Мухаммас

ӮЗБЕГИМ ТОЖИК БИЛАН
(Абдулла Орипов ғазалига мухаммас)

Қӯш ӯғил – битта гӯзалдан,
ӯзбегим тожик билан,
Елқини ёрқин Зуҳалдан,
ӯзбегим тожик билан,
Ӯришу арқоғи ҳалдан.
ӯзбегим тожик билан.
Дӯсту қардошдир азалдан,
ӯзбегим тожик билан,
Иккиси бир байт ғазалдан,
ӯзбегим тожик билан,
Онамиз хуршеди тобон –
нури пок дерлар ӯзин,
Бир-бирига туғма монанд
зулхумор, шаҳло кӯзин,
Ажратолмас икки олам –
моҳлиқо ширмой юзин,
Қай йӯсин айлай қиёс мен.
бул ширин дӯстлик сӯзин.
Тотлидир болдан, асалдан,
ӯзбегим тожик билан,
Икки халққа бир фазилат,
илм ила ашъор экан,
Рӯдакий ҳам, Ал-Хоразмий,
Ал-Беруний ёр экан,
Тарки хоб айлаб Бедил –
саф ичра байроқдор экан,
Бахтга ёр доим Навоий,
токи Жомий бор экан.
Биз улар қӯйган тамалдан;
ӯзбегим тожик билан,
Гулханий, Дониш, Хужандий.
зуллуссонайн оғамиз,
Ғафуру Мирзо муаллимдек,
ёвуқлик орамиз,
Ҳамнафас Эркину Лойиқ, –
битта издан борамиз,
Фаҳм этиб боқсанг агарда
биз қӯша сайёрамиз,
Бӯ Али сӯзлар Зуҳалдан;
ӯзбегим тожик билан,
Чархнинг рафторига меҳвар
уқининг тоши мен,
Одам Ато зурриёти
асрлар бардоши мен,
Меҳри оташ Бободеҳқон –
тантилар жондоши мен,
Бир эгатнинг боши сенсан,
бир эгатнинг боши мен,
Ер экиб тинмай ҳамалдан;
ӯзбегим тожик билан.

Қошгарий, Ҳожиб, Шерозий, .
дӯсти олам – беадад,
Садриддин Айнию Ҳамза,
жисм аро жондек беҳад.
Дӯсти жон Абдулла Ориф
бирла Ҳаким тикди қад,
Бул қадрдон икки дӯст-ла
хоҳишимдир то абад,
Топса бир маъно масалдан:
ӯзбегим тожик билан.

НО3
(Жамол Камол ғазалига мухаммас)

Бир табассум, нози бирла,
кафтига қӯндирди ноз,
Сӯзларимни ӯтга отиб,
сӯзига кӯндирди ноз,
Куймаган жисму жонимни,
ноз ила куйдирдн ноз,
Кӯзларимни бир табассум,
ӯтидин ёндирди ноз.
Боққан эрдим, бир табассумдин,
яна тиндирди ноз.
Нозанинлик шевасиму,
бир йӯла билдирмади,
Бир қиё боқиб ҳолимга,
дилгинам эндирмади,
Қалбим ичра ёнган ӯтни,
ноз ила сӯндирмади,
Кӯзларимни ноз фақат ёндирмади,
тиндирмади,
Синмаган не-не назокатларни,
ҳам синдирди ноз.
Боғлабон ноз домига
жисму жоним этганди банд,
Ул жоду кӯз амри бирла
мижгони берганди панд,
Ӯт бӯлиб, оташ бӯлиб,
этса нигоҳ – комимда қанд,
Гоҳи бир дам ёнган ӯтга
сув сепиб сӯндирди ноз.
Кӯзларимни жовдиратти
ӯзгача бино билан,
Тоқатим тоқ айлади,
оташли бир имо билан,
Жисму жон ипини узди
кӯздаги ибо билан.
Ноз деган бундоқ бӯлармиш.
нозу истиғно билан,
Бӯлганимча бӯлган эрдим,
йӯқ, яна бӯлдирди ноз.
Кӯзларимга оташи ишқ
дардимасму нораво,
Юзлари чӯғдай ёниб.
дардимни этгай бедаво,
Лабни лабга жуфтламоқ;
дил аримасму муддао,
Чарх уриб, қошдин ишора учди
кӯздин бир имо.
Кимтилиб, лаб ларза солган
чоғида ӯлдирди ноз.
Нозга сен иқбол тила,
нозли табассумга камол,
Нозанин этса табассум,
лаб ила комимда бол,
Бунча ноз этганда ноз,
Ҳаким, ӯзингни қӯлга ол,
Ғамза ӯтидин йиқилдинг,
ёрага таслимсан, Жамол,
Оқибат не-не балоларга
сени кӯндирди ноз.

