Шеърият бўстони

ШЕЪРИЯТ БУСТОНИ

Кулмангиз не бор сенга деб

Мир Алишер ёнида,

Хар кунгил арзини айтар

Не ки бор имконида.

Э. Вохидов.

Хожи Хаким БОЗОР 1930 йил 18 мартда Панжакентнинг Сужинасида таваллуд топган. Узок йиллар педагогик фаолият билан шугулланган.

Ёшлигидан шеъриятга мехр куйган Хаким БОЗОР шеърларида серкирра хаётнинг турфа тобланишлари, инсон калб оламининг жилолари узига хос охангларда ифодаланади

Унинг ундан ортик поэтик тупламлари мухлислар мулкига айланган. Хожилик мартабасига эришган кекса шоирнинг Якинда Самарканда босилиб чиккан «ДУР ИЧРА ГАВХАР» номли тупламида юздан ортик туртлик ва рубоийлари хамда ҳикматга моил топилдиклари урин олган.

ШЕЪРИЯТ БУСТОНИ—МУНДАРИЖА

1. Шиддатли майдон
2. Отажоним- отажон
3. Мухаббат `чинори
4. Она Ватан` олтин тож.
5. Дилафруз бешигинг тебрат каттикрок
6. Онажон, мехрингни соч
7. У стозим- Сизга таъзим
8. Шукрона
9. Кутлов
10. Зар диёр
11. Бобурим бобом
12. Хакам
13. Мен тугилган кун
14. Мен улган кун
15. Сени излайман
16. Тожикистон бу
17. Она мехри
18. Мардни майдонда сина
19. Алплар сулоласидан
20. Абадий учмас
21. Жону жахон йигламасин
22. Гулназар
23. Дустлик чинори
24. Ургут бирла Панжакент
25. Трактор
26. Эхтиёт ширин хаёт
27. Ман куярман боламга
28. Пустинчам
29. Бир дустим бор
30. Самаркандим асал кандим
31. Авлодларимга
32. Агар китоб укисанг
33. Сабр
34. Умед бирла яшайди инсон
35. Жондош халкимга рахмат
36. Алхамдилиллохи раббил оламин
37. Сувлар кушигини яхши кураман
38. Сохибкирон бобом
39. Барлосим
40. Улуг бобом Навоий
41. Наврузи хушбахт омад
42. Дехкон бохори келди
43. 63 ёш муборак
44. Хотиранг калбларда
45. Давомчиларим
46. Ок йул тилайди ГАИ
47. Кушиклар
48. Асал Самарканд
49. Бизнинг Инокбек
50. Дустим калдиргоч
51. Узи панох куринди
52. Усто Жума
53. Бир халкмиз
54. Курон йиглади
55. Саботлигим Ойбегим
56. Гавсил Аъзам
57. Бизнинг Мухаммадназар
58. Амур Темур хѰйкаѻи ёѽидаM Мард улѼас
59. ` Кор
60. Дустлик Символи
61. Уч юмор
62. Олма
63. Юзи курсин игвони
64. Онажон мехрингни соч
65. Сир дарёнинг буйларида
66. Омад наврузи олам
67. Меру окибат
68. Дилбандим хуш келибсиз
69. Кутлайман
70. 50 бахор муборак
71. Рогун
72. Илхом
73. Сайра булбулим
74. Ок йул – угилларимга
75. Ширин сухбат
76. Хуш келибсиз Шункорим
77. Шукрона
78. Терайлик
79. Бизнинг Депутат
80. Хашар
81. Калдиргоч
82. Галат
83. Менинг онам
84. 8 – март
85. Жамолин курсатди
86. Коки ут
87. Кора куз
88. Кузимни очиб
89. Устоз Ойбекка
90. Мехринг менга бас
91. Москва
92. Топсам
93. Шохамбари
94. Туз сепади
95. Куйла санобар
96. Ер – ер
97. Ассалом янги йил
98. Итим
99. Даврага тушди Дилбар
100. Хис
101. Мехрибон ота – онам
102. Кизлар аълоси
103. Олкиш олдим
104. Утарчи йул
105. Хайдалди
106. Навоий хайкали ёнида
107. Энди тушингни сувга айт
108. Туйхонангизга келдим
109. Утлар бахси
110. Кураш
111. О Зилол сув
112. Ёр – ёр
113. Тиллом кампирим
114. Муножот
115. Номоз уки
116. Бирлаш
117. Чапдара
118. Меъёрини унитма
119. Яхшилик кил

ШИДДАТЛИ МАЙДОН

Шеърият майдони- шиддатли майдон,
Не-не азаматлар бунда берди жон
Шеър- Хаёт.
Шеър-кураш . Кураш беаёв.
Шоирлар ахлига хам дусту хам ёв!
Шоир- хакикатнинг янгрок овози
Дилафруз оламнинг дилрабо сози.
Шиддаткор хаёт- бу, эътикод, иймон,
Мукаддас, хур сузи иймонга калкон.
ХАЙХОТ!
Шоир ёнди олов сузидан,
РУДАКИЙ айрилди утли кузидан.
Хилолий; -Халким,- деб тикка узди жон,
Дардига уртанди коврилиб жахон.
Машрабни девона деб осишди дорга,
Тукан кон айланди гулу гулзорга.
Мулхидлар Тугрални этдилар шахид,
Бу кабих аъмолга тогу тош шохид.
Абдулла Кодирий, Фитрат ва Чулпон,
Усмон Носирлар-эй, булдилар яксон.
Дуст, ёру Ватандан айрилган Фуркат,
Кетди, армонлари куксида кат-кат.
ЙУК! ЙУК!
Ахли шоир улмагай а с л о ,
Майдонда таслим хам булмагай- а с л о.
Хар сузи исёнкор халкига калкон,
Зулмат, разолатни этгувчи талкон…
Хаётга чорлагай муборак элни,
Сугорар мунаввар, мушарраф дилни.
Мукаддас каломи- хакикат бонги,
Хур хаёт мезони, саодат тонги.
Тарих кузгусида аклнинг кузи,
Маърифат бустонин чароги узи.
Бу майдон
Дард, армон, мурод хам алам,
Муштарак шамшери –
Кудратли калам.
Бу майдон –
Шиддаткор, мукаддас майдон,
Бахтлиман , багрингда
Тикка берсам ЖОН !

ОТАЖОНИМ- ОТАЖОН

Отажоним,
Отажоним, отажон,
Сиз-табаррук, Сиз- муборак, Сиз жахон.
Сиз- адолат бахрининг гаввосисиз,
Сизда журъат, Сиздашафкат, Сизда шон.
Туну кун бошимда Сиз- парвонасиз,
Нурингиздан хар махал дилим ОМОН.
Гарди пойингиз кузимга тутиё.,
Кузга суртиб гардидан топдим иймон.
Яшнаган гул хаётим наккошисиз,
Калбингиздан рухимизга кирди жон.
Пойингиз мен-углингизга киблагох,
Бошима порлок куёшимсиз хар он.
Мехрингиз Хаким бошин гултожидир,
Отажоним, киблагохим- О Т А Ж О Н.

МУХАББАТ ЧИНОРИ

Мухаббат- чин инсон ошиг- маъшуги,
Мухаббат- ошиклар дардли кушиги.
Мухаббат—тог-чуллар багрин бог этган,
Мухаббат- алплар куксин тог этган.
Мухаббат- сахрони гулистон этган
Мухаббат- мардларни достон этган.

Мухаббат- ошиклар ёруг дунёси,
Мухаббат- икки калб сунмас зиёси.

Мухаббат- хур хаёт порлок офтоби,
Мухаббат калбларнинг сирли китоби.

Мухаббат- садокат она ватанга,
Мухаббат – Ватанчун киргизар жангга.

Мухаббат- инсонга бах, тожу тахтдир,
Мухаббат – тилсимин калити БАХТДИР.

Мухаббат – сехрли жоду кузларга,
Мухаббат- мехрли ас ал сузларга.

Мухаббат- иффату шарму хаёда,
Мухаббат- ахдида катъий – вафода.

Мухаббат – калбларда жуш урган булок,
Мухаббат- гулбоги то абад яшнок…

Мухаббат- СОФ КАЛБДАН АСЛО А Р И М А С.,
Мухаббат – чинори абад
КАРИМАС….!

ОНА ВАТАН – ОЛТИН БЕШИК

Билсам,
Олам икки эшик,
Она ВАТАН-
Олтин б е ш и к.
Инграб келдим- жуда яхши
Булиб гулгун хаёт накши.
Киндик коним томган тупрок,
Упган сарим булур оппок.
Хам мукаддас, хам муътабар,
Мушки анвардин муаттар.
Улугласам бисёр улуг,
Улуглиги булур кутлуг.
Улугларни тукан Ватан,
Фидо сенга бул жону тан.
Садокатла севсам факат,
Кулиб кучгай бахт саодат,
Журъат билан хизматдаман,
Иззатдаман, хурматдаман.
Яхшилигим коладѸ ёдl
Авѻод,`аждод булѸшсиѽ шод,
Билдим олам икки эшик,
Она – ватан,
Олтин бешик.

ДИЛАФРУЗ БЕШИГИНГ ТЕБРАТ КАТТИКРОГ

Аллангни айтайвер, мушфик онажон,
Бир зум ором олсин безовта даврон.
Дилафруз бешигинг тебрат каттикрок,
Дилпора фарзандинг тин олсин бир он.

Хур Заамин багрига санчилиб наштар,
Захролуд, таадди, жабр – ситам етар.
Йукса метин калб хам титилиб кетар,
Дилафруз бешигинг тебрат каттикрок,

Мушарраф жонфизо ок сутинг хакки,
Оламга ОНАЛИК кудратинг хакки.
Окбош ТЯНШОНдай файз – кутинг хакки,
Аллангни айтайвер, мушфик онажон.

Кошингга кайгуни гарди кунмасин,
Бегунох гунчалар кулмай сунмасин.
Гам, кулфатуриги асло унмасин,
Дилпора фарзандинг тин олсин бир он.

Ранг – баранг тиллолар барии фарзандинг,
Уз – узвинг, банд – бандин тори дилбандинг,
Дилпоранг, тилпоранг, жонга пайвандинг,
Бир зум орм олсин безовта Замон…!

Муътабар, мукаддас, кутлуг ёшингда,
Ой, ќуёш, таъзимда хар тонг кошингда,
Ќалќиган Ер шари юкки бошингда,
Бир зум ором олсин багри хун замон.

Безавол тилагинг калбим аро жом,
Хеч кимса арпаси урилмасин хом.
Аллангдан дилхаста, Њаким дилором,
Дилафруз бешигинг тебрат ќаттиќроќ!

ОНАЖОН МЕХРИНГНИ СОЧ

Онажон! Мехрингни соч,
Яшнаб чинордек усаман,
Сенга куз тиккан балони,
Мисли калкон тусаман.

Онажон мехринг ила,
Кайнок хаётга окаман.
Дилгинамдан ут олиб,
Калбинг чарогин ёкаман.

Сен нажотсан хам канот,
Арзу самога мен лочин,
Сен агар кахр айласанг,
Оламда йук, мен чун урин.

Сен дединг,
Эй жон болам,
- эл калбига солгин кулол.
Мен кулок солдим, элим,
Калби экан кайнар булок.

Онажон, сан алкасанг,
Хаким юзи булгай куёш.
Тупрок олсам олтину,
Зарга йугрилгай кора тош.

Онажон мехрингни соч,
Яшнаб нихолдек усаман.
Сенга куз тиккан балони,
Мисли калкон тусаман.

УСТОЗИМ, СИЗГА ТАЪЗИМ

Кур булок кузин очган,
Шур булок шури кочган,
Зур булок сувин сочган-
Устозим – Сизга таъзим.
Ургатгани- Хакикат,
Мардлик,
Дустлик,
Садокат,
Халоллик, соглом мехнат,-
Устозим- сизга таъзим.
Шогирди окил,
Доно,
Эл аро булбул гуё,
Дунё ичра соф дунё-
Устозимга минг таъзим.
Болажонлар жон-дили,
Устозим дейди эли,
Болдан шириндир тили-
Устозим- СИЗга таъзим.

1984 йил

ШУКРОНА

урушнинг оти учсин
Хамон битмас жарохат.
Колмаганди халоват
Уруш- мутлак касофат
Хужум этди инсонга,
Шумшук Гитлер окпадар,
Ташвиш тушиб жахонга,
Жанг булмаган бу кадар.
50 ьиллион йигитнинг окди дарёдек кони
ВАТАН учун жон берди
Эр йигитлар султони.
Фашист хаддидан ошиб, холимизни этди танг,
Келарди босиб селдай,
Хавфда колди ГУЛ ВАТАН…!
Чорлади Она Ватан-
ВАТАН учун фронтга !
- ЛАББАЙ,- дея бутун халк,
ОНТ ичдик кушиб онтга…!
Жонга-жон, конга- кон,деб,
Киравердик беомон.
ОЛГА! УРРА ! ОЛГА, БОС !
Бостирдик Олга тамон…
Хаёт-мамот жангида,
Айрилдик кул- оёкдан,
Лек, касосни олганмиз,
Колсакда- булл таёкда.
В А Т А Н- Хукуматимиз бизни айлади э ъ з о з`,
` ` Ардоклади халкимиз,
Хаётимиз булди С О З.
БУ- эъзоз икром учун;
Халкимизга т а ш а к к у р .
ТИНЧЛИК булсин жахонда-
БУ- ТИНЧЛИККА минг шукр.

Зарафшон»нинг 70 ёшида.
КУТЛОВ.

О, дилбар, дил оромим- калбим чароги,
Калбимга нурфошим – кузим кароги,
Ойнайи жахоним- тилим яроги –
Н: Диллар чарогини ёккан « Зарафшон»
Диллардан дилларга оккан « Зарафшон».
Сен ширу шакарсан- асалдан- асал,
Чин дустлик гулшани- гузалдан гузал,
Оламни эритган- дилрабо газал-
Накорат:
Хонаи чашми мо- кузимиз нури,
Офтоби нурафшон- халким гурури,
Зафарга йулбошчи- калбим сурури-
Н:
Навкирон бул ёшинг МУБОРАКБОД,
Кузинг карочиги эркин, озод, ш о д ,
ОНАЖОН ВАТАНИМ кундан-кун о б о д-
Н: Диллардан- дилларга оккан «Зарафшон»,
Хур Ватан чарогин ёккан « Зарафшон».

ЗАР ДИЁР

Зар диёр , заргар диёр – зар тилсимотинг очаман,
Сен келинсан зеб бериб бошингга зархал сочаман.
Сен адолат бахридурсан-катраи найсониман,
Тилсиминг очмокка кодир дов юрак инсониман.
Гарди хокинг кузларимга сурмаю, мехригиёх,
Хам шарофат, хам шафоат, хам садокат конисан,
Бободехкон кули сенда-
Заршуносликдир мерос,
Шулким боис конга сингган- асли наслинг заршунос.
Зарра тошу тупрогинг зар-
Заргарига жилвадор,
Олам ичра ЗАР Ватансан= зар диёр
Заргар диёр…

БОБУРИМ БОБОМ

Ассалом, тождорим- БОБУРИМ бобом,
Нурингдан нурафшон нуроний дунём.
Темурхон наслисан- одил, АКЛИ ЁР,
Порлок рухи покинг менга мададкор.
Жахон пештокида пойдор куёшдай,
Чехранинг зийнати куз бира кошдай.
Ёгдунг заррачаси ноёб тутиё,
Суртади кузига илхак бу дунё.
Азалдан такдирда экан; Юрт гадо,
Журъатинг боиси булдинг Шоханшох.
Аклинг заковати инсонга иймон,
Аклинг хилъатига койилдир жахон.
Улмас « БОБУРНОМАНГ» учмас жасорат,
Хакикат нурига йугрилган САНЪАТ….
Узингдан урѳандѸм `ишку вѰфони,M `
Мехру окибату, завку с а ф о н и….
О, менга нури пок- БОБУРИМ бобом,
Нурингдан нурафшон нуроний дунём.

Х А К А М

Офтоб танобин тортса,
Кифтига ЕРни ортса,
Тафтига олам буртса-
Оллохим – узи хакам.
Тортишса кеча-кундуз,
Кузин беркитса юлдуз,
Кимки деса ишим юз-
Оллохим узи хакам.
Тил тегизманг ошикка,
Тош отманг соф кушикка,
Тегманг ошик- маъшукка-
Оллохим узи хакам.
Хаддан ошмасин дунё,
Дунё дунёга руё,
Хак ишни туби зиё-
Оллохим – узи хакам….

МЕН ТУГИЛГАН КУН

Диёнат булиб тоза,
Булган катта овоза,
Хиёнат тутган аза-
Мен тугилган кун.
Надомат ёниб кетгкн,
Нохаклик тониб кетган,
Хакикат кукка етган-
Мен тугилган кун.
Булутни ёриб чакмок,
Тогдан уйноклаб булок,
Мени чойишди шундок-
Мен тугилган кун.
Онам Ой булиб боккан,
Мехри` сиѼобдѵк Ѿккан,
КаѻбидѰ чарог ёккан-
Мен тугилган кун.
Суйишиб куп туя, куй,
Килиб Хотамтойдек туй,
Кукка етган кушик- куй-
Мен тугилган кун.
Фиску- фасодлар улган,
Осмонда офтоб кулган,
Олам ёгдуга тулган -
Мен тугилган кун.

МЕН УЛГАН КУН

Очмасам акл кузин,
Тотмасам сузнинг тузин,
Упмасам мисра юзин -
Мен улган кун.
Дарё булиб окмасам,
Дилларга ут ёкмасам,
Хур оламга бокмасам-
Мен улган кун.
Надоматни ёкмасам,
Рух туйгусин тотмасам,
Хак кукида ботмасам –
Мен улган кун.
Ёзмасам катра бир шеър,
Ким хам мени шоир дер,
Кукка улоктирар ЕР -
Мен улган кун.
Хар сузим магзин чакинг,
Жисмимни утга ёкинг,
Чаккангизга гул т а к и н г -
Мен улган кун.

С Е Н И ИЗЛАЙМАН

Дилларга ут ёккан чарѾс ѺузлѰрдаѽ,
ЛѾвуллоѺ офтобдек гулгун юзлардан,
Калблар мумиёси- болдор сузлардан,
Сени излайман.

Етти кат ердан то прши аълодан,
Тонглар фигончиси булбул гуёдан,
Оламга хаётбахш сахо- зиёдан -
Сени излайман.
Дил ила термулиб, офтоб боттириб,
Тун била тиллашиб, тонглар оттириб
Дилором софликни дилга тоттириб
Сени излайман.
Амрингга- ЛАББАЙ,-деб,
Этиб итоат,
Гарди пойларингга бош уриб факат –

То жондин рамакдир айлабон тоат -
Сени излайман.
Калбим аро машъал бир зарра холинг,
Кудратинг улугвор, чексиз аъмолинг,
Хожи Хакимингга курсат жамолинг -
С е н и излайман,
Сени и з л а й м а н .
` ` ` ` ` `

Т О Ж И К И С Т О Н

Мактаса мактов ярашган,
Куёш кокилин тарашган,
Дустлар суюшиб карашган-
Гул угка- бу,
Нур улка- бу,

Дурр улка-бу

Тонг, чуккидан узок бокдим,
Мехри дарёсига окдим,
Чаккамга гул-лола такдим-

Гул улка-бу,
м. Нур улка- бу,
Дурр улка-бу !
Тенгсиз сулув юрт, бир кара,
Зилол сувлари шар-шара,
Водийлар бир –бирдан сара-

Хур улка-бу,

Дурр улка- бу!

