Йўлбошчи қуёшимиз

Муқаддима

Имоми Аъзам-ҳанафия мазҳаби бизни – қутлуғ йўл.
Асоси: 18 минг оламни бунёдкори – Аллоҳ сўзи – Қуръони мажид ва Муҳаммад Мустафо \с .а. в.\ нинг суннатлари умматларига қутлуғ таълимот, мунаввар саодатли таълимотдир. Қулфлик қалбларни очиб, ҳақ йўлига элтувчи – буюк таълимот – бебаҳо м е р о с.

Буюк донишманд – Имоми Аъзамнинг ҳар бир сўзи – ҳикмат жавҳари, ақл дунёси кўзининг гавҳаридир.

Бебаҳо мероси мисли чақин – дилга яқин. Шу боис бу қутлуғ таълимот тобора кенгайиб рўзи маҳшаргача ҳам нурафшон офтоб янглиғ ҳаётимиз шаффоф йўлини мунаввар этиб бораверади.

Ҳар бир мушкилотга толмас яроғ – ақл,
Аллоҳдан тилашда порлок чароғ – ақл.
Панду ҳикматлари а б а д г а ОФТОБ,
Абадий бошингга нурфош байроқ – ақл.

М У Н О Ж О Т.

НАҚОРАТ: Ё Аллоҳу, ё Аллоҳ, Муҳаммадун
Расулоллоҳ,
Ё Аллоҳу, ё Аллоҳ, Муҳаммадун
Расулоллоҳ.
Ўн саккиз минг оламни бунёдкори
ўзингсан ,
Инсу жинсу одамни бунёдкори
ўзингсан,
Бору йўғу ҳар дамни бунёдкори
ўзингсан-

Н:

Ман – қулингга раҳм этгил – субҳон
эгам ўзингсан,
ҳарна қилсанг ўзинг қил – субҳон эгам
ўзингсан,
Дийдорингга етказгил – субҳон эгам
ўзингсан-

Н:

Карамлигим – подшоҳим эшит арзу
додимни,
Кўксимни санга очай, тингла фиғон –
оҳимни,
Тоғдан оғир гуноҳим. Авф айла
гуноҳимни –

Н:

Қалбимга сиғмас фиғон – оққа иншо
этарман,
Берган неъматларингга шукри бисёр
этарман,
Авф этмасанг гуноҳим ман қаёнга
кетарман.

Н:

ҚУРЪОН тиловат этган гўл бошимга раҳм
этгил,
Каъбангга гурр тўкилган кўз ёшимга раҳм этгил,
ҳарна солсанг бошимга бардошимга раҳм
этгил.

Н:

Жўшқин булоқларингдек оғушингга
оқмасам,
Нурафшон висолингга тўйиб – тўйиб
боқмасам,
Банда бўлганим ғалат – чароғингни
ёқмасам –

Н:

Ҳақ Мустафо домонин ҳакимингга тутқазгил,
Сиротингдан Ё РАББЕЙ, чақмоқ янглиг ўтказгил,
Сандан тилагим битта: ЖАМОЛингни кўрсатгил –
Ё Аллоҳу, ё Аллоҳ, Муҳаммадун Расулоллоҳ,
Ё Аллоҳу, ё Аллох, Муҳаммадун Расулоллоҳ.

-1-

ҲАҚ йўлда кўз – қошимиз,
Дин – исломда бошимиз,
Порлаган – қуёшимиз –
Бизнинг – Имоми АЪЗАМ.
ҲАҚ, Мустафо каломи,
Мўминларга саломи,
Имомларнинг имоми –
Бизнинг – Имоми АЪЗАМ.
Нури чашм – қароғимиз,
Ҳақиқат байроғимиз,
Ҳақ йўлда чароғимиз –
Бизнинг – Имоми АЪЗАМ.

Ҳақиқатга йўллаган,
Аллоҳ ҳукмин қўллаган,
Изни абад гуллаган –
Бизнинг – Имоми АЪЗАМ.
Чорлоқ изни – ҳ а қ и қ а т,
Шариату тариқат,
Тилагани махфират –
Бизнинг – Имоми АЪЗАМ.

ИМОМ йўли – улуғ йўл,
Улуғликда тўлуғ йўл,
Мўминларга қутлуғ йўл –
Бизнинг – Имоми АЪЗАМ.

Муборак – ДИНИ ИСЛОМ,
ИСЛОМ – покиза калом,
Уммат қалбига салом –
Бизнинг – Имоми АЪЗАМ.

Тутгай рўзаю намоз,
Намози Аллоҳга роз,
Умматга насиба соз –
Бизнинг – Имоми АЪЗАМ.
Ҳақ йўл – муроди жаннат,
Ишқида қилса меҳнат,
Жаннатда топар роҳат –
Бизнинг- Имоми АЪЗАМ.

