гар журъат кӯрсатарсан,
Ҳap муродга етарсан…!
Йигит уйғонса чӯчиб,
Туши эмиш ажойиб.
Ӯзини олиб қӯлга,
Чол пандин жойлаб дилга,
Қувватин тӯплаб белга,

Ӯғлон чиқибдй йӯлга.
Берибди Ерга салом,
Йӯллабди ШЕРга салом.
Ассалом, деб арчага,
САЛОМ, дебди барчага.
Салом дебди кӯрса қуш,
Бу барчага кебди хуш.
Шодланиб даррандалар,
Таьзимда паррандалар;

– Ассалом СИЗга, – дебди,
НЕ хизмат билга, – дсбди.
-2-
Баҳодир сира шошмай,
Чол пандидан адашмай,
Олға ташлабди қадам,
Гӯё кенг тортиб олам.
Зим-зиё тун чӯкканда,
Кӯк қаҳрини тӯкканда,
Олислардан милтиллаб,
Бир нур чорлабди имлаб.
Баҳодир юриб жадал
Унта етди тонг маҳал.
Кӯрса, бир кичик чайла,
Битмиши cеҳру ҳийла.
Унда яшар жодугар,
Соқчиси caф арчалар.
Юзи қат-қат буришган,
Худо билан урушган.
Бирдан ӯзга ҳид туйиб,
Қош-қовоғини уйиб
Кампир чиқди бақириб.
Жинларини чақириб
Кӯрсаки, келар одам,
Ӯйидан кечар бу дам:
– Ваҳ-ваҳ, дарров сӯярман,
Қайноқ қонга тӯярман.
Қондирки – жонга озиқ,
На жон, имонга озиқ.
Сӯнг, айлаб барра кабоб,
Ямламай ютсам савоб, –
Дея қаҳ-қаҳ урармиш,
Кӯзи қонга тӯлармиш.
Баҳодир дермиш шу он:
– Салом, Сизга, ОНАЖОН!
Мен кӯп жойларда юрдим,
Яхши-ёмонни кӯрдим.
Лек, СИЗчалик, Онажон,
Мезбон йӯқдир жона-жон! –
Деб, хӯб мақтаб кампирни
Руҳ шамини ёндирди.
Шунда айёр дев кампир,
Қош-кӯзи учиб пир-пир,
Булиб қолибди юввош:
– Кел егин, нон, тузу ош.
Одобинг экан яхши,
ОДОБ – инсоннинг нақши.
Йӯкса шундоқ тутардим,
Ямламасдан ютардим.
Баҳодир ҳам шу фурсат:
– Одобинг кучин кӯрсат, –
Деяр эди ӯзига,
Жило бериб сӯзига.
Боқиб сирли хонага:
– Эй, остона, ocтона!
Сендан бошланар хона.
Яхши экан бу ОНА,
Салом сенга, остона!

БОЛАЛАР:
– Жодугар бӯшашди-я,
Нима бӯларкан яна?!

ЭРТАКЧИ БОБО:
– Кӯрдингизми, жонларим –
Азиз болажонларим!
Бир саломнинг кучини,
Ёвузликнинг учини
Битта салом синдирди,
Ширин калом синдирди.

БОЛАЛАР:
– Айтинг, айтинг, бобожон!
Ундан лаззат топар жон.

ЭРТАКЧИ БОБО:
– Она-бола тутиниб,
Бир-биридан ӯтиниб,
Кӯнгли тӯлгандан кампир,
Эриб сӯзлабди кӯп сир:
– Болам, эшит сӯзимни,
Мастон дерлар ӯзимни.
Менга тобеъ ҳамма жой,
Фақат мустаснодир Ой.
”Суф” десам Ер бӯлар кул,
Toғ юмшашиб бӯлар гул.
Сен кӯрган Арчамайдон,
Дарахтлару бор ҳайвон,
Кӯкда учар парранда,
Паррандаю дарранда.
Аслида-чи – инсондир,
Ҳар на қилсам мен қодир.
О, мен ёшлик чоғимда,
Бағримда – қучоғимда,
Бор эди синглим Баҳор,
Ботирга бӯлгудек ёр.
Эди тенги йӯқ гӯзал,
Кӯзлари ёрқин Зуҳал.
Ӯзи жуда меҳрибон,
Сингил эди жонажон,
Ҳайҳот!
Йӯқотиб қӯйдим,
Ӯзимни ғариб туйдим.
У осмонда, ё ерда,
Билолмасман қаерда?
О, бӯтадай бӯзларман,
Танда жон бор изларман.
Аждардай заҳрим келиб,
Дажжолдек қаҳрим келиб,
Шафқат қилмай инсонга
Айлантирдим ҳайвонга.
Қачон Баҳорим топсам,
Ғамнок кӯнглимни очсам,
Сӯнг қаҳримдан кечарман.
Бор сеҳримни очарман…
– 3 –
– Ӯғлим, кел, сенга атай,
Бир ажиб сир кӯрсатай, –
Деб келтирди тоғора,
Ҳам бир тариқ зоғора.
Тоғора тӯла оқ сув,
Овоз чиққандай гув-гув.
Қӯлига нонни олгач,
Синдириб сувга солгач,
Тушиб зиғирдай ушоқ,
Э, воҳ, иш бӯпти чатоқ!
Тоғора жаранглаб соз,
Чиқарди сирли овоз:
– Ҳой, Кампир-чи, ҳой,
Кампир!
Нечун этмас гап таъсир.
Туширдинг-ку ушоқ нон,
Илиб қочди Кӯрсичқон.

Ушоқ нонни топмасанг,
Гулбаҳорииг кӯрмассан,
Дийдорига тӯймассан!
Кампир дилига кӯрқув
Солиб тинчибди оқ сув.
Кампир дили тутоқиб,
Қалби ичра ӯт ёқиб,
Олов боғлаб сӯзини,
Сеҳрлабди ӯзини.
У бир онда кичрайиб,
Думчаси ҳам дикрайиб,
Сичқон бӯлиб қолибди,
Йигитга ёлборибди:
– Агар қайтмасам тездан
Мен кеттаним шу издан,
Тирикмикан, деб Онам
Ортимдан ет, жон болам!
Оқ сувдан сӯраб тургин,
Болам, минг ёшга киргин.
Ӯғлон рози бӯлибди,
Кампир шод йӯл олибди.
Вақт ӯтса-да орадан
Дарак йӯқмиш Онадан.
Баҳодир ҳайрон қолиб,
Ӯйлари вайрон бӯлиб,
Тоғорага келибди,
Овоз чиқарибди сув:
-Онанг аҳволи оғир,
Сичқон шоҳга у асир.
Қӯл-оёғи боғланган,
Юрак-бағри доғланган.
Сен мушукни бирга ол,
Қӯйнингга маҳқамлаб сол.
Жӯна, кутиш вақтимас,
Тоғорага тегсанг бас –
Кичраясан қоласан,
Дарров етиб борасан.
Мушукни кӯрса подшоҳ,
Ич-ичидан тортиб оҳ,
Рангида қолмас қони,
Тириклай чиқар жони…
Воз кечади бахтидан,
Салтанат, тож-тахтидан.
Ботир хурсиниб оғир,
Жойлаб қӯйнига мушук,
Toғopaгa теккан он
Бӯлиб қолибди сичқон.
Инга кириб кетибди,
“Ҳа” дегунча етибди.
Дарвозабон – тӯрт сичқон,
Бари шопмӯйлов посбон,
Кифтида шоп-шашпари
Қиличу қалқондари.
Олмосдек ярақлатиб,
Хунрези шарақлатиб,
Бирдак тӯсибди йӯлин,
Боғлабди оёқ-қӯлин.
Кулоқ; солмай додига
Судраб элтди шоҳига.
I – БОЛА:
– Асир тушдими ӯғлон,
Ӯлдирарми шоҳ сичқон?

2- БОЛА:
Эшитайлик, қараб тур!

3 – БОЛА:
– Эртак мазасини сӯр!

ЭРТАКЧИ БОБО:
– Шошмангиз, азизларим,
Жонимдан лазизларим.
Гапга солмангиз улоқ,
Фақат осингиз қулоқ.

БОЛАЛАР:
– Айтинг, не кечди ҳоли,
Баҳодиржон аҳволи?

ЭРТАКЧИ БОБО:
– Шоҳ тахти олтин-кумуш,
Эмиш бир зӯр Каламуш.
Баҳодирни кӯрган он.
Дебди: Биллоҳ, бу – инсон!…
– Бола, кунинг битибди,
Ажал ҳайдаб келибди.
Нечун келдинг бу ёққа?
Шоҳ, тутибди сӯроққа.
Тутқин бошлабди калом:
– ШОҲИМ,
СИЗга АССАЛОМ!
Юрт васли эрди армон,
Сиз ягона ШОҲЖАҲОН.
Бобонгиз элга паноҳ –
Эрди ШОҲИ ШОҲАНШОҲ.
Йӯлбарсни таппа босган,
Туяни думдан осган,
Эшакни 6oғлaб филга,
Шерни осворган қилга.
Ҳатто,очкӯз мушукни,
Ул ҳуроғич кучукни,
Боплаб танобин тортган,
Обрӯси шундан ортган…
Бобосин эслаган Шоҳ,
Кӯксин тимдалабди, оҳ:
– Одоб ила кӯнглимни, ӯлимни.
Олиб қувдинг ӯлимни.
Бобом ҳақда рост сӯзинг,
Минг мушукни бир ӯзи
Ямламасдан ютарди,
– Яна, – дея кутарди.
Айиқ гӯштидан кабоб.
Йӯлбарс қонидан шароб.
Ичиб -ерди муттасил,
У эрди тилло acл.
Айиғу йӯлбарс биттач,
Навбат тулкига етгач.
Кӯйиб-пишишиб терга,
Арз этишибди Шерга.
О, Шерга ҳам жон керак,
Титрабди мисли терак.
Шерни қӯрқув қийнабди,
Арзин инсон тинглабди:
Ҳийла ишлатиб чунон,
Қӯйибди жонкуш қопқон.
Зап етилган чоғида,
Қопқоннинг чангалида
Жон берибди бобомиз-
Шундан етим қолган биз.
Гӯштин бермай мушукка,
Ташлабди оч кучукка.
Ит-да, қони қайнабди,
Қарс-қарс этиб чайнабди.
Чидолмай қайнаб жаҳлим,
Кӯприб; шоприлиб қаҳрим,
Қиличим белга боғлаб,
Ит тухмин қирмоқ чоғлаб
Дедим: Эй қонхӯр кучук,
Бобомни единг, нечук??!
Шарт кесаман бошингни,