НАВОИЙ
(Чустий ғазалига мухаммас)

Адаб боғининг боғбони – Навоий,
Адаб маъвосин бӯстони – Навоий,
Адаб масканин посбони – Навоий,
Адаб мулкин гулистони – Навоий,
Адиблар фахри, достони – Навоий.

Кими Фарҳод эрур тоғлар қазарда,
Кими Мажнунсифат ишқдан озарда,
Кими Хисрав – этар ошиққа зарда,
Қаламга жон кирар мадҳин ёзарда,
Ғазаллар жисмининг жони – Навоий.

Ки виждон ичра гӯё опий виждон,
Ки инсон кӯксининг чароғи – иймон,
Бошига тож этар ақли расо жон,
Тафаккур оламида марди майдон,
Азиз ӯзбек шараф-шони – Навоий.

Қаламкашлар эрур оламда саф-саф,
Қаламнинг тиғига тоб бермас салаф,
Қаламдин ҳал бӯлур шоҳона кӯп гaп,
Қаламкашлар агар бӯлганда минг саф,
Баҳодир бош қӯмандони – Навоий.

Манам, бир чашмаман, баҳрингга оқсам,
Саодат гулларинг чаккамга тақсам,
Жаҳон пештоқида шамингни ёқсам,
Ҳисобсиз маънавий боғларга боқсам,
Аларнинг катта боғбони – Навоий.

Одоб-идрокда этдинг кӯп ҳомийлик,
Одобга кӯрсатиб хӯп ҳамдамийлик,
Адолат мулки ичра оламийлик,
Жаҳонга қилдинг чексиз одамийлик,
Буюк инсонлар инсони – Навоий.

Навоий – устодим, пири мукаррам,
Навоий назмидан рӯшно дил хонам,
На ман, балким, мунаввар буткул олам,
Навоий қадрига етгай замонам,
Бу даврон янги даврони – Навоий.

Навоий бир қуёш – ман гирдиданман,
Ки «Хамса», «Чордевон» ин гардиданман,
Дилоро, хуш, навокаш дардиданман,
Унинг шогирдларин шогирдиданман,
Хазина менга – «Девони Навоий».

Кими ихлос этар, яшнаб унарлар,
Бошига тож этар соҳиб суханлар,
Кӯзига тӯтиё этгай саҳарлар.
Қӯйиб кетди ҳисоби йӯқ асарлар,
Эрур нодир асар кони – Навоий.

Калам тутти – дилу жон тоза бӯлди,
Ҳак этагин тутди, шаҳноза бӯлди,
Жаҳонга беқиёс овоза бӯлди,
Менинг шеьримга ҳам андоза бӯлди,
Буюк «Мезон-ул-авзон»и – Навоий.

Дарахтни асрагай барг, илдиз, пӯсти,
Нурафшон ҳар сӯзи чин Инсон дӯсти,
Ҳакимга тӯтиё ҳар панди – жусти,
Дедим таъзим этиб, алқисса Чустий:
Сухан шоҳи-ю, султони — Навоий.