————
-2-
Бир кун туш пайтида СОБИТ исмли йигит адир пастида, оқиб ўтаётган ариқчанинг тиниқ сувига, тол соясига, тахорат олиб турганда, сув бетида бир нақшин олма сув билан ўйнашиб оқиб келибди. Собит чаққон туриб олмани ушлаб олибди – да , завқ билан бир тишлаб ебди. Сўнг, бир йўла ўйловга тушибди: Олма эгасини рози қилмай еганига пушаймон бўлибди. ЭГАСИНИ РОЗИ ҚИЛМАСАМ, У ДУНЁДА ҚАНДАЙ ЖАВОБ БЕРАМАН,- деб, музтар бўлибди. Сўнг ариқ ёқалаб олма эгасини сўраб – суриштириб бораверибди. Бир боққа етса ариқ устида қуёшга товланиб, қип – қизил бўлиб ётган олма дарахтига кўзи тушибди. Ҳа, топдим,- деб, олмалик боғ дарвозасини таққиллатибди. Бир ўрта ёш одам – боғ эгаси:
– ЛАББАЙ,- деб чиқибди. Салом алик қилишибди. Хўш, йигит, нима гап дегандай, савол омиз қарабди, боғбон. Собит қўлидаги ярми ТИШЛАНГАН олмани кўрсатиб:
– БУ, СИЗ нинг олмангизданми?, дебди.
– Ҳа, мени, ҳов анов олмамдан, деб қўли билан кўрсатибди, боғбон.
– Ота. Мани нафсим ғолиблик қилиб, яримта олмани еб қўйибман. Рози бўлинг. Рози бўлмасангиз, ман охиратга қандоқ жавоб бераман. – деб бошини эгиб, хафа турган экан. Шунда боғбон кўрибдики, бу йигит ХУДОдан қўрқувчи, ҳалол, покиза йигит экан.
Ҳозир, деб, ҳовлисига кириб кетиб, воқиани хотинига айтиб, маслаҳатлашиб, сўнг, дарвозага чиқиб:
– Йўқ! Рози бўлмайман. Мани бир шартим бор. Шартимни қабул қилсанг, рози бўламан,- деб қаттиқ туриб олибди, боғбон.
СОБИТ ноилож:
– Айтинг, шартингизни,- дебди. Ш у н д а, боғбон:
– Мани бир ногирон қизим бор. Оёғи шал, кўзи кўр, тили гунг, қулоғи кар. Шу қизимни хотинликка қабул қилсанг, еган яримта олмангга рози бўламан,- дебди. СОБИТ дўзах азобидан қўрқиб, ноилож рози бўлибди. Боғбон ихчамгина тўй қилиб, қизини СОБИТХОНга никоҳлаб берибди..Келинчак уйига кампирлар кўрпасини солишиб, чиқишиб, Собитхонни киргизишибди.. Уйга кирса ҳуши учиб, анча беихтиёр термулиб, тик қотиб қолибди.. Кўрсаки – қиз оёққа тикка турган, ойдай. ҳусни – жамолидан уй чарақлаб кетган, кўзлари шаҳло, бир париваш. Собит уйдан сапчиб – қочиб чиқибди. Кампирлар, Ота – Онаси шошишиб:
– Ҳа, ҳа, куёвхон тўра, нима гап,- дейишибди.
– Ота ! Сизнинг манга айтган қизингиз бу эмас…! Ман олмайман, деб, ерга қараб титраб тураверибди. Шунда, боғбон узромиз:
– Болам, ман қизимни шал деганим – номаҳрам жойга юрмаган, гунг деганим – номаҳрам билан гаплашмаган, кўр деганим – номаҳрамни кўрмаган, кар деганим – номаҳрам овозини эшитмаган. Тушиндингми, ўғлим…! Бу покдомон қизим сани насибанг экан. Тақдирингизга шу ёзуқлик экан, қўша қаринглар. Аллоҳу таоло яхши ниятларингга етказсин! Аллоҳу акбар…!!! Омин:

Фотиҳа – мўҳри ХУДО,
Ҳарне бергувчи Аллоҳ,
Дил, дини поклигидан,
Қалбининг софлигидан,
Насиб этибди – Аллоҳ,
Унга берибди – Аллоҳ.
О, боғбон жонон қизи ,
Аллоҳ ясаган ўзи.
Ой дегулик юзи бор,
Кун дегулик кўзи бор.
Қошлари қаро – қундуз,
Нақш олмадек – қизил юз.
Бадани сутдан – оппоқ,
Хусни олам узра тоқ…!
Номи экан Барногул,
Сарв қомату сумбул.
На гунг, на кар, кўр экан,
Мукаммал қиз – зўр экан…!
Пок домон, оқил, доно,
Олам қизидан а ъ л о…!
Расо ўқиган экан,
Шеър ҳам тўқиган экан.
Одобда экан аъло,
Оқила – ақли расо.
Ба Собитхон Худо дод,
Иккиси – дил – дилдан шо д.
Берганига деб шукр.
Диллари топди ҳузур…

—————————-

Шундай ўтиб тўққиз ой,
Тўққиз кун! Очди чирой.
Туғилди тойдай ўғил,
Ана, шодликни кўргил.
ОЛАМ чарақлаб кетди,
НУРИ ойгача етди.
Аллоҳга минг шукр айлаб,
Ўрашди шолга бойлаб.
Ақли бўлсин бир жаҳон
Деб, ном қўйишди – НЎЪМОН…….!