Қузғунлар ер лошингни.
Деб, қиличла этиб ҳарб,
Лаьнатига бердим зарб.
Ваҳки, этмади писанд,
Ё юмшоқ дил берди панд,
Ортига ӯтдим пойлаб,
Думидан тортдим силтаб.
Қаранг-а, ақл-ҳушимга.
Дум илиниб тишимга,
Қанча тортмай йиқмадим,
Думдан тишим чиқмади.
Мени нотавон билиб,
Думини гажак қилиб,
Ерга урди-ку чунон,
Оғзи-бурним бӯлди кон…!
Билмайин қолдим, эссиз,
Ерга ётганим хушсиз.
Кӯкрагим бериб ерга,
Ботибман қора терга…
Ҳидлаб тургач қашқа ит,
Ириллашди бошқа ит,
Улар қолди урушиб,
Мен-чи, қочдим тиришиб.
Мени шу бош вазирим,
Йӯқ олтинбош вазирим,
Берди одил маслаҳат:
– Итларга қилинг шафқат!
Улар алқайди Сизни,
Қӯриқлар ҳаммамизни…
Қиличим белдан ечдим,
Итлар гуноҳин кечдим.
Инсонлардан ӯч олгум,
Ит кунин бошга солгум.
Деб СИЧҚОНШОҲ бақирмиш.
– Жаллод, -дея чақирмиш.
БАҲОДИР бардам шу пайт
Деди: Шоҳ, феълингдан қайт!
Шоҳ сӯзидан қайтмабди,
Бир лозим сӯз айтмабди.
Баҳодир-чи, қӯйнидан
Аста ушлаб бӯйнидан,
Мушукни олди ногоҳ,
Тахтда тошдек қотди ШОҲ…
Омад кетдими чаппа,
Myшуквой босди таппа.
Эзғилаб ӯйин қилди,
Жонига қийин қилди…
Бардошига кетиб дарз,
Баҳодирга қилди арз:
– Қутқаз мени, эй инсон,
Тортиқ этай молу жон.
Дилда неки муддоанг.
Барчаси бӯлар бажо…
Кӯзлар кӯзга мунтазир,
Тош қотган эрди вазир.
Фикрин этиб сарҳисоб,
Йигит айлабди хитоб:
– Менга керак кӯрсичқон,
Олиб қочган ушоқ нон!!!…
Чопарларин елдирди,
Кӯрсичқонни келтирди.
Қистов этгач Баҳодир,
Озод қилинди Кампир.
-4-
Баҳодир ҳам Кампиршо,
Дилда кӯклаб муддоа,
Нон ушоғини олиб,
Асраб, ҳамёнга солиб,
Қайтибдилар ортига –
Кампиршонинг тахтига.
Сувга солингач ушоқ,
Булут тошибди оппоқ.
Гӯё ойнайи жаҳон,

Аксланмиш кенг жаҳон.
Яқин кӯринганмиш ой,
Ойда ғамгин БАҲОРОЙ.
Унда Шоҳ эмиш Аждар,
Typгaн битмиши заҳар.
Oғзи ӯпқон ғор эмиш,
Ҳар мӯйлови дор эмиш.
Кӯзида ут ёнармиш,
Тиши тоғни ёрармиш.
О, асирмиш Гулбаҳор,
Руҳ қақшар гирёну зор.
Юрак-бағри тӯла қон,
Ой чеҳраси заъфарон.
Баҳодир ойга боқиб,
Қалбда ишқ чақмоқ чақиб,
Ширин ӯйга толибди,
Ошиқ бӯлиб қолибди.
Сувда қалқиб зоғора,
Жаранглабди тоғора.
Oқ булуг-чи, бӯлиб от,
Ёзибди синмас қанот.
– Ол, миниб Ойга учгин,
Бахтинг- Баҳорни кучгин.
Енгилса дажжол Аждар,
Сеникидир Гулбаҳор.
Кӯрқмай отлан сафарга,
Сени кутган зафарга…
Тезроқ қайт, мен кутарман
Кечиқсанг қон ютарман, –
Деб кампир айтмиш сирни.
Дулдул от Баҳодирни.
Кӯтарганча учибди.
Елдириб само сари,
Тинсиз парвоз этибди.
Охир Ойга етибди:
Марддан кӯнгли тӯлган от,
Мудом бӯлсин деб нажот:
– Ёлимдан юлвол, дебди,
Сиримни билвол, дебди.
Керак чоғ ёлни сила,
Неки тилагинг тила
Шу он ҳозир бӯлурман,
Сенга кӯмак берурман.

1-БОЛА:
– Нечун дӯстлашди оқ от?

2-БОЛА:
– Қандай берар ёл нажот?

ЭРТАКЧИ БОБО:
– Мардликка қолиб қойил,
Дустликка бӯлиб мойил,
Оқ от тутинди ӯртоқ,
Дустлашган дил жонизоқ!
Тингланг, сиз болажонлар,
Аҳил, дӯст-жонажонлар!

БОЛАЛАР:
– Айтинг, бобо, зӯр экан,
Баҳодир жасур экан…

ЭРТАКЧИ БОБО:
– Сӯзда давом этмиш от,
Дӯстга бергувчи нажот.
– Борсанг тоғ орти билан
Йӯлдан чиқар кӯп илон.

Барчаси алдов-суврат,
Қалбингда ёнсин ғайрат.
Toғ-ортидан чиқар тоғ,
Яна кӯринар чopбoғ.
Юравер ичкарига,
Парво қилмай барига.
Етасан аждарҳога –
Бало янглиғ юҳога.
У билан жанг қилурсан,
Ҳолини танг қилурсан.
Билки, сустлашсанг агар,
Ажал домига тортар.
Ӯзингни тугиб адил,
Қорнига киргин дадил.
Шу ёлни уч бор сила,
Ӯзишгга омад тила.
Тез етурман ёнингга,
Аждарҳонинг жонига,
Бирга берамиз азоб,
Шишиб ёрилар каззоб…

-5-
Асл отдан билгач сир
Кучга тулиб Баҳодир
Баҳорин излаб кетди,
Йӯлда кӯп сирлар ӯтди.
Ҳар тоғдан ошғанида,
Қуюндай тошганида,
Эрирди муздаган қор,
Қалб тӯрида Гулбаҳор.
Бир пайт ис олиб Аждар,
Ҳар тишин этиб ханжар,

Рақибга оғзин очиб,.
Олов заҳрини сочиб,
Ҳар ёндан солиб даҳшат,
Ёғдирибди шум ваҳшат.
Ҳар кӯзи дош қозондай,
Нафаси чанг-тӯзондай.
Аждар жаҳли ортибди,
Бирдан дамга тортибди.
Асло қӯрқмай Баҳодир,
Аждарга солиб шамшир,
Қилибди қиёмат жанг,
Аждар ҳолин этиб танг,
Ҳар бир қилич солганда,
Аждар бошин олганда,
Ӯсиб чиқармиш қирқ бош,
Оқар саксон кӯздан ёш.
Қон дарёдек оқармиш,
Аждар қаҳри ортармиш.

БОЛАЛАР:
– Қӯрқмайдими Баҳодир?!

ЭРТАКЧИ БОБО:
– Асло қӯрқмас баҳодир.
Ёвузла жанг қилмаса,
Ҳолини танг қилмаса,
Кӯрсатмаса зӯр ғайрат,
Чекмаса дард, машаққат,
Ғалаба қайдан келсин,
КИМ УНИ БОТИР ДЕСИН?!

БОЛАЛАР
– Айтинг, бобо, зӯр экан,
Баҳодир жасур экан.

ЭРТАКЧИ БОБО:
– Бу ҳолни кӯрган БАҲОР,
Дилга олам бӯлиб тор,
Баҳодирга боқарқан,
Кӯзга севги балқаркан.
Жанг қилишиб юзма-юз,.
Ӯтди қирқ кеча-кундуз.
Оҳ, кетаркан сӯнгги жанг,
Баҳордирнинг ҳоли танг,
Бирдан кетибди ҳушдан.
Баҳорой етиб қушдай
Тиззага олиб бошин,
Артиб йигит кӯз ёшин.
Сулув, барно, ойжамол,
Елпиб бсрибди шамол,
Баҳодир тортса ҳушёр,
Йиғлаб турганмаш БАҲОР:
– Мен бор, қувват олурсан,
Куч-ғайртга тӯлурсан.
Зӯр курашнинг гашти бор –
Деб қучибди Гулбаҳор…
Чинқириб, oғзин очиб,
Олов заҳрини сочиб.
Аждар дамга тортибди,
Икковин ҳам ютибди…

БОЛАЛАР:
-Э-э, ат-танг? Э, аттанг!!!

ЭРТАКЧИ БОБО:
– Аждар қорнида дарҳол
Оғирлашмасдан аҳвол,
От ёлини силабди,
Бахтга омад тилабди.
Зум ӯтмайин оқ булут,
Caқлaб турмайин сукуг,
Аждар бурнидан кириб,
Копток мисол шишириб,
Қорнини этиб таранг,
Ёвуз ҳолин этди танг.
Бу азобга чидолмай,
Бошқа илож ҳилол май.
Кӯзидан сел бӯлиб ёш,
Қояга урибди бош.
Бирдан “Та-а-а-ар!” ёрилибди,
Овоз ерга етибди…

-6-
Оқ булут!
Оппоқ булут!!
Турган: битгани қут!
Чиқариб ёлқин қанот,
Бӯб қолиблк дуддул oт.
Баҳодир бирла Баҳор –
Эш қалблар боқиб хумор,
Вафодор ул жонзодга,
Замин томон учишди,
Келиб Ерни кучишди.
Кампир билан Гулбаҳор,
Кӯришлк йиғлаб зор -зор.
Ӯпиб-ӯпиб кучишди.
Ҳол сӯрашиб туришди.
– Раҳмат, – деб Баҳодирга,
Меҳрин гулдай сочибди,
Бор сеҳрини очибди.
Кампир ҳам қиз бӯлибди,
Барча хушҳол кулибди.
Тӯйга келиб тирик жон.
Яшнаб кетибди жаҳон…
Йигит-қиз – ошиқ-маъшуқ,
Бир бирига ярашиқ,
Элга хизмат этдилар,
Муродига етдилар.

ХОТИМА
Тинглаб болалар эртак,
Гурлаб оловли юрак,
Одобликни суйдилар,
Жасоратни туйдилар.
Мардликдан олиб сабоқ,
Бир-бирига чин ӯртоқ,
Бӯлмоққа аҳдлашдилар,
Дил-дилдан шаҳдлашдилар.
Дер болалар шу асно:
– РАҲМАТ, эртакчи БОБО!
Зӯр экан эртагингиз,
Сизга шу тилагимиз:
– Дунё туогунча туринг,
Эртаклар айтиб юринг!
Сиз ҳам етинг муродга,
Мени ҳам олинг ёдга!