Нур улка- бу !

Тогларинг бой- олтинга кон,
Хатлонзамин, Лаъл- Бадахшон,
Тироз Хужанд-богу бустон -
Гул улка-бу, нур улка- бу, дурр улка- бу!
Утди кунлар – дахшѰт ѷамоѽ,
ДѰвриѽгни сур Ѻелди даврон,
Келган кетмас- кургай макон,
Гул улка-бу, нур улка- бу, дурр улка- бу!
Кондошу жондош эллари,
Зуллисонайндир тиллари,
Жушкин, сахийдир эллари-
Гул улка-бу, нур улка- бу,Дур улка-бу!
Хожи Хаким кучок очар,
Мехри Зарафшондек тошар,
Дустлар бошига гул сочар-
Гул улка-бу,
Нур улка- бу,
Дурр улка- БУ!

О Н А МЕХРИ

Она,
Сенда курдим халоллик, поклик,
Она, Сенда курдим
Мухаббат., софлик.
Мехрингдан ичдим сув- покиза виждон,
Шарафим- шонимсан- мехринг бир жахон.
Она!
Сенда курдим сутдай окликни,
Сут надир, сутдан ок,
Нурдай покликни.
ЭЙ, ОНА! Сен- хаёт! Узинг гул, гунча
,
Яшайсан , то абад-
Дунё тургунча.
Мехрингдан очилур муаттар гуллар,
Мехрингдан олар завк хушхон булбуллар.
Онажон! Мехрингдан олам чарогон,
Яшнагай хур олам,
Яшнагай жахон.
Узингсан- розиким, хозиким,
Дилкаш хабибим,
Мукаддас, муътабар, дилкаш табибим.
Мехрингдан эѼар `нурM ќехрлар зѸёсиl
Мехринг мехрларнинг мехри гиёси.
Эй, ОНА !
Сен булок. Хаётим боши,
Мехрингдан нурафшон
Калбим куёши…!
87 й


МАРДНИ МАЙДОНДА СИНА

Тулиб кетар кенг майдон,
Толиб бокар минглаб жон,
Омад тилар чин инсон –
Мард майдонга кирганда.
Номардлар зириллайди,
Нокислар ириллайди,
Гирромлар жириллайди-
Мард майдонга кирганда.
Толикиб бокар кузлар,
Куркок алжиллаб сузлар,
Панжа ортидан бузлар-
Мард майдонга кирганда.
Эл калби яшнаб кетар,
Олкишлар кукка етар,
Битмаган ишлар битар –
Мард майдонга кирганда.
Оловхон диллар кушок,
Довдираб кочар куркок,
Мард –мард билан чин урток-
Мард майдонга кирганда.

АЛПЛАР СУЛОЛАСИДАН

Ёраб лойимни-ку корган узингсан,
` УрѸш аркогѸмни` ургаѽ уѷингсан.
Ёмонми, яхшими, мен кандок билай Такдир манглайини берган узингсан.
Умар ХАЙЁМ.
Гирён
Гулдаста туздим,
Шахидлар лоласиндан,
ТИНГЛАНГ, дилимни дустлар ,
Булбуллар ноласиндан.
Ватан! Дея, узди жон,
Эр йигитлар султони,
Онажонлар айрилди- Алпомиш боласидан.
Гулини гулдек тараб огушда кучди ВАТАН,
Рухи покинг ургай мавж,
Дустликнинг бодасидан.
Хар бахор минг роз айтиб, усгай багри дог лола,
Алангаси ол байрок-
Бахтлар рисоласидан.
Хар тонг этгум минг тавоф.,
Босган гарди хокингиз,
Жасоратли Хакиминг –
Алплар сулоласидан.
УЛУГЛИК КАЛИТИ ИШКОНА МЕХНАТ,
МЕХНАТДАН ЯРАЛУР БАХТУ САОДАТ.

АБАДИЙ УЧМАС
( Шахид аскар кабри ёнида)

ЛОЧИНИМ,
Ётибсан Заамин куйнида,
Эъзозлаб гулини кучгандай гулшан.
Мардона жон уздинг ВАТАН куйида,
Рухингдан Она Ер софу нурафшон.
Гул хаёт мунаввар жасоратингдан
Мукаддас, муътабар,
Дурр, гавхар хокинг,
Яшнади диёрим шарофатингдан,
Калбларни ёритган шу нури покинг.
Хар гиёх роз айтиб НАВРУЗИ бахор,
Хид пуркар муаттар, о, мушки анбар.
Кузимга тутиё суртаман такрор,
Калбимдан ясадим-
СЕНга ГУЛЧАМБАР…
Зур жангда калкондек кукрагинг кердинг,
О.Н.А…!
Деб, тукдинг кон,
Мукаддасу кут,
Ватанчун мардона тикка жон бердинг,
Саклаймиз таъзимла -
Бир нафас с у к у т…
+++
Майдонда жон берган
Кахрамон аскар,
Таъзимда авлодинг- Ёнингдан кучмас,
Аланганг порлайди -
Абадий учмас…!

ЖОНУ ЖАХОН ЙИГЛАМАСИН

Самарканд- Зарафшон газетаси»

КУРЪОН ГАРЯ КАРД.
(бо талаби дустам бобомулло Файзиев ин ширу
Шакар ба дунё омад)
Воажаб, не кургулик, ки давру даврон гиря кард,
Жиззу бирёсухта виждон
Покиза иймон гиря кард.
Бегунох жонлар кирилди
Ба оташи игвогарон,
Тогу тош мотам тутиб,Заамину Осмон гиря кард.
Кадри инсон уртаниб, шуд ба нокасон зери по,
Кули кукка сѾвриѻиб,MЗерѸ по` хазоѽ гѸря кард.
Дастурхондан баракат,аз бозорон нарху наво,
Беканот учди фалакка, чашму мижгон гиря кард.
Болажонлар чиркирашур,килтирик шуда гарданаш,
Куксидан куриб сути, шурида модар гиря кард.
Яшнаган гулшанлар ичра тожикам тождор буд,
Тожи давлат учди аз сар жону жахон гиря кард.
Динни айлабон никоб,
Максади тахтга талош,
Бу аламларга ёниб,покиза КУРЪОН гиря кард.
Эй ХУДО –Халлок узинг, инсоф, диёнатро бидех,
Бу- аламларга ёниб, Хаким, газалхон гиря кард… 1992й.

Дустим, мавлоно ГУЛНАЗАР 50 ёшда.

МУБОРАКБОД.

(Ширу шакар)

Ба дастам ок когоз олсам,
Тилимга шир-шакар келди,
Когозга термулиб толсам,
Жилоли ГуЛНАЗАР КЕЛДИ.
Аз шеърхоят ясаб гултож,
Кунгил мулкига курдинг каср,
Ним асра умр- мушарраф тож,
Яшарсан неча минг-минг аср.
Ширин суханхоят дунё,
Хаёт порлок чарогисан,
Кадрлар акли ёр, доноl
ЗаѼонаѼро ` ярогисанn
Диѻамба дил шуда окиб,
Дилоро чашмаи хандон,
Сухан атри гулин токиб,
Хандонда дилхоро чандон
Ба чашмам нур,гавхар келди.
Улуг дустим, эй ГУЛНАЗАР
Азиз умрат муборакбод.
ХАКИМ калбинг аро сарвар,
Кутлуг туят муборакбод.
Дилоро Гулназар КЕЛДИ,
Тилимга шир-шакар келди..


ДУСТЛИК ЧИНОРИ

Дустлик карвонининг нории- сардори,
Ердан Зухалгача етган чинори.
«Жахоннинг шодлиги йигилса бутун,
Дустлар дийдоридан булолмас устун».
Деб, жахон калбига ёколган олов,
Дустлик алп тогига тиклаган ялов.
Дустликнинг муаззам бурчин, хурматин,
Метиндан мустахкам хикмат, кудратин.
Бонг уриб, сур тортиб ёруг оламга,
Юксин деб дустларга, соглом одамга.
Дилларнинг занг босган кулфини очдинг,
Яхшилик уругин борликка сочдинг.
Тан олди ДУСТ сузин инсон узингдан,
Дарс олди ок дилинг, доно сузингдан.
Дустлик булогингдан тот эмиб тилим,мукаддас дустликни ёд олди элим.
Гунчадек лаб очиб курсатди жамол,
Дустлигинг чинори`топѾлди` каѼол.MОфтобѴек `оламга ёгилди з и ё н г,
Нурингдан нур эмди нуроний дунёнг.
Дунёда дустликнинг бир «Д»сига зор,
Эх, дустлик пайини кесгувчи хам бор.
«Хаётдан олмаса хар киши таълим,
Унга ургатолмас хеч бир муаллим»
Деб хаёт калбига ёккансан чарог,
Бу хикмат, Хакимга, машъала байрок…
Назм аро султоним- мумтоз РУДАКИЙ,
Муаззам устодим- устод РУДАКИЙ.

УРГУТ бирла ПАНЖАКЕНТ

Жон диллари дилбаста,
Кошу куздек пайваста,
Сараланган гул даста,
Ургут бирла Панжакент.
Йигит-кизи хумор куз
Мохи тобон- ширмой бз,
Зуллисонайн- ширин суз-
Ургут бирла Панжакент.
Навоий бобомиз бор,
Рудакий сафда сардор,
Шу боис биз бахтиёр-
Ургут бирла Панжакент.

Дустлик- калб узра куёш,
Мехри оташ кари ёш,
Азал- азалдан жондош-
Ургут бирла Панжакент.

ТРАКТОР
1970.

Тикан илдизин узиб
Чаёнлар инин бузиб,
Илонлар бошин эзиб,
Ерлар очар трактор,
Чуллар багрини тилиб,
Тог –тошни талкон килиб
Доим олга интилиб –
Донлар сочар трактор.
Яйратиб яшнатар бог,
Хосилидан ясар тог,
Катта кичик вакти чог-
Бахрим очар трактор.
Рулда хайкал Хамрокул,
Шур ердан ундирар гул,
Гулга тулар унгу- сул-
Нахрим очар трактор.
Хар ишга доим тайёр,
Рул ушлаган бахтиёр,
Элу- юртим бахти ёр-
Бахтим очар трактор,
Уруг сочар трактор…

ЭХТИЁТ- ШИРИН ХАЁТ.

1. Зинхор.
Хардам гугурт чакканда,
Гулхан- олов ёкканда,
Арчага гул токканда,
Эхтиёт булл, эхтиёт,
Эхтиёт –ширин хаёт.
Оёк остинг хасу хор,
Какраб ётган галлазор,
Машинада бензин бор,
Учкун учмасин зинхор-
Эхтиёт булл, эхтиёт,
Эхтиёт- ширин хаёт.
Кук лочини самолёт,
Завод, фабрик, иншоот,
Юрар ут бирла, хайхот,
Тегма, чекма , хой- Мурод-
` ` `ЭхтѸёт `булл,` эхтиёт,
Эхтиёт – ширин хаёт.
Баъзилар бефаросат,
Ужар, ялков, бегайрат,
Катта-кичик фалокат,
Шундан чикади факат-
Эхтиёт булл-эхтиёт,
Эхтиёт- ширин хаёт.

2. УЧКУНДАН.

Бир кампир тонгда туриб,
Катта ёнгинни куриб,
Бирданига солди -ДОД,
Дод устига дод фарёд!!
Гуруллаб ёнар олов,
Алангаланар лов-лов.
Кутарар эди шамол –
Бу- бало, офат, завол
Хавфда колди махала,
Нима килсин « ХОМ» кала…?
Ёнмокда хаволаниб,
Терак буйи тобланиб.
Каргаб, тош отар Кампир,
Каптираб, титраб дир-дир…!

3. САФАРБАРЛИК

Дод- фарёдни эшитиб,
ЁНГИН ! Чопа- чоп,-дейишиб,
Тез югурди куп одам,
Бола, хотин-халаж хам,
- келтиринг кетмону бел,
Олинг, чопинг, куп сатил.
Ораликни бузинглар,
Олов тилин узинглар…!
Олов таркаб кетмасин,
Купга зарар етмасин…!
бУЙРУК берди Баходир.,
булиб катта командир .

4. ШИЖОАТ

Чаккон, тетик чопдилар,
Сатил, кетмон топдилар,
Катта-кичик бир булиб,
Кучу- гайратга тулиб,
Кум- тупрок казиб ердан,
ОТДИЛАР ХАММА БИРДАН….!
Отдилар сув-у- тупрок,
-ХА ! От-а- от,- куп- купрок!
Хечкимга булмай куркув,
Ёгилди кум, тупрок, сув.
Ораликни буздилар,
Олов дилин уздилар…
То команда келгунча,
Тайёргарлик кургунча,
Катта зарар етмасдан,
Ут узокка кетмасдан,
Рузгорни кучирдилар,
Оловни учирдилар…

5. РАХМАТ.

Гайрат килиб оломон,
Хаммалари- кахрамон…
-куч- бирликда,-маколи,
Хикматдан эмас холи.
- Купдан куён кутилмас,-
Олов хам токкат килмас.
Бир-бирларин кучишиб,
Табриклашиб, упишиб.
Барча булишиб хурсанд,
Рахмат устига -РАХМАТ.
БАХОДИР-чи- Кахрамон,
-РАХМАТ,- дер; БУТУН ЖАХОН.

6. ХУШЁР.

Эхтиёт ! Чуг ташлама,
Тушган симни ушлама
Фалокатга булиб бош,
Тинч дилингни гашлама !
Эхтиёт булл, эхтиёт,
Эхтиёт- ширин хаёт.
Хар нафасда булл хушёр,
Хушёрликда ХИКМАТ бор,
Ухласанг хам ёт бедор,
Бахт- икболинг булсин ёр,
Эхтиёт булл, эхтиёт,
Эхтиёт- ширин хаёт!
«Ахмок оловла уйнар»,
Сездингми, бир хавф-хатар,
Жар солиб чоп.
Бер х а б а р,
Барчани эт сафарбар -
Эхтиёт булл, эхтиёт,
Эхтиёт- ШИРИН Х А Ё Т…!

7. ХИССА.

УТЛА УЙНАШМА ЗИНХОР,
ОРТИДА ХАВФ- ХАТАР БОР…!?
=============================
Янги- 2010- йилингиз МУБОРАК булсин, дустлар.

Ман куярМАН БОЛАМГА

( Чол, уил, невара)
Угил.
Хаво шиддатли иссик
Жизиллайди саратон.
Тилин чикарган чумчук,
Тошга ёпсанг пишар нон.
Жазирамада Толиб,
Тутокиб кетман урар,
Ер огдариб ясаб лой,
Кум чанглатиб гишт куяр.
Гишт куяр куйиб-пишиб,
Пешонадан окиб тер,
Жон огзига тикилиб,
-гиштим мингга етсин,-дер.
ОТА;
Бу холни куриб Ота,
Хеч колмади токати.
-углим чарчаб куйди,- деб,
Ёнди дили кат-кати.
–Болажоним, олгин дам,
Меъёрида булсин иш.
Хаётда киммат одам,
Одам билан хар ташвиш.
Ота этса насихат,
Угли кулок солмади.
Такрор-такрор айтса хам,
Уз йулидан колмади.
Угил;
Саратон тиконига оёк яланг гишт куяр.
Боласининг жонига , Отанинг жони куяр.
Чол Ота;
Ноилож тамшаниб чол,
Топди ажойиб хийла.
Чопиб бориб жа хушхол,уйнаб гуёки бола.
Соколини тутамлаб,
Чайла тамон йуколди,
Келинининг кулидан
Неварасини олди.
Опичлаб , йуртиб бориб,
Кизиган кумга куйди…
-куйманг! Иссик ! куй-ди,- деб,
Угѻига`углѸ куйдиn
Тапаl кѾлипни ташлаб,
Чопди тутоккан Толиб.
Етиб, жажжи боласин,
Опичлаб- кучиб олиб,
Ола, чопди сояга,
Эркатойи – лоласин,
Элтиб берди аяга
Жажжигина боласин.
Чол;
Ках-ках урибкулди Чол,
Углин афтига караб,
Егандек гуёки бол,
Тамшанди лабин ялаб…
Чол углига бокиб тик,
Яна жиддийрок , хушхол.
Мехри окиб булокдай,
Углига деди:
ДАМ ОЛ !

ХИССА:

Элда ажиб хикмат бор:
- Манн куярман боламга,-
Болам куяр боласига.
БУ- бир жахон маънодор… Октябр- 1977.
===============================

ПУСТИНЧАМ

Онам тикиб берган кутлуг пустинчам
Онам мехри янглиг мукаддас- иссик.
Совукдан асрагай- Онам багридай,
Жонимнинг калкони- совукка тусик.
Онажон мехрига, о,тулиб-тошиб,
Тунларни тузгитиб, тонглар оттирдим.
Мехридан яшнадим, яйраб гул очиб,
Арилар базмига буса тоттириб.
Онам мухаббати- мехри аримас,
Калбимда барк урар- асло каримас.
Онам тикиб берган кутлуг пустинчам,
Онажон мехрига тулуг пустинчам.

Бир ДУСТИМ БОР

Бир дустим бор, ажойиб,
Жоним кадар мехрибон.
Бир гапда минг кулдириб,
Жон десам бергудай жон.
Кайга юрсак хама вакт,
Кистаб, олдда утказар.
Хатто, сув ичса, факат,
Аввал менга тутказар.
Еганда хушбуй ошдан,
Аввал менга бошлатар.
«бошгинанг булсин тошдан»
Деб, ортимдан тош отар.
Гараз тухмин авайлаб,
Силликкина экади.
Хар нафасда пайт пойлаб,
Зимдан илиб- тикади.

САМАРКАНДИМ- АСАЛ -КАНДИМM

Дерлар` СаѼаркѰнд сѰйкаѻи,
Учмас охари зархали,
Гулгун диёр – Шарк машъали,
Яшна, яшаришнинг гали-
Самаркандим- асал- кандим,
Яшашни сендан ургандим.
Гузал шахрим- гулзорим- хой,
Гул кошингда раккоса ой,
Афросиёб хуп улуг жой,
Азим китоб- асрорга бой-
Кухна тахтим- янги бахтим,
Самаркандим- асал-кандим.
Гарди хокинг зар- Зарафшон,
Канду асал- мевага кон,
Багринг кенг очилдастурхон,
Ардогингда кутлуг – и н с о н-
Огушингда мен улгайдим,
Асал-кандим- Самаркандим.
Чорхадинг бог- азим бустон.,,
Боги эрам- булбулистон,
Гулгун юзинг жаннатистон,
Хар бир гиштинг мингта достон-
Она шахрим- Самаркандим,
Яшашни сендан ургандим.
Олам ахли сенга хуштор,
Андозасин олмиш бахор,
Огушингда ЭЛ бахтиёр,
Ардогингда Хаким БОЗОР-
Асаѻ-каѽдим⁔САМѐРКАНДИМ,
` ` Яшашни сендан ургандим. Май. 78.