****
Худо қудратин кўргил,
– Аллоҳ,- деб чиқарди тил.
Кундан – кун очиб чирой,
Ўсди соғ, бардам, ҳой – ҳой.
Парвона Ота – Она,
Тарбият этди, ана…!
Аллоҳ, – деб этарди зикр,
Гул очарди ақлу фикр.
Болаларла ўйнарди,
Дўстлар ила қувнарди.
Кўча – куй – маҳаллада,
Ўйнаб юрган паллада.
Уйчак – уйчак ясарди,
Хас – чўп билан безарди.
Бир куни бир қадди паст,
Дағал, қўпол, пес, нокас.
Бузди НЎЪМОН уйчагин,
Тепди ую – чўпчагин.
Йиғлатди болаларни,
Гулғунча – лолаларни….
Хира тортти ой – қуёш,
Оқди кўзчалардан ёш…!
Уйчакчаларни сурди,
Шу жойда у уй қурди.

Ўшанда Нўъмонжон уч ёшда экан. У кўз ёши билан ўша нокасга:
– Йўлни қўшиб уй қурманг, деган экан. Шунда ўша нокас мўллайиб: – О, тиррончак…! Арабанг сиғмаса бузиб ўтарсанда…Деб, дағдаға қилган экан. У уй қуриб, даб – дабали туй ҳам қилибди. Нўъмонжон кўз ёши билан, жўраларини эргаштириб олиб кетибди.

Нўъмон ўсар бағоят,
Олим бўлса-я шояд.
Меҳр қўйган китобга,
Ота берди мактабга.
Дўстларла дилшод Нўъмон,
Шавқла ўқирди қуръон.
Зеҳни олмосдан ўткир,
Тонглар оттириб ўқир.
Дарё мисол тошарди,
ҳар кун бир ёш ошарди.
Беш ёшга тўлмай Нўъмон,
қирқ бор хатм этди қуръон.
қалбига ўт ёқарди,
ҳар сўз мағзин чақарди.
Ёд этарди Аллоҳни,
Муҳаммад Мустафони.
Не ўқиса бари ёд,
Бўлар эди ҳамма шод.
Кексалар айлар дуо,
Яллақасин, деб, Аллоҳ….!

– 3 –

Кунлардан ўтиб бир кун,
Устози дили тутун.
Жуда хафа кўринди,
Нўъмон сўраб уринди.
– Устоз ! Сиз хафа, нечун,
Айтинг- чи. Бўлар бир якун.?!
– ЭЙ, болам, қўй, сўрама,
Куйган дилим тузлама.!
Барча ўқувчи ҳайрон,
Нўъмонжон дили вайрон.
Ерга чўккандай Кўфа,
Устод жуда ҳам хафа.
Нўъмон яна сўради,
Айтмасалар қўймади.
Устод деди:- Эй, болам,
Тунга айланган олам.
Нимасини айтай, о ҳ…!
ғазабга тўлмиш подшоҳ…!
қилган экан бир одат,
Ўзига деб саодат:
ҳар тонг – бомдоддан олдин,
Олам бўлмасдан ойдин.
Хотинин бир ўпаркан,
Сўнг, масжидга кетаркан.
Бир кун ўпганда – бирдан,
Сесканиб уйқу билан:
-қоч, эй, дўзахти! Дебди,
Шоҳдан бир тарсак ебди.
Шоҳ: Ман дўзахти бўлсам,
Дўзах ўтига куйсам,
Сан, яхши солгин қулоқ,
Сан манга, бил! Уч талоқ!!!
Дебди, қаҳрланган подшоҳ,
Ичдан тортиб утлуғ оҳ…!
Уч юз имомни йиғиб,
Фатвочун буйруқ бериб:
-Агар фатво топмасанг,
Бу ҳукмимни ёпмасанг,
Аямасдан кўз ёшинг,
Кесаман, жаминг бошинг…!
Деб, уч кун берди мўҳлат,
Бу – жонимиз о м о н а т…!
ҳечким фатво тополмас,
Домла – имомлар қолмас…?!

****

Кўрсатмоқчун маҳорат,
Нўъмон олди таҳорат.
– Устоджон бўлманг хафа,
Нурга тўлади КЎФА.
Барҳақ Худо хоҳласа,
Изн берсаю, тил берса,
Фатвони ман топаман,
Шоҳ жаҳлини ёпаман.
Унга бераман жавоб,
Жавобим бўлур савоб…

– 4 –

Тубдан қизариб юзи,
Очилди устод кўзи.
Гўёки дунё топди,
У шошиб шоҳга чопди.
Барча эди ҳолма-ҳол,
Етказди хабар дарҳол,
Шохга етгандан хабар,
Хушҳол тебранди шаҳар.
– Тез, келтиринг,- деди Шоҳ,
Тез елдиринг ! Деди ШОҳ!!
Нўъмонни келтирмоқчун,
Тез, дарров елдирмоқчун.
Жўнатди чаққон чопар,
ҳар мушкулга йўл топар.
Чопар етди,
– Юр! Деди,
Шоҳ мисол буйруқ берди .