ИНОКШОҲ В А КЕНЖАМОҲ
I
Қадим-қадим замонда,
Офтобрӯя томонда.
Шаҳри азим бор экан,
Шоҳи зап номдор экан.
Бир кун паймони тӯлиб,
Подшоҳ қолибди ӯлиб.
Шоҳаншоҳ тож тахтига,
Элу юртнb бахтига,
Ягона ӯғли Анвар,
Бӯлибди Олий сарвар.
Бошида порлаб чароғ,
Ақли ӯзига байроқ.
Пеша айлаб адолат,
Эш бӯбди бахт-саодат.
Бӯлса ҳамки гарчи ёш,
Эл-юрт бахтига қуёш.
Донолари бирлашиб,
Вазирлари кенгашиб,
Қӯшни шоҳнинг қизига,
Чӯлпоной юлдузига,
Қӯйишибди зӯр совчи,
Совчики – доно ,синчи,
Қизни расо синабди,
Отасин кӯндирибди.
II
Бошлашиб тантана тӯй,
Сӯйдириб кӯп туя, қӯй.
Қирқ кечаю қирқ қундуз,
Элга бериб нону туз
Табрик айлаб кӯп меҳмон,
Куёв бӯпти Анваржон
Ой келинчак-Шаҳзода
Оқил, доно, озода.
Ой дегудек юзи бор,
Кун дегудек кӯзи бор.
Анваршоҳнинг дил-жони,
Дилрабо жон-имони.
Суришиб давру даврон,
Жуфт лоладек ширин жон.
Анча йиллар ӯтса ҳам,
Қону зардоб ютса ҳам,
Худо бермабди тирноқ
Шундан тортурлар қийноқ.
Бир кун хотин сӯз бошлаб,
Хумор кӯзларин ёшлаб:
– Жоним, Шоҳим, уйланинг,
Фарзандлик бӯлиб қолинг.
Аллоҳ берса бир тирноқ,
Бизга бӯлар овунчоқ…
Танти бека бӯлиб бош,
Кӯпга бериб катта ош,
Чӯрисин обберибди,
Дили заҳрин терибди.
Яна йиллар ӯтибди,
Болани кутишибди.
Қилишса ҳам кӯп нола,
Ҳайҳот, бӯлмабди бола.
Бӯлиб фарзанд гадойи,
Қилса ҳам хайр-худойи.
Йӯқ,-йӯқ,, бермабди Худо,
Фарзандга учов гадо…
Элдан олиб кӯп дуо,
– Бенасиб этма, Худо!
Бӯлмагач бошқа илож.
Кӯзга қӯринмай тахт-тож,
Яна уйланмоқ учун,
Ишга солиб бор кучин.
Чор ҳадга қӯйиб одам,
Шоҳ қиз қидирмиш дам-дам,
Топиб Миср қизини,
Ягона юлдузини,
Гапни дӯндиришибди,
Шоҳни кӯндиришибди,
Қилишиб зӯр тантана,
Ӯйин-қулгилар яна,
Карнаю сурнай билан,
Дап-дойра, қӯшнай билан,
Келтиришди Паризод.
Кимлар ғамгин, кимлар шод ?!
III
Яна учтӯрт йил ӯтмиш,
Тӯртовлон фарзанд кутмиш.
Йӯк-йӯқ, фарзанд бӯлмабди,
Бахти сира кулмабди.
Юрар бир тирноққа зор,
Ёруғ дунё Шоҳга дор…
Узун тунлар ӯйлармиш,
– Айб ӯзимда, — деярмиш.
Бориб дов бозорларга,
Бош уриб мозорларга,
Гадо, маддоҳни тӯплаб,
Садақа бермиш кӯплаб.
Фолчига борди дам-дам,
Ӯқитди муллога ҳам.
Таваккал деб Худога,
Азизу авлиёга,
Нолалар қилиб дилдан,
Сиғинди жон дил билан.
Бӯлмабди сира нажот,
Тугабди сабр, ҳайхот!
Қолгандек маломатга,
Нокасларга уятга.
Ғам-ғуссага тӯлганмиш,
Ҳар куни минг ӯлганмиш…
IV
Йиллар ӯтиб бир куни,
Куйиб, тутоқиб тани,
Олов олиб турганда,
Тахтига ӯтирганда,
Сочу соқол қордан oқ,
Кийинган жуда оппоқ,
Қоқиб зӯраки томоқ,
Таёғин таққиллатиб,
Соқолин селкиллатиб.
Кӯзда бир фаришта ҳол,
Қаландар сифат бир чол.
Қабулгоҳда турганмиш,
– Мен бир гaдo, – деганмиш.
Ҳақ, дӯст, ё Аллоҳ,
Шайдуллоҳ ба номи Аллоҳ,
Аллоҳ, – деб, чақирармиш,
– Хайр, – деб, бақирармиш.
Беришибди пул ҳам нон,
– Олинг, – дея бобожон.
Ҳеч нарсани олмасмиш,
Гапга қулоқ солмасмиш.
– Мен Шоҳни қӯрмоқчиман.
Ундан хайр олмоқчиман, –
Дея, тураверибди,
Таёқ ураверибди,
Чолнинг олмаслигини,
Гапдан тоймаслигини,
Етказибдилар Шоҳга,
Шоҳ, ки олам паноҳга.
Шоҳ деганмиш: Ижозат!
Кирсин, – дебди шу заҳот.
Таёғин тақиллатиб,
Соқолин селкиллатиб,
Шоҳ олдига кириб чол,
– Ассалом, – деб бемалол.
Ӯтириб Шоҳ ёнидан,
Гапни бошлабди шундан:
– Буларинг чиқиб кетсин,
Бизларни холи этсин.
Чиқишибди Вазирлар,
Котибот, ҳам нозирлар.
Шоҳ дебди: Гапир эй, чол,
Чолни гапи безавол.
– Узун тунлар ётиб жим,
Йиғлаб чиқасан сим-сим.
Кӯп қонлар ютмоқдасан,
Бир фарзанд кӯтмоқдасан.
Барча сирнинг-билурмен,
Сенга ёрдам берурмен.
Учта ӯғил кӯрурсан,
Хурраму шод бӯлурсан
Эвазига, Анваржон,
Бирин менга берурсан.
Шунга сен розимисан,
Ёки. норозимисан?
Шоҳнинг дили ёришиб,
Кӯнглида бахт қоришиб:
– Сӯзсиз рози бӯлурман,
Хоҳишингиз. берурман…!
Чол киссадан уч олма,
Чиқариб, дебди: Ол, ма!
Хотинларинг ейишсин,
Meни ҳам ёд этишсин,
Дея, хайрлашибди чол;
Подшоҳ қолибди хушҳол.
Ойдек отинларига,
Бедов хотинларига,
Чол сӯзин билдирибди,
Биттадан едирибди…
Тӯққиз ою, тӯққиз кун,
Тилаги топиб якун.
Уч ӯғил тӯғилибди.
Ҳамма дилшод кулибди.
Шоҳ терисига сиғмай,
Ҳеч нарсани аямай.
Эл аро бӯб ёруғ юз,
Тӯй қиб қирқ кеча-кундуз,
Ҳосил бӯлгандан мурод,
Ота руҳин этиб шод.
Қӯлга олиб бахтдан жом,
Қӯйдирибди яхши ном:
Бӯлишсин деб бир жаҳон,
Шоди, Ҳоди, Иноқжон…
V
Хотинлар еган олма,
Учови уч хил экан.
Каттаси еган олма,
Озгина зада еган.
Ӯртанчи еган олма,
Битта қурт тешган экан.
Кичиги еган олма,
Асал-бежирим экан.
Катта хотиндан Шоди,
Бироз пучуқроқ бӯбди,
Ӯртанчисидан Ҳоди,
Кӯзи қийшиқроқ бӯбди,
Кичик хотиндан Иноқ,
Бежирим туғилибди.
Иноқ Шоҳ ӯзидаймиш,
Кӯзлари кӯзидаймиш.
Хотинларига деб сир,
Тайинлабди «асранг», деб.
Ӯссин дея дов, қодир,
Эҳтиёт, авайланг, деб.
Ҳаммадан Иноқжонни,
Жондек яхши кӯраркан,
Ҳар куни аҳволини
Алоҳида сӯраркан.
Орадан беш йил ӯтиб.
Шоҳ шодликдан бол ютиб.
Ӯғилчалар ӯсмиш соғ,
Ҳаммалари димоғ чоғ.
Яхши устозни танлаб,
Энг мумтозини сайлаб,
Топширибди ӯқишга,
Илм, одоб, уқишга,
Моҳир, доно муаллим,
Уларга бермиш таълим.
Ақл-идрокка бериб тоб.
Ӯқитмиш юзлаб китоб.
Ҳар caбoқ кӯрганданоқ,
Ӯткир зеҳнли Иноқ.
Ёдлаб оларди дилга,
Қайнаб чиқарди тилга.
Не ӯргатса ӯқирди.
Ӯзи шеър ҳам тӯқирди.
Булбули гӯё эрди,
Ақли бир дунё эрди.
Кучи йигитларга тенг.
Гӯё Алпомишча денг.
Қӯрқув не билмас эрди,
Қӯллари олмос эрди;
Отда чавандозликни,
Сафда ёйандозликни,
Сувда чаққон сӯзишни,
Пойгаларда ӯзишни,
Нишонни чирт уришни,
Ҳам одобли юришни.
Субҳу шом машқ қиларди.
Билмаганин сӯрарди.
Шу боисдан Шоҳанвар,
Жон дилидек кӯрарди:
– О, дилгинам, жоним деб,
Жонимга иймоним, деб.
Ҳар чоқда ӯйнашарди,
Ӯйнашиб, қувнашарди.
Шундай ӯтди ӯн беш йил,
Ақлига ҳамма қойил.
Шамшоддек ӯсавермиш,
Қувватга тӯлавермиш.
Шоҳ ишончга тӯлганда
Умид билан юрганда.
Таёғин тақиллатиб
Соқолин селкиллатиб:
– Ё, ҳу ё Аллоҳ,
Ҳақ дӯст, ё Аллоҳ
Деб, ӯша чол келибди,
Томоқ қоқиб турибди.
Нон беришса олмабди,
Ош беришса олмабди.
Гул беришса олмабди,
Пул беришса олмабди.
– Мен Шоҳни қӯрмоқчиман.
Ҳол-аҳвол сӯрмоқчиман,
– Дея, туриб олибди,
Шовқин, сурон солибди…
Шоҳга бермишлар хабар,
Ёнмасмикан хушку тар…?
Кирди, салом, деб хушҳол.
Шоҳ кӯрсаки ӯша чол.
Бирдан ёдига тушди,
Ақли бошидан учди:
– Жаллод! – дея чақирди,
Зиндон! – дея бақирди.
– Лаббай! – деб, кирди жаллод,
Саф тортгандай қирқ шамшод.
– Бу чолни гумдон қилинг,
Обборинг зиндон қилинг!
Чол зиндонда чирисин,
Этин кана, бит есин!
Бошига тортиб довул,
Қӯйинг қирқта қаровул!
Ҳаммаси полвон-полвон,
Қӯйдилар қирқта посбон…
Лек, эрталаб ӯша чол,
Бӯлиб ундан ҳам ӯсал.
Таёғин тақиллатиб,
Соқолин селкиллатиб.
Тахтга чиқиб олибди,
– Бер! – деб ғавғо солибди.
– Жаллод! – дея бақирмиш,
Қирқта жаллод чакирмиш.
«Дорга ос!» – деб буюрмиш,
Жаллод судраб югурмиш.
– Қоч! — дея, жуда хушҳол,
Дорга таёқ солди чол.
Бирдан шамол гувиллаб,
Дор титрабон увиллаб.
Таг томиридан тӯзиб,
Ипларин узиб-узиб.
Чиқиб кетмиш осмонга,
Барча қолмиш тӯзонга.
Чол сеҳри қиб тантана,
Чол тахтга кирди яна.
Илож тополмагач Шоҳ,
Тортиб ич-ичидан оҳ:
– Ота, майли оларсиз,
Ӯғилли бӯб қоларсиз.
Лек, болалар касалроқ,
Мӯҳлат берасиз озроқ.
Қирқ кун деганда келинг,
Бировин сайлаб олинг.
Сӯзимдан қайтмагаймаи,
Бошқа сӯз айтмагайман.
VI
Шоҳ дилдан егандан ғам,
Чорҳадга қӯйиб одам.
Иноқ қадлик ӯғилдан,
Кенг ӯмровли норғулдан,
Қирқтасин келтиртирди,
Бирдек кийим кийдирди.
Зар-зеварлар тақтирди,
Бирдек, расо боқтирди.
Мақсад: чолни чалғитмоқ,
Иноқни олиб қолмоқ.
Барини болажон деб,
Бирдек парвариш қилиб.
Сийлаб, ардоқлаб бутун,
Тарбият қилди қирқ кун.
Taёғин тақиллатиб,
Соқолии селкиллатиб.
Кириб келди ӯша чол,
Шоҳ дебди: Чол, сайлаб ол!
– Чол ажратолмас зинҳор,
Деб, қирқ болани қатор.
Уйга чолни киритди,
Қирқ болани кӯрсатди.
Чол тӯғри бориб хушҳол,
Ӯйнатиб така соқол.
Пастки лабини тишлаб,
Иноқ қӯлидан ушлаб,
Тортиб чиқарди сафдан,
Ҳамма ҳайрон бу гапдан.
Анваршоҳ, шамдек қотди,
Ақлу ҳушин йӯқотди.
Шоҳ ушлаб бӯлди бермас,
Қӯлидан тортди бирпас.
– Шоҳ беҳуда сӯз айтмас,
Ӯз ваъдасидан қайтмас!!!
Дея, дӯғлаб солди чол,
Силкитиб така соқол.
Шоҳ тикка қолди қотиб,
Кӯзи қоронғи тортиб.
Ортга боқиб Иноқжон, .
Кӯз ёши маржон-маржон.
Чол силтаклаб урар дӯқ,
Ҳеч кимда ҳеч илож йӯқ…
Тоғу чӯлда йӯл юрди,
Йӯл юрса ҳам мӯл юрди.
Жуда ҳориди Иноқ,
Чол мункайиб ӯша чоқ.
Сеҳрлаб Иноқжонни,
Болажон, азиз жонни,
Битта тумор айлади,
Ӯз бӯйнига бойлади.
Саҳро, чӯллардан ӯтди,
Тубсиз йӯллардан ӯтди.
Бир куни эрта тонгда,
Чол тахтига етганда,
Яна шу азиз жонни,
Жонки, жон-Иноқжонни,
Ӯз ҳолига келтирди,
Орқасидан юрдирди.
Саҳро ичра тор йӯлда,
Чанглаб ётган сур чӯлда,
Одам боши кӯринди,
Иноқ тепиб уринди.
Калладан чиқди овоз;
– Ҳой бола, тинглагин соз!
Ман ҳам эдим санидай,
Сан бӯларсан манидай.
Иноқ ӯзин йӯқотмай,
Қӯрқмай, ҳам шамдек қотмай,
Бӯлиб, яқин, юзма-юз,
Каллага дебди бир сӯз:
– Сабабини айт, – дебди,
Менга йӯл кӯрсат дебди.
Калла дебди: қулоқ сол.
Пандим дилга жойлаб ол.
Бу-сеҳргар дев. Бил-чол,
Ялмоғиз ӯта баттол.
Тождор тахтига бориб,
Бор нарсани кӯрсатиб,
Сӯнг, обборар бир жойга,
Беолов қайнар мойга.
– Бу-мозор, айлан, – дейди,
Тез-тез, тез айлан, – дейди.
Дегин: Бундан қӯрқаман,
Сиз айланинг кӯрайман…
Қозонга мой қайнаса,
Чол қозондан айланса,
Деворда бор зӯр тӯқмоқ,
Тӯқмоқни ол ӯша чоқ.
Кучииг тӯплаб билакка,
Омад истаб тилакка.
Қулоғин остита сол.
Жизза бӯлур бу дев чол.
Гӯшт-мой ҳиди чиққан дам,
Миёвлабон дам бадам.
Бароқ оқ мушук келур,
Гӯштдан бир ҳидлаб кӯрур.
Сондан бир парча кесиб,
Пичоқ учида илиб.
Мушуквойга берурсан,
Сӯнг, бахтингни кӯрурсан.
Бӯйнида қирқ калит бор,
Калит сенга интизор.
У ерда кӯп сир, тилсим,
Ҳаммаси бӯлур таслим.
Мани ол. Ҳов четроққа.
Қазлаб, қopa тупроққа.
Кӯмиб кӯйсанг, бӯлди, бас,
Бошқа иш керак эмас.
Сани этаман дуо,
Ҳосил бӯлур муддаонг…
Иноқ каллани олиб,
Пуфлаб қӯйнига солиб,
Катта йӯлдан четроққа,
Қазлаб, қopa тупpoққa.
Авайлаб қӯйди кӯмиб,
Дуо, фотиҳа ӯқиб.