АВЛОДЛАРИМГА

Хаким бобом тирик денг,
Тириклардан йирик денг.,
Яхши ишга шерик,- денг-
Мен асло улганим йук.
Сизсиз яшноки богим,
Абад синмас алп тогим,
Асло сунмас чарогим- =
Мен асло улганим йук.
Укинг, илм олинг аъло,
Булинг окилу доно
Дунё ичра СИЗ дунё-
Мен асло улганим йук.
СИЗ- хаётим – улмайман,
Мехрингиздан туймайман,ут- оловда куймайман-
Мен асло хам улмайман.
Рухимни хам айлаб шод,
БУЗУРГИМ этинг обод,
Дуоларда этинг ёд –
Мен асло улганим йук.
+++
Бор булсин ёруг дунё
Сизга бахт берсин ОллѾх,
ќени` хаѼ аѹланг `дуоm
Мен асло улганим йук.
Йулу чулга экинг тут,
Пайвандлар айланг шохтут,
У берар гавхар, ёкут-
Мен асло улганим йук.
Хакка тенг шоху дарвеш,
Факат этинг савоб иш,
ДУО олинг хам олкиш-
Мен асло улганим йук.
Факат хак йулдан юринг,
Давру давронлар суринг,
Дунё тургунча туринг-
Мен асло улганим йук.
Жаннат аро юрибман,
Сизни куриб турибман,
Ширин сухбат курибман-
Мен асло улганим йук.

Азизларим СИЗ улманг,
Ёмон кунларни курманг,
Шайтонларга кул булманг-
Мен асло улганим йук.
+++
Умримга бериб шитоб,
Хужа Бузургим – офтоб,
Сизлар манга нур китоб-
Мен асло улганим йук.
Мухаммаджоним пайванд,
Чилтонлар берур мадад,
Хаётингиз асал- канд-
` ` ` ` ` ` МЕН асло улганим йук,

Агар КИТОБ УКИСАНГ.
Эварам МУХММАДНАЗАРГА…
Тафаккур васлин очар,
Калбингга зиё сочар,
Зулмат тоб бермай кочар-
Н: Агар китоб укисанг.
Узинг Аршу Аълода,
Гуё жаннат маъвода,
Эркин- хурсан дунёда-
Н:
Кучу гайратинг жушар,
Аклингга АКЛ кушар,
Билим булогинг тошар-
Н:
Йулда толмас йулдошинг,
Танхоликда кулдошинг,
Асл дустинг- сирдошинг,
Н:
Китоб- битмишидир сир,
Сирдош булсанг тукар мехр,
Ишку мухаббату- шеър-
Н:
Аклингга акл уйготар,
Яхшилик томон тортар,
Обруйинг жушиб ортар-
Н:
Дил оламинг этар соф,
Интил, излан, уйла, топ,
Шундан булурсан кашшоф-
Н:
Битмаганни битказар,
Кунглинг захрин кетказар,
Муродингга етказар-
Н:
Китоблар шохи- КУРЪОН,
Илму хикматга макон,
Икки оламингга – шон-
Н:
Лукмону Ибн- Сино,
Топган минг дардга даво,
Сенга Ёр булур АЛЛОХ-
Н: Агар, китоб укисанг.
——- ———————————————-m—m-

ѡ А` Б `Р. ` ` Сабр- туби олтин. ( Макол)

Душман кирон солганда,
Оламни ут олганда,
Сабр косанг тулганда—
Н: Сабр эт, туби олтин.
Сабрли- алп баходир.
Сабрли булур кодир,
Сабр тубида ётур сир,
Н:
Сабр этган зот, бил, доно,
Сабрдан гура хам халво,
Дунёга дунё руё-
Н:
Паша тушгандай ошга,
Тухмат тушар хар бошга,
Соя тушар куёшга-
Н:
Душман- захри котилдир,
Сабр укига отилур,
Сабр туби олтиндир-
САБР эт- туби олтин.

УМИД БИРЛА ЯШАЙДИ ИНСОН…

Вактинг утди-бахтинг утди.

Хохи ерда, хохи самода,
Тирик булса ёруг дунёда,
Муродини тилар АЛЛОХДАН-
Н: Умид бирла яшайди Инсон.
Гар булса хам юз йил камокка,
Хохи чулда, хох баланд токка,
Нихол экар коя, тог, бокка-
Н:
Кимки этса Хак йулда хизмат,
Намоз, руза, хайру саховат,
Тунни ёриб этса ибодат- ` ` ` ` ` `
Н:
Дарё мисол гох тулиб тошар,
Орзу отлиг довондан ошар,
Кукси тула орзуси яшар-
Н:
Мурод отлиг аъло бахт- икбол,

Бахт-икболи очсиндеб жамол,
Фарзандига тилайди камол-
Н:
Умид бирла эксанг бир нихол-
Бир кун берар канду асал-бол,
Хаёт боги топмагай завол-
Н:
Дилдан колип асло кучмасин,
Шайтон вас-вас этиб кучмасин,
Умид шами асло учмасин-
Н:
Охиратин уйлаган хар жон,
Этмок учун жаннатда макон,
Дил-жон бирла ёд этар Куръон-
Н:
Мухаммадга ким булса уммат,
Хак йулига айласа хизмат ,
Тангло махшар топгай шафоат-
Н: ТИНЧ яшасин барча ширин жон,
Нурга тулсин замину замон,
Даврон сурсин то абад Инсон-
Умид бирла яшайди Инсон.
000000000000000000000000000000000000000000000000000

ЖОНДОШ ХАЛКИМГА РАХМАТ.

Кутлуг йулга бошу кош,
Бир тан, бирж он, кариндош,
Мехри бир-бирга куёш-
Н: Жондош халкимга рахмат.
Карамай унгу сулга,
Жонимни олиб кулга,
Иш бошладим Хак йулга-
Н:
Муборак- БУЗУРГ БОБО-,
Салобатда бир дунё,
Фахм этар акли расо,-
Н:
Мустахкам эрди иймон,
Бирлашди жисм аро жон,
Бош- кош булди Махмуджон-
Н:
Барк уриб мехр- окибат,
Халким булсин саломат
Сахийларга минг рахмат-
Н:
Хечкимга сакламай кек,
Мукимжоним турди тик,
Сув куриб этик ечдик,-
Н:
Бобойи удум -хашар,
Бирлашди окил башар,
Хашар булган куп яшар-
Н: Макѱара` буѻди ` бунёд,
` ` Азизим булди обод,
Пиримни рухлари шод-
Н:
Битди азим дарвоза,
Юртга булди овоза,
Рухи покимиз тоза-
Н:
Сахийлар жойи жаннат,
Аллох хам дегай РАХМАТ,
Халким булсин саломат-
Н:
Аргомчига кил кувват, Бу- 1999- 2001 ва 2005-6 й.

Халким барии бахиммат,
Хорманг ! Деганга РАХМАТ….!
Н: Жондош халкимга рахмат
Кондош халкимга рахмат…..!
============================


АЛХАМДУ ЛИЛЛОХИ РАББИЛ ОЛАМИН

Сужинам !

Халкингни Аллох куллагай,
Покиза ниятга уѷи ѹуллѰгайl
Бахту ИѺболѻари яшнаб гуллагай-
Н: Алхамду лиллохи раббил оламин.
Бисмиллох! Деб, иш бошланг, Аллох ёр булур,
Мусаффо калбингиз шодликка тулур,
Хакикат тахтида калбингиз пурнур-
Н:
Умидла яшайди дунёда хар жон,
Муродга етмокка интилгай инсон,
Инсофли диёнат иймони- Куръон-
Н:
Оталар кул очиб этишар дуо,
0Дуодан яшнагай иккала дунё,
Келажак авлодга бахтдир муддао-
ННННН:
Паришталар дегай хар гапга: О М И Н,
Сизларни жаннатда дилшод курайин,
Рохатда сиз билан бирга юрайин-
Алхамду лиллохи раббил оламин.

СУВ- КУШИГИНГНИ ЯХШИ КУРАМАН.

Тоглар огушига узимни отсам,
Жилоли сувингдан ишкона тотсам,
Куйингда мастона узни йукотсам-
Сувлар кушигини яхши кураман.
Фавора уйноклаб айтганда кушик,
Айтган кушигига манн дилдан ошик,
Дилим завк-шавкига кушик коришик-
Н: Сувлар кушигини яхши кураман.
Ишк билан термулсам сувнинг бошида,
Пари-пайкарлари куршаб кошимда,
Сув сепиб уйнашар саксон ёшимда-
Н: Сувлар кушигини яхши кураман.
Чуккидан учётган уйнок шалола,
Бошида тож этиб ёкут гуллола,
Манга узотади кирмиз пиёла-
Н: Сувлар кушигини яхши кураман.
Дилу жонлар жони дилларга окар,
Гул хаёт чарогин порлатиб ёкар,
Майса кулогига сиргалар токар-
Н: Сувлар кушигини яхши кураман.
Дилоро кушигин бирга куйлайман,
Куйига жур булибзавкли уйнайман,
Сочилиб уйнайман- асло туймайман-

Н: Сувлар кушигини яхши кураман.
Куйига жур булиб айтаман кушик,
Нозли кушигига жон-дилим ошик,
Кушиги жонимга жондек коришик-
Н: Сувлар кушигини яхши кураман.
Сувлар париларин бекиёс нози ,
Жон-дилим яйратар нозли овози,
Оламни эритиб кулатар с о з и—
Н: Сувлар кушигини яхши кураман.
Тоглардан- тошларга уриб шовиллар,
Сойларни тулдириб шердай ариллар,
Самони кулдириб- карс-курс- вариллар-
Н Сувлар кушигини яхши кураман.:
Кушиги мумёдек ёкар дилимга,
Лаб боссам асал- канд- асал тилимга,
Хур хаёт чарогин ёкар э л и м г а-
Н: Сувлар кушигини яхши кураман.
Кушигинг калбимга нурлар таратар,
Кунглим гулшанида булбул сайратар,
Жону жахонимни бирам яйратар-
Н: Сувлар кушигини яхши кураман.
Мен сувнинг углиман!
Сув – Оби Хаёт,
Сув- Хаёт гултожи- сув- хаётга тот,
Сув- хаётим кони-
Сув- и й м о н—нажот-
Н: Сувлар кушигини яхши кураман…

СОХИБКИРОН БОБОМ

Туркистонни кезсам хар сахар,
ГУРИ МИРга ташлайман назар,
Бошим узра сочиб ёгду зар,
Пешвоз чикар алкаб йулимга,
Амир ТЕМУР- шоханшох- бобом.
Келдингму ?
Деб, мехр ила бузлаб,
Келбатимдан ненидир излаб,
Мозийлардан куюниб сузлаб,
Маъюс бокар ожиз кузимга-
Салобатлим- Темурим- бобом.
Мазпумларни зулмдан кутказган,
Золимларга `закѺум `юткѰзган,
Одиѻларѽи тахтга утказган,
ДИЁНАТЛИМ, олам панохим-
Жасоратлим- Темурим- бобом,
Марокандни сайкал САМАРКАНД,
БУХОРОни шарифу дилбанд,
Эл – юртларин шакарбанд пайванд,
Этаолган, мехрибон офтоб-
Сабохатлим- Темурим- бобом.
ХУЖА ХИЗР, Хазрат ДОНИЁР,
Шохи ЗИНДА пешволарим бор,
Мир БАРАКА САЙЙИД- пир- сардор,
Маъсум , шаффоф.,покиза калбим-
Шарофатлим- темурим- бобом
Анбиёлар рухи абад ёр,
Рухи покинг рухимга мадор-,
Субхон эгам мудом мададгор,
Бошим урсам гарди пойингга-
Шафоатлим- Темурим- бобом.
Калам шохи Амир НАВОИЙ,
Пири комил Мавлоно ЖОМИЙ,
УЛУГБЕГИМ устод самовий,
Мирзо БОБУР – учмас армоним-
Махоратлим- Темурим бобом.
` ` ` ` ` ` `
Дин- исломчун курашган инсон,
Зарбатингга тан берган жахон,
Одам охун, окил,
Пок виждон-
Бахо олган, деб,: СОХИБКИРОН !
Махобатлим- темурим- бобом.

БОБО!
Синмас киличингни бер,
Олмосдан тез тил учингни бер,
Асло сунмас бор кучингни бер,
Авлодларга улашай мангу-
Шижоатлим- Темурим- бобом.
Ганимлардан олай деб алам,
Шамшир десам тутказдинг калам,
Куллук, бобо,
Ёнсин гаш-алам-
Тилакларинг булсин безавол,
Садокатлим- Темурим бобом.
` ` ўфтоѱ янглиг ѿорлѾк чарогим.
ХАК йулинда толмас ярогим,
Хар муродга чорлок байрогим,
Маёгимсан оппок йулимга-
———— Шоханшохим- Темурим бобом.

ХУЖА БАРЛОСИМ

Шамшер, килич, калкон аълоси олмос,
Олмослиги- яхшилик, инсофга хос,
Софлигидан эллар атаган: БАРЛОС,
Н: Мукаддас, муътабар- Хожи БАРЛОСИМ,
Адолат тахтининг тожи – Барлосим.
Хазрати Одамдир – азим отамиз,
Момо Хавво эрур дилбар онамиз,
Хожи БаРЛОС- мансаббоши- бобомиз-
Н:
Туксон икки узбек элат бошимиз,
Олам туркий халклари кондошимиз,
Адолатнинг чин дусти- кардошимиз-
Н:
Маънавият дурри –гавхарин терган,
Буюк СОХИБКИРОН- ТЕМУРНИ берган,
Навоий, Улугбек, Бобурни берган-
Н:
Барлосимнинг саййиди- хужаси бор,
Хак йулида ХИЗР бобом` жиѻавдѾр,
ѥакиѼига `Субхон эЭ Эгам
Хар дам ёр-
Н: Мукаддас, муътабар- Хожи Барлосим,
Адолат мулкининг тожи- Барлосим.

УЛУГ БОБОМ НАВОИЙ

Адаб булбул гуёси,
Башар рухин зиёси,
Махфиратнинг дахоси-
Улуг бобом Навоий.
Шариатнинг уйлаган,
Тарикатдан суйлаган,
Хакикатни куйлаган-
Кутлуг бобом навоий.
Чин инсонлар инсони,
Тафаккурнинг осмони-,
Адолатнинг посбони
Кутлуг бобом Навоий.
Икбол китобин битган,
Кунгил мулкин забт этган
Адли оламга етган-
Кутлуг бобом Н авоий
Дахо нигохи офтоб,
Хар бир сузи бир китоб,
Аклимга беради тоб-
Кутлуг бобом Навоий.
Офтоб мисол нурафшон,
Jта-дердилсоф жахон,
Пандин олган чин инсон,
Кутлуг боѱом `НавѾий.MБуюк боѱокаѻоним,
Рухимга соф иймоним,
Фахрим, гурурим, шоним-
Кутлуг бобом Навоий.

Наврузи ХУШБАХТ ОМАД

( Ширу-шакар)

Уйгониб Заамин- Осмон,
Дурпошаш абру Найсон
Хандида омад ризвон-
Наврузи хушбахт омад,
Бахту Икбол нахт омад.
Дусту ёрон шуда жам,
Дилхо булди жамул-жам,
Ватанимо хур, аъзам-
Наврузи хушбахт омад,
Бахту Икбол нахт омад.

Дугона: тожик- узбек,
Жон риштасидек наздик,
Бир чехрада жуфт куздек-
Навруз гули бахт омад,
Истиклол айлаб хитоб,
Истикбол карда шитоб,
Тинчликка очиб китоб-
Гули Навруз- бахт омад,
Бахту икбол нахт омад,
Наврузи Тожикистон,
Гултож ИСМОИЛ СОМОН,
Сурайлик давру даврон -
Навруз гули бахт омад,
Бахту Икбол нахт омад.

ДЕХКОН БАХОРИ КЕЛДИ

Наврузой навруз такиб,
Мехри дарёдек окиб,
Чуккига чарог ёкиб-
Дехкон бахори келди,

Тоглар токида лола,
Тутиб ёкут пиёла,
Уйнаб –уйнаб шалола-
Дехкон бахори келди.
Борликка киргизиб жон,
Кулочкашлаб сочиб дон.
Оламга берай деб нон-
Дехкон бахори келди.

Хамирдек купчиб ерлар,
Ерни упиб мард эрлар,
Наъра тортишиб шерлар-
Дехкон бахори келди.
Бошдан нур тараб куёш,
Бир ёш ошиб кари- ёш,
Бободехкон ишга бош-
Дехкон бахори келди.

КУТЛУГ ЁШИНГ МУБОРАК !

( Умр йулдошим-Хожи МУЗАФФАРАхонимнинг 63 ёшларига)

Шукрким хотирлар жам,
Асло булишмасин кам,
Дусту ёрлар жамул-жам-
Кутлуг ёшинг муборак
Азизим, тур кошимда,
Бир мингу бир ёшимда,
Кутарайин бошимда-
Улуг ёшинг муборак.
Дунё тургунча тургин,
Фарзандлар бахтин кургин,

Давру давронлар сургин-

Улуг ёшинг муборак.
Яша, умр йулдошим,
Чакнок порлок куёшим,
Шукр, баланддир бошим-
Бахтли уйинг муборак.
Дилдан айлайсан хурмат,
Хаётимиз асал- канд,
Хурматим этдинг баланд-
Кутлуг туйинг муборак.
Юсуфжону Голибжон,
Мулкия- Омонгулхон,
Адолат, Хидоятхон-
Кошу кузинг муборак.
Зайнабою , Сурайё,
Она кизингдек гуё,
Окила- акли расо-
Ширин сузинг муборак.
Усар, Инок, Жасурбек,
Зафар, зариф, маъруфбек
Баходир кошу куздек,
Хикматилло ОРтикбек,
Жамиси порлок нурдек,
Эваралар муборак.
Куксинг этиб азим тог,
Яраттинг азамат б о г,
Чевараларинг чарог-
Оппок бошинг муборак
Сог булл!
Умр йулдошим,
Хаётимга кулдошим,
Тунларимга куёшим
Сарв буйинг муборак,
Кутлуг туйинг муборак.
=================================================


ХОТИРАНГ КАЛБЛАРГА ЯШАР АБАДИЙ

Яхшидан ёд колар маколи улуг,
Бу- кутлуг панднома хикматга тулуг.
Яхшилик кил , от тубсиз дарёга,MБу сенгѰ ёѴномѰ булѰди,` кутлуг,.
Сужинам фарзанди Рахимов Хайдар,
Тириксан! Яшайсан дил= жонимизда,-
- ХАЛКИМ,- деб, курашдинг мардона, кодир.
Журъат- жасоратинг кон-конимизда.