-Манга шоҳнинг тилло аробасини келтиринг. Ман шоҳ аробасига миниб бораман,- дебди, Нўъмонча. Чопар қайтиб, от ҳукмида югуриб, Нўъмонча сўзини Шоҳга етказибди. Дарҳол шоҳ тилло аробаси- отини ёқут, зарлар билан расо безатиб, тезроқ елдириб олиб келиш учун сарбозлари билан жўнатибди. Шоҳ ва уч юз домла – имомлар ва дили зирқираб турган халқ: – Аҳвол не бўларкин, – бари- бир ҳечким фатво тополмас, уч юз домла имомлар боши олинади,- олам мотамга тўлади,- дейишиб, зир – зир қақшашиб, титрашиб туришибди.
Ниҳоят, шоҳ аробаси лашкар – мулозимлари билан олти ёшли Нўъмонжон
ҳузурига етиб келишибди. Нўъмончани аробага минишга таклиф этишибди. У икки қўлини кўксига қўйиб, таъзим билан устозини аввал аробага минишга таклиф қилибди. Устоди мингач, сўнг ўзи минибди. Аробакашга:- Бу кўчадан ҳайданг, деб буюрибди. Подшоҳ лашкарлари ароба олдидан – кейинидан саф тортишиб, аробакаш ҳайдабди.. ҳов, Нўъмончани тупроқдан ясаган уйчасини бузиб, йиғлатиб, йўлдан қўшиб уй қурган Нокаснинг уйига етгач, ароба сиғмабди. Олдинги сарбозлар тўхташиб, ҳайрон булиб турганда:
– Уйини бузинглар! Деб, буйруқ берибди, Нўъмонча. Дарҳол, нокасни кўчадан қўшиб солган уйини бузишиб, текислашиб, аробани ҳайдаб ўтиб кетибдилар. Нокас Нўъмонжон уйчагини бузиб, кўчани қўшиб уй қураётганда Нўъмонжонга: – Аробанг сиғмаса бузиб ўтарсан-да! Деб дўғ урган эди. Нўъмонжон амри билан йўл тўғриланиб, аравани шоҳона ҳайдашиб, ШОҳ, ҳузурига етказишибди. Нўъмончани ШОҳ ва уч юз домла – имомлар кўтишиб олишибди. Шунда;
-Ҳов бола фатвонгни айт!, дебди, – Шоҳ.
– Фатвони ман айтсам, тахтга ман чиқишим керак. сиздан сўрайман. Сўнг, фатво бераман,- дебди, Нўъмонча. Шоҳ шошиб, дарҳол тахтдан тушиб, Нўъмонжонни тахтга чиқишга таклиф қилибди. Нўъмонжон тахтга чиқиб, баҳазур ўтириб олиб, сўнг, Шоҳга юзланиб:- Айтинг, арзингизни. Бўлган воқеани ба тафсил, тўғри айтинг, – дебди.
Жуда ҳаяжон билан турган ШОҳ:
– Ман, ҳар эрта номози бомдодга – масжидга кетаётганимда хотинимни бир ўпиб кетар эдим.. Бу – менга одат эди. Бир эрта хотинимни ўпсам , у сесканиб уйғониб, мани – дўзахти! Деб, бақириб юборди. Мани жаҳлим чикиб: – Агар ман дўзахти бўлсам, сан манга уч талоқ!!! дедим. Ман дўзахтими, ёки дўзахти эмасми, хотиним-чи?! Манга ана шуни исботлаб бер,- дебди Шох.
– Сиз умрингизда бирор но шарьи, гуноҳ ишдан ўзингизни тийганмисиз, ўзингизни ўзингиз қайтарганмисиз??! Деб сўрабди Нўъмонча. Подшоҳ ўйланиб:
– ҳа, ман навқирон йигит эдим. Бир оқшом мани шайтон кўтариб Отамнинг канизаги қўйнига кирдим. Шунда Худо ва Отам ёдимга тушди. «Бу отам канизи эди. Отам хотин қилган бўлсалар керак» – деб, ўйловга тушиб, Худодан қўрқиб ўзимни ўзим қайтарган эдим. Тегинмадим,- дебди Шоҳ. Шунда Нўъмонжон қуръони каримдан бир оятни ўқиб, шарҳлаб; Худо манабу оятга:
ҳаркимки, узини узи ношаръи йўлдан қайтарса, дўзахтга солмайман,- деб ваъда берган. Худонинг ваъдасига асосан:
– Сиз дўзахти эмассиз, хотинингиз талоқ эмас,- деб, фатво берибди. Шу пайт шоҳ ёш Нўъмончани бошига кўтариб олиб – баланд овоз билан –ИМОМИ АЪЗАМ,- деб, бақириб юборибди, Шунда уч юз домла- имомларга хам жон кириб, кўкдан фаришталар ҳам бирдан, бир овоз билан ИМОМИ АЪЗАМ,- деб гурлашибди. Фаришталар ОМИН! – дебди.