Сӯнг, чопиб чолга етмиш,
Чол-чи, сӯроққа тутмиш.
Асло шошмай Иноқжон:
– Ӯйнаб қолдим бобожон.
– Иккинчи ортда қолма,
Кӯз ӯнгимдан йӯқолма!
– Сизни ота биламан,
Не десангиз қиламан.
Кулиб турмиш Иноқжон.
Бобога бӯлгудек жон.
VII
Етганмиш чол тахтига,
Меҳр қӯйган бахтига.
Чор атрофи тоғ эрмиш.
Бирам яшноқ боғ эрмиш,
Андалиб ӯқиp ёр-ёр,
Қушлар чалгандай сетор.
Чолни кӯргандай гувва.
Каклик, бедона, саъва,
Сайрашнбди чулдираб.
Боғ тӯлибди гулдираб.
Қават-қават кошона,
Ӯртада тахт шоҳона.
Мевалар ғарқ пишганмиш.
Тагларига тушганмиш.
Гуллар чаман очганмиш,
Атрин ҳарён сочганмиш.
Oҳ-ҳo, гӯёки жаннат,
Исти-бисти фароғат.
Бир ёнда қозон, ӯчоқ,
Ёнида тӯқмоқ, пичоқ.
Қозонга етиб бормиш,
Чолни жазава олмиш.
– Айлан, айлан, бу-мозор,
Мозорда кӯп хислат бор.
– Бобо, – дебди, Иноқжон,
Сизсиз менга жона-жон.
Мозордан ман қӯрқаман,
Сизсиз айланинг кӯрайман.
Ортингиздан юрайин,
Не десангиз қилайин.
Чол ӯйноқлаб айланди,
Иноқжон заб шайланди.
Ёғ жариллаб қайнарди,
Булбулдайин сайрарди.
Чолни чапғалат этиб,
Шашпар тӯқмоққа етиб,
Қӯлида маҳкам олмиш,
Чолни бӯйнига солмиш.
Учиб оёқ осмонга,
Калласи паст томонга.
Шаппа тушди қозонга,
Дуд айланди тӯзонга.
Бир бӯкириб ариллаб.
Чол қоврилди жариллаб.
Гӯшт-ёғ ҳидини туйиб,
Емоқ учун бир тӯйиб.
Деб миёв, миёв, миёв,
Ризқимга келдими ов.
Лабини ялаб пучуқ,
Келди оқ катта мушук.
Қирқ калит бор бӯйнида,
Шартта тушди ӯйинга.
Пишган сон, гӯштдан кесиб,
Мушукка берди е, деб.
Мушук гӯштдан еб, тӯйиб
Иноққа бӯйин тутиб.
Қирқ калитни узатти,
Олгин, – дея кузатти.
Ичма-ич қирқ хазина,
Лим-лим тӯла ганжина.
Иноққа экан тилсим,
Ҳаммаси бӯлди таслим…
VIII
Иноқжон нафас ростлаб,
Ақлини ишга мослаб.
Аввал бир уйни очди,
Ақли бошидан қочди:
– Бирдан чиқди кӯп овоз,
Чалингандай ғижжак, соз.
– Ман арриғу, у семиз,
Ман арриғу, у семиз.
Экан девнинг асири,
Очилди битта сири.
Бир-бир очди қулфларни,
Ичма-ич қирқ уйларни.
Эҳ-ҳа, қанча хазина,
Вақ-вақ қайнар ганжина.
Уй-уйлар тӯла либос,
Ҳар ким кийса эмиш мос.
Шақ-шақ қайнар зар-зевар,
Забаржад, дур ва гавҳар.
Бахтга омад тилади,
Сочин зарга белади.
Бир уйни очса оқ от,
От-ки, чақмоқдан қанот.
Бир този-ю, бир ов қуш,
Чиқариб ажиб товуш,

Бир-бирининг устидан,
От бӯйнидан, остидан.
Ӯтмоқдадур учишиб,
Бир-бирини қучишиб.
Михда шоҳона либос,
Қилич, қалқон шоҳга мос.
От сийна, тӯшин силаб,
Қӯчиб, ӯпиб, хӯп сийлаб.
– Йигитман, нажотимсан.
Учмоққа қанотимсан,
Шундай билиб кӯп сирни,
Бӯшатди асирларни:
– Ҳар биринг ӯзингга мос,
Танлаб, кийишинг либос.
Олинг зар-зеварлардан,
Ҳам дуру гавҳарлардан.
Катта йӯлдан кетинглар,
Уйларингга етинглар.
Деб, барини жӯнатди,
Дилларини шод этди.
IX
Эртаси барвақт туриб,
Чор атрофларни кӯриб.
Ӯқиб шукрона намоз,
Хаста дилин этиб ёз.
Эгарлаб учқур отин
Чақмоқдан тез қанотин,
Қилич, қалқонин осиб,
Шоҳона қадам босиб,
Кийиб шоҳона либос,
Юриб шоҳаншоҳга хос.
Чаққон минди отига,
Бахтиёр қанотига.
Кӯтариб от жиловин,
Ов қуши, тозивойин.
Ақлини олиб қӯлга,
Чиқди бесарҳад йӯлга.
Яшиндек учиб кетди,
Зумда шаҳарга етди.
Шаҳардан сал четроққа,
Чинор ости-булоққа,
Тушиб боғлабон отин,
Вафодор, дил қанотин,
Дарҳол олиб таҳорат,
Этиб катта қироат.
Отин ёлидан олди,
Ӯнг чӯнтагига солди
– Сизга дилим ӯзатсам,
Қачон ёлдан тутатсам,