Ёд олдинг окиллар доно сузидан.,
Хаётдан ургандинг ишнинг кузини.
Хаёт дарсин укиб элу юртингдан,
Окладинг Она юрт нону тузини,.
Мард келдинг, мард кетдинг- гуё Алпомиш,
Курашиб яшадинг- куп эрди ташвиш.
Эл кунглин тук этдинг, нонини бутун,
Тую тантаналар булди ёзу киш.
Кирларда уйнарди карга, кузгун зог,
Киру адирларни айладинг гулзорю
Таккурсин курдирдинг илмгох маконни,
Ёш авлод абадий дилшод, миннатдор.
Сени РАХМАТ этсин, рузи махшарда,
Элу юрт калбида абад колдинг ёд,
Абадий яшайсан уйгок дилларда,
Рузи махшарда хам рухинг булсин шод.
Сужинам фарзанди: Рахимов Хайдар,
Тириклар ичинда тирикдан тирик,
Журъат, жасоратинг калбларда ибрат-
Шодровон! Пок рухинг дилга табаррук.

Д А В О М Ч И Л А Р И М.

Шункорим- Мукимжоним-,
Лочиним- Голибжоним.
Куз нурим хам гурурим,
ДИЛИМ- Мухаммаджоним.
Яшнаганим- нихолим,
Чинорларим- гулбогим.
Бошимга кутар ганим,
Суянчигим- зар тогим.
Келажагим- авлодим,
Ифтихорим хам фахрим,
Калбимдан уйнаб чиккан-
Кайнар булогим- нахрим.
Хаёт узра хаётим-
Хаётга сайрок тилим,
Орзум, умид, кувончим-
Иймоним, жону дилим.
ХАёт узра шамшерим,
Асло толмас ярогим.
Яшноки жахонимда
Учмас порлог чарогим.
` ` ` ` НѵваралѰр Ѷон- дилим,
Бардам бобонг ДУОДА,
СИЗ- калбимиз офтаби,
Шахдам яшанг дунёда….!
====================================
Отанг боласи булма, ОДАМ боласи булл. ( Макол.)

ОК ЙУЛ ТИЛАЙДИ Г.А.И.

Куну тун демай хар он,
Оппок йулингда посбон,
Сог брсин,- дер, барча жон-
Ок йул тилайди ГАИ.
Чурр, чурр, чурр,- дейди,
Белгиларни кур,- дейди, Рулда зийрак юр,-дейди-

Ок йул тилайди ГАИ.
Култикда ахдли папка,
Бошида кизил шапка,
Таёги кириб гапга-
Ок йул тилайди ГАИ. Март, 1994й.

Асло юрма этиб кайф,
Окил! Кайфинг катта хавф,
ЙИГИТ ЖОНИНГ ЭТМА Х А Й Ф-
Ок йул тилайди ГАИ.
Йулингга куп к о и д а,
Билсанг,
Барин жойида,
Азиз жонингга ф о й д а-
` ` ` ` Ок йул` тиѻайди ГАИ.
Булмасин деб; хавф-хатар,
Тугри йулни курсатар,
Эхтиёт,
Бахтга элтар,
Ок йул тилайди ГАИ.

К У Ш И К Л А Р.

« Дустим, Ургутлик артист Хакберди Курбонов талабига.»

ДАРДИМ ТОШГА ЁЗАЙМИ
Кай дардим иншо этай,
Куйди жигарим, нетай,
Бош олиб каён кетай-
НАКОРАТ: Васлингга етолмадим,
Дардим тошга битайми
Тошга хам битолмасам,
Бошим олиб кетайми,.???!
Иккимиз-а, ёш эдик,
Жон кадар сирдош эдик
Бир-бирга куёш эдик-
Н
Бекинмачок уйнардик,
Шод кушиклар куйлардик,
Бахтимиздан суйлардик-
Н:
Кайдасан мухаббатим,
Колмади сабр- токатим,
Йуколди фарогатим-
Н:
Ахдингни унуттинг- а,
О, ким билан кеттинг- а,
Менм Мажнун эттинг-а-
Н:

Аклимдан бегонаман,
Ут ичида ёнаман,
Дардингга девонаман-
НАКОРАТ:

С У Я Р И М ( Хаѻк ѺуйиѴа)

M `НакОРѐТ: ` Уйнатади-я шу кизгина.
Кулатади-я шу кизгин.
Нозу карашмалар билан,
Суйлатади-я шу кизгина.
Кошгинанг каросига,
Холл булай аросига,
Кошкийди малхам булсанг-о,

Дилгинам яросига.
Н: чаккасида холи бор,
Акажони бахтига- о,
Кайрилма хилоли бор.
Лабларида боли бор 3,
Н:
Офтобой жамолингни,
Лаб узра хинд холингни,
Дайди шамол юлмасин,
Кизил олма олингни,
Н: Гулбогингда куш анор,
Анорингга интизор,
Чаманингга сайр этган-
Акажонинг бахтиёр…..
Н:
` ` ` `

MГУЛѐКАНДОЗ КИЗЛАРИ ёки
ТОЖИКИСТОН КИЗЛАРИ

Офтоб жамол юзлари,
Рухафзо кош-кузлари,
Болдан ширин сузлари-
НАКОРАТ: Тожикистон кизлари
Бахтимиз юлдузлари…
Кора тшни суйлатган,
Кесакни хам куйлатган,
Манн-ман деган йигитни-
Ишк куйида уйнатган-
Н:
Босган изи гул булган,
Бир курган дил кул булган,
Ишки утида ёниб,
Шайдойи булбул булган.
Н:
Кулда дилрабо сози
Аршга етар овози,
Одоб, ибо,хаёла,
Хаммага ёкар нози-,
Н:
Бири- биридан чаккон,
Чаккасига гул токкан,
Кош-кузини уйнатиб,
Хулки Хакимга ёккан.
Н: Тожикистон кизлари,
Бахтимиз юлдузлари,
ДАВРИМИЗ ЮЛДУЗЛАРИ.

МЕНИНГ ЁРИМ БАРНОСИ.
———————————————-
` ` `(Кушик.` Халк` куѹида.)
Уйнаб келар бир туп киз,
Кошлари кора кундуз,
Яшнаган чакнок юлдуз-
Н: Менинг ёрим барноси,
Барноларнинг аълоси.
Давраларни тулдирган,
Кулмаганни кулдирган,
Кулгидан гул ундирган-
Н:
Кулгичида холи бор, 1966й.
Лабларида боли бор,
Офтобой жамоли бор-
Н:
Жон кизлар- жонон кизлар,
Жон деганга жон берар,
Харким уз ёрин севар-
Н: Ьенинг ёрим барноси,
Барноларнинг а ъ л о с и.
КИЗЛАРЖОН
9Халк куйида)
Н:
Кизларжоннинг килиги кил ёради,
Лабларининг шаккари тил ёради,
Кошлари кози булиб юрт сураса,
Киприги жаллод булиб дил ёради.
Кизларжон кизмас бозорни киздирар,,
Богида кушша анорин эздирар,
Усма тортиб кошига киё-киё,
Эр йигитни онасидан бездирар
Н;
Кизларжон кош уйнѰтиб` куѷин `сузар,
ШаѹдосѸни сабру карорин бузар,
Тушда куриб хурлико ноз- нузини,
Ошиги бардоши ипини узар.
Н:
Кизларжон киё кошин коки б утар,
Севгилиси дилига ут ёкиб утар.
Эр йигитлар тупидан сайлаб ЁРИН,
Куксига гулдастасин токиб утар.
Н: Кизларжоннинг килиги……

АСАЛ С А М А Р К А Н Д.

« Кушик «

Хур жахон жаннати – гузал С а м а р к а н д,
Адолат тахтида хайкал- С а м а р к а н д,
Сайкалий оламда зархал- Самарканд.
Н: Тиллари шир-шакар- асал- С а м а р к а н д,
Жахон пештокида – сайкал- Самарканд.
Мардларнинг мумтози- АЛП- СОХИБКИРОН,
Адлига тан берган мард, танти жахон.
То абад кутлагай акли ёр – и н с о н-
Н:
Азизу анбиё пешволаринг бор,
Хазрати ШОХ ЗИНДА рух хар дам ёр,
Куллагай Х изиру Хазрат ДОНИЁР,
Н:
Багрида жуш урган « Чашмаи ШИФО»,
« ОБИ РАХМАТ» эрур минг дардга даво,
Юз туман мевалар дилга мумиё…-
Н:
Гулшанга Ѱйлаѽли `запm ТЕџПА њУРГўН,
Барк уриб яшнади» «РУХ ОБОД « майдон,
Хакимга ТЕМУРИНГ мангу шараф- шон-
Н: Тиллари шир-шакар- асал -САМАРКАНД,
Жахон пештокида сайкал- САМАРКАНД.
БИЗНИНГ ИНОК
Бизнинг Инок,
Утта хушёр,
Олим булиш
Орзуси бор.
Зехни уткир,
Жуда топкир,
Яхши ишга
Хозир-нозир.
Олдда ташлар
Шахдам одим,
Буламан дер,
Катта ОЛИМ.
————————————————————————-

ДУСТИМ КАЛДИРГОЧ

Хой, калдиргоч,
Калдиргоч,
Кенг фазога ёз кулоч.
Эркин,
Чаккон учавер,

ХУр оламни
Кучавер,
Олмос канот киярсан,
Хашоратни
Кирарсан.
Бундай ишинг
Дуп-дуруст,
Биз Сизга-
СИЗ бизга-
Д У С Т.
=============================================

БАЪЗИ- БАЪЗИЛАР.

Баъзи- баъзи одамлар,
Бир-бировин иткилар.
Олдида « улай-куяй»
Сунг,
Ортидан титкилар…
Ажиб савдо:
Нокаслар бир-бировин куролмас,
Ортидан ковламаса,
Кули кичир,
Туролмас.
Марди – майдон ортидан
Отишар хасад тошин,
Отган тошлари кайтиб,
Ёрар уз=узин бошин.
Бошларин ёригини ,
Бировлардан курарлар.
Уз-уздан сукинишиб,

Ичдан куйиб юрарлар.

УЗИ ПАНОХ КУРИНДИ

Дустим, дея дил ёрсам,
Калби гумрох куринди,
Домонини тутма деб,
Пирим- арвох куринди.
Ёпирай, на кузгу бу,
Бунча дилсуз ким экан,
Йулдан адашдимми, ё,
Бир утлуг ох куринди,
Узим узимдан кечтим,
Уз калбимга ишонмай,
Асли руё бу дунё,
Йуллари чох куринди.
Хак домонин тутай деб,
` ` ` ` ` ` ` Кезсам икки оламни,
Булл саргардон Хакимга,
Чакмок нигох куринди.
Охир уртаб зур оташ,
Жисму жонимни ёкди.,
Карамлигим-подшохим,
Узи панох куринди…

УСТО ЖУМА

Маърифат богида нурафшон чарог,
Устолик бобида синалган ярог,
Шогирдлар бошида куксин этган тог-
Н: Ггулхаёт бахрида гавхар муаллим,
Устолик тахтида сарвар муаллим.
Бугун катта байрам, туйинг кушалок,
Зухуржон, Сохибжон, калбингда чакмок,
Хаёт булогисан- кайнаб-кайнаб ок,
Тарбият богида нурсан- жумабой,
Хаёт уммонида дурсан- Жумабой.

Бахтингга бахт эрур Икромжон + Лабар,
Мехмонлар мавж уриб дарёдек окар,
Икболинг чарогин Бийхожар ёкар,
Олтмиш уч бахорий буйинг муборак,
Икромжон+ Лобархон туйинг муборак!
Катта масжид курган мухандис- усто,
Хамкасбу хамсафим- окилу донѾ,
ШѾгирѴлар` калбидан` учѼагай асло-
Авлодлар калбига сайкал- Жумабой,
То хаёт борича хайкал- жумабой.
==================================================

БИР ХАЛКМИЗ

Узбекмиз-у тожикмиз,
Дин, иймонда бут халкмиз,
Бир чехрада жуфт куздек,
ХАК йулида кут халкмиз.
Ис чикарса тожигим,
Уй тури узбекники.
Дуд чикарса узбегим,
ТУЙ тури тожикники.
Бир О Т А фарзандимиз,
Амак, жиян, огамиз,
Хур ВАТАН дилбандимиз,
Амма, хола, тогамиз,
Ширу шакар- асалдай,
Зуллисонайн тилимиз.
Навобахш, хуш –газалдай,
Пайвастадир дилимиз.
Тожик, узбек гулдаста,
Дин, ийманли аслимиз.
Бир-бирга жон- дилбаста,
Одам АТО наслимиз.
———————————————————————-

МИРЗО УЛУГБЕК

Коинот султони -МИРЗО УЛУГБЕК,
Сен бирла магрурман- чунки ман узбек.
Коинот сирларин зарбла очгансан,
Оламга гавхарин жонла сочгансан.
Юлдузлар оламин этиб иттифок,
Фалак пештокига тиккансан байрок.
Бобонг тогасидир муаззам Барлос,
Фалакиёт илмига сен солдинг асос.

Илм ол ! Деб, ёшларга айладинг хитоб,
Олам ургансин, деб ёздинг куп китоб.
– Куролмас шайтонлар айлашди хужум,
Ушанда ноилож тош котди нужум.
Илму фан токига офтоб кулгандек,
Парпираб нур сочди Мирзо УЛУГБЕК.
Шаффоф жасоратинг калблар аро ёд,
Измингдан илм ахли абад- абад шод….
+++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++++
Темурхон наслидан Мирзо Улугбек,
Ки олам курмади султон анингдек.
(Навоий.)
Асрлар, асрлар, уйгок асрлар,
Асрлар багрида тулгок касрлар.
Аъло касрлар-эй, аъло инсонни
Инсонлар бахти, деб, жон тиккан жонни,
Жонини аямай олам кашф этган,
Илму фан кукида олий каср этган.
Аъло Ватанимнинг аъло фарзанди,
Олам илмгохининг олий дилбанди.
Коинот сирри ила сирдош тиллашган,
Харна мушкилотла зарбли беллашган.
Утли дил мавжидан бериб утли тафт,
«Зичи КУРАГОНИЙ» ни этдинг кашф.
Самовот чашмасин кузини очдинг,
Дури гавхарларин оламга сочдинг.
Таъзимла тебранди юлдузли олам,
Таъзимла юз очди НАВРУЗИ ажам.
++++++++++++++++++++++++

КОИНОТ МАЁГИ- УЛУГБЕК.

ЖАРДАНО БРУНО

Улугбек фикрини тасдиклаб,
1ани улуглаганидан гулханга ёндирилган.
(газетадан)

Кирк йил Шохлик килган УЛУГБЕК – аълам,
Эллу юрт, болам деб, куп чекдингиз гам,
Куксингизни эзди кайгу, гам алам, -
Мен дардимни энди кимга айтаман.

Уламолар бирла даврон курдингиз,
«КУРАГОНИЙ» жадвалини туздингиз,
Сайёралар денгизига суздингиз,
Мен дарлимни факат сизга айтаман.

Темур бобом зурриёти – насли СИЗ
Илм гулшанин ял – ял ёнган фасли СИЗ,
Асл узбек – БАРЛОСИМ фарзанди СИЗ,
Мен дарлимни факат сизга айтаман.

Абдулатиф хали эрди анча ёш,
СИЗ – ОТАга эрди гуёки куёш,
Йулдан урди ахли шайтон багри тош,
Бу дардимни ёраб кимга айтаман,

Кажрафторлар кажжак давра курдилар,
Узлари – ку каттол йулга бурдилар,
Карсак чалиб падаркушта йуйдилар –
Бу дардимни ёраб кимга айтаман,

На шох колди, на гадолар – утдилар,
О, чохканлар на муродга етдилар?
Хакгуфторлар хакикатни битдилар,
Бу дардимни факат сизга айтаман.

Улугбегим фан оламин маёги,
Маърифат дунёсин кузин кароги,
Умед дунёсининг чорлок чароги,
Мен дардимни айтинг кимга айтаман.
1997 йил.
============================================

КУРЪОН ЙИГЛАДИ

Во ажаб на кургулик, давр бирла даврон йиглади,
Уртаниб, виждон куйиб, покиза виждон йиглади.
Бегунох жонлар кирилди игвонинг оташида,
Тогу-тош мотам тутиб, Ер бирла Осмон йиглади.
Кадри Инсон янчилиб, нокасга булди зери по,
Кули кукка соврилиб дардида хазон йиглади.
Дастурхондан ьаракат, бозор аро нарху наво,

САБОТЛИГИМ ОЙБЕГИМ

1988 йил июнда мен ТОШКЕНТ мехмони булдим. 28 июн да атокли шоир Ойбек тахсил олган Абулкосим мадрасасида «Ойбек хаёт ива илмий – адабий» кеча уткизилди. Бу катта анжуманда Азим Каюмов Нуриддин А, Мухиддинов, Малик Муродов, Озод Шарофиддинов, Уткир Хошимов, Хабибулло Кодирий, Мирзо Кенжабоев, Бахтиёр Назаров, ва Нурали Кобуллар билан иштирок этдим.
Конферинцияни Хамза мукофотининг совриндори Эркин Вохидов олиб борди. Мен шу ерда ушбу шеъримни укиб бердим.

Бу гулшан ичра йукдир бако гулига сабот,
Ажаб саодат эрур колса яхшилик бирла от.
А. Навоий.

О, устод! Ойлардан ойдиним, ОЙБЕК,
Тожи сар айлаймиз узбегу тожик.
Гар боксам дилларга – дилдан тириксан,
Хаётда хаётдек – элда тириксан.

Бадеха майдонинпахлавонисан,
Шуаро ахлининг кайнок конисан.
«Навоий», «Кутлуг кон», «куёш кораймас»,
«Улуг йул» ибрати элдан аримас.

«НАЪМАТАК» гул очар кийгос хар бахор,
Калбингдан элчидир булиб ОЛЛОХ ёр.
Собит рахнамойинг ЖОМИЙ, НАВОИЙ,
Бошингда улуглар рухлари хомий.

Водариг!
Айрилдинг навокаш тилдан,
Саботинг ололдинг жафокаш элдан.
О, тилдан колсанг хам, дилдан колмадинг,
– ХАК, – дея яшадинг, асло толмадинг.

Хатто, дустлар кетди йулдан адашиб,
Хак йулдан кайтмадинг – дарёдек тошиб.
Надомат тошини сенга отдилар,
Игво – ю, гийбатни буяб сотдилар.

Лек, чикдинг чиккандай тумандан куёш,
Калбингга эш булиб саботу бардош.
Хак эдинг, букдилар, синмадинг асло,
Чакмокдек чакнадинг – сунмадинг асло!

Майдонга мард келдинг, кутдинг мардона,
ХАКИМИЙ углингман – сенга парвона.
Куёшдек нур тараб порлайвер , Устод,
Мунаввар рухингдан шод, авлод, аждод.

Эй, УСТОД!
Таъзимда узбегу тожик,
Тахти дил мегуям: муборак табрик!
28. 06. 1988й.