ИШҚ АРО
(Алишер Навоий ғазалларига мухаммас)

Ишқида куйган гадога,
васлига етмаслик гуноҳ,
Таьна этма, ул гадо, деб,
урмасин бир утлуғ оҳ,
Урса ох,, олам куйиб,
кул бӯлмагайми, воҳ-воҳ,
Ишқ аро душвордур бӯлмоқ
киши ҳамдарди шоҳ.
Чун деёлмас дардини,
бир йил югурса додхоҳ,
Ул гадо дард чекмайин
нетсинки мулки, ишқ аро.
Ё қаён бошин олиб
кетсинки мулки ишқ аро
Дардини қай шаҳд ила
битсинки мулки ишқ аро-
Шоҳ додимга нетиб
етсинки мулки ишқ аро.
Қадри олий шоҳ ила
тенгдир гадойи хоки роҳ.
Оташи ишқ урса чақмоқ
бул гадо, бул шоҳ демас,
Шоҳ эса, ишқ оташидин,
бенасибдур ғам емас,
Лек, бу йӯлда подшоҳ,
ҳаргиз гадога тенг эмас,
Шоҳ мендин ишқ аро
ожизроқ ӯлса, тонг эмас,
Ким, балокашлик менинг
хӯйимдур, онинг-иззу жоҳ.
Аҳли ишқ куйган самандар
дардининг итобида,
Куну тун йӯқдир ороми
ишқининг шитобида,
Дардини тӯккай ғазалда
дилрабо китобида,
Шоҳликнинг дахли йӯқ,
ишқу муҳаббат бобида,
Ким, керак анда сариғ юз.
лаългун ашқ, ӯтлуғ оҳ.
Шоҳким базмин қуриб,
айшини сургай, ишқ эмас,
Ҳукм этиб мақсудига
мағрур юргай, ишқ эмас,
Нафсини опғир қӯйиб
ҳарён югургай ишқ эмас,
Шоҳким матлубиға қуллик
буюргай, ишқ эмас,
Кимки ошиқдур анга
зору забунликдур гувоҳ.
Ишқида куйган гадолар,
куйлашурлар зор-зор,
Куйида саргашталикда
ишқ-муҳаббат дарди ёр.
Кам деманг ул хору хасдан,
ишқ йӯлида ул чинор,
Сарв ила хошок агар гул
ошиғидур, фарқи бор,
Сарвга то ӯт туташқай.
кул бӯлур юз минг гиёҳ.
Ошиқ аҳли хок ӯлур то
ишқи бӯлгунча ҳоким
Ишқ ӯтининг елларида,
майли соврилсин хоким,
Оташи ишқ то ӯртаб,
кошки кул бӯлса, Ҳаким,
Эй Навоий, сидқ ила бӯлгил,
гадо ишқ ичраким.
Тахту тожни берса бу
давлатни топмас подшоҳ.


НИЛУФАР
(Жуманиёз Жабборсв ғазалига мухаммас)