Дарров етиб келурсиз,
Хизмат бажо қилурсиз.
Деб, ӯпиб кӯз юзидан,
Гир айланиб ӯзидан.
– Бор, – деб жавобин айтди,
От, қуш, тозиси қайтди.
Эчки қоринга жаплаб,
Ясади жумур боплаб.
Бошига қийиб олди,
Кал бачча бӯлиб қолди.
Йӯл, атрофларни кӯриб,
Шаҳарга борди кириб.
Катта йӯлнинг четида,
Бир деворнинг остида.
Турди бӯйнини эгиб,
Кимдир раҳм қилар деб.
Бир чоқ келиб бир кампир,
Қӯлида юки оғир.
Кӯриб қолди болани,
Очилмаган лолани.
– Сен кимнинг фарзандисан,
Азизи – дилбандисан?
– Мен мусофир, Онажон,
Қидирурман бурда нон.
Ӯғилсизга ӯғилман,
Қизсизга қиз бӯлурман.
Ҳеч бир борар жойим йӯқ,
– Мен билан юр, этай тӯқ.
Мен ҳам якка, ӯғлим бӯл,
Шону шавкатларга тӯл.
Кампир уйга оббориб,
Уй жойларин кӯрсатиб,
Бир-биридан ӯтинди,
Она-бола тутинди.
X
Она тонг билан ҳар кун,
Ғайратга тӯлиб бутун,
Ӯз ишига кетади,
Шоҳ боғига етарди.
Чарх урарди гулзорга,
Гулзор-ки, чаманзорга.
Мӯралаб, хӯп оралаб,
Раъносидан саралаб.
Боғларкан уч гулдаста,
Шунга экан вобаста.
Шоҳнинг учов қизига,
Уччала юлдузига.
Атайлаб терар экан,
Ҳар куни берарэкан.
XI
Ӯша кун ишга кетиб,
Кечқурун қайтиб келиб.
Уй, ҳовлисига кирса,
Қай кӯз билан-ки кӯрса.
Ӯз уйига ӯхшамас,
Бирор жойда йӯқ гард. Хас.
Чорҳад ойнадан тоза,
Ҳамма нарса озода.
Жой-жойига қӯйилган,
Йӯлларга сув урилган.
Ялтирлар идиш-товоқ,
Қора қозон ҳам оппоқ.
Барча неъматлар бормиш,
Ширин таом тайёрмиш.
Кампир жуда қувониб,
Дуо қилибди ёниб.
Шундай ӯтиб ой-кунлар,
Кампир гулзорга жӯнар.
Ӯғли ҳам эргашибмиш,
Қол, деса ҳам кӯнмабмиш.
Онасига ёрдамчи,
Гӯё ёрдамчи гулчи.
Гулзорларни оралаб,
Барносидан саралаб.
Боғлабди бир гулдаста,
Бандига дил дилбаста.
Бугунги иш битибди,
Гул уч қизга етибди.
Кенжаси опти сайлаб,
Ҳидлабди кӯп ардоқлаб.
Гул ҳар кундагидекмас,
Хуш бӯйи айлади маст.
Зап боғланган дид билан,
Дидки, дилкаш ҳид билан.
Кенжамоҳ ҳиддан тӯймай,
Бағрига боcap қӯймай.
– Бу гулни ким боғлаган,
Хаста дилим доғлаган.
– О, жон қизим қош кӯзим,
Гулни боғлаган ӯзим!
Кенжамоҳ кӯнмас ҳеҷам,
Кампир: Ӯзим-ӯзим деса ҳам,
Не қилай, кал ӯғлим бор,
Барча ишимга дастёр.
Шу куни у терганди,
Шуни сенга бергандим.
Кенжамоҳ ақли учмиш,
Қалбига учқун тушмиш.
Ҳар кун келар гулдаста.
Оташи ишқ пайваста.
Қиз ишқи ӯтлаб лов-лов,
Кӯрмоқ керак-ов, бир рав.
Ким экан у кал бачча,
Қалбимни эзар бунча.
Кунлар ора кун ӯтиб,
Кенжамоҳ кӯп қон ютиб.
Опаларини чорлаб, ,
Махфий машварат айлаб;
– Отамдан бир сӯрайлик,
Гулзорда сайр қилайлик.
Терайлик ол гулларни.
Ёзайлик кӯнгилларни.
Бу гапга унабдилар,
Уччовлон сӯрабдилар.
Шоҳ берибди ижозат,
Жума кунига фақат.
Кампирга хабар етмиш,
У ӯғлин огоҳ этмиш.
Ӯғли булоққа бориб,
Наф номоз ӯқиб олиб.
От ёлин тутатибди,
Оти зумда етибди.
Ӯпиб, юзларин силаб,
Бахтига омад тилаб,
Шоҳона либосини,
Қиличу қалқонини,
Кийиб отин жӯнатди,
Ӯзи гулзорга етди.
Боғлаб терма гулдаста,
Ӯз бахтига дилбаста.
Интиқ бӯб гулчиройга,
Яширинди бир жойга.
Гурлашиб дарвозадан,
Кирқ-кирқ канизи билан,
Келишди шоҳ қизлари,
Уч порлоқ юлдузлари.
Ҳамманинг кӯзи гулда,
Кенжамоҳники ӯзга,
Чор ҳадга боқар зимдан,
Қалби, жону дил билан,
Кал баччани қӯрмоқчи,
Кимсан дея сӯрмоқчи.
Тутақиб тошиқади,
Кӯрмоққа ошиқади.
Кенжамоҳ жамолини,
Сарв қомат камолини.
Иноқжон хӯп кузатди,
Секин ӯзин кӯрсатди.
Кенжамоҳ аста-секин,
Орқароқ қолиб кейин,
Гул термоқ баҳонада,
Ӯзин олиб панадан.
Ӯша томонга юрди,
– Гулчи кал Сизми? – сӯрди.
Эмас экан кал бачча,
Экан ажиб шоҳбачча.
О, – Иноқжон тутди гул,
Кенжамоҳ берди кӯнгил.
Анча вақт ӯйнашдилар,
Ишқона сӯзлашдилар.
Дил узолмай бир-бирдан,
Сӯнг опалари билан.
Ҳар қайси ӯз майлига,
Ӯтди қовун сайлига.
Ғуж-ғуж қовун полизда,
Шакардек пишган эди.
Тарвузой тӯмпоқ қорни,
Асал-ла шишган эди.
Ширинак ӯйнашишди,
Тӯйиб-тӯйиб ейишди.
Шунда деди Кенжаой,
Ой келбатли, гул чирой,
– Оралаб ҳар пуштадан
Ҳар биримиз биттадан,
Сайлаб қовун узайлик,
Отамизга элтайлик.
Уларга маъқул тушди,
Сайлаб-сайлаб узишди.
Вазири донолари,
Доноларнинг сардори,
Келтиртиб патнис, пичоқ,
Қовунни сӯйди шу чоқ.
Катта қиз узган қовун,
Ширин. Лек анча ӯтган,
Ӯртанча узган қовун,
Ширинроқ, озроқ ӯтган.
Кенжамоҳ ӯзган қовун,
Асалдай. Вақти етган.
Пичоқ тегиши билан,
Ёрилибди тарсиллаб.
Кӯз ҳам тӯяр рангидан,
Тиш текканда чарсиллаб.
Шоҳ ебди офарин деб,
Барчаси мазза қилиб.
Истаб маънодан огоҳ,
Боисин сӯрабмиш Шоҳ
Вазир дебди: Эй, Шоҳим,
Шоҳки давлат паноҳим.
Қовундан еб кӯрдингиз,
Камроқ ҳаёл сурдингиз.
Булар ишора Сизга.
Таъбирин айтмоқ бизга.
Катта қизнинг қовуни,
Анча ӯтган чиқдиёв.
Ӯртанча қизники-ҳей,
Сал ӯтганроқ чиқдиёв,
Шу боис тезроқ, тезроқ,
Қизларни эрга бермоқ.
Сизга лозим бӯлибди,
Вақт соати тӯлибди.
Ортиқ сақламоқ гуноҳ!..
Тахта бӯб қолибди Шоҳ,
Чунки кӯп совчиларни,
Жеркиб қайтарган эди.
О, энди нима қилди,
Ӯз сӯзи пандин еди.
Вазир дебди: Э, шоҳим,
Одил давлат паноҳим.
Бир ҳовучдан уч қизга,
Уч порлаган юлдузга.
Берасиз бухорча зар,
Кимни ҳоҳласа агар,
Ӯша бошига сочсин,
Ӯз бахтин ӯзи топсин.
Эрта билан саҳарга,
От чоптириб шаҳарга.
Жарчини бақиртирди,
Барчани чақиртирди.
Қизларга зар тутқазди,
Йигитларни ӯтказди;
Бахтига тилаб омад,
Бӯлиб кетди қиёмат.
Катта қиз бош вазирнинг,
Ӯғли бошига сочди.
Ӯртанчи лашкарбоши,
Ӯғли бошига сочди.
Барча бир-бирлаб ӯтди,
Қанча диллар қон ютди.
Лек, Кенжа дил очмади.
Ҳеч кимга зар сочмади.
Ҳамма бӯлганмиш ҳайрон,
Шоҳ дили вайрон-вайрон.
– Келмаган ким қолди, деб,
Билмаган ким қолди, деб.
Қайта хӯб чақиртирмиш.
Жарчини бақиртирмиш.
– Одамлар, ҳой одамлар,
Боққа битган бодомлар,
Эшитмадим, деманглар,
Сӯнг, пушаймон еманглар!
Ӯтмаган қайси йигит,
Кал, шал, кӯр, карми ё бит,
Ким бӯлса келиб ӯтсин,
Бахтини синаб кӯрсин.
Дея, қайта чақирди,
Бозорларда бақирди.
Энди ҳолни кӯринг-чи,
Ер ютгур кампир-гулчи,
Деб, мени кал ӯғлим бор,
Бахти бӯлармикан ёр?…
Дебди: Олиб кел, тезроқ,
Ӯтса-ӯтсин эртароқ.
Кампирой томоқ қоқиб,
Қалби чароғин ёқиб,
Чопиб бориб уйига,
Гир айланиб бӯйига.
Кал ӯғлини юрт билса,
Арк тагидан ӯтиказса.
Жим турган Кенжамоҳим,
Бӯлиб қолиб мулойим.
Ковоғин чирт очибмиш,
Зарни калга сочибмиш.
XII
Ӯт олгандайин Подшоҳ,
Бирдан чуқур тортмиш оҳ,
Қалбидан тортиб азоб,
Жуда бӯбди дарғазаб.
Икки қизини қирқ кун,
Қирқ кеча кундуз бутун,
Дабдаба бирла, ҳайҳай,
Ҳеч нарсани аямай,
Сӯйдириб кӯп туя, қӯй,
Мамлакатга бериб тӯй.
Куёвга узатибди,
Дил заҳрини терибди.
Аммо, Кенжамоҳини,
Ой юзли чиройини
Кални ёқтирган учун,
Тутоқиб дили бутун.
Дилидан келиб қаҳри,
Аждардай қайнаб заҳри
Кӯйиниб жон дилидан,
Бир пиёла сув билан,
Калга никоҳлаб бермиш,
Кӯргилигинг кӯр дермиш…
Элтиб эшакхонага,
Пори-пашшахонага.
Ташланг! – деб фармон бермиш,
Айласин армон дермиш.
Шоҳ фармон бергани он,
Эшакхона бӯб макон.
Кенжамоҳу Калбачча,
Саҳардан то кечгача.
Ишлашди чӯри, қулдай,
Атрофни айлаб гулдай.
Кӯрган кӯзлар ҳавасда,
Чин инсонга шу басда!
Қӯл очишиб дуога,
Шукр этишиб худога,
Яшайверибди шунда,
Кун кечириб кун, тунда…
XIII
Икки қуёвин подшоҳ,
Шом-саҳар айлаб дуо.
Деб, ҳар бир ишга қодир,
Тайинлаб, ӯнг, чап вазир.
Тожу тахтин топширди,
Давлат – бахтин топширди.
Шоҳона савлат тӯкиб,
Дабдабали давр суриб…
Юришган бир паллада,
Хаёл келиб каллага.
Ов қилмоқ исташибди,
Жӯнашга қисташибди.
Шоҳнинг вақти бӯлиб чоғ,
О, егандек музқаймоқ.
Куёвлар айтган заҳот,
Бериб овқуш. този, ит.
Дуо бериб жон дилдан,
Тӯрт юз мергани билан.
Жӯнатганмиш шикорга,
Кийигу каклик овга.
XIV
Кал куёв Кенжамоҳга,
Ой юзли гулчиройга.
Дебди: мен ҳам куёв-ку,
Овлайин каклик, оҳу.
Улар отиб келишса,
Шоҳга тақдим этишса.
Мен қараб ӯтирайми.