– 5-

Ҳеч бир толмасдан ўқиш,
Ўқиганини у қ и ш,
Эди Нўъмонга одат,
Шундан топди саодат…!

————

Нўъмон топгандан фатво,
Нурга тўлди бу дунё:
Ўлмай қолди олимлар,
Зир қақшашди золимлар.
Бу – баччага о ф а р и н,
Нўъмончага офарин.
Отасига минг раҳмат,
Онасига минг раҳмат.
Устозига минг раҳмат,
Устозига минг раҳмат.
Унга берибди Аллоҳ,-
Деб, кўплар этди дуо !!
Чархланди Нўъмон ақли,
Фатво беришга ҳақли….
Кўп дуоси кўл очди,
Нўъмон ақли гул очди.
ҳар сўзда дер: бисмиллоҳ,
Ё, Аллоҳу ё, Аллоҳ.
Муҳаммадун Расули Аллоҳ,
Муҳаммадун Расули аллоҳ.
Ёд этарди – Аллоҳни,
Муҳаммад Мустафони.
Тун – кун ўқирди намоз,
Дил ила Аллоҳга роз.
Худо бериб куч – қувват,
Илмига берди суръат.
ҳар дам дер: Ё Муҳаммад,
Муҳаммадга мен уммат….!
Бош кўзидан учиб хоб,
Ўқирди юзлаб китоб.

– 6 –

АҚЛ ОФТОБИ – КИТОБ

Ёшлигингда йиғ илмнинг мағзини,
қарилик чоғида сарф айла ани.

А. Навоий.

Дунёнинг нархи – китоб,
Ақлнинг чархи – китоб.
Дилу жон меҳри – китоб,
ҳаётнинг сеҳри – китоб.
Ақл офтоби – китоб,
Тунлар моҳтоби – китоб.
Китоб ақлини очди,
Оқ йўлга зиё сочди.
Ўқиб ўсди у ғолиб,
Илми йўлида толиб.
Устод панди сабоҳат,
Насиҳати бари қанд.
ҳечбир толмай ўқиди,
Бир ҳарф колмай ўқиди.
ҳормай изланди маъно,
Шундан оқилу доно.
Очавериб гулғунча,
қолди дунё тургунча.
Олқади Ота, – Она,
Нўъмонжонга парвона.
Ё, АЛЛОҲУ, Ё АЛЛОҲ,
МУҲАММАДУН РАСУЛОЛЛОҲ!

– 7 –

Ёшлик чоғидан Нўъмон,
Ақли булиб бир жаҳон.
Чақиб ҳар сўз магзини,
Узмоқ учун қарзини.
Илм ишқига ёнди,
Дили порлаб уйғонди.
Олмосдан тез ақл кўзи,
Ақлдан олмос сўзи.
ҳақ – Аллоҳни кўрарди,
Адолатни сўрарди.
қуръон қалбига чароғ,
ҳаҳ йўлда олий байроқ.
————
Илмни сув этиб ютди,
Мустафо изнин тутти.
Ўн минг ҳадис этиб ёд,
Ақл уйин этди обод.
Игнала қудуқ қазди,
«Фиқҳ» китобин ёзди.
ҳалол билан ҳаромни,
Савоб билан уволни,
Ойнадай қилди унда,
Ажратти тунни кунда.
Мусулмонга бу – чароғ,
Икки дунёда яроғ….
Шукр! Бўлди мударрис,
ҳақ сўзи муслимга дарс.
Устоддир дин исломга,
Устоддир хосу омга.
Дини соф – бизнинг устод,
Дили соф – бизнинг устод.
Таълим олар мусулмон,
Таълим олар оқил жон.
Тун – кун ёдлар Аллоҳни,
Муҳаммад Мустафони.
қуръон – Аллоҳ сўзини,
ҳарду олам кўзини.
ҳам жаннату дўзахни,
Азоб, роҳат, тож, тахтни.
Ақл кўзила кўрарди,
Жаннат сари юрарди.
Шу йўлда юрган инсон,
Бил! ҳақиқий мусулмон.
Таълим олган ҳар бир жон,
Ақли булар бир жаҳон.
Икки дунёси жаннат,
Жаннатда топар роҳат.
Хизмат этар ҳур – пари,
Париларнинг пайкари.
Имоми Аъзам бошимиз,
Йўлбошчи -қуёшимиз…!
Ёраб – Аллоҳ қўлласин,
ҳақ йулига йулласин.

————

Имоми Аъзам – азим,
Бош эгиб этгум – таъзим.
Мени қўлланг: ё пирим,
Пири пешвозим – пирим…!
СиздаН умедим катта,
қўллайсиз деб, албатта…
ЛО ИЛОҳА ИЛЛОЛЛОҳ,
МУҳАММАДУН РАСУЛИ – АЛЛОҳ!

