Сандиқдаги ота

Тӯқсон тӯққиз ёшида,
Эртакчи чол қошига.
Яна келди тӯп бола:
Мисли олов шалола.
Бобожон жон бобожон,
Сизсиз бизга бир жаҳон.
Базни дейсиз қоқиндиқ,
Сизни жуда соғиндик.
– Ӯтмишдан бӯзлаб беринг?
Бир эртак сӯзлаб беринг?!
Чолни дили уйғониб,
Жонланиб, кӯзи ёниб
Гӯё қайта ёшариб,
Дили вулқондек тошиб:
-Яқин келинг, жонларим,
Жон ичра иймонларим.
Гапга солмасдан улоқ,
Обдон солсангиз қулоқ.
Барин илиб оларсиз.
Доно бӯлиб қоларсиз.
Бор эканда йӯқ экан,
Оч эканда тӯқ экан.
Жуда қадим замонда
Қуёш чиқар томонда,
Бир подшоҳ бӯлган экан,
Юрт қонга тӯлган экан,
Тахтга чиққан кун подшоҳ,
Зилзила бӯпти ногоҳ,
Баланд тоғлар чӯкибди,
Осмон кӯз ёш тӯкибди.
Исми экан Иноят,
Золим экан ниҳоят.
Чаппа оқиб дарёлар,
Лолмиш булбулгӯёлар.
Қурғоқ кепти етти йил,
Капалакдек бӯбди фил.
Ҳаддан ошганмиш меҳнат.
Қочиб кетибди роҳат.
Шоҳ ёқлармиш сафони,
Чархлармиш жабр-жафони.
Аршга етибди арз-дод,
Ҳеч кимса бӯлмасмиш шод,
Юрт ҳоли жуда тангмиш,
Бундан Шоҳ ҳам гарангмищ.
Ҳа, боши қотиб аранг,
Асаби қотмиш таранг.
Аждардек тошиб заҳри,
Вақ-вақ қайнармиш қаҳри.
Вазирларга уриб дӯғ,
Берибмиш Олий буйруғ:
– Ким ишга ярамаса,
Кетмонин қайрамаса.
Бӯлса кампир ҳамки чол,
Хоҳ ёшу фаришта ҳол,
Тирик отилсин жарга,
Янчиб ташлансин ғорга!
Кимки Ота-Онасин,
Ё яроқсиз боласин,
Уч кунда йӯқотмаса,
Тухми тухмин қираман,
Гӯштин итга бераман…!
Шоҳден қӯрққан ожаз халқ,
Шоҳни гапи дея ҳақ
Ҳукмни этди бажо,
Қоронғи тортти дунё…
Бутун юрт кийиб қаро,
Бӯлибди мотамсаро.
Бундай аянчли одат,
Эмиш Шоҳга фароғат.
Эҳтиёт –ярим ҳаёт,
Фақат биргина Барот.
Қари отасин асраб,
Яширганмиш авайлаб,
Кичик сандиққа жойлаб.
Кунлар ӯтиб кун ошиб,
Шоҳ аждарҳодек тошиб,
Кӯнгли кетиб зафарга
Жӯнаганмиш сафарга.

