Ғазаллар

ВАТАН ИШҚИ

Ватан, куйингда сармастман,
Ичиб жомингда болингдан,
Упарман тонг-саҳарларда,
Чаман рухсори олингдан.
Чароғон дил мунаввардир,
Ӯпиб ойдин ҳилолингдан,
Ки жаннат ҳуснини мангу,
Олар ҳусни жамолингдан,
Манам бир дона гавҳарман.
Она баҳринг оғушида,
Ӯсарман қалби покингда,
Ичиб оби зилолингдан.
Дилим меҳринг или қонгай,
Ғунчаи лаьли лабинг очсанг,
Кулиб боққай муродим,
Азиз жон гул висолингдан.
Ҳаким, ишқинг билан масгон
Муборак гул қучоғингда,
Етишди кӯкка ҳам бошим,
Саодатли камолингдан.

ҒАЗАЛ БӮСТОНИДА

Мир Алишер урдилар бонг,
Шеьрият майдонида,
Қайнади ашьорлари, ҳей,
Мирза Бобур қонида.
Дардини тӯкди ғазалда,
Барлос Хисрав Деҳлавий,
Заҳрини чекди ӯшанда.
Лола андӯҳ жомида.
Самовогга очди дарча,
Мирза Улуғбек бобом,
Зӯҳрахон этди табассум,
Илму фан осмонида.
Мирза Бедил тортди наъра,
Икки дунё титради,
Ларза сезди шу замонда,
Зебунисо жонида.
Мир Алишер бирла Жомий,
Дӯсти жон ӯтди абад,
Эли ҳам бир жону бир тан,
Бир зарур ҳар онида.
Отахон устодларингни
Тожи cap айлаб, Ҳаким,
Сайри гулшан эт саҳарларда,
Ғазал бӯстонида.


ТОЖИКИСТОННИ КӮРИНГ

Дӯстларим, бир сайр Этиб,
Сиз Тожикистонни кӯринг,
Марғилон атлас ёпинган,
Лаъл-Бадахшонни кӯринг.
Мушкина райҳонлари, оҳ.
Буй тарар минг ноз ила,
Лолаю сунбул ғазалхон –
Баҳористоннк кӯринг.
Шарбати оламга оққан,
Дарёи Жайҳун бӯлиб,
Олма, ӯрик, нок, узумзор,
Боғу бӯстонни кӯринг.
Кӯкӯпар сарбоз Помирга,
Бош урар ҳар тонг қуёш,
Лангари оламга тенгқур,
Тож-Тяншонни кӯринг.
Ҳусния – Она Хӯжандим,
Варзобу Вахшу Ҳисор,
Жаннатистон Панжакентим,
Шӯх Зарафшонни кӯринг.
Васфини кӯкларга битгай,
Ифтихор айлаб, ҳаким,
Беназир чойшаб ёпинган,
Зулхумор жонни кӯринг.


АРЗОН КЕТМАСИН

Сӯз дуррин ӯрнида харж.
Этгилки, арзон кетмасин,
Ихтиёр дилдан кетиб,
Тил узра ларзон кетмасин.
Сен эрурсан бул жаҳон
Кайвонида мезбон мисол,
Бохабар бӯл дам-бадам
Ранж ила меҳмон кетмасин.
Дилга борин элга бер,
Шаҳду шакар болинг қӯшиб,
Кӯча-куйда тентираб,
Беҳуда дармон кетмасин.
Ҳайкалинг ӯрнат жаҳонда.
Бул қадоқ қӯлинг ила,
Ғафлату касод босиб,
Дил ичра армон кетмасин.
Гавҳари дурри ноёб энгла,
Сӯзингни, эй Ҳаким,
Сӯз дуррин ӯрнида сарф,
Этгилки, арзон кетмасин.

АВЖИ КЕЛСА

Авжи нелса, рақс этар,
Кирғоқда ётган тош ҳам.
Ранг олур нурли жаҳондан,
Қули гул наққош ҳам.
Солланиб гулгун ҳаётда,
Меҳнат-ла кулгай ҳур жаҳон,
Бу ажиб оташ замонда.
Бахтиёрдир ёш ҳам.
Гар қуёш йӯлини тӯсса,
Ногаҳон бир шум булут.
Зӯр яшин чақнаб, чарақлаб,
Отланар бардош ҳам.
Дилгинам, кел, эртароқ,
Ҳақ йӯлида эк бир ниҳол,
Вақти келса, ёд этар,
Бил, шунда кекса, еш ҳам.
Меҳри дил бирла оламга,
Боқ ҳамиша- эй Ҳаким,
Авжи келса рақс этар,
Қирғоқда ётган тош ҳам,