Эй менинг нозик ниҳолим,
тоза гавҳар, йиғлама!
Қатра-қатра кӯз ёшинг дур.
интиқ заргар, йиғлама!
Ашки маржонинг сенинг
кӯксимни ӯртар, йиғлама!
Сочларинг сувларга ёйиб.
эй нилуфар, йиғлама!
Кӯз ёшинг қалбимдаги
дардимни қӯзғар, йиғлама!
Изтиробинг заҳридан
тотсам асал, бӯлгай заҳар,
Бӯйларингдан маст эрур
олам аро аҳли башар,
Юзларингдан бӯса олмиш,
субҳу шом шамсу қамар,
Оқ гулинг оҳинг бӯлиб
кӯксингни ёндирмиш caҳap,
Баргларинг ҳар саҳфаси
ишқока дафтар, йиғлама!
Дардларинг кӯксингга сиғмай
ҳам қишу ёз айтасан,
«Айтма, бас!» десам, тутоқиб,
не қилай, боз айтасан,
Келса дӯстинг ҳол сӯраб,
оҳинг бир оз-оз айтасан,
Сен қуёш орзусида
сувларгами роз айтасан.
Бошларингдан ӯргилиб
офтоб сочар зар, йиғлама!
Тӯкмасанг-чи, ашки селоб,
бунча нозик гулларинг,
Чарх урар бошингда офтоб,
бунча нозик гулларинг,
Бунча тенгсиз, бунча шаффоф.
бунча нозик гулларинг,
Бунча маъсум, бунча коёб,
бунча нозик гулларинг.
Очилиб соч лаҳза-лаҳза
мушки анбар йиғлама!
Гулшан ичра барча гулдан
асли олийсан жуда.
Ҳусн бозори паришон,
ваҳ чиройлисан жуда.
Сен гули беор эмас,
дoғдан холиссан жуда.
Бу чаманда камтарин,
маъюс, иболисан жуда.
Бир гули беор ӯзин,
ортиқча мақтар, йиғлама!
Юзларинг сийпаб, силаб
шаббода олкишлар сени,
Андалиб куйиб-ёниб
овора, олқишлар сени,
Тонг сабоси пар қоқиб.
сайёра олқишлар сени,
Қатра-қатра дур сочиб,
фаввора олқишлар сени,
Бағрида ардоқламиш бу
ҳавзи мармар йиғлама!
«Дод, фалакнинг даспидан!» – деб,
шамдек қотдингми, гулим,
Ишқ дарди заҳрини
шунча тотдингми, гулим,
Ё садоқат денгизи
тубига ботдингми, гулим.
Бевафо дастидан ӯзни
сувга отдингми, гулим.
Садқаи кӯз ёшларинг кетсин,
фиребгар, йиғлама!
Лаъли лабинг жуфтидан
хушбуй асалга ӯхшадинг,
Ё Навоий қалбидан
учган ғазалга ӯхшадинг,
Бул Ҳаким кӯксидаги
ёрқин Зуҳалга ӯхшадинг,
Ёрини кутган садоқатли
гӯзалга ӯхшадинг.
Севгилинг васли сенга
бӯлгай муяссар, йиғлама!

Ӯ3ИНГ
(Чокар ғазалига мухаммас)

Телбаман, кӯйингга солган,
моҳитобоним ӯзинг,
Гул ҳаётим машъали ҳам
шавкату шоним ӯзинг,
Мужда келтирди сабоҳ,
ошифта иймоним ӯзинг,
Бир боқишдан ақлим олган
нозли жононим ӯзинг,
Capв қомат, қора кӯз.
яктойи давроним ӯзинг.
Жон олур ҳар хаста жон.
рухсори олингни кӯриб,
Қумрилар сармаст эрур
қадди ниҳолингни кӯриб,
Лоп қолур ҳуру пари,
қоши ҳилолингни кӯриб,
Талпинур кӯнгил қуши
лаб узра холингни кӯриб,
Қуввати руҳи равоним,
жисм аро жоним ӯзинг.
Ӯт олур жисм ичра жоним,
сабр этолмас ишқ аро,
Кимсага арз айласам,
малҳам бӯлолмас ишқ аро.
Ишқ ӯтининг дамига дил
тоб беролмас ишқ аро,
Мен билан Фарҳоду Мажнун,
тенг келолмас ишқ аро,
Лайлию Шириндан ортиқ
лаъли хандоним ӯзинг
Дилгинам ишқ гулшанидан
бағрига хор истамас.
Гулгинам, зебогинамга
зарра озор истамас.
Жонгинам ёри жонимсан –
дил бӯлак ёр истамас.
Оразинг ёдида кӯнглим
сайри гулзор истамас,
Гул юзим, сунбул сочим,
ҳам боғу бӯстоним ӯзинг.
Меҳрибонимсан, жоно
меҳринг гулин бошимга соч,
Парпираб, ёғду сочиб,
Офтоб мисол пардангни оч
Хаста кӯнглим малҳамисан,
дорисисан – топ ривож,
Чорайи дардимга Луқмон
дорисисан йӯқ илож,
Бир кулиб боқсанг, ҳама
дардимга дармоним ӯзинг.
Сен эрурсан ҳусн мулкин
асл ноёб гавҳари,
Сенга шайдо, сенга ошиқ,
бул ёруғ олам бари,
Қалбида пинҳон муҳаббатдин,
Ҳакимий дафтари,
Ҳусн шоҳи, сарвари
дилдорлардур, Чокари.
Икки кӯзим равшани –
шамъи шабистоним ӯзинг.