Ов қилмоқни истабмиш,
Тез жӯнашга қистабмиш.
Тайёрлаб катта лашкар,
Йӯл тортибди саросар.
Узоқ экан борар йӯл,
Йӯлда сиру асрор мӯл…
Атроф бирам чаманзор,
Дарё лабида чинор.
Ажиб жаннатдек гӯё,
Қулгандай ёpyғ дунё.
Қаровул қӯйиб қирда,
Эрта тонг барвақт туриб,
Дарё лабига юриб,
Бет-қӯл ювганида Шоҳ,
Бир сирдан бӯбди огоҳ:
Дарёнинг энг тубида,
Жуда чуқур жойида,
Кӯринганмиш бир гавҳар,
Қуёшдек лов-лов ёнар.
Гавҳар ишқида шу он,
Берганмиш зарбли фармон:
Сувга ӯзни отмишлар,
Сузолмасдан ботмишлар.
Қанча йигит ӯлса ҳам,
Шоҳ кӯнгли бӯлмасмиш жам.
Топишолмасмиш э-воҳ,
Дарғазаб бӯлмиш Подшоҳ…
Навбат етгач Баротга,
Сездирмай ҳеч бир зотга
Ӯтиб ота ёнига,
Мустаҳкам иймонига.
Йиғлаб, айтибди арз-ҳол
Ота сурмаслан хаёл:
– У ерда бордир чинор?
– Ҳа, бир қари чинор бор.
Ундай бӯлса шунқорим,
Шерим, тобутбардорим…
Чинорда қуш ини бор,
Шунда бӯлади гавҳар,
Шӯъла сочади саҳар.
Шоҳ гавҳарга ӯч бӯлар,
Сен-га фармонин берса,
Аллоҳдан омад тила!
Кучинг йиғиб билакка,
Чаққон чиққин геракка.
Гавҳарни бир пуфлаб ол,
Ӯнг лунжингга жойлаб сол.
Йӯл бермасдан қӯрқувга,
Бош билан ташлан сувга.
Шӯнғи учқур балиқдай,
Ирғиб чиққин айиқдай…!
Отага қулоқ солиб,
Оқ йӯл, фотиҳа олиб,
Турганмиш бориб сафга,
Зимдан боқиб теракка.
Нафасин ичга ютиб.
Борарди бӯйруқ кутиб,
Келди Баротга навбат.
Аллоҳ бер деб иноят.
Ӯзин мослаб шунқорга
Учиб чиқмиш чинорга,
Гавҳарни чаққон олмиш,
Олиб лӯнжига солмиш,
Йӯл бермасдан қӯркувга,
Отди ӯзини сувга.
Шӯнғиб чиқди балиқдай,
Бӯртиб чиқди айиқдай.
Севинчга сиғмайин Шоҳ,
Бор куч-ла тортди бир оҳ.
Йӯқса кӯплар ӯларди,
Кӯп қиёмат бӯларди,
Шоҳ дили кундай яйраб,
Доно тӯтидек сайраб,
Ҳӯп мақтади Баротни
Келтириб таърифотни,
Сӯзига бериб жило.
– Ол, дебди кӯплаб тилло,

Кӯрсатса-да жасорат,
Таъзимда туриб Барот
Дебди: Тиллонг керакмас,
Гуноҳимдан ӯтсанг бас.
– Айт, айт, гуноҳинг не?
Тилагин тилагингни?!
– Тилагим шул, подшоҳим,
Одил давлатпаноҳим.
Катта гуноҳ қилганман,
Отамни яширганман.
Отамки, қиблагоҳим,
Ундан кӯп сир ӯргадим.
Ёши бӯлса ҳам улуғ,
Боши ақлга тӯлуғ.
Сандиққа солиб келдим,
Йӯлларда толиб келдим.
Бориб ота ёнига,
Шипшитдим қулоғига.
Бир-бир айтсам аҳволни,
Отам айтди бу ҳолни.
Жон-дил билан бажардим,
Йӯқса жондан ажрардим.
“Қари билганни пари билмас,
Пари билса ҳам бари билмас”.
Бир вақт этишгандим,
Аттанг, амал қилмадим,
Қарилар даркор экан,
Тавба қилдим жон дилдан.
Деб, дилда ҳаяжон, армон,
Шоҳ этиб кӯп пушаймон,
Шум ниятдан қайтганмиш,
Одил сӯзлар айтганмиш:
-Қари лар экан даркор,
Деб, ҳукмин этмиш бекор.
Ота алқади шоҳни,
Адолатли подшоҳни.
Чолларни этгач озод.
Бӯпти элу юрт обод.
Чолга минг раҳмат айтмиш,
Барча муродга етмиш.

Det här inlägget postades i Достонлар. Bokmärk permalänken.

Kommentarer inaktiverade.