Ё бӯзрайиб турайми?
Деб, эшагин эгарлаб,
Тӯша-талқон тайёрлаб.
Дарҳол жӯнаб кетибмиш,
Ҳов булоққа етибмиш.
Дарҳол таҳорат олиб,
Наф намоз ӯқий солиб,
Тутатибди от ёлин,
Ишга солиб аъмолин.
Чақмоқдек чақнаб оти,
Қуш, този қӯш қаноти.
Ӯйноқлаб етиб кепти,
«Лаббайка», – деб турипти
Намоздан хушҳол қӯпиб,
Отин қучоқлаб ӯпиб.
Ӯйнатиб този, лочин,
Кӯкка ёзиб қулочин.
Жӯнабди баланд тоққа,
Кенг дара, зап ӯтлоққа.
Какликлар гурра учмиш,
Кийиклар гурлаб кӯчмиш.
Какликни қувиб лочин,
Ит ҳайдаб оҳуларин.
Иноқ отаверибди.
Ови ётаверибди.
Тӯлиб кетибди кенг сой,
Оёқ қӯймоққа йӯқ жой.
Този, лочин, от билан,
Дӯстлари қанот билан.
Турганида дам ростлаб,
Тоғдан ошиб ҳаллослаб.
Икки овчи келибди,
Таъзим бажо этибди.
Ҳурматин этиб бажо,
Зӯр овчига деб дуо:
– Эртадан то кечгача,
Тоғлардан тошларгача.
Ошдик, ов қилолмадик,
Варзишин билолмадик.
Сизнинг овингиз катта,
Биз тилаймиз тӯрт-бешта.
Отахон шоҳимизга,
Давлат паноҳимизга,
Бизлар совға қилайлик,
Кӯкрагимиз керайлик.
– Йӯқ, менинг лашкарим кӯп,
Сойда ётибди тӯп-тӯп.
Иккови ялинибди,
Жуда кӯп эланибди,
– Йӯқса битта шартим бор,
Шартим енгил, беозор.
– Шартингни айт, шоҳ йигит,
– Шартим сизларга ӯгит…!
Кӯзни чирт-чирт юмгайсиз,
Орқангизни очгайсиз.
Мен мӯҳримни босаман,
Оҳу. каклик бераман.
Улар бир чӯчиб тушмиш,
Икки қат учиб тушмиш.
– Нетдик, олмасак бӯлмас,
Буни ҳеч кимса билмас.
Бу ӯзга юрт шоҳидир,
Бизга фойда оҳудир.
Мӯҳрини босса боссин,
Бизга овидан берсин.
Дея, бирдек овози,
Бирдек бӯлишди рози.
Уларга эриб меҳри,
Иноқжон босди муҳрин.
Деди: олганча олинг,
Қопу хуржунга солинг!
Отларига ортдилар,
Арқон билан тортдилар.
Хушу хушвақт бӯб, тӯлиб,
Иноқжон турар кулиб,
«Ёҳуй, ёҳуй, ёҳуй», – деб,
Бир сиқим дуо қилиб,
Қилганди гӯштлар пишмас.
Ним пишса ҳам тиш ӯтмас.
Ӯзи бир ёш кийикни,
Бир юзу бир какликни,
Хӯржунига жойлабмиш,
Отига ортиб олмиш.
Бориб булоқ бошига,
Лаззат тилаб ошига.
Оту този, қӯшини.
Силаб тана тӯшини.
Чақирсам, келинг дарров,
Боринг, деб берди жавоб.
Кучин йиғиб билакка,
Овин ортиб эшакка,
Етказди Кенжамоҳга,
Сарв қомат гул чиройга.
XV
Овдан отам есин, деб,
Офаринлар десин деб.
Катта қиз пиширган гӯшт,
Эмиш гӯё пишиғ ғишт.
Ӯртанча пиширган гӯшт,
Аччиқ, тахир, хом эмиш,
Кенжамоҳ пиширган гӯшт;
Қанд бирла асал эмиш.
Кекса доно вазири,
Доноларнинг назири;
– Кенжагул ӯзи гӯзал,
Пазанда, қӯли асал.
Шоҳим, уни яхшироқ,
Жойга ӯтказинг тезроқ.
– Дунёда одам қуриб,
Кӯзи очиқ, кӯр бӯлиб.
Зарни сочди бир калга,
Ҳайвонсифат ҳайкалга.
Қӯйинг, у сасиб ӯлсин,
Гӯнг ичида. чирисин…!
Вазирига дебди Шоҳ.
Вазири тортибди оҳ.
Шоҳ гапин ӯша кӯноқ,
Эшитганмиш Калиноқ:
– О, Кенжамоҳ, гулойим,
Жоним. ичра иймоним.
Отанг кӯзин очайми,
Хом хаёлин ечайми?
Кенжамоҳ жонла рози,
Чиқиб янгроқ овози:
– Майли, жон Иноқжоним,
Жоним ичра иймоним.
Ӯзлигингиз билдиринг,
Отам кӯнглин тӯлдиринг
Иноқжон саҳар туриб.
Булоқ боишга бориб.
Олиб холис таҳорат,
Ишга солиб маҳорат.
Тутатибди от сочин,
Ёзиб чақмоқ қулочин.
Ӯйнашиб қуш, този, от,
Учиб кепти шу заҳот.
Иноқжон отин қучиб,
Икки юзидан ӯпиб,
Сағри тӯшини силаб,
Бахтига омад тилаб.
Кийиб шоҳлик либосин,
Чалиб силсила созин.
Оқ оти ёли зевар,
Ёлпӯш, жулпӯшлари зар,
Қуйруқ тӯши зар, зевар,
Туёқларӣ олмосдан,
Тиззалари толмасдан.
Учқур дулдул от ӯзи,
Юлдузни кӯзлар кӯзи.
Қиличга қин-оқ дурдан,
Қамчиси чақмоқ-нурдан,
Ялтиллатиб зарларин,
Тарабди кокилларин.
Ҳуснига кӯз қамашар,
Кӯрганлар ақли шошар,
Яшин мисоли чақнаб,
Отини минмиш яшнаб,
Зарб ила оқ от ила,
Отки, нур қанот ила,
Шаҳарга кириш билан,
Шиддат силсиласидан,
Бир зӯр қӯшин кӯчгандай,
Шаҳар кӯкка учгандай.
Қуш, този, от бӯйнидан,
Бошию қуйруғидан.
Учиб, ӯтиб борармиш,
Зулмат баррин ёнармиш,
Йӯл олди тахтга томон,
Уни кӯрган оломон.
Қолди оғзи очилиб,
Ақли, ҳуши сочилиб.
Қилишгандан томоша,
Бӯлишибди тараша.
Шаҳаншоҳ сарбозлари,
Ҳаттоки, дорбозлари,
Жон ила. югурмишлар,
Шоҳга хабар бермишлар.
Қӯрқувга ботиб ногоҳ,
Шаҳаншоҳ тортибди оҳ.
Иноқжон от ӯйнатиб,
Қуш, тозисин куйлатиб,
Отин ҳайдабди тахтга,
Шоҳ бӯб қолибди тахта.
Юраги ёрилиб шоҳ,
Тортиб қӯрқинчли бир оҳ.
Бош, кӯзига бӯзлабди,
Хитойшоҳ, деб ӯйлабди.
Айрилгандай бахтидан,
Таппа тушиб тахтидан.
– Тахтга марҳамат, дермиш,
Бахтга марҳамат дермиш.
Йӯқ! Тахтингиз керакмас,
Қулларимни беринг, бас!
– А, а, қулларингиз ким,
Мен билмаганман, балким?!
– Қочирганман икки қул,
Шу иккисидир нуқул.
– Булар-а, вазирим-ку,
Вазирлар куёвим-ку.
Орқасида муҳрим бор,
Муҳрим қиличу ойдор.
– Тез очинг! – деб қистабмиш,
Шоҳ кӯришин истабмиш.
Очиб кӯрсаки подшоҳ,
Муҳр босилган, э, воҳ!
Зарб ила олиб кетмиш,
Олдига солиб кетмиш.
XVI
Иноқшоҳ отин боғлаб,
Кенжамоҳ вақтин чоғлаб.
Дам ростлабон турганда,
Завқли суҳбат қурганда.
Ортдан кузатган подшоҳ,
Рашк ӯтидан тортиб oҳ!
Жаллод! – дея бақирмиш,
Яна лашкар чақирмиш:
– Эшакхонага киринг,
Иккисин олиб чиқинг,
Баланд дорга осинглар,
Қилич билан чопинглар!!!.
Зумда қӯлларин боғлаб,
Уриб, сӯкиб судроғлаб.
Юрак, бағрини доғлаб,
Бошин олмоққа чоғлаб.
Елдай елдиришибмиш,
Дорга келтиришибмиш.
– Ҳай-ҳай! – дебди Кенжамоҳ, –
О, гӯл отажоним, оҳ!
Аввал сӯранг, сӯнг осинг!
Йӯқса, эл лаънат ӯкир,
Шаънингизга гап тӯқир…
Хом сут эмган ҳар банда,
Халққа бӯлманг шарманда…!
– Сани калга бергандим,
Кални куёв қилгандим.
Ӯйнаш тутдингми, аблаҳ,
Умидим шулмиди, а-а-ҳ-ҳ!!!??
– Нечун ӯйнаш, бу бачча,
Бу:- ӯша кал-шоҳбачча..!
Ижозат беринг бир зум.
Кал бачча қиб кӯрсатгум.
– А-а-а? Ижозат, – дебди подшоҳ,
Ишга тушиб Кенжамоҳ.
Либосларин ечдириб,
Кал жумурин кийдириб,
Кал қилиб ясатибди,
Подшоҳга кӯрсатибди.
Масала бӯлибди ҳал,
Кулиб турмиш жумур Кал.
Ӯзига келиб подшоҳ,
Ҳаммасидан бӯб огоҳ:
– Қолмасин дилда армон,
Деб бермиш Олий фармон:
Чиқинг эшакхонадан,
Хабар олинг Онадан.
Юқори кошонадан,
Энг баланд ошёнадан.
Қасри олийни олинг,
Чин ӯғлим бӯлиб қолинг,
Мулозимлар бӯлиб қош,
Бахтга чиққандай қуёш.
Карнаю сурнай билан.
Дап дайро қӯшной билан.
Ӯйин, кулги, тантана,
Катта тӯй берди мана.
Тӯй қиб қирқ кеча кундуз,
Элга бӯлиб ёруғ юз..! .
XVII
Шаҳаншох, тож-тахтини,
Молу дунё бахтини.
Топширди Иноқшоҳ,
Софдил, жон ичра жонга.
Иноқшаҳ журъатига,
Одиллик суръатига,
Қойил бӯлиб бутун эл,
Эриб кетди ҳар тош дил.
Бӯлиб катта овоза,
Очилди қирқ дарвоза.
Ӯрнатди зӯр адолат,
Барқ урди бахт-саодат.
Кенжамоҳ ва Иноқшоҳ,
Кенгаш қурибди оҳ, оҳ.
Иноқшоҳ отасига
Мӯътабар онасига.
Бормоқ учун жӯнашиб.
Тӯша-талқон қиб, шошиб,
Мадад истаб Аллоҳдан,
Дуо об ота Шоҳдан.
Оқ йӯл истаб сафарга,
Ният бирла зафарга.
XVIII
Етиб дев маконидан,
Қайнар зевар конидан.
Дуру гавҳарни тортиб,
Тӯрт юз туяга ортиб.
Барча ишин айлаб тахт,
Отага жӯнатмиш хат.
Ота кӯзи очилмиш,
Қалбида нур сочилмиш.
Севинчдан этга сиғмай,
Жонини ҳам аямай.
Кӯп йӯлга одам қӯйиб,
Қӯчқор, от, туя сӯйиб,
Дап, дойра, дутор бирла,
Бешқарсак, ёр-ёр бирла,
Қалдирғоч мисол учиб,
Ота ӯғлини қучиб.
Порлаб чиққандай қуёш,
Тирқираб кӯзлардан ёш.
Бир-бирин ҳидлаб ӯпмиш,
Кенжамоҳ тавоф этмиш.
XIX
Кӯзларга тушиб кӯзлар,
Онаси қучиб йиғлар.
Қалбларда чақнаб офтоб,
Соф ниятга бериб тоб.
Ота севинганидан,
Она севинганидан.
Тӯй қиб қирқ кеча, кундуз,
Элга бӯлиб ёруғ юз.
Ҳосил бӯлгач муддао,
Ота ҳӯб айлаб дуо.
– Асра деб, эл бахтини,
Тожу давлат, тахтини.
Топширди Иноқшоҳга,
Халққа жон тиккан тонга.
XXX
Онасининг отаси –
Миср шоҳи бобоси,
Бӯлгандан огоҳ сирдан,
Элчи қӯйиб жон дилдан,
Севиниб жон дил билан,
У ҳам топширди тахтин,
Тожу давлати-бахтин.
Иноқшоҳ қалби жӯшиб,
Уч мамлакатни қӯшиб.
Ӯрнатди катта давлат,
Адолатли сиёсат…