Беканот учди фалакка, куз тиниб кон йиглади.
Болажонлар чиркирашур, йургагида лаб котиб,
Куксидан куриб сути, шурлик Онахон йиглади.
Яшнаган гулшанлар ичра , тожигим тождор эдинг,
Тожи давлат учди бошдан- жону-жахон йиглади.
Кимга арз этсам дегай: Дод игвонинг оташидан,
Динни хор этди талошиб, дардида Куръон йиглади.
Эй ХУДО! Халлок узинг, инсоф, диёнатларни бер,
Бу аламларга ёниб, Хаким, газалхон йиглади.
————————————————————————-

ЭЙ, ХУДО

Эй, худо, яраттинг икки оламни,
Оламга яраттинг тубли одамни.
Унга ато эттинг жаннат- дузахни
Эш эттинг хам оханг рохат- захматни.
Кудратинг улугвор- яшнади олам,
Сенинг иродангдан яшнар жаннат хам.
Ёз! Дединг КУРЪОНни мадх этди калё
ам,
Иродангдан эрур завк, хам дарду алам.
Замину , осмону Аршни бунёд,
Барини кудратла айладинг обод.
Кудратинг бекиёс- тенги йук – а з и м ,
Санго хамду сано, узингга таъзим.
Гунохкор бандангман, этаман минг тавф,
Гунохим бехисоб- узинг айла а в ф.
ГАВСУЛ АЪЗАМ КУЛЛАГАЙ
Остонангни этдим тавоф,
Ё Гавсул Аъзам – ё пирим,
Калбимни этдинг софу соф,
Ё, Гавсул Аъзам ,

Ё пирим.
Гавссан улуг- кутлуг макон,
Хислатингдан калбим ОМОН,
ТОШКАНни тукан- Онажон.,
Ё Гавсул Аъзам дастгирим.
СУЖИНА бирла кухна ГУС,
Демай саратон , чилла, кавс,
Гаштак мехурдан шишта жавс-
Ё, Гавсул Аъзам, ё пирим..
Субхонал каримдан нажот,
Тошканбойга берсин сабот,
Устод Хаким тилар канот-
Ё, Гавсул Аъзам дастгирим.
16.12.09.
Бизнинг МУХАММАДНАЗАР.
Бизнинг Мухаммадназар,
Уйгонади тонг, сахар.
Булбул булиб сайрайди,
Гул ишкида яйрайди.
Хурозвойдай кичкириб,
Дадасини уйготар.
Хушхон ашула бирла,
Кузин сузиб тонг отар…
Бизнинг Мухаммадназар,
Босган кадами
Гавхар,
Офтобдек нурин тараб,
Хур оламни уйготар…
——————————————————–

Эварам Мухаммадназарбекка. Насихат…!
5.01.2010.
Арик казмокдамиз чулларда иш куп,
Мачиту мадраса, йулларда иш куп.
Алишер Навоий.

Углим!
Обдан кулок сол,
Дил-жонингга жойлаб ол!
Санга килай насихат,
Насихатим барии П А Н Д.
Чаккон, бардам ус окил,
Соглом танда сог акл…
Аввал илм ол,
Хам о д о б,
Илму одоб- ШОХ КИТОБ.
Китоб- акл кайроги,
Китоб- умр чароги.
Хушёр, чаккон бул, бардам,
Зийрак, тайёр тур хардам.
Элу юртингга ёккин,
Калбига чарог ёккин.
Мехрингни куй йулларга,
Какраб ётган чулларга.
Чуллар аро чикар сув,
Овоза булсин дув-дув.
Айлантириб эк нихол,
Факат, факат- олкиш ол.

Аклинг ишга сол.!
Уз сафингда олга юр,
Мачиту мадраса кур.
Хеч бир демай ёз ё киш,
Факат килгин савоб иш

Факат- факат олкиш ол,
Шундай булгин ОКСАКОЛ.
Давру давронлар сургин,
Дунё тургунча тургин.
Сендан шод булсин дунё,
Бобонгни хам эт Д У О….
===================================================
Тошкент. Амир Темур хайкали ёнида. 16.06. 2001 й.
РУХАФЗО ТОШКЕНТ.
Тошкентим, яшноким- Шарким машъали,
Яйрайвер,
Яшнайвер,
Гулламок галинг.
Боболар нафаси- аташганди ЧОЧ,
Даврудаврон суриб,нечун булдинг ШОШ ?
Уста даврон экан кули гул наккош,
Пардозлаб, андозлаб, силлик этди- ТОШ…

Эй Она Тошкентим- алп комат чинор,
Бетакрор хаётсан- муъжизанг бисёр.
Амир Темур рухи суянган тогинг,
Олам яхшилари севган уртогинг.
ДУСТЛИК маёгисан- мунис Онахон,
Тож этса арзийди жумлаи жахон.
Эй , машъал диёрим- Она Тошкентим
Озод Шарк машъали-иймоним- кентим….
Оламга пешкашдир нон ила тузинг,
Нондай мукаддассан- табаррук юзинг.
Мушарраф мехри нур- мехрихонларинг,
Муъжазкор калби дурр- Махкамжонларинг.
Хазрати НАВОИЙ- улуг отахон,
Маънавий оламга кутлуг соябон.
Бошига кутариб азамат дунё,
Бошига тож этар УРТА ОСИЁ.
0000000
ЕР ШАРИ бошида махобатлигим,
Алп комат Шаркида салобатлигим,
Мунаввар тонг отар- сабохатлигим,
Некбахтлик кукида шижоатлигим,
Шифобахш табибим- шафоатлигим,
Дилафзо,
Багри кенг- саховатлигим,
Илхомим булоги- янгроки с о з и м,
Сен билан янграйди- жушкин овозим….
Диловар,
Дилафруз,
Дилрабо- ТОШКЕНТ,
Дилором,
Дилнавоз,
Рухафзо- ТОШКЕНТ.
————————————————————————-
МАРД УЛМАС
Эр йигит элдан кечмас,
Сув курмай этик ечмас,
-СУВ,дея жон берса хам
Номард сувидан ичмас.
Дог бор эмиш Куёшда,
Иш тушар окил бошга,
Номард иши миннатдир,
Паша тушгандай ошга.
Лоф урмагин талтайиб,
Лоф юкки айлар майиб,
Номард, лофчи, ёлгончи,
Салга кетади тойиб,,.
Кенгошли тун тор келмас,
Режали иш бузилмас.
Эл-юрт учун жон берган
Марди майдонлар у л м а с.
—————————————————————————-
К О Р
Лапанг-лапанг ёгар кор,
Ок каптар катор-катор.
Хаёт- навбахорига ёгду сочгандай бахор.
Чойшаб ёпинди тоглар,
Оппок маржонли боглар.
Оппок кор болажони,
Кайнаб окар булоклар.
Ок каптар катор-катор,
Жилва айлаб ёгар кор.
Майсажонлар курпаси-
КОР- барака- сервикор.
КОР- Бу –Хаёт –
ХИКМАТДОР…
ДУСТЛИК СИМВОЛИ
«Бир майизни кирк киши еган,»
Бу маколни бобомлар деган…
Боболарим азалдан шундай,
Бир-бирига дусту биродар.
Дусти юзи дустига ойдай,
Душманига олов, баланд дор.
Дустлигимиз ёзиб кулочин,
Кучгандайин оламни барин.
Дустлик калбда гуё зур лочин,
Кучгандайин бутун ер шарин.
« Бир майизни кирк киши еган»
Бу- дустликнинг асл символи.
—————————————————————————
УЧ Ю М О Р
======================
ДАКАНГ ХУРОЗ
Бизнинг куланги Хуроз,
Сарв комат – журабоз.
Йигирмата кайлиги,
Боз кичкирар хушовоз.
Севиклиси хумор куз,
Соч- коши терилган соз.
Кут-кутлаб беради дон,
Танноз ойи этар ноз.
Санамлари жонидан
Ортикрок этар эъзоз.
Кукрак кериб кокар пар,
Гиргиттон булиб киш-ёз,
Кушни товугин курса,
Кунгли кетади бироз:
Кигиллатиб босади,
Буйнин чузиб гуё гоз.
Бизнинг дакаданг хуроз,
Анна шундай-
Журабоз….
————————————————————-
СИЗГА, КИМ ЯХШИ
Тугрини дейсиз эгри,
Эгрини дейсиз тугри,
Софдилни дейсиз- угри-
Айтинг, сизга ким яхши ?
Рангпарни дейсиз-сомон,
Хурозни дейсиз чаён,
Ёмонни дейсиз – ОМОН,
Айтинг, сизга ким яхши.?
Ширинни дейсиз аччик,
Аччикни дейсиз чучук,
Мушукни дейсиз кучук-
Айтинг, сизга ким яхши?

Кузингиз хасадга лик,
Тилингиз захар- аччик,
Сузингиз …дан сассик-
Айтинг, сизга ким яхши.?

«ХАЛКИМ» дея сузлайсиз,
Уз нафсингиз кузлайсиз,
Яхшиларни тузлайсиз-
Айтинг, сизга ким яхши?
Огзингиза йук жияк,
Ташламаса бир суяк,
Отасиз тошу кесак-
Айтинг, сизга ким яхши?
ХИССА
==========
Утар кунлар, йил ва ой,
Сиз говшийсиз хой-нахой,
ОХИР, холингиз вой-вой,
Шунда, Сизга ким яхши??!!!
=========================================

О Л М А

Яширибсан богингда,
Икки кирмиз олмани,
Минг яширгин тиришиб,
Деб турипти ол мани.
Майли яшир, авйла,
Вакти келса пишади,
Мехр тошин отаман,
Кучогимга тушади,
Кучогимда тушганда,
Озор топса-чи, узр.
Гулларга ураб олгум,
Хидлаб юргум бир умр….
ЮЗИ КУРСИН ИГВОНИ- ЭЙ.

Эл бойлигин куролмайди,
Ковламаса туролмацди.
Хаёт завкин суролмайди-
Юзи курсин игвони- ей.
Нагма ила дойра чалар,
Лаккиларни кулга олар,
Дустлар аро низо солар-
Юзи курсин игвони-ей.
Юзу кузин буриштирар,
Куйка ковлаб суриштирар,
Дустни дустга уриштирар-

Юзи курсин игвони- ей.
Игво тухмин сим-сим сочар,
Зурни топса ортин очар,
Хилват томон имлаб кочар-
Юзи курсин игвони- ей.
Яхшиларни суриб мудом,
Узин атар шайхул ислом,
Юртимизни килди бадном –
Юзи курсин игвони- эй.
Тил чикариб гуё илон,
Кунжимизга кирган шайтон,
Ичган касамлари ёлгон,
Хушёр булинг,
Эй, чин ИНСОН –
Юзи курсин игвони- ей…!
————————————————————————-
О, ПАНЖАКЕНТИМ.
Киндик коним томган муътабар кентим,
Лазиздан-лазизим, о, ПАНЖАКЕНТИМ.
Кайнок огушингда улгайди таним,
Хаётда хаётни сендан ургандим.
Кузимга тутиё тутиё нурфишон хоксан,
Оламга тенгдошсан- бокира- поксан.
Васлингга гар боксам гузалдан- гузал,
Андалиб ишкингда укийди газал.
Хар тонгда бир буса олади ОФТОБ,,
Шакарлаб бусаси- зарварак китоб.
Куксинг чаманистон- оромбахш бехишт,
Бахтлиман куёлсам курсингга бир гишт.
Улуг туйинг якин кутлуг бошингда,
Ардокли олимларкилич кошингда.
Туйбоши мардона углонинг кодир,
Азим, жасоратли,
Уктам, баходир.
Киндик коним томган муътабар кентим,
Яшнайвер, ПАНЖАКЕНТ, навкирон бахтим.
===================================================
ОНАЖОН, МЕХРИНГНИ СОЧ

Онажон , мехрингни соч, яшнаб нихолдек усаман,
Шул муборак ок сочингдан тонгда минг бор бусаман.
Онажон, мехринг билан
Кайнок хаётга окаман,
Дилгинамдан ут олиб,
Бошингга чирок ёкаман.
Сен нажотимсан- канот, арзу самога мен лочин,
Гар куйиб кахр айласанг, оламда йук менчун урин.
СЕН дединг:
Жоним болам, эл калбига солгин кулок,
Мен кулок солдим ёниб, калби экан кунглимдек ок.
Онажон!
Боксанг кулиб,
Мехринг Хакимга зур куёш,
Мисли симоб сув килар- дил булса хамки кора тош…
Онажон, мехрингни соч, яшнаб нихолдек усаман,
Шул мукаддас ок бошингдан
Хар тонг минг бор бусаман….
15.09.07.
СИР ДАРЁНИНГ БУЙЛАРИНДА.
Дусту ёрлар сайр айладик,
Жон дустлигимиз сийладик,
Дустлик ипини бойладик-
Сир дарёнинг буйларинда.
Сайр айласа, хам кари- ёш,
Кучиб упар бобо куёш,
Карилар хам буларкан ёш,
СИР дарёнинг буйларинда.
Гоз келбатли кизи жонон,
Шарму хаёга бир жахон.,
Иффат ила тутар туз-нон-
Сир дарёнинг буйларинда.
Турна катор мажнун толлар,
Соясинда усал чоллар,
Кампир йулларини пойлар-
Сирдарёнинг буйларинда.
ФИЗЛЕЧЕНИЕ – жонга дармон,
Шифокори жа мехрибон,
Табобати рохати жон-
Сир дарёнинг буйларинда.
Бирам оромбахш- хуш хаво,
Хавоси минг дардга даво,
Чин ихлосдан топар шифо-
Сир дарёнинг буйларинда.
СИР дарёнинг сехри окар,
Жим-жималаб МЕХРИ окар,
Мехри ДИЛга чарог ёкар-
Сир дарёнинг буйларинда.
Она шахрам – номаш- Х У Ж А Н Д ,
Зуллисонайн- асал пайванд
ОНА ХАЛКИМ – жондек- чилбанд-
Сир дарёнинг буйларинда.
—————————————————————————————-

Кексаларнинг хар бир сузи бир хикмат,
Хикматлари хаёт ичра фарогат.
«Олтин олма, дуо ол» деган ота- боболар,
Дуолари дурр- гавхар, олтинлардан хам киммат.
==================================================
ОМАД НАВРУЗИ ОЛАМ
( Ширу шакар )
Арусаки фаслхо,
Гахворайи аслхо,
Хандон дилжу- наслхо-
Омад Наврузи Олам.
Парронда чашми шахло,
Ба худаш дода оро,
Гулгун шукуфон аъло-
Омад Наврузи Олам.
Абру найсон кард гулгу,
Табиатро шусту шу,
Хез зада руййид инжу-
Омад Наврузи олам.
Фошида мушку анбар,
Аз замин руйид гавхар,
Соли навзод муаттар,
Омад Наврузи олам.
Нозида, хуб нозида,
Хазор нагма созида,
Бо Хакимаш бозида-
Омад Наврузи олам.
————————————————————————–

Бошим гултожидир устод Навоий,
Тожимга гавхарим Мавлоно Жомий.
МЕХРУ ОКИБАТ.
1. Эл бошига сочсанг нур,
Гофил куздан учир хоб.
Аклинг узингга офтоб,
Яна бергин зебу тоб.
2. Чин инсон юзи офтоб
Хаётбахш сузи офтоб,
Измидан кочар зулмат,
Бахтиёр кузи – офтоб.
3. Калбингда булса гурур,
Унга сув бер,
Олга сур
Кулганда бахт икболинг,
Нур устига аъло нур….
4. Уйгон, булма куркок,
Куркокка булманг урток.
Хаар дам интил юксакка,
Чуккига козигинг кок,
5. Эй, хушёр! Бил, булма масс,
Асло булмагин нокас.
Молу дунё топилур,
Ота- Онанг топилмас.
Инсонга инсонлик- уз аро хурмат,
Инсоний кадр-киммат- олтиндан киммат,
Кадру кимматларни соф, халол этар,
Инсоний чин кузгу-
Мехру окибат.
===========================================
ДИЛБАНДИМ,
ХУШ КЕЛИБСИЗ.
(«МЕХРГОН» дустлик ва тинчлик байрами
Мехмонларига )
Устод РУДАКИЙ богида,
Бино- кузим карогида,
Панжакентим тонг- чогида-
Кош устида хуш келдингиз,
Бош устида хуш келдингиз.
Бобокалоним- СУГДИЁН,
Этгай зиёрат хур жахон,
Тож айлагай дилдор инсон-
Бош устина хуш келибсиз,
Кош устина хуш келибсиз.
Кондош,
Жондош – КАШКАДАРЁМ,
Жигарбандим- СУРХОНДАРЁМ,
САМАРКАНДИМ- сайкал дунём-
Кош устида хуш келдингиз,
Бош устида хуш келдингиз.
Офтоб мисол чарогларим,
Яхшиликда ярогларим,
Кади расо- алп тогларим-
Кош устина хуш келдингиз,
Бош устина хуш келдингиз.
Хаким дилим- дустга пешвоз,
Жон риштасидан пояндоз,
Пойингизга жон ёзсак оз-
Кош устина хуш келдингиз,
Бош устина хуш келдингиз.
КУТЛАЙМАН
Кутлайман байрамда – ОНА КИЗЛАРИМ,
Мехнатда, шухратда- Давлатга ёрим.
Саодат,
Бахт- икбол мудом булсин ёр,
Яшнаган хаётим- мехрибон борим.
Сиз гузал раккоса, согувчи, чевар,
Кодирсиз хар ишда, аъло укишда.
СИЗ- азиз муаллим, доно-ю, дилбар,
Пойгада узгансиз- ойга учишда.
Кутлайман , чаккангда атир гул такиб,
Сиз учун кутарай боли пиёла.
Ойдек юзингизга туймайман бокиб,
Сизга деб, тутдим, ол-даста гул лола.
ЗОДРУЗ МУБОРАК, ЛОЙИК
« Ширу шакар «
Эй, дусти жнам- ЛОЙИК,
Сени севар халойик,
Хар мисранг- олам китоб,
Нури нурафшон- офтоб.
Н: Кутлуг ёшинг муборак!
Тожикистон тожидан,
РУДАКИЙ булогидан,
Зап отилган вулконсан,
Маънавиятга консан.
Н:
Сен улмассан- тириксан,
Тириклардан йириксан.
Хар мисранг дилларга ёд,
Дилрабо тилларга ёд.
Н:
« ХОНАЙИ ЧАШМ» бир дунё,
Эл кузига тутиё,
Калб даргаси: « КУЛЛИЁТ»,
Аълолар ичра аъло.
Н:
ЭЙ, дусти жонам- Лойик,
Сени севар халойик.
Газал мулкин бахрисан,
Она халким фахрисан…
Кутлуг ёшинг муборак,
Бахт куёшинг муборак.
————————————————————————-

АБДУЛХОШИМ, 5О БАХОР МУБОРАК.
Кутлуг булсин азизим,
Ярим асрлик ёшинг,
Помирдан баланд булсин, нурга йугрилган бошинг.
Элликдан йуртиб юзга, дунё тургунча тургин,
Бошингга порлайверсин, мусаффо мехр Куёшинг.
Туйхонамизнинг курки, гултожи тожик- узбек,
Зуллисонайндир насли жону дил кадар наздик.
Гулчехра- ойдек васли- ба як чехра жуфт куздек.
Зарнигор « ЗАРАФШОНИМ»,
Босган кадаминг бустон,
Оташин огушида яйрашиб топдик камол.
Азизим , нур куйнида бахтиёрсан- бахтиёр,
Кудратли каламингга мехрибон Оллохим ёр,
Жахон буйлаб янграсин наъра тортган овозинг,
Тахти дилдан олкишлар устодинг Хаким БОЗОР.
5.о4. 2оо3.
ШОГИРДЛАРИМГА. ЗО- БАХОР МУБОРАК.
Ким этса устозин боши узра ТОЖ,
Хар неки муроди топгуси р и в о ж.
Эй, азиз дилбандларим,
Жоним ичра жонларим,
Акл- идроким махсули,
Дилбар- асал-кандларим.
Комилжону Музаффар,
Сизларни кучсин зафар.
Юсуфжону Махмуджон,
Бир дунё Абдуманнон.
Амриддинбек, садриддин,
Рахмонкул, Низомиддин,
Иброхимжон, Аббосхон,
Рахмонберди жонажон.
Махмудбек, Эргаш полвон,
Исмоил, Абдулло, Мукимжон.
Мактабдан гул хаётга,
Бахт- икболу нажотга,
Учкур килганимизга,
Кучга тулганингизга,
30 бахор тулибди,
Икболингиз кулибди.
Табриклар Хаким БОЗОР,
СИЗга булсин Аллох Ёр

Хожи Хаким БОЗОР- 80 ёшда
ЮКСАККА ЧОРЛОВЧИ БАЙРОГИМ
Р О Г У Н.
Умид бирла эксанг бир нихол,
Бир кун берур канду асал- бол.
Хожи ТЕРАК.