ЗИНҲОР КЕТМАСИН

Эҳтиёт айла ҳамиша,
Номусу ор кетмасин,
Ортидан дӯсту қадрдон,
Севгили ёр кетмасин.
Дилга бер тип ихтиёрин.
Урмасин беҳуда лоф,
Шарбату бол ӯрнида.
Бир дилга озор кетмасин.
Дейдилар; ошиқ дили,
Ойдин, чароғон хонадир.
Бул муқаддас туйғуни,
Ҳеч айлама хор, кетмасин.
Ҳар киши бошига қӯнгай.
Чарх уриб иқбол қуши,
Қӯнса, эъзозлаб яша,
Зинҳору зинҳор кетмасин.
Шеьр аро ишқингни куйлаб,
Сен қалам тебрат, Ҳаким,
Қалб аро ларза солиб,
Ишқ бирла ашъор кетмасин.

МЕҲРИ ОТАШ

Меҳри нури ёғду сочган,
Меҳрибонам – жон онам,
Олқиш айтиб, йӯлга солган,
Қалби соф жаҳон онам.
Жон болам, деб кӯкрагида,
Жону дилдан асраган,
Меҳри оташ, қалби ёғду,
Жонга жон-дармон онам.
Файзга тӯлгай гул уйим,
Гул чеҳрасининг файзидан,
Бул ҳаётим файзи, тожи,
Бошима осмон онам
Ой десам, ойлардан ортиқ,
Офтобойдек папариб,
Давлатим ҳам, савлатим ҳам,
Ҳар маҳал посбон онам.
Олқишингдан Ҳаким ӯғлинг,
Боши кӯкка етгуси,
Гарди пойинг кӯзларимга,
Тӯтиё ҳар он, онам.

НОН АЗИЗ

Дӯстлар, ушбу жаҳонда,
Дӯсту ёр, меҳмон азиз,
Дӯсту ёрлар даврасинда,
Ҳар таомдан нон азиз.
Тантиликда ном чиқарган,
Танти деҳқон отамиз,
Ҳурмати қалбимда жо,
Минг эҳтиром, Деҳқон азиз.
Зар гиламдек тӯлғонур,
Кӯз илғамас буғдойзор,
Мард, йигит-қиз жавлон урган,
Меҳри зӯр майдон азиз.
Тӯқлигу шӯхлик, бари-
Тӯю тамошо нон билан.
Нонни эьзоз айлангиз.
Нон бирла танда жон азиз.
Эй Ҳакимг кӯзингга сурт.
Ноннинг ушоғи гардини,
Бу азиз жонингга роҳат,
Бебаҳо дур нон азиз.

ДЕҲҚОН БЕРУР

Олам аҳли ризқи-рӯзин.
Мӯьтабар Деҳқон берур,
Она-Ер – қудратли тилсим,
Бағрин очиб кон берур.
Илму фан қудратли машъал,
Техника-олмос қанот.
Ганжи давлат жам этишга,
Беназир имкон берур.
Зарби меҳнат шаштидан,
Тӯкин-сочин, қут-барака,
Биз очиб қӯйган қӯриқ-бӯз,
Элу юртга нон берур.
Суртамиз қӯзларга ноннинг,
Гардин айлаб тӯтиё,
Чунки, бу мӯъжизадин қолган,
Кишилар жон берур.
Дӯсту ёр, меҳмонга нону.
Туз тутиш – олий удум,
Эй Ҳаким, ардоқла нонни,
Нонни чин Деҳқон берур.


ПУШАЙМОН ЭТМАНГИЗ

Нокасу ножинс билан ҳеч,
Аҳду паймон этмангиз,
Ногаҳон захми етиб,
Сӯнгра пушаймон этмангиз.
Гар илон янглиғ чақиб,
Санчса чаёндек наштарин.
Доду фарёдлар чекиб,
Кӯнгилда армон этмангиз.
Ӯлганимча сиз билан, деб,
Минг қасам ёд айласа,
Эҳтиром, эьзоз этиб,
Ноқасни меҳмон этмангиз.
Тӯй бериб Ҳотам мисол,
Оламни тӯйдирган маҳал,
Луқмасин ногоҳ татиб,
Ҳеч жонга дармон этмангиз.
Нобакорлар даврасидин,
Дӯстларим, четлаб ӯтинг,
Бир куни сиз ҳам Ҳакимдек,
Нола-афғон этмангиз,

АҲДУ ВАФОСИ ЯХШИ

Мени севар жононнинг шарму ҳаёси яхши,
Ҳаёсига муносиб, одоб-ибоси яхши.