Абў Бакру Умар, Усмону ҳайдар,
Бишинанд чор бурљи ҳавзи Кавсар.
Диҳад обе ба ёрони паямбар,
Пайғамбар умматларига сув
берарлар…

– 8 –

ҲАҚ ЙЎЛИДА БАЙРОқБАРДОР
Улуғдан улуғим улуғ аъзамим,
Улуғлардан улуғ қутлуғ аъзамим.
Офтоби иймоним – Имоми Аъзам,
Шаффофа ихлосим – Имоми Аъзам.
Оламни аввалу охирин кўрган,
Саҳоба, чилтонла суҳбатлар қурган,
Аллоҳнинг ишқида ҳеч толмай юрган-
Софликнинг даҳоси – Имоми Аъзам.
«Фикҳ» китобин жон ила битган,
Мағрибдан Машриққа овози етган,
Нокас – ифлосларни кавшла тепган –
Иймоним зиёси – Имоми Аъзам.
Тозалик шиори – ҳақ йўлда тоҳир,
ҳалоллик мулкида бокира – моҳир,
ҳар бало – қазога тоқатли – собир –
Даҳолар даҳоси – Имоми Аъзам.
Иккала оламда қалб яроғимиз,
То абад порловчи соф – чароғимиз,
ҳақ йўлда чорловчи ол байроғимиз –
Буюкдан буюгим – Имоми Аъзам.

——————-

Форсий бобо – Марзбон,
Аз Марзбон – Собитхон,
Собитхондан – Нўъмонжон –
Нўъмон – Имоми Аъзам.
Умматга зикр ўргатган,
Ўйлашга фикр ўргатган,
Муҳаббат – меҳр ўргатган –
Хушхон – Имоми Аъзам.
Аллоҳ ишқида ошиқ,
Ошиққа завқли қўшиқ,
ҳофиз этган олмос – ишқ –
Ошиқ – Имоми Аъзам.
ҳақ йўлини кўрсатган,
ҳаққа дуруд суйлатган,
Осонликни ўргатган –
Шокир – Имоми Аъзам
Дин боғидан терган гул,
Гулнинг ишқида булбул,
Оламга сочган сумбул –
Моҳир – Имоми Аъзам.
Илм тақвода муаззам,
Диллар аро муназзам,
Азимлардан ҳам Аъзам –
Суюк – Имоми Аъзам.
Яхшиликка башорат,
Дин – исломга сабоҳат,
Келтиргани жасорат –
Буюк – Имоми Аъзам.
Жисму жон батаҳорат,
Мўминга аъло одат,
Номоз, рўза – ибодат –
Аъло – Имоми Аъзам.
Эллик беш бор этган ҳаж,
Каъба руҳимизга тож,
Иймонимизга ривож –
Дунё – Имоми АъзаМ.
Ичгани оби Зам – зам,
Ичган сари бўлмас кам,
Жисму руҳингга малҳам –
Шифо – Имоми Аъзам.
Яратгувчи қудрати –
Муҳаммадни уммати,
Нури покин ҳурмати –
Даҳо – Имоми Аъзам.
Самарқанд, Риму, Хўжанд,
Араб, Ажам, ҳиндга – панд,
Мағриб – Машриққа писанд –
Китоб – Имоми Аъзам.
Динга шараф – шон берган,
ҳақдан қўрқиб жон берган,
Имом Шофеъ тан берган –
Шараф – Имоми Аъзам.

——————-

Уламолар нақл қиладилар – ки:
«Фиқҳ» илмини Абдулло ибни Масъуд экди, алқама ўрди, Иброҳим ан – Наҳъи хирман қилди, Имом ҳаммод янчди, Абўҳанифа тегирмон қилди, Имом Абуюсуф хамир қилди, Имом Муҳаммад нон пиширди – ки, мўъминлар истеъмол қиладилар.

——————-

– 9 –

Хўп яхши хислатлари,
Яхшиларнинг сарвари,
Мўмин кўзин гавҳари –
Гавҳар – Имоми Аъзам.
Буғдойранг, ҳузар бўйли,
Хушрўй, хушсуҳбат, тилли,
Меҳрибон, моҳир, дилли –
Дилбар – Имоми Аъзам.
Устози Абўҳафзи Кабир,
Дилбар, дилрабо, собир,
ҳаққа айтувчи таъбир –
Шогирд – Имоми Аъзам.
Каломи Аллоҳ ҳофизи,
Тафсир, шаръ, одоб кўзи,
Умматга малҳам сўзи –
Динсоф – Имоми Аъзам.
Аллоҳ ҳукми дея фарз,
Кетмасин деб динга дарз,
Жон – дил билан берди дарс –
Инсоф – Имоми Аъзам.
ИЗН бер, бор Худоё,
Шариатни жо- бажо,
Айлаб, бергани фатво –
Устоз – Имоми Аъзам.
Худонинг амри фарздир,
Кулли мўминга қарздир,
Итоат этсак – арзир –
Мумтоз – Имоми Аъзам.