Гулгун хаётимга ярогим- Рогун,
Каронги тунимда чарогим- Рогун,
Хаётим аршида зар тогим- Рогун,
Юксакка чорловчи байрогим- Рогун
Давлатим, савлатим, шарафим, шоним,
Хаётим, нажотим, шавкатим, жоним,
Жисмимда жуш урган кайнаган коним-
Н: гулгун хаётимга ярогим- Рогун.
Азон айтганимда янгрок овозим,
Дилафруз куйласам -сайроки созим,
Калбимга сигмаган- бекиёс нозим-
Коронгу тунимда чарогим- Рогун.
Фабрика, заводнинг кайнаган кони,
Мускулин мустахкам айлаган- жони,
Мусаффо калбининг жони-иймони-
Хаётим аршида зар тогим- Рогун.
Чулларни гуркирок бустон этмокка,
Нажот сув чикариб ястанган токка….,
Чулу тог куксини этмокка – бокка-
Юксакка чорловчи байрогим- Рогун.
Туну кун жараклаб кишлок, шахарлар,
« Муножот» Куй- кушикянграр сахарлар,
Дилрабокуйингдан очилар бахрлар—
Юксакка чорловчи байрогим Рогун.
Калблар осмонига янгрок сурурсан,
Хаёт дунёсига иймонсан- нурсан,
Бебахо гавхарсан,
– О, ноёб дурсан
Хаётим аршида зар тогим- Рогун.
Эй РОГУН!
Равнакинг булсин бир дунё,
Умид нихолларинг сунмасин, асло,
Келажак бахтига нурфошсан- аъло-
Умид дунёсида ярогим- Рогун

Тождор диёримни айла гулистон,
Васлингга тан берсин жумлаи жахон,
Нурингга буркансин хур ТОЖИКИСТОН-
Юксакка чорловчи байрогим- Рогун,
12. 01. 2010

И Л Х О М

- ИНТИЛ,- деди чакмок чакиб,
Чунг чуккидан киё бокиб.
Интиляпман жон-жахд билан,
Юрагим симобдек окиб.
Йуллар тошлок- тикка коя,
Тиришмокдаман хамон.
Учиб боргум канот боглаб,
Имконин тополсам шу он.
Изланяпман, изланяпман,
Тог тош курам- зинапоя,
Талпинаман,
Тиришаман,
О, мушкулки- бенихоя.
Чутлаб курдим. Босиб камчи,
Чукки узра етаман,
Уша дамда авлодимга-
Бир суз айтиб кетаман…
ХиссангНИ КУШ

Десанг , Ватан булсин обод,
Авлод- аждод булишсин шод,,
Мендан колсин бирорта ёд-
Хиссангни куш, хиссангни куш
Акал утказ бир туп арча,
У яшнар олам борича,
Бу ишингдан шодмон барча-
Хиссангни куш-хиссангни куш.
Юртим курки БУЗУРГ БОБО,
Химоятда, О, бир дунё,
Нур устига нури аъло-
Хиссангни куш,хиссангни куш.
Нодон булма, углим эшит,
Кимки куйса бир дона гишт,
Эшик очар унга бехишт -
Хиссангни куш,хиссангни куш.
Рогун эрур калблар бахри,
Бахту икболимиз нахри,
Тожикистонимиз фахри -
Хиссангни куш, хиссангни куш.
САЙРА, БУЛБУЛИМ
Сайра, булбулим сайра,
Гулзоримга хуп яйра.
Сенга деб экдим гулим
Шохига кун булбулим.
Богимда яйраб сайра,
Тилингни кайраб сайра.
Гунча очди гулларим,
Сайроки булбулларим
Сайра, булбулим сайра,
Кел,
Гулзоримга яйра..
Санга деб экдим гулим,
Атир гулим, сунбулим,
Сайра булбулим сайра,
Гул богимда хуп яйра.

ОК ЙУЛ
Углимга.
Тушимда булл сахар куриб оппок сут,
Ок сутдан бир хуплаб кунглим сутдек ок.
Тонг билан куз очиб боксам Ватан кут,
Онамдек мехрибон- йулимга мушток.

О, углим, гулшандек диёринг обод,
Хуп уки, улгайгин, кенг фазога уч.
Ёш авлод бахтиёр усар тенг, озод,
Хаммани шод айлаб катта зафар куч.
Ок йулни тилайди олкишлаб халкинг,
Ишончлар комилдир Помир тогидай
Йулинг ок, йулдошинг хак булсин, болам,
Хамиша шод яша хур-тонг чогидай.

Эй, Мукимжоним кузим,
Кезгин шахар, тогларнт кур.
Голибим, жоним кузим,
Уйгон, сахар чогларни кур.
Бекиёс шодон усиб,
Уйнаб- кулиб гаштини сур.
Катта булл ботиру мард,
Мехнат рулини олга бур.
Ватанинг ОНАНГ эрур,
Жаннат мисол багрида юр.
Эл учун хизмат килиб,
Доим сафингда олга тур.
Эй, Хаким , хак гапни айт :
Машаккатсиз булмас хузур….!
ТОП КАМОЛ
Болам, сергайрат, кобил, боадаб булл,
Кунгил мулкига малхам, хама боп булл.
На бахтким, хар мурод- эл бирла ташвиш,
Матонат бирла битгай хар улуг иш.
Бировни нг юкини олгин кулидан,
Боши осмонга етгай, олкиш айтгай,
Адашмай юр, болам ХИЗР йулидан,
Бу йулда юрса харким муродга етгай.
Болам, камтар буллу топгин камол, шан,
Ватан, Онанг бошингда яшнаган бахт,
Кулингда яшнасин,
Эй, богу гулшан,
Ватан бирла кунгил мулкинг яшар, тахт…
Болам, сергайрат, кобил, боадаб булл,
Халол мехнат ила доим камол топ.
Кунгил мулкига йул топ. Бу улуг йул,
Бошингда порлагай бахтиёр офтоб.

ШИРИН СУХБАТ.
Ажойиб ширин сухбат,
Ташкил килди Шодибой,
Ёру дустлар жамул-жам,
Ошпазимиз Ходибой.
Дастурхон ликка неъмат,
Емок- ичмок меъёрда.
Сухбатимизга УСТОЗ
Хожи СОДИК саркорд-да.
Окил, доно, шоирлар,
Сух бати ёркин дунё,
Асло кетмас дилимдан,
Шифокор асл мумиё.
—————————————-
НОДОНЛАРНИНГ СУХБАТИ.,
ЗАХРИ ИЛОН, ЧАЁНДИР,
Дузах хам айлар хазар,
ДОНО АКЛГА КОНДИР….

ХУШ КЕЛИБСИЗ, ШУНКОРИМ
Инграб келдинг уйимга,
Чикди парпираб куёш.
Уйимизни тулдириб,
Шункорбек- мехмон келди.
Мехмон эмас- жон-дилим,
Жисмимизга ЖОН келди.
Кутиб олдик барчамиз,
Гуё куёшни кучиб,
Севинчига чопишдик,
Амма, холага учиб.
Кел, Шун корим, кел жоним
Дилимизга булл малхам,
Кел кузимнинг устига,
Дармон булавер хардам.
Пойи кадаминг ёкиб,
Катананг туриб кетди,
Танидан дарди кочиб,
Чопкиллаб юриб кетди.
Сани олкишлаб тонгда
Катта отанг дуода, ( Мулло Бозор бобонг)
Анзуратой Каттаонанг,
Мудом олкиш-дуода…
Куп йиглама Шункорим,
Шарафу шон сеники,
Янги олам- янги давр,
Богу гулшан сеники,
Оиламиз бошида,
Парпираган булл куёш,
Хисобсиз- куп асрлар,
Олкишласин кари- ёш.
«Нон азиз»ни укигин,
Азиз булгин сен НОНДАЙ.
Сен хам шеърлар тукигин,
Яйра эркин жахондай.
Барча дебон офарин,
Сени этишсин орзу.
Хар сузинг гул хаётда,
Булсин тошу тарозу.
Хидоятой аммачанг,
Сени хечкимга бермас.
Кутарса хам эрта-кеч,
Кулдан куйгиси келмас.
Майли углим уйнаб кул,
Тезрок-тезрок катта булл.
Иккаламиз журбулиб,
Алёр-гулёр укиймиз,
Диллар илхомла кулиб,
Шод кушиклар тукиймиз.
Баланд тогда ошёнинг,
Тог Шункори аслисан.
Хаким шоир каттотанг-
Музахфарой наслисан.
Яшнок, азиз гулимиз,
Мархабо, хуш келибсан.
Ингачи булбулимиз,
Дилрабо, хуш келибсизю 25. 01. 1982 й.

ШУКРОНА (ВАТАН)
Урушнинг оти учсин,
Хамон битмас жарохат.
Ер куррасин багрида,
Колмаганди халоват.
Хужум этди тусатдан,
Шумшук гитлер ок падар.
Ташвиш тушиб тарихга,
Жанг булмаган бу кадар.
Эллик миллион йигитнинг ,
Окди дарёдек кони.
Ватан – дея жон берди,
Эр йигитлар султони.
Фашист хаддидан ошиб,
Холимизни этди танг.
Келарди босиб селдай,
Хавфда колди гул ватан.
Чорлади партияимз:
- Ватан учун – фронтга!
- Лаббай, – дебон бутун халк,
Онт ичдек кушиб онтга.
Жонга – жон, конга – кон, деб,
Киравердик беомон.
Олга! Урра! Олга, бос,
Бостирдек олга томон.
Хаёт – мамот жангида,
Айрилдек кул – оёкдан.
Лек касосин олганмиз,
Колсакда бул – таёкда…
Партия, хукматимиз,
Бизни айлади эъзоз.
Ардоклади халкимиз,
Хаётимиз булди соз.
Бу эъзоз икром учун,
Партияга ташаккур.
Тинчлик булсин жахонда,
Биз этамиз –
Минг шукур.

Терайлик терайлик
ОГАЙ НИЛАР ТЕЗРОК БУЛИНГ,
ОК ОЛТИННИ ТЕРАЙЛИК,
ГАЙРАТ БИЛАН ЙИГИБ ОЛИБ.,
ХУР ВАТАНГА БЕРАЙЛИК.
Ок олтин- курпа шойи,
Чигити палов мойи,
Бита куймай терамиз,
Виставка чевар жойи.
Н:
Лочина кизлар чаккон,
Кулогига гул токкан,
Ок гулистон багрида,
Зангор кемада оккан.
Н:
Туй устига туй булсин,
Ватаним нурга тулсин,
Уйнашайлик- кулайлик,
Доим бахтимиз кулсин.
Н:
Пахта булиги яхши,
Кизлар килиги яхши,
Марди майдон йигитнинг,
Чевар кайлиги яхши.
Н:
Узинг барно чевар киз,
Машинани севар киз.
Марранг якин келибди,
Гайрат кил кеча- кундуз.
Н:
Дундик курпа уйингга,
Ургилайин буйингга,
Ваъдаларни дундирсанг,
Узим уйнай туйингга.
Н:
———————————————————————
К А Т Р А Л А Р.
Ок кунгилга бош егиб, таъзим бажо этди калам,
Харна дардим жон ила когозга жо этди калам.
—————————————————————————
2. Хаёт завкига махлиё шоир мингга кирса хам каримайди.
3. Поэтиканинг узига хос жуда- жуда нозик торлари бор.
Унга хамоханг булолган калбгина уз санъатини намо-
Йиш этаолади.
4. Тогдан учган шалола,
Чул багрига хавола.
Кучиб олар эркалаб,
Гулчамбар такиб ЛОЛА.

5. Гулим курсанг гулистонда гулим раъноларнин раъноси,
Сузим сурсанг бу бустонда сузим маъноларнинг маъноси.
Жахон бозорларин кез, сур, топилгайму андин афзал,
Гулим сузимга бергай болу пар- анколарнинг анкоси.

6. Сафаринг узок булса,
Жабдуг асбобинг тузат.
Курпангга кунглинг тулса,
Узун оёгинг узатю
Чутлаб кур кулинг етса,
Юлдузга хам кул узат.
Эл фарзанди- мард эсанг,
Долзарбда узинг курсат…

БИЗНИНГ ДЕПУТАТ.
Одами эрсанг, демагил одами,
Ониким йук халк гамидин гамии.
А. НАВОИЙ.
Эл- юртнинг асл угли,
Юраги утли- чугли,
Олдинги сафда- тугли –
Бизнинг депутат.
АКЛу идрок- кузимиз,
Минбар узра сузимиз,
Гуё худи узимиз -
Бизнинг депутат.
Режа тузар хар сахар,
Кучмокка кутлуг зафар,
Хар мушкулга йул топар-
Бизнинг депутат.
Илгор ишчи, согувчи,
Доно, рахбар, курувчи,
Келажакни курувчи-
Бизнинг депутат.
Ок йулларга бошчимз,
Оклайди ишончимиз,
Орттирар кувончимиз
Бизнинг депутат.
Эл гамидан еган гам,
Эл-юрти билан хамдам,
Олга бошлайди шахдам-
Бизнинг депутат.

Х А Ш А Р.
Гайратга тулиб, тошиб,
Хашарга бел богладик.
Ким узарга уйнашиб,
Катта ишни бошладик.
Хашар билан даштларга,
Нихол, гуллар экамиз.
Шахримиз яна обод,
Мехримизни тикамиз.
Хашар Ота- Бободан,
Азалий бизга мерос.
Хашарга Ленин бобом-
Солдилар тубли асос…
Хар бита нихолимиз
Усади- биздан нишон.
Будир шараф-шонимиз,
ХАШАРЧИГА ШАРАФ- ШОН !!!

К А Л Д И Р Г О Ч
Кенг фазода яшин мисол,
Ок туш урган Калдиргоч,
Китъаларга хайкир,
Жар сол,
Парвозинг топсин ривож.
Йул-йулакай довруг солиб,
Калхатлар бошига ет,
Хормай олга интил- голиб
Дустларинг кошига ет…
Бир зарб ила кузгунларни,
Океан кахрига сур.
Тунгиз, кунгиз, бойуглини,
Яксон килиб ерга ур.
Арз-самода ичи кора,
Шумшук- баттол колмасин,
Шижоатингни ишга сол,
Ут юрагинг толмасин.
Бахт куёшинг ёринг булсин,
Баланд парвоз Калдиргоч,
Довругингдан жахон тулсин,
ТИНЧЛИК уругини соч……
———————————–
Г А Л А Т.
Бу гузал дунёда дустим, ичкилик коминг галат,
Барчани ташлаб куйибсан- ушлаган жоминг галат.
Эл учун хизмат этиш инсон учун олий шараф.,
Она халкка хизмат этмай бехуда юргонинг галат.
Айшу ишрат бирла доим утказиб умринг бекор,
Гафлат ичра утса умринг, инсон булгонинг галат.
Уйлагил ! Сен хам – одам, баб-баробарсан бу дам,
Кайф килиб, шаклинг бузиб, балчикка ётгонинг галат.
– Тур,- деса мелиционер, култигингдан кутариб,
-Сен на килдинг, бунда,- деб,
Сурганда армонинг галат.
Эл юрар бахтли хаётга шахдам одимлар отиб,
Оч кузинг бедор бул! Гафлатда ётганин галат.
ХИССА
Энди бас килдим.
Бу йулдан асло хам мен юрмайин,
Халк учун ичдим кассам, Хаким, бу юргоним галат.
——————————————-
КИМ ДЕБ, СУРСАНГ-
МЕНИНГ ОНАМ.
Она мехри шундай мехрки,
Битса сигмас кенг достонга.
Шундай мукаддас мухр- ки,
Ухшайди гулзор- бустонга.
Накорат: Ким, деб, сурсанг, дейман жавоб,
Менинг Онам.
Онамнинг номи Анзурат,
Чумчукларга дони сочик,
Нон- тузга айлар манзират,
Дастурхони доим очик-
Н:
Онам мехри шундай мехрки,
Битганда сигмас достонга.
Шундай мукаддас мухрки,
Ухшайди гулзор бустонга-
Н:
Онам мани бешигимда,
Упиб, сийпаб хуп боглаган,
Асло чикмас у ёдимдан,
Гулдек ураб ардоклаган-
Н:
Гуёки мен топилмас гул,
Онам бу гул богбонидир.
Каронгу кечалар ёруг-
У гуё чарогбонидир.
Н:
Мени деб жонини узган,
Ширин уйкусини бузган,
Булбул мисол алла айтиб,
Ширин-шакар шеърлар тузган-
Н:
Неваралар жоним дерди,
Канд-асалим, болим, дерди,
Эркалатиб уйнатарди,
Чаккамдаги холим, дерди-
Н:
Жоним- Отам бирла Онам,
Туйлар килган тамоша хам,
Она- Отам мени учун,
Уйлар солган содда, шинам.-
Н:
Онам соглому лочиндек,
Юрган жойи баланд тоглар,
Утирган суппаси зебо,
Кунар жойи Эрам боглар-
Н:
ЯШАНГЛАР ! Деб, дуо килгай,
Туриб айни сахар чоглар.
Хизматда шай, ХАКИМ- угли,
Келинглар жура- уртоклар…
Н: У, ким ? Десанг,
Дейман жавоб-
МЕНИНГ ОНАМ.
Январ. 1963й Колхозчиён- сужина.