Гулдай очилиб ӯзи, гул сайрига етаклар,
Болдан ширин ҳар сӯзи, дил муддаоси яхши.

Ол лола нақшин олмиш-нақшин-нигор юзидан,
Қад-бастига муносиб, зулфи сиёси яхши.

Томошага чиқишгай, лаб тишлашиб юлдузлар,
Оҳу ҳайратдан лолдир, ул қоши ёси яхши.

Оламга нур таратгай, ӯйноқи чарос кӯзи,
Тунимни этгай кундуз, офтоб зиёси яхши.

Меҳру вафо-ю ишқни, ӯргансин биздан олам,
Ҳаким севар жононнинг, аҳду вафоси яхши.

ЧЕРТАДИР

Сарвиноз дардин тӯкиб,
Тирноқ-ила тор чертадир,
Қалби чок-чокин сӯкиб,
Дардини минг бор чертадир.
Эй сабо, уйғот ёрим деб.
Тонг-саҳарларда ёниб,
Қумридек нола этиб.
Бағрида дутор чертадир.
Жӯр бӯлиб кӯнгил куйи,
Куйлар қӯшилиб нуйига.
Рози дил изҳорини.
Куйида гул ёр чертадир.
Ишқ ӯтида ӯртаниш,
Ошиқ учун озор эмас,
Бағрига босиб торин,
Такрору такрор чертадир.
Бул «Муножотми., ё «Роҳат»,
«Дилхирожми», эй Ҳаким,
Оҳини нӯкка улаб.
Дардини зор-зор чертадир.
Куйида Гулёр чертадир.


ЁР УЙНАДИ

Янгради доира, най,
Дутор ила тор ӯйнади,
Очилиб, ял-ял ёниб,
Раққоса дилдор ӯйнади.
Жӯр бӯлиб қӯшиғу куй,
Гулёру алёр авжида,
Еру Кӯкни тӯлдириб,
Авжида ёр-ёр ӯйнади.
Майдалаб кокилларин,
Ёй қошига ӯсма қӯйиб.
Мушки анбар бӯй тараб,
Гӯёки гулзор ӯйнади.
Ушласам нозик белидан,
Даста гулдек бӯй тараб,
Оҳу янглиғ сақради,
Кӯзлари хумор ӯйнади.
Авжида доира, чанг,
Ҳаким ғазалхон, ӯргилай,
Яйради тан бирла жон.
Баҳрида гулёр ӯйнади.
Очилиб, ял-ял-ёниб,
Кӯзлари хумор ӯйнади,,,


КИМ ЁНСА ИШҚ ӮТИДА

Ким ёнса ишқ ӯтида, девона бӯлиб ӯйнар.
Девона деманг балки, мастона бӯлиб ӯйнар.

Дилдор дилин суйлатган, ишқин ӯти куйлатган,
Меҳрининг чароғига, парвона бӯлиб ӯйнар.

Ишқ, оташи муҳаббат – ошиқнинг муддаоси,
Муҳаббат маьвосига, ҳамхона бӯлиб ӯйнар.

Ишқ. аҳлига муносиб, васфини достон этмоқ.
Битиб берган китобим ишқона бӯлиб ӯйнар.

Дилбар кӯйида ӯртаб, бийрона бӯлди Ҳаким,
Ким ёнса ишқ ӯтида, гирёна бӯлиб ӯйнар.

ӮЙНАСАНГ
(Раққоса Қизлархон Дӯстмуҳаммедовага)

Ӯйнасанг, эй дилбарим,
Ер бирла Осмон ӯйагай
Тоғу тош ҳам сув бӯлиб,
Тошқи Зарафшон ӯйнагай.
Ҳар замон этсанг хиром,
Товус мисоли товланиб,
Жисм аро жон тӯлғониб,
Баҳрида мижгон ӯйнагай.
«Дилхирож», «Роҳат» куйига»,
Жилва этсанг тонг-саҳар.
Ой жамолинг партави,
Шавқида жаҳон ӯйнагай.
Ӯйнасанг, эй дилрабо,
Оҳу мисопи солланиб,
Ақлу хуш ӯздан кечиб,
Завқида бу жон ӯйнагай.
Мушку ифоринг сочиб,
Гулгун висопинг кӯнглима,
Атрига мастонавор, Ҳаким,
Ғазалхон ӯйнагай.

Det här inlägget postades i Ғазаллар. Bokmärk permalänken.

Kommentarer inaktiverade.