ХОТИМА
Ӯрнин топиб саховат,
Аслига етди ният.
Ҳалоллар еб ошини,
Қаллоб еди бошини.
Иноқшоҳ этиб журъат,
Ота шоҳларга ҳурмат.
Бирла мудом эъзозлаб,
Таъзимлар бажо айлаб.
Олиб таълим, маслаҳат,
Амаллар қилмиш фақат.
Қариялар дуода:
– Етгин! – деб муддаонга…
Эл этиб ҳалол меҳнат,
Топишди бахт-саодат.
Тинчлик бирла эл-юрт шод,
Шаҳру қишлоқлар обод.
Дӯстлик кенг ёзмиш қанот,
Ҳақ деган топмиш нажот,
Овоза тарқаб – кетмиш,
Етти иқлимга етмиш.
Азим подшоҳ Иноқшоҳ,
Офтоб жамол Кенжамоҳ.
Суришиб давру даврон,
Олқишда жумла жаҳон.
Халққа хизмат этмишлар,
Чин муродга етмишлар…
Сиз ҳам етинг муродга,
Мени ҳам олинг ёдга!
640 байт
1280 мисра

ТАЙЛОН ВА ИЛОН
Бор эканда, йӯқ экан,
Оч экан-да тӯқ экан.
Яқин ӯтган замонда,
Лаъл-Бадахшон томонда,
Ӯтганкан мард Жӯрабой,
Умр йӯлдоши Нориной.
Худо берибди фарзанд,
Дилларига дил пайванд.
Битими полвон сифат,
Сифатида шижоат.
Бӯлар дейишиб полвон,
Исмин қӯйишди: Тайлон.
Тайлон ойдай тӯлишар,
Ота-она суйишар.
Ойма-ой бурро тили,
Катталардек ақл, дили.
Қадди-қомати расо,
Куч-ғайратда ҳам аъло.
Машқлар қилмоққа қодир,
Гӯё алпдек баҳодир.
Ӯргатишди илму иш,
Ёши тӯлмайин ӯн беш.
Гумбирлар юрса ерлар.
Титрашар йӯлбарс, шерлар.
Бир тонг тоққа боқибмиш,
Тоғ Тайлонга ёқибмиш.
Кӯнгли сайр истабди,
– Тез жӯна, – деб қистабди.
Сӯрабди отасидан,
Меҳрибон онасидан.
Тайёрлаб тӯша-талқон;
Пичоқ, гугурт, туз ва нон.
Отадан олиб дуо,
Онадан олиб дуо.
Ғайрати боз ортганмиш,
Йӯл танобин тортганмиш.
Йӯл юрибди мӯл юриб,
Мӯл юрса ҳам кӯп куриб.
Тирмашиб баланд тоққа,
Чиқибди чӯққи ёққа.
Юрармиш бехавотир,
Тоғ бағрида тилсим-сир;
Қуён ӯйнармиш дирк-дирк,
Кӯрса ажойиб зӯр «цирк»
Каклик, Хулор чалар қарс,
Товусхон этармиш paқc.
Оҳу дойра чалармиш,
Қушлар завқли кулармиш.
Тайлон қалбида олов,
Гурлаб ёнармиш лов-лов…
Э, воҳ!
Бирдан вашиллаб,
Дам тортиб, паш-пашиллаб.
Югурди тождор илон,
Пичоқ чиқарди Тайлон.
Аждар тишини қайрар,
Қайроқда пичоқ сайрар.
Қайнармиш аждар заҳри,
Тошармиш Тайлон қаҳри.
Аждар: Чақаман, – дермиш,
Тайлон: Санчаман, – дермиш.
Тик боқиб бир-бирига,
Журъат тӯлмиш ботирга.
Аждар тили аврармиш,
Тайлон дили яйрармиш.
Қушлар зор чириллармиш,
Жонворлар ириллармиш,
Toғ-тош: Беҳад шошманг, – дер,
Арчалар: Кӯп тошманг, – дер,
Ақл-идрокни пеша,
Айлашишиб андеша.
Ақидалар этмишлар,
Жаҳлларидан кечмишлар.
* * *
Аждар кирмиш инига,
Пичоқ кирмиш қинига.
Очилиб Тайлон баҳри,
Тоғда минг булоқ, наҳри.
Кӯрганича хӯп кӯриб,
Саёҳат гаштин суриб,
Қайтди Она Ватанга,
Тоб бериб жисму танга…!
– Севиниб ота-она,
Эл-юрт бирла мардона.
Тӯй-томоша этдилар,
Муродларга етдилар…

МИТТИ ДӮСТ
Учқур она Қалдирғоч,
Лой, чӯп ташиб «югурди».
Ертандирга ӯхшатиб,
Пешайвонга ин қурди.
Чуқур иннинг ичига
Юмшоқ патлар тӯшади.
Сӯнгра, қӯйиб тӯрт тухум,
Босди илиқ бағрига.
Чидади гоҳ ташналик,
Ҳам очликнинг заҳрига.
Етиб келди охири
Шодон кунга coғ-oмон.
Тухум ёриб чиқишди,
Чиройли тӯрт полопон.
Тухумидан чиқибон,
Чирқиллашди бетоқат.
Мана, Она бетиним,
Уларга ташир овқат.
Кӯнгли кундек ёришар,
Боласи шод бӯлган дам,
Яна емиш қидириб
Буткул ҳолдан тойса ҳам.
Болаларга тикилиб,
Бирдан завқи жӯшади.
Оналик меҳри гӯё,
Кучига куч қӯшади.
Она Қалдирғоч шундай
Куйдиради ҳар кун жон.
Борган сари тӯлишиб,
Улғаяр тӯрт полопон…
Бир кун овдан қайтди-ю,
Сесканиб кетди Она.
Илон борар ин томон,
Тӯсинни қилиб пана.
Олишай деса бирдан
Ёвга кучи етмайди.
Қӯллаш керак бир тадбир,
Жанг билан иш битмайди.
Шунда Она чарх уриб,
Дарҳол ӯтлоққа қайтди.
Бешиктерватарга дил –
Дили дардини айтди.
Шундай, ӯзи устига,
Чиқариб олиб аста,
Ӯз инининг олдига
Етиб келди бир пастда.
Полопонлар чирқирар,
Хатардан ис олганди.
Ёвуз илон ҳам инга
Жуда яқин қолганди.
Инга бӯйнин чӯзган он,
Етиб келиб шум илон.
Урди бӯшиктерватар
Кӯзига панжа билан.
Ёвузнинг заҳрн қайнаб,
Отди унга ӯзини.
Ботир бешиктерватар,
Ӯйди илон кӯзини…
Икки кӯзи кӯр бӯлиб.
Ана, ётар питирлаб,
Пешонаси шӯр бӯлиб.
Қувноқ силкиб қанотин
Қичқирар тӯрт полапон:
– Паҳлавонга офарин,
Халоскорга офарин!
Дӯстимиз бӯлсин омон,
Дӯстимизга шараф-шон!
* * *
Бахтли Она Қалдирғоч,
Мамнун боқди дӯстига.
Сайр қилдирди уни хӯп,
Миндирволиб устига…
Чиққан сари юқори,
Завқи бирам жӯшади.
Дӯстлик қудрати унинг
Кучига куч қӯшади.
* * *
Менга ёшлик чоғимда,
Айтган эди Нор бахши:
«Ҳар қанча мол-дунёдан
Битта содиқ дӯст яхши».