8 март. 1966. ТАБРИК.
Эй, азиз давроним , Она-кизларим,
Надежда, Тоничка, Роза, Турсуной.
Рухсатой, муътабар, гул- кирмизларим,
Гавхарой, Гулбиби, ярашик чирой.
Истамой саркарда валяхони бош,
Башорат, сулугой,
Ибодат, махсат,
Онакиз, тошбиб и,
ОРЗУ калам кош,
Мамлакат, малохат, Рая, махфират.
Феруза, Фареза, Зухра, Мархабо,
Давлатмо, МАйсара, Маъкул, Мастура,
Олима, Гулбахор, Кимё, Дилрабо.
Сабохат, Саломат, Хоси, Гулсара.
Кутлайман, чаккамда гул-лола такиб,
Йулингга пояндоз гул чирок ёкиб.
ТОПОЛДИМ ЭЪЗОЗ.
« Униси булмайди-ю, буниси ёмон,
Анави кийин иш, буниси ифлос.
Ошпазлик шатмоклик « дедим кул силтаб.
Барчасин нахладим, бирор йук асос,
Шофёр буламан,- кирдим укишга,
Йулнинг коидаси мени этди танг,
Узимдан узимга жуда уксиндим,
Нима хам килардим,
Барор йук, а т т а н г…
Шогирд тушдим, манна, устом- сартарош,
Ургатди авайлаб хунарин устоз,
Соч олдим, хам сокол- озор топмас бош,
Эл ичра мехнатдан т о п о л д и м эъзоз.

МИНГ ТАЪЗИМ УСТОЗИМГА.
Худойберди Мирзоевни мактаб Отахон,-дейди,
Богига кириб айланган бол тотиб анор ейди.
Мехр куйган угил –кизга, булар менинг жоним, дер,
Мактаб боги ёкди бизга : булар менинг коним, дер.
Устозимнинг мехри тафти,
Шогирдлари жуда куп,
Етмиш бешда топди камол,
Шогирдлар келар туп-туп.
Таълим берган устозимга.,
Жон пояндоз этсам оз,
Устодимга таъзим айлаб,
Мен хам топдим куп эъзоз….!
ЖАМОЛИН

КУРСАТДИ
Тогда арча ярашади, чиройлик,
Одам бокиб ажиб хавас киларкан.
Сехри борми, бирам торт дики мацлим,
Аста сурсам куп сирларни биларкан.
Ботиру мард- салобатли усдимман,
Тошни ёриб томир отмок одатим,
Чидам билан кор-буронни тусдимман,
Саодатли булмок бахт- саодатим.
Дебон магрур бокиб аслини айтти,
Мени ушал дамдан бошлаб уйготди.
Тошни ёриб томир отмок одатим,
Бахт-икболим уз жамолин курсатди.
ЁЗДИМ ЭЛНИ ДИЛИДА
Дустим номин дилимда ёд,
Этардим кеча-кундуз.
Дустимга ёд- этдим бунёд,
Тинчимас дил, уйгок куз.
Мардлигичун жон дустимнинг
Исмин ОДИЛЖОН атаб,
Тошга уйдим, кояга хам ,
Бериб зархал билан тоб.
Нечун , бу холл?
Дил бекарор,
Тинчимас уйган билан,
Ювар тинмай ёмгиру кор,
Гул байрок куйган билан.
Шунга боис мехр куйдим,
Она Ватан, халкимга,
Жонига жон бериб етдим.,
Етдим камол- бахтимга.
Юрагимни этиб машъал,
Ёздим элим дилида,
Шундай етдим муродимга,
Такрор колдим тилида.
К О К И У Т .
Сайр айласак богларга,
Яшнаб ётган тогларга,
Гуркираган сой экан,
Бирам хушбуй жой экан.
Хаммаёк гул- чиройли,
Кокиут тортди майлим.
Яшнок кокиут туп-туп,
Учради хаммадан куп.
Барги ётар ялпайиб,
Гули турар талтайиб.
Ок, сап-сарик, туп-туп гул,
Арилар босган буткул.
Турган битгани дори,
Шунда босар болари.
Баргида захри йукдир,
Узи- узига духтур…
Витаминларга у б о й,
Тенг келолмас сариг мой.
Барометр дейдилар,
Териб, тузлаб ейдилар.
Духтургинам КОКИУТ,
Болаларга бокиб ут.
—————————————————–
КОРАКУЗ
( Хазил)
Корауз узинг азалии,
Суйлаган сузинг мазали,
Узинг кизларнинг гузали,
Манн сани суйдим Коракуз.
Лаъли лабингдан- болингдан,
Ярошик хинду холингдан,
Тулин ойдек жамолингдан-
Манн сани суйдим Кора куз.
Юз ишвада ноз айладинг,
Кора зулфинг соз айладинг,
Кишдек дилим ёз айладинг-
Манн сани суйдим Кора куз
Коракузгинам оккина,
Буйинг буйимга чоккина,
Хаким аканг буйдоккина-
Манн сани суйдим Кора куз.
————————————————–
КУЗИМНИ ОЧИБ.
Мен юрдим куп дала – кирлардан ошиб,
Урмонлар оралаб, ховликиб, шошиб,
Кир ошдим, сой тушдим,дарёдек тошиб
Кузимга карамай юрдим адашиб.
Утириб-туришда хеч парво килмай,
Катаю кичик не- назарда илмай,
Умрим хам утибди узимни б и л м ай,
Гафлатда колибман- йулдан адашиб.
Худбинлик шунчаки- узимман узим,
Олмосдан уткирдир гуёки сузим,
Деб,
Зумда хаёлла дунёни кездим,
Хом хаёл килибман хаддимдан ошиб.
Билмадим дунёга не деб келибман,
Оз килиб хизматни- куп деб билибман,
Окибат, хисобсиз хато килибман,
Коронги йулларга тушиб- адашиб.
Хисса;
Пушаймон айладим,
Хатомни сездим,
Яхшилик жам этиб, аклимга т и з д и м –
Минг тавба айладим, кузимни очиб.
———————————————————————

УСТОЗ ОЙБЕККА
Кутлуг булсин , эй устоз, олтмиш табаррук ёшинг,
Илхом богида мумтоз- порлайверсин куёшинг.
Ёзувчим, шоиримсан- забардастим Ойбегим,
Элим бошга кутарган сенсан асл Узбегим.
Йулчи, Гулнорлар хакки, кутлуг булди йулимиз,
Улуг Ота- НАВОИЙ,хикматлари гулимиз.
Шеъру романларингни укиб яшнайди жоним,
«Бахтигул хам СОГИНДИК», « УЧ» дан кайнайди коним.
« НАВОИЙ» даврин укиб багрим зардобга тулди,
« Улуг ЙУЛ»ингни укиб, калбим яркираб кулди.
Юзлаб одоб китоб ёз,гайратинг ошаверсин,
Канча ёзсанг шунча оз, илхоминг тошаверсин.
Кутлуг булсин , эй устоз, ОЛТМИШ- табаррук ёшинг,
ИЖОД богида мумтоз порлайверсин куёшинг.
10. 01 .1965.
АЙНИЙ бобом КЕЛГАНЛАР.
Келганлар АЙНИЙ бобом бизнинг кишлогимизга,
Маза килиб дам олган шохсупа- богимизда.
Дарёнинг ёкасида куп билн давра курган,
Мен хам уша даврада- илхом лаззатин сурган.
Утмишдан сузлардилар, барча жим –кулок солар,
Доно барча сузлари- хаммаси ёдга колар.
АйНИЙ бобом буйнига бизлар галстук такдик,
СУЖИНАМИЗ жамоли бобомга жуда ёкди.
Бобом шох китобида зархал билан битилган,
Кишлогимиз жамоли яккол баён этилган.
Келинг, СИЗ хам, дустларим, бизларга мехмон булинг,
72 й. Айний бобом дам олган суппада уйнаб кулинг.
————————————————————————-
МЕХРИНГ, МЕНГА БАС…!
О, мухаббатим, жон садокатим,
Жону дилимсан- дил бандим узинг.
Дилдан ошикман, мехринг исботим,
Жонин багишлар бол- ширин сузинг.
Майлига минг бор айбласа Танноз,
– Кузи кийшигу, лаби жириг,- деб,
Кули баймогу, коши деса оз,
Икки кузи кур, боши ёриг,- деб.
Минг таъна тошин отса хам сенга,
Танноз шеваси хавою хавас.
Жисмим аро жоним эрурсан менга,
Ёри жонимсан,
Улар хору хас.
О, асал сузим, сан тулин ойим,
Хам назокатга тула бойимсан,
Богим- жаннатим, -бахтли висолим,
Хаёт булогим- жушкин сойимсан.
Хайдар кокилинг харбир толаси,
Тахтим хам бахтим- жоним риштаси,
Харбир карогинг куксим лоласи,
Сен азизжонсан,- жон париштаси,.
О. мухаббатим!
Жон садокатим,
Мехри гиёхим, гап хуснда эмас.
Асил ИНСОНСАН, БУ= саодатинг,
Одоб, иффату, мехринг менга бас…!
=======================================
М О С К В А
Москва1!!
Мен сени бир юрак дедим,
Жахон томирига депсиб окасан,
Хаётга хаётбахш кувват бахш этиб,
Олам чарогини узинг ёкасан.
Башарият толеъи куксинг узра жо,
Уммон-уммонлардан ечилиб тулар.
Нурингни тараттинг юрак куридан,
Бахрингдан яшнаган оламинг кулар.
Умид кузи сенда- чин инсон бокар,
Куёшдек жонфизо хароратинг бор.
Мехринг огушинда мехрлар окар,
Хур жахон такдири СЕНга баркарор.
МОСКВА !
Мен сени бир юрак дедим,
Талпиниб, машъаллар ёкиб бораман,
Бир зарра, бетиним, жушкин кон булиб,
Тулгона- тулгона окиб бораман…
Хожи Хаким Бозор. ТОЖИКИСТОН. 15. 01. 2010 .
ТОПСАМ , ЭДИ

Суроклардим саховатли калб,
Дилафрузу саховатли калб,
Шарофатли, латофатли калб,
Топсам эди бир шундай одам.
Мен бог булсам- булса богбоним,
Шамшир булсам- у ярогбоним,
Нурга тулсам- у чарогбоним-
Топсам эди, бир шундай одам.
Мехр ила очсайди кукси чокини,
Бошимга ёгдирса нури покини,
Кузимга суртардим пойи-хокини-
Топсам эди бир шундай одам.
Ташналабман, тутса лола жом,
Чикса офтоб- дилга тушмай шом,
Киска умрим булмасдан тамом-
Топсам эрди бир шундай одам.
Танхоликда булсайди хамдам,
Хаста дилим куйганда малхам,
Бошим узра кутарсам бардам-
Топсам эрди бир шундай ОДАМ.
——————————————————————————-
ШОХАНБАРИ.
Номинг эрур Шоханбари,
Севдим дегай ёшу кари,
Сенсан курортлар сарвари-
Дардга даво Шоханбари.
Кайнар булок ороми жон,
Шифо топар минг-минглаб жон,
Хар бир жонга хузури жон-
Оби шифо Шоханбари.

Кексаларни ёшартирар,
Жисмингда кучни орттирар,
Мехрини узга торттирар,
Хуп хушхаво Шоханбари.
Ихлосла келдим, мархабо
Деб, багрингга айладинг жо,
Куксинг Хакимга дилрабо-
Оби шифо – Шоханбари.

ТУЗ СЕПАДИ
Дусти бодринг тургаса,
Чаккон туриб туз сепар.
Дустига тушса ташвиш,
Этик билан сув кечар.

Дусти еса калампир,
Тил чикариб вой-войлар,
Салгина яраланса,
Куйлагин йиртиб бойлар.
Иш битгунча Баливой,
Тил чикариб- тил ёглар.
Иши битдими, усал,
Дусти жигарин доглар.
- Э, у хам одамми,- деб,
Тоб топса бир тепади,
Жарохатини кузлаб,
Майдалаб туз сепади….
—————————————————————————-
КУЙЛА САНОБАР.
Куйла- куйла САНОБАР,
Сайра гуё куш булбул.
Сочибсан мушку анбар,
Ял-ял ёниб мисли гул,
Эркин, хур, озода киз,
Озод ватан булбули.
Сог булгин эл бахтига,
Она ватан сумбули.
Назму наволарингда,
Мушк ила анбар иси,
Шунчами жозибаси-
Билмадим- на боиси.
– Устоз,- деган тилингдан,
Устоз Хаким ургилсин,
Сен оламни кулдирдинг-
Олам сени кулдирсин….
Куйла-куйла САНОБАР…
—————————————————————————————
1974 йил. ТУЙЛАРИНГИЗ МУБОРАК.
Туйларингиз муборак,
Кутлуг булсин, ёр-ёр,
Бахтли келин- куёвга тотлиг булсин, ёр-ёр.
Гул даврага файз тукди,
Дусту ёрлар, ёр-ёр,
Шоирлару олимлар,
Даврага ёр, ёр-ёр- эй.
Хуррам даврон, хур замон,
Туй сеники ёр-ёр,
Остонаси тиллодан
Уй сеники ёр-ёр.
Хуррам даврон, хур замон,
Тулин ойи ёр-ёр,
Фарход йигит- Ширин-киз,
Гул чиройи ёр-ёр-эй.
Куёв- Келин юлдузи,
Бир тушипти- ёр-ёр,эй,
Такдирларин азалдан бир кушипти, ёр-ёр,-эй.
Бошингизга бахт куши,
Куша каринг, ёр-ёр,эй,
Унта угил, унта киз,
Берсин Аллох. Ёр-ёр-эй.
Футбол команда тузиб,
Булсин дунё., ёр-ёр-эй.

АССАЛОМ 2010- ЯНГИ ЙИЛ.
Ассалом , эй янги йил,
Хам шоху султон, ассалом,
Ассалом, эй, янги аср
Хам богу бустон ассалом.
Мархабо, нурфош, музаффар,
Бахт ила икболимиз,
Сенга тортик- жон пояндоз,
Тилда ашъор ассалом.
Тожигу узбек дилу жон-
Покиза виждонимиз,
Хур Ватан ардогида – хамдам, фидодир жонимиз.
Ассалом, эй, янги йил- яшнок гулистон- ассалом,
Тожи давлат, тожи савлат,
ТОЖИКИСТОН- ассалом.

И Т И М
Она итим киш эртаси,
Еттита болалади.
Тили бирлан ювиб-тараб,
Мехри-ла аллолади.
Уттиз даража совук,
Кучуклар туда ётар,
Она мехри тафтида
Эркалашиб тонг отар.
Ён кушнилар шавкланиб.,
Катак курди буттадан,
-хуради,- деб, завкланиб,
Булиб олди биттадан.
Уша тун- кахратонда
Улиб якка- чидолмай,
Улибди етмай тонгда,
Биронтаси хам колмай…
Бирга ётганда эди,
Улмасди бир боласи,
Кушнилар колиб догда,
Улимасди О Н А С И…. 1975 йил.

ДАВРАГА ТУШДИ ДИЛБАР
Аждар кокилин силтаб,
Йургалаб гуё кавкаб,
Оху мисоли сакраб-
Даврага тушди Дилбар.
Куз учириб, кош кокиб,
Бокиши жонга ёкиб,
Жонимизга ут ёкиб-
Даврага тушди- Дилбар.
Жуфт доира авж олиб,
Товус мисол товланиб,
Ракс ила довруг солиб-
Даврага тушди Дилбар..
Чаккасида холи бор,
Лабларида боли бор,
Раксида хилоли бор-
Даврага тушди Дилбар.
===============================================
Авжида дайро куйлар,
Раккоса тошиб уйнар,
Дилоро диллар кувнар- ,
Даврага тушди Дилбар.

ОНАСИ МЕХНАТ.
Мехнат- мехнатни таги рохат.
Макол.

Майдонда от сурган марди майдонни,
Алпомиш, Рустамдек алп- кахрамонни,
Чул кочиб,гул
Унган богу бустонни,
Минг рангда товланган хур гулистонни-
Н: Онаси мехнат.
Тогни талкон этган хар ботир эрни,
Бустонга зеб берган гулзор кунгилни,
Кунгилни забт этган, о, нозик гулни-
Н:
Мехрини тафтида эритган пулот,
Жон фидо фазокор- хеч толмас канот,
Абадий улмовчи олим- улуг зот,
Инсон булай десанг, чикар яхши от-
Н:
Оламга нур берган Г.Э.С. иншоотни,
Жахонни лаззатга белаган тотни,
Самони забт этган олмос канотни,
Н:
Дилларни ром этган дилафруз куйни,
Куйруги сулкиллок Хисори куйни,
Бахт-икбол ошёни- хушбичим уйни,
Серфайз давралару, хуш- ихчам туйни-
Н:
Жахонга ризк берган шу сахий ерни,
Фазога йул очган Гагарин шерни,
Булокдек мавж уриб куйилган шеърни,
Ахдида вафоли киз,шердил мард эрни-

Н: ОНАСИ МЕХНАТ.
—————————————————————————-.
Х И С
Качонким куз очдим ёруг дунёда,
Калбимни китиклаб тугён урди хис.
Учмадим хеч махал хорис-руёга,
Куймадим мавж урган дунёларга хирс.
Хис этдим хаётий иссик совукни,
Тунни хам кунни хам кураркан киши,
Хис этдим Ойга хам Кунга ёвукни,
Донишманд одамлар сураркан ишин.
Хис этсам хаётда тинимсиз жоним,
Кайнади хаётим, купирди коним,
Ноумид, бебурдни курмасга кузим,
Янчиб ташласам бас, кийнар виждоним.
О, хиссим- хаётим- хисга туламан,
Хис билан олам кезиб, ойдин йулим ок,
Хаётий хисларга тулиб тошаман,
Дилим хам хаётий ёнади, порлок.
Калбимни тулдириб тугён урар хис,
Хис билан парвозда олам кезаман.
Хаётда курашмок- яшаш шу боис,
Хиссим тугёнини узим сезаман.
———————————————————————————
МЕХРИБОН ОТА- ОНАМ

Еру кук ялласига
Эрийди алласига,
Жон куяр боласига-
Мехрибон Ота- онам.
Отам- дилим гурурим,
Онам- жоним хузурим,
Токка хам етар зурим-
Мехрибон ота-онам.
Улуг ишга ишбошим,
Улгайтти азиз бошим,
Порлок ою -куёшим-
Н:
Хаётимга чарогим,
Суянчигим- зар тогим,
Гурлаб яшнаган богим-
Н:
Ёгду сочиб бошимга,
Тот беради ошимга,
Рахмат ой- куёшимга-
Н: Мехрибон Ота- Онам.
—————————————————————————
КИЗЛАР АЪЛОСИ
Омонгулой кувнок киз.,
Эрта, туради барвакт,
Юриш, туриш озода,
Гулдай юради харвакт.
Ака- ука тургунча,
Уй- эшик супиради,
Хам чаккону гулгунча,
Йигади- сидиради..
Укиш,
Ишда у кобил,
Одобли, хам аълочи,
Офарин айтар барча,
Жон киз- кизлар аълоси
—————————————————————————–
ОЛКИШ ОЛДИМ
Эртакча.

Бир куни киш,
Харкимга иш,
Хама жим-жит,
Хуримас ит,
Хаво совук,
Хуроз- товук,
Томда ётар,
Совук- котар,
.хамма туйда ,
Узим уйда.
Шундай бир он,
Булдим хайрон.
Хаво совук,
Бир КУК товук,
Какаглади,
Какаглади.
Суриштирсам,
Бориб курсам,
Биздан эмас,
Донни емас.
Бир четрокда,
Хас- бурчакда,
Курсам, удум,
Унта тухум.
Хайрон колдим,
Уйлаб толдим.
Хамсоялар,
Хамхоналар
Булди хайрон,
Дилим вайрон.
Хама ураб,
Юриб сурабю
Булиб гаранг,
Топдик аранг.:
Ён кушнимиз- жон кушнимиз,
Холам НОРХОЛ
Олди хушхол….
ХИССА
Хамма мени олкишлади,
Шаффоф дилимни хушлади.