ДӮСТ БИЛАН ОБОД УЙИНГ
(Эркин Воҳидов ғазалига мухаммас)

Дӯсти содиқ йӯқласа,
дилшод зрур гирёна ҳам,
Дӯсти содиқ йӯқ эса,
гирёнадур шодона ҳам,
Дӯстга тутгай бошини.
ҳақ йӯлида девона ҳам,
Дӯст билан обод уйинг.
гар бӯлса у вайрона ҳам,
Дӯст қадам қӯймас эса.
вайронадир кошона ҳам.
Йӯқлабон гар келса дӯсти,
қадрдони жазмида,
Дӯсти жон пойини ӯпмоқ.
дӯсти жони ҳазмида,
Жон кирур жисму жонига,
насригаю, назмида,
Интизор ҳар уй қадрдон,
дилкушолар базмида,
Гар оёқ қӯйса қабоҳат.
йиғлагай остона ҳам.
Марди ҳақ – ӯтлуғ юрак,
ағёрни этгай жӯражон,
Очилиб, ҳар лаҳза-лаҳза,
тан берур тан ичра жон,
Дилу жони жӯш этиб
завқига ӯйнар ҳур жаҳон.
Яхши дӯстлар даврасинда,
Очилурсан ҳар замон.
Кӯркни шода ичра топкай
марварид дурдона ҳам.
Сӯрмагин эй дилу жоним,
дӯстми сен бегона, деб,
Дӯстни кӯнгли мушку соро,
кулмагин девона деб,
Таъна этма топганинг шул,
хаста дил вайрона деб,
Сӯрма мендин ким дилоро,
дӯстми ё жонона деб.
Дӯст менинг кӯнглимдадир,
жонимдадир жонона ҳам.
Дӯст эмишми, қочса дӯсти
бошга тушган коридан
Дӯст топарми ҳар ғаразгӯй,
дилсиёлик ғоридан
Кимки эрса шум, дилозор,
айрилур дӯст-ёридан.
Қочма ростгӯй дӯстларингни
хоҳишу озоридан
Қадди рост шамнинг тилидан
ӯртанур парвона ҳам.
Дӯсти жонинг наздида, эй.
этмагин беҳуда ноз,
Жонига жон бӯл ҳамиша.
қалбидан ғуборни ёз,
Дӯстлигинг дарёсини эй,
этмагин ҳаргиз саёз.
Дӯст қидир, дӯст топ жаҳонда,
дӯст юз минг бӯлса оз.
Кӯп эрур. бисёр душман
бӯлса у бир дона ҳам.
Кӯнглингга калганни айтиб
беҳуда кӯп сӯйлама,
Отганинг бошингга тушса.
еб пушаймон, бӯзлама,
– Дӯсти содиқман, – деса,
ағёр куйини куйлама,
Ким сенга ҳамроз эмасдир.
боғараз деб ӯйлама,
Гоҳи душманлик қилурлар
қӯл сиқиб дӯстона ҳам.
Эй Ҳаким, жондин рамақ,
жон дӯстингга жонингни тик,
Муттаҳам, тӯҳматчи, сурбет
аҳлига сақлама кек,
Ҳақ йӯлинда рост эрурсан,
то абад сенсан тирик,
Дӯсти содиқ йӯқ экан, деб,
ӯртаниб қӯйма ва лек,
Меҳр уйин кенг очсанг, Эркин,
дӯст бӯлур бегона ҳам.

Det här inlägget postades i Мухаммаслар. Bokmärk permalänken.

Kommentarer inaktiverade.