—————————
Имоми Аъзам Худони 99 марта тушда кўрганлар. Бир ой рамазонда 60 марта қуръонни хатм қилганлар. ҳанафия мазҳабларининг асоси – қуръони мажид ва Муҳаммад Мустафо \с.а.в.\ нинг суннатларидир.
———————
Нўъмон =қизил, қизил қон, гулшан аро қизил гул, қизил байроқ – аълам. Шу аълам остида бирлаштирувчи, жипслаштирувчи маъноларини билдиради. Нўъмон – Имоми Аъзам ҳанафия мазҳабига бош –қош, етакчи бўлганликлари учун, мазҳабнинг ҳалолу пок ривожланганлиги учун, у улуғ зотга Абў ҳанифа – яъниҳанафи мазҳабининг отаси, – деб унвон берилган. Бу – халқ дили,- тилига ўринлаган – Худодод тахаллусдир.

Муҳаммаддан олиб нур,
Соф диллар топар ҳузур,
Нур устига аъло ну =
Нурфош – Имоми Аъзам.
Ота – Абў ҳанифа,
Нурига тўлди Кўфа,
Изни софу – шаффофа –
Нурфош – Имоми Аъзам.
Абў – меҳру муҳаббат,
Абў – меҳру мурувват,
Абў – муслимга шафқат –
Нурфош – Имоми Аъзам.
ҳанафи ёзар қулоч,
ҳур Олам қучоғинг оч,
Соф нурин Оламга соч –
Нурфош = Имоми Аъзам.
Мазҳаби адл – адолат,
Иймон бўлсин саломат,
Пирим этгай шафоат –
Зиё – Имоми Аъзам.
«Фиқҳ» илмининг зиёси,
Адолатнинг дунёси,
Жаннат булбулгўёси –
Гўё – Имоми Аъзам.
Азизлардан азизим,
Жаннатни кўрар кўзим,
Устозим = Сизга таъзим –
Зиё – Имоми Аъзам.
Фаросат нисфи тоат,
ҳар не-ки бор омонат,
ҳеч этмаган хиёнат-
Аъло – Имоми Аъзам.

– 10 –

Имоми Аъзамнинг илм чўққисининг эгаллаганликлари, одилликлари, сахийликлари, ҳадисдонликлари ва дини ислом покиза йўлларини – ҳалолу ҳаромни, савобу уволни Худога қараб, қуръони мажид асосида аъло даражада билганликлари билан обрўълари янада ошиб кетди. Бундан Куфа халифаси Мансур шубҳага тушди. Иғвогарлар Мансур дилини безовта қилди. Дили тагидан ғашланган Мансур не-не режалар тузди. Бу Имоми Аъзамга аён. Мансур, с ў н г – Имоми Аъзамни хазинабонликка тайинлабди. Имоми Аъзам рад этдилар. қайта яна буйруқ берди. қабул қилмадилар. Зиндонга ташлатди. Яна, чиқариб олиб, энди қабул қил! деб буйруқ берди. қабул қилмадилар, Яна зиндонга ташлади. Шу орада Кўфа қозикалони Абў Лайло вафот этди. Имоми Аъзамни зиндондан чиқартириб олиб: қози калонликка буйруқ берди. қабул қилмабдилар. Яна бит, канахона зиндонига ташлатди. Бир кунда бир бурда қотган нон ва бир пиёла совуқ сув бердираркан, уни ҳам бердирмади. Очлик, қийноқ азобида ўлдирмоқчи экан, ўлмадилар. Сўнг, зиндондан чиқартириб, ўз кўзи олдида дарра таёқ билан урдирибди.. қабул қилмадилар. Шогирдлари Абуюсуф ва бошқа кўп дўстлари раҳми келиб: – Устоз, қозилигини қабул қилинг, бунчалик азоб еманг,- деб далолат қилишганда:
– қози икки томонга баробар туролмайди. Дўзахга Аллоҳнинг олов тегирмони бор. Кози бошини анашу тегирмон тоши остида янчади. Ман Аллоҳдан – дўзах азобидан қўрқаман,- дебдилар. Мансур яна ура – ура бозорларда сазойи қилдирди. Яланғоч баданларидан, бош – қошларидан қонлар оқтиртириб бозорлардан айлантирди.. Сўнг тахт олдига чақириб-
-Энди қабул қиларсан,- дебди. Бироз ўйланиб туриб:
– Йўқ, катта қозидан қўрқаман,- дебдилар. Сўнг Мансурни жаҳли қайнаб, ўзи бир жом ичида з а ҳ а р солибди.
қабул қиласанми!?. Ичасанми!?. Деб, сиёсат қилибди, Мансур. Ноилож:
– И ч а м а н .!, – дебдилар. қаҳри аждардай тошган Мансур тўрт мулозимига буюриб, кўтартириб ерга чалқанчасига отиб урдириб, ўзи соқолларидан бураб тиззаси билан кўкракларига нихтаб тепиб, оғзиларини зўрлаб очиб, ўз қўли билан заҳарни қуйибди. Сўнг, Имоми Аъзам бир сакраб Аллоҳу Акбар-, деб, қиблаға қараб бош ташлаб, жон берибдилар.