ХАРТУМ ҚОЛДИ ТУЛКИГА.
Бирлашган ӯзap,
(Мақол)
Бор эмишда, йӯқ эмиш,
Оч эмишда, тӯқ, эмиш.
Қарға қақимчи эмиш,
Чумчуқ чақимчи эмиш. .
Ғозвой карнайчи эмиш,
Ӯрдак сурнайчи эмиш.
Ҳамма ёқда тӯй эмиш,
Ӯйин, кулги мӯл эмиш.
Яхши келиб саратон,
Яшнаб чӯлу боғ-бӯстон.
Тирик жондор яйрабмиш,
Қушлар серзавқ сайрабмиш.
Кийғос очилиб гуллар,
Чақ-чақ урмиш булбуллар
Дала, дашт эмиш ёқут,
Мӯл-кӯл бӯлмиш қаймоқ, сут.
Жони бор болалармиш,
Коинот аллалармиш.
Ёруғ олам бағри кенг,
Барча Дилшод, Озод, Тенг.
Худонинг амри бирла,
Табиат хамри бирла,
Юкли бӯлибди Тӯрғай,
Ойдек тӯлибди, ҳай, ҳай.
Кун кетидан ӯтиб кун,
Ой куни топиб якун.
Тӯрғайни тутиб тӯлғоқ,
Тоқати бӯлибди тоқ.
Айланиб қиру сойни,
Излаб хилватроқ жойни.
Лек, узоқ чополмабди,
Пана жой тополмабди,
Суқма йӯл ёқасида,
Бир туп шувоқ тагида.
Тӯплабди уч-тӯртта хас,
Хас бӯлса ҳам унга бас!
Шу ини тож-тахт эмиш,
Эркинлиги бахт эмиш,
Икки тухум қуйганмиш,
Орзуларга тӯлганмиш.
Ният бирла бир жаҳон,
Очиб икки полапон.
Аллаласа онаси,
Эркалармиш боласи.
Қувноқ она болалар,
Гӯё гулу лолалар.
Уйларин этиб обод,
Ӯйнашар шӯх, қувноқ шод,
* * *
Бир куни тонг отганда,
Кӯкда юлдуз ботганда,
Қуёш урганида тиғ,
Қанотин этиб қийиғ.
Деб, тинч ётинг болажон,
Сизга келтираман дон.
Деб, учиб баланд парвоз,
Бӯйнин чӯзиб гӯё ғоз.
Етибди буғдойзорга,
Гӯёки, зӯр бозорга.
* * *
Нарида фил яшаркан,
Не топганнн ошаркан.
Юраркан панго-панглаб,
– Панг, – дегани манманлаб,
Кучга экан чакки зӯр,
Ақлда-чи, экан ғӯp.
Ӯлгудек ӯжар экан,
Қуюндек кӯчар экан.
Ӯзи гӯё бир карвон,
Ӯзигамиш бир жаҳон.
Юрармиш ӯта мағрур.
Мағрурликдамиш машҳур…
Йӯл четида бир шувоқ,
Гуллаган пушти оппоқ.
Шамол сочин тарармиш,
Хушбӯй ҳид тарқатармиш.
Фил келармиш дев мисол,
Ӯзига мағрур, ӯсал.
Шувоқни кӯриб қолмиш
Ақл-ҳуши адашмиш.
Икки тӯрғай боласин,
Онасига лоласин.
Кӯриб фил қаҳри келмиш,
Аждардай заҳри келмиш.
– Мани назарга илмай,
Нега йӯлимда Тӯрғай,
Қӯяди боласини,
Митти таманносини.
Мени этмабди писанд,
Бериб қӯяй унга панд.
Дея, хунук ӯкирмиш,
Дажжол мисол бӯкирмиш.
Чирқирлармиш чақалоқ,
Чӯчиб қочмиш бақалоқ.
Лаппар оёғи билан,
Устун таёғи билан.
Бир босиб чақаларни,
Додлатиб бақаларни.
Этибди ёйма чалпак,
Қоpa кийганмиш фалак.
Кӯзин беркитиб қуёш,
Булут тӯкканмиш кӯз ёш.
Қайғуга тӯлиб олам,
Баланд тоғлар бӯлиб хам.
Фил кетмиш ӯта мағрур,
Дилида жӯшиб ғурур.
* * *
Бола меҳрига ёна,
Дон, сув келтирса она.
Кӯрса икки боласи,
Қалбининг дурдонаси,
Ер бирла яксон-яксон,
Дӯстлар,
Бу кимга осон…!?
Она ҳайрон қолибди,
Бирдан фарёд солибди.
Дод устига дебон дод,
Кӯтарибди дод-фарёд.
Бу ҳолни кӯрган бақа,
Йӯртиб келиб бу ёққа.
Доду войга чидолмай,
Ичига сиғдиролмай:
– Болангни фил ӯлдирди,
Гулғунчангни сӯлдирди.
Деб, берибмиш у хабар,
Тӯрғай ёнармиш баттар.
Дарди зиёда бӯлмиш
Қалби зардобга тӯлмиш.
Тез учиб филга томон,
Етиб бормиш шу замон.
Учиб, чӯқиб, юлғилаб,
Тепармиш қарғаб-қарғаб,
Филчи, қилмасмиш писанд,
Қилмишиданмиш хурсанд.
Тӯрғайни босиб алам,
Ғам устига босар ғам.
Чирқирлар тутиб мотам.
* * *
Бола дарди зӯр ҳай-ҳай,
Ӯтсиз ёнади Тӯрғай.
Ақлин йиғиб, этиб жам,
Дардига истаб малҳам,
Учмиш қушлар тӯпига,
Арз этибмиш кӯпига.
Оқиллар фаҳми келмиш,
Тӯрғайга раҳми келмиш.
Йиғишиб ақлу ҳушлар,
Машварат айлаб қушлар.
Тӯтини сайлаб қози,
У ҳам бӯлибди рози.
Ман-манга завол дебди.
Камтарга камол дебди,
Бирлашишган ошин ер,
Катта кетган бошин ер.
Қолмасин дилда армон,
Деб бермиш олий фармон:
– Бош қӯмондон Қарчиғай
Сизларга бошлиқ бӯлғай.
Тӯп-тӯп бирлашинг дӯстлар,
Кучта улашинг кучлар!!!
Бирлашмоқ аҳд этмпшлар,
Енгмоққа жаҳд этмишлар.
Саф-саф тӯлиб қаторлар,
Жам бӯбди дӯсти ёрлар.
Йӯлни бошлабди Тӯрғай,
Бош қумондон Қарчиғай
Яшиндан тез учмишлар,
Қуюн янглиғ Кӯчмишлар.
Бӯлишиб ғужум-ғужум,
Филга этмишлар ҳужум.
Аввал ӯйиб кӯзини,
Сӯнг, йиқмишлар ӯзини.
Узиб-узиб отмишлар,
Гардлаб чӯлга сочмишлар.
Тӯйиб-тӯйиб емишлар,
Қонин сувдек ичмишлар…
* * *
Рубоб чертиб Қарчиғай,
Рақсга тушмиш Tӯpғай.
Айлаб катта тантана,
Ӯйнашмиш қона-қона.
Куйлашиб: рам-тара-рам,
Бӯлибди катта байрам…
* * *
Олам- тӯлмиш кулгига,
Хартум ортмиш тулкига.
Тӯрғай ӯйнар эрта-кеч,
Лек ёдидан чиқмас ҳеч.

ҲАР БИРИ ЖОНЛИ ЭРТАК
(Боғча болалари Қӯл ҳунаридан)
Ҳунар – ҳунардан ӯнар.
(Мақол)
«Моҳир қӯллар» ҳунари,
Ҳунаридан ӯнари.
Турли туман ӯйинчоқ,
Кулиб турган қӯғирчоқ.
Бирам дилкаш, дилрабо,
Бари жонлидек гӯё.
Қоғоз, пластилиндан,
Чӯпчак, иплиқ, елимдан.
Тухум пӯчоқ, плёнка,
Ҳар хил данак, клёнка.
Қизил чойнак, пиёла,
Ёқут гулли гуллола.
Шохачи билан хирмон,
Дӯл, шақилдоқ, тегирмон.
Ойболта, теша, пичоқ,
Қоп-қора қозон, товоқ.
Мевалар алвон-алвон,
Қайнар очилдастурхон.
Чол эшакка хас ортган,
Ӯн жон бир шолғом тортган.
Ӯрдак, лайлак, турна, ғоз,
Сайраб чалгандай шӯх соз.
Жирафа бӯйнин чӯзган,
Дарахт баргидан узган.
Қуён кӯзи лампочка,
Чалган дойраси-бочка.
Лойдан ясалган хумча,
Ҳавас қилгудек уйча.
Бунда бӯри зӯр эмас,
Бӯри қӯзини емас.
Бедона ҳам сӯр эмас,
Узум пишган-ғӯр эмас.
Эчки, улоқ, қӯй, қӯзи,
Қулоғи дик чӯғ кӯзи.

Узуноёқ туяқуш,
Томошага учар ҳуш.
.Сичқон мушук-ла ӯйнар,
Чумолилар куй куйлар.
Қалдирғоч қия учар,
Кӯм-кӯк самони қучар.
Завқли ӯйин бошланар,
Кулгандан кӯз ёшланар.

Ноғорачи қизилиштон,
Фотмачумчуқ гиргиттон,
Ола товуқ, жӯжалар,
Ёйди тариқ, гӯжалар.
Ашулачи қурбақа,
Ӯйинчиси тошбақа.
Товус юрар товланиб,
Тустовуқ лов-лов ёниб.
Қулоқлари тик кийик,
Сакрайди дирик-дирик.
Каклик қояда сайрар,
Тинглаб дил-жонинг яйрар.
Шишачада зилол сув,
Балиқлар рақси дув-дув.
Писталардан хорпӯштак,
Хорпӯштак чалар ҳуштак.
Каккулар каккиллашар,
Ҳаккалар ҳаккиллашар.
Бири-биридан кувноқ,
Ҳаммалари дӯст-иноқ.
Рақсга тушгандек бари,
Азамат шер сардори.
Қанотли беш ракета,
Тинчлик учун макет у.
Гуллар мӯл кучоқ-қучоқ,
Сен ҳам ясарсан ӯртоқ… ?!

Det här inlägget postades i Достонлар. Bokmärk permalänken.

Kommentarer inaktiverade.