Зулм айлади бағри тош,
Зулмига этиб бардош,
Бардоши бўлди қуёш –
Қуёш – Имоми Аъзам.

Жанозаларига 50 мингдан ортиқ одам ва кўкдан одам суратига ҳисобсиз фаришталар қатнашибди.
Имоми Шофеъ Имоми Аъзамга катта баҳо бериб, ихлос билан қабрларини неча бор зиёрат қилибди. Сўнг, ўз мазҳабига иши юришиб мартабаси ошибди. Орадан неча йиллар ўтгач, ката ихлос билан иймон келтирган Амир Султон Абўсаид Ал-Муставфи Ал-Хоразми қабрлари устига гумбаз ва ёнида мадраса қурган экан. Мартабаси жуда ҳам ошиб кетибди.

Х О Т И М А

Ўкиган ў з а р.
Мақол.

Тириклар бўладики – мангуликда ўликдир,
Ўликлар бўладики – мангуликда тирикдир.

Мақсуд Шайхзода.

Имоми Аъзам кулли буюклардан буюк – қутлуғ даҳоларнинг устоди, пири муаззимидир. Муҳаммад Мустафо (с. а. в.) нинг толмас давомчиси – дини исломнинг меҳваридир.
Бу – қутлуғ-ҳақ йўлида Ер юзидаги: ҳазрати Баҳовиддин Нақшбандий, Исмоил Ал – Бухорий, қул Хўжа Аҳмад Яссавий, ҳазрати Шоҳи Зинда, Абў Мўсойи Ашъарий, Ат – Тирмизий, Ал – Мотрутий, Али ҳамадоний, Маҳти Муаззам, Шоҳи Хомуш, Хўжа Аҳмади Бузург, Имоми Зайнилобидин каби азизларнинг ҳам пири – устодидирлар.
Шоҳ Машраб:
Тикансиз гул, садафсиз дур, машаққатсиз ҳунар
бўлмас,
Риёзат тортмагунча ёр васлига етиб бўлмас, –
демаган – да,- бежиз!

——————-
Маънавият тоғимиз,
Тафаккур – чароғимиз,
Маърифат – байроғимиз-
Даҳо – Имоми Аъзам.
Улуғлар ичра улуғ,
Ақл – идрокка тўлуғ,
Руҳи поклари қутлуғ –
Аъло – Имоми Аъзам.
Ақлинг бўлса жо – бажо,
– Илм ол! деган Мустафо,
Бешикдан қабргача – то –
Байроқ – Имоми Аъзам
ҳаёт маъноси – китоб,
Меҳри гиёси – китоб,
Адл – зиёси – китоб –
Чароғ – Имоми Аъзам.
Илмнинг хосияти,
Яхшилик моҳияти,
Икки олам жаннати –
Чароғ- Имоми Аъзам.
Тозалик танга роҳат,
Жисм аро жонга роҳат,
Шаффоф иймонга рохат –
Дилсоф – Имоми Аъзам.
ҳалоллик олий хислат,
Инсонга зўр фазилат,
Келтиргани шарофат –
Динсоф – Имоми Аъзам.
Ўки! Сидқ ила номоз,
Номозинг Аллоҳга роз,
Тилагингга элтар – соз –
Имом – Имоми Аъзам.
Муҳаммадга мен уммат,
Иймон бўлсин саломат,
Охиратимга р о ҳ а т –
Иймон – Имоми Аъзам.
ҳақ йўлини кўрсатган,
ҳаққа бино ўрнатган,
Билмаганга ўргатган –
Устод – имоми аъзам.
қутлуғ даҳо – мударрис,
«ФИқҳ» илмидан берган дарс,
Мўминга дарс – бу – асос –
Устод – Имоми Аъзам.
Илм ҳавзи – ҳавзи Кавсар,
ҳАқ, чорёрлар сарвар,
Умматга сув берарлар –
Саркор – Имоми Аъзам.
ҳаммадан ката инсоф,
Инсофли дил мудом соф,
Икки олами шаффоф –
Инсоф – Имоми Аъзам.
қуръон- илоҳий калом.
Оппоқ изни – дин ислом,
Муҳаммадга минг с а л о м –
Калом – Имоми Аъзам.
Беназир оқил, олим,
Доно, қутлуғ муаллим,
ҳақ йўлда берган таълим –
Ислом – Имоми Аъзам.
Барча мўминга сарвар,
Пешкаш, соф, байроқбардор,
ҳақ йўлига Аллоҳ ёр –
Салом -Имоми Аъзам.

****

ҲАҚИҚАТ АЛП ТОҒИ МУҚАДДАС ҚУРЪОН,
БОШИГА ТОЖ ЭТДИ ЭМОМАЛИ РАҳМОН.
ИМОМИ АЪЗАМИМ ШАРОФАТИДАН,
ИНШООЛЛОҲ: ЯШНАГАЙ ҲУР ТОЖИКИСТОН!

****

Китоб Алишер ҚОСИМОВ ҳомийлигида чоп этилди

Kommentera