УТАРЧИ ЙУЛ.
Бу йул экан бир утарчи,
Куплар келиб кетибди,
Яхшилар хам, ёмонлар хам,
Шоху гадо утибди.
Ёмонлардан колибди дод,
Яхшиликка эк нихол,
Яхшилигинг колади ёд,
Абад , яшайсан хушхол….

КАТРАЛАР.
Кизориб танда сигмасман, агар курсам жамолингни,
Жахон молига бермасман сени бир зарра холингни.

Ой-кунга тенг этолмасман, сени кайрилма кошингни,
Жахон молига бермасман, САНАм, унсаккиз ёшингни….
————————————————————————————–
ХАЙДАЛДИ

Мажлисни очди гуддайиб РАИС,
Одамлар калбини этгандайин хис.
Талтайиб докладин жуда дундирди,
-хамма иш жойида,- Гапни кундирди.
Эшмат ударник-у, Тошмат чакконвой,
Ховликиб мактанди- чакмок чаккандай….
Зал гавжум, ахолии булди бетокат,
Чидамок пайти йук, колмади токкат.

Авжга чикиб бошланди музокара,
- Доклад хом, уйдирма,
Фактлар бекора,
Гирт ёлгон, асоссиз, хам ховаяки,
Когоз хам хайф булган , бекорга- чакки,
Деб,танкид авжига- гуё тошбурон,
Пустаги кокилиб,раис лол ,хайрон.
Гуёки тог кулаб тушди бошига,
Колгандек бир умр таъна тошига.
Иш пуччак, доклади этилди инкор,
Карорга келинди:
Раисбой бекор.
Кавши унглаб , хаппак –раис хайдалди,
Урнига доно, чаккон раис сайланди…!

ТОШКЕНТ,
НАВОИЙ ХАЙКАЛИ ЁНИДА.
Ассалом, муътабар, аллома бобом,
Фарзандман,пойингда таъзимда мудом.
Нуроний юзингни курмокди орзум,
Тонг билан бокаман, назминг соф кузгум.
Назм бустонида хар байтинг осмон,
Санъат уммонида маёкдек- посбон.
Тугёнли хар мисранг дурр-гавхар билдим,
Рудакий мулкидан кошингга келдим.
Табаррук нигохинг мукаддасу, кут,
Ё пири-пешвозим- узинг кулим тут.
Хххх
Узбекман, фахримсан- тарихим тожи,
Санъатим сардори,,,,,,,,,,,,,,,, назмим гултожи.
Туганмас хазинам- « Хамса», « Чордевон»,
Кузимга тутиё- кунглим чарогон.
Шайдога ланг очик илм гулбогинг,
Ташнага сув бергай назм булогинг.
ХХХ
Утдилар вовайло даврини каргаб,
Фарёду, ох тортиб Бобур-у , Машраб.
Ё ажаб, замонлар утган бешафкат,
Давридан кон ютди Мукимий, Фуркат.
Купгина шоирлар йул топмай хор-зор,
Бир-бирин тополмай утди харидор.
ХХХ
Юз очди замонам, орзунг ушалди,
Пойингда бир олам гуллар тушалди.
Бошига тож этди Гафуру Ойбек,
Нур сочдинг дилларга Куёшу Ойдек.
Санъатинг ардоклар олам- бутун эл,
Сахнамиз гуллади , хур жахон койил.
Биздаги киз-йигит Фарходу Ширин,
Тенг, озод, кахрамон куёву келин.
Барк уриб диёрим- гуллаган бустон,
Васфига ёзсам оз оламча достон.

ХХХ
Эй, устоз ! назм-навонг бунда кучган шан,
Хур янграр шух созинг тулдириб гулшан.
Муборак пойингни минг тавоф этгум,
На бахтким, Хакимо, муродга етгум.
———————————————————————————–
Энди ТУШИНГНИ СУВГА АЙТ
(Толиб Йулдошнинг «Бир амалпараст тилидан» шеърига назира)
Мудом- узим, манн-ман, дединг,
Дунёга устунман, дединг,
Кадр нунок, ёмон , дединг,
Хамма манга душман, дединг-
Энди тушингни сувга айт.
Кор килмади минг насихат,
Сур бетингга айттим факат,
Дилинг кора экан кат-кат-
Кузингни оч, чиздим бу-хат-
Энди тушингни сувга айт.
Дустим эрдинг амалпараст,
Тахти дилдан мансабпараст,
Иш вактида масту аласт.,
Асли наслинг билсам-ки паст.,
Энди тушингни сувга айт.
Халк ишига йук бардошинг,
Коняквойинг ястикдошинг,
Арокбекингди сирдошинг,
Паша тушган харом ошинг,
Энди тушингни сувга айт.
Кайтиб шамол,кушинг кетди,
Давлатинг,акл-хушинг кетди,
Обруйинг, бахт кушинг кетди,
Хам унгингу тушинг кетди -
Энди тушингни сувга айт.
Юз аттанг де, армондасан,
Гафлат босган- дармондасан,
Бекорхужа- зормондасан,
Эл ичида шармандасан,
Энди тушингни сувга айт.
ТУЙХОНАНГИЗГА КЕЛДИМ
ЧОРБОГлик огаларга. ( мусаддас.
Мехрим билан суроклаб, гулхонангизга келдим,
Тахти дилимдан ёклаб дархонангизга келдим,
Нон – тузингизни оклаб нурхонангизга келдим,
Туйингизни табриклаб- туйхонангизга келдим,
Рух-арвохни хотирлаб, остонангизга келдим,
Калб амрила суроклаб-кошонангизга келдим.
Хар тонг сабох таратар Косатарош сабоси,
Мармар дашти дашт эмас, Эрам боглар сараси,
Гузалликка тенги йук,Чодирутинг дараси,
Булбулингни дилида зарра колмас яраси,
Йигитларинг хушчак-чак, ширин сухбат давраси,
Ёзмокка дарди дилим- хушхонангизга келдим.
Хаста дилим сехр этмиш ял-ял гуллар хаёси,
Куксинг силаб, мавж уриб окар Могён дарёси,
Гул бошингга нур сочган Илъич бобо зиёси,
Оби шифо аталмиш Кузила куйим маъвоси,
Дусту ёрлар дийдори хаста дилим шифоси,
Дардимга даво истаб- дархонангизга келдим.
Мурод ути макони Хазорнаво сойлари,
Бир юрсанг губор колмас айни бахор ойлари,
Жилва айлаб сакрайди кузи , улок, тойлари,
Куприк тагида булок- оби шифо жойлари,
Хуснинг зиёда этмиш Хасан-Хусан ёйлари,
Мурод утини излаб бойхонангизга келдим.
Бобокалон бобомлар кошу куздан якинрок,
Шахобиддин акамлар кузда нурдан якинрок,
Шарофиддин, Нарзулло жондек- уздан якинрок,
Ширин-шакар жиянларасал- туздан якинрок,
Хаммаси дилга пайванд- мингу юздан якинрок,
Дилим эриб симобдек- утхонангизга келдим.
Гул очмиш чечаклари- Лолаки тог дейдилар,
Чор атрофии гулистон- булбуллар дог дейдилар,
Бир кезганнинг димоги бир умр чог дейдилар,
Йигити марди майдон жондош уртог дейдилар,
Исми жисмига монанд, зебо-ЧОРБОГ дейдилар,
Дилдан согиниб- кумсаб-гулхонангизга келдим.
Сухбатимизнинг боши иссик дийдордан чикди,
тУЙ- дийдорга бахона, гаплар гулзордан чикди,
ширин-ширин маколлар,хам дусту ёрдан чикди,
Рубоб чертиб куйлашсак- карсак ёр-ёрдан чикди,
О, дустлар дийдоридан, ХАКИМ, губордан чикди,
Гуё камалган дилим зиндондан- гордан чикди-
Иссик дийдорни истаб,
Туйхонангизга келдим.
-1976й.
УТЛАР Б А Х С И.

АБУ АЛИ ИБН СИНО,
Табиб, олиму доно,
Амалда синаб курган,
АЛ КОНУНда буюрган.
Сиз бунга килинг ихлос,
Дарддан булурсиз халос…!
ИТ УЗУМ.
- Мен, итузум-итузум,
Минг дардга даво узим.
Сирим айтай кулок сол,
Тенг келолмас дори- бол.
Йигиб, асраб, илиб куй,
Угирчада майда туй.
Мясорубкадан утказ,
Эзиб, хаддимга етказ.
Сикиб-сикиб сувим ол,
Тоза шишачага сол.
Юрак,
Упканг мадори,
Жигар, буйракка дори.
Огриганда ошказон,
Ичсанг курмайсан зиён.
Кузингни килгум равшан,
Кунглингни этгум гулшан.
АЖИРИК
Мен ажирик- ажирик,
Усар жойим буз- курик.
Ер каъридадир изим,
Бурам-бурам илдизим.
Пустимдан килинг яланг,
Кириб, созлаб тозаланг.
Дорилигимни билиб,
Ичсангиз киём килиб,
Хамма доридан ортик,
Киндикка колмас огрик.
КОКИУТ
- Мен кокиут-кокиут,
Сирим англаб бокиб ут.
Барометр,- дейдилар,
Териб, тузлаб ейдилар.
Микробни улдираман,
Еганни кулдираман.
Кули ярага дори,
Дориларнинг САРДОРИ.
КУКАБУРОН
- Кичишганда баданинг,
Ларзага келар танинг.
Кумкуклигимда йиккин,
Шарбатга чумилсанг, бас,
Танангда кичик колмас.
КОРВО
- Корнинг булганда шиш, дам,
Иш пишди,- деб ема гам.
Дори,- деб , ихлос килиб,
Дорилигимни билиб,
Ичсанг, дамлаб, чой килиб,
Колмайди шишдан нишон,
Уйнаб-куласан. ИШОН.
ЗУПТУРУМ
- Огриганда ошказон,
Дард чекар бутун аъзонг
- Усаман кишу бохор.,
Есанг, ичсанг хар нахор,
Усаман серсув жойда,
Исти бистимдир фойда.
Йигиб-териб куритинг,
Хох талкон килиб ютинг.
Ичсангиз сутга солиб,
Кули дарддан сиз голиб….
ОЧАМБИТИ.
- Мени дер очам бити,
Бит- сиркадек уругим.
Бит экан,-деб камситманг,
Йигиб куйиб куритинг.
Кафтингизда хуп эзиб,
Талконлигимни сезиб,
Жойланг шишачага соз,
Огзин махкамланг, беноз.
Бурнингиздан кетса кон,
Хидланг, колар шу замон…
Сузимни этдим адо,
Булинг, дард лардан жудо.
Ишонсангиз Хакимга,
Д а р д чекмагайсиз а с л о……..
———————————————————————————–
ИСМАЛОК

-Мен исмалок, исмалок,
Дустингман, солгин кулок.
Бахор териб, тозалаб,
Пишириб килинг куймок,
Меъда,корнинг созлайман,
Конингни тозалайман.
Сомсамдан туйиб егин,
Даво, минг рахмат дегин.
ГУЛХАЙРИ
-Мен гулхайри, гулхайри,
Гулим гуллар сарвари.
Йигиб баргугулимни,
Хамда илдиз, тубимни,
Илик сувга ивитиб,
Кайнатиб, сунг илитиб,
Чумилсангиз-чи, бир бор,
Иситма колмас зинхор.
ЗАРЧЧА УТ
- Мен зарчча ут, зарчча ут,
Илдизим йигиб курут,
Сутга солиб хуп кайнат,
Сунг, совутиб, шимиб ют.
Махкам урал, терлаб ёт,
Саригинг улоктир, от !
Жигаринг тозалайман,
Иштахангни созлайман.
Кувиб тандан сарикни,
Семиртаман арикни.
ЕР БАХОСИ
-Мени дерлар ЕРБАХО,
Аслим билсанг ЭЛ бахо.
Тогу тошларга юрган ,
Эр мени синаб курган.
Чупонларга жон дустман,
Дуст-ки, бекаму кустман.
Кули ярага даво,
Шундай олдим «5» бахо.
ИСИРИК
- О, тез ёрдам бераман,
Микроб тухмин кираман.
Шифокорликда довман,
ГРИПП,- деганга ёвман.
Булма нодон- сирим бил,
Илдиз, танам малхам кил.
Испанд аталур исмим,
Ойнадай килгум жисминг…
КОН ТЕПАР
- Дерлар мени Контепар,
Тепаман тапар- тупар.
Кон дардига йуликкан,
- Давление-, деб, туликкан,
Дори кидириб чопар,
Изласа мени топар.
Киём килиб ичади-
Харом кондан кечади.
Килганлар менга ихлос-
Дарддан булганлар халос.

ЯЛПИЗ
- КИМ- фидина дер- ялпиз
Кишда кидиришиб из.
Бир торимга интизор,
Изимга зор булган бор.
БАХОР оклик ош билан,
Хох жиззалик мош билан,
Тана-баргим есангиз,
- мунча хушбуй.,- десангиз,
Илдизим териб, коклаб,
Кириб, тозалаб, оклаб,
Шир-чой билан ичгайсиз,
Шиш-пишлардан кечгайсиз.
Юрак урганда гурса,
Тинчийди мени курса.
Соглом ишлайди ю р а к,
Юракка узим к е р а к….
СУЗИМНИ ЭТДИМ АДО,
ЖИСМИНГИЗ ДАРДДАН ЖУДО…
ХАКИМГА КИЛСАНГ ИХЛОС,
ДАРДДАН БУЛУРСАН Х А Л О С……!
————————————————————————————-75-76 й.

КУРАШ.
Борлик харакатда!
Борлик курашда!
Мавжудот, махлукот, боглик курашда!
Яшашда- курашда,
Курашда барии,
Курашиб яшаган утади нари.
Кув, чулни-
Отсолиб, бог- бустон ярат!
Барк урсин чаманинг, булбулинг сайрат .
Элим, деб эк нихол,
Булл олий химмат,
Нишонанг колгудек хайкалинг урнат…
Курашмок чоги-бу,
Майдонинг азим,
Мардларга асрлар айлайди таъзим.
Хаёт- бу- зур кураш,
Курашар олам,
Курашиб я ш а й д и, эй, Хаким, -одам…!
К У Й Л А Р.
Калбимга сол кулок,
Куйлайди калбим,
На бахтким бахтлилар бахтидан бахтим.
Куйлайди арз- само, сайёралар хам,
Куйлайди роз айтиб, хар гиёх, шабнам.
Машшок чертганида куйлайди рубоб,
Куйига етгунча айлайди хуноб.
Сол кулок,
Мавж уриб куйлайди дарё,
Куйлайди хайкириб, о, сехрли дунё…
Куйлайди минг турпа гул- ял-ял ёниб,
Ишкида булбуллар куйлар тулгониб.
Сол кулок,
Калбимга!
Банд-бандидан шод,
На бахтким, бахтиёр куйлар умрбод…! Август. 76.
О , ЗИЛОЛ СУВ
О, Зилол сув !
Ёринг сулув! Мавжланасан шошкин – сув!
На ташвишда авжланасан,
Камчи босиб, тошкин сув..?!
Айлаб шитоб оласан йул,
Бахтинг излашинг одат,
Хар сония гувохисан- асрларга шаходат…
11
Зор-зор йиглаб,
Тушин айтиб утди канча яхшилар,
Шоир, олим,- аллома хам, фигон чекиб бахшилар.
Фироку дард, алам уртаб кетди Фарход- Ширинлар,
Етолмади муродига лак-лак куёв- келинлар.
Уртаб багри Зебуннисо кукси сукилди чок-чок,
Шода-шода кузин ашки сел булиб окди гамнок.
« Хон арик» хам, « Кон арик» хам окди,
Хондан ортмади,
Конин туккан мазлум дехкон дориликка тотмади.
Дагдагалаб етим- бева бошига уйнатиб от,
Хону беклар, бойваччалар камчисидан колди дод!!!
111
О, Зилола, такиб лола,
Юзландинг бог-бустонга,
Дилнавоздир хар бир лоланг битсам сигмас достонга.
Ой юзингда Ой- Куёшим минг жилоси – акси бор,
Уйнар мавжинг, дил мавжидек,жоним кадар сервикор.

Мирзочуллар чулмас букун, жаннат мисол- гулистон,
Гулгун юзли келин КАРШИ—
Кузгуси богу бустон.
О, – хаётсан,
Хам нажотсан,
Хам келажак, хам орзу,
Зур барака,
Катта хирмон, сансан мезон тарозу !
О, ЗИЛОЛ – СУВ….!
ТОГ САЙРИДА.
1
Сайр этсам тог оралаб,
Она куксидек соф, пок,
Разм солсам саралаб,
Хар тош дур хам садаф- хок.
11
«ОБИ ШИФО» маъвоси,
Жонфизо хуш хавоси,
Гул фасли- дил давоси-
Н: Мени этди махлиё.
Хумоларин ху-хуси,
Хумор кузли охуси,
Куйчивоннинг согуси-
Н:
Буталоклар буйлашиб,
Кулунтойлар кувлашиб,
Кузичоклар уйнашиб,-
Н:
Арчазор, булок боши,
Какликлар калам коши,
Сойда ракс этиб тоши-
Н:
Муаттар атрин сочиб,
Гунчаси кабо ечиб,
Бахридан дил сув ичиб-
Н: мени этди махлиё.
111
Ишким огди жононга- наргизми, ол гулмиё,
О, муаттар раъноми- райхонми,сунбулмиё?!
Ял-ял ёнар ёноги, ёкутми, ёсуманми,
Тим-коп-кора гесуси,тундан тус олганмиё,
Тилларидан томар бол, шифокор мумиё ми –ё,
Оху кузу каклик кош, андозаси оймиё,
Угирлаттим аклимни, тушимми- унгимми-ё,
Ё, порлаган юлдузми,
Излаган кунглимми-ё…???

Бахри дилим ёзилди, Офтоб кулиб боккандай,
Хар тош, арча бошида Юлдуз чарог ёккандай,
Чукки узра киёлаб, Ой зар кошин коккандай,
Коя ёкут лоладан инжу маржон таккандай,
Чаманзор куйида сой куйлаб-суйлаб оккандай,
Калбим узра ёгду-нур, болкиб чакмок чоккандай,
Кулфи дилим очилди,
Куёш кулиб боккандай.
1977 й. Анзоб- варзоб. Асроркул билан.
ЁР_ ЁР
Чимилдигинг чипчинор- буйинг чинор, ёр-ёрей,
Буйларингга куз тегмасин олгин тумор, ёр- ёрей.
Кутлуг булсин бахтиёр туйларингиз , ёр-ёр-ей
Угил- кизларга тулсин уйларингиз, ёр- ёрей.
Ота- Она муроди фарзанд эрур ёр- ёр- эй,
Фарзандига фарзанди дилбанд эрур, ёр-ёрей.
Осмондаги турналар катор-катор, ёр-ёр-эй,
Калдиргочлар канотин кийиб утар , ёр-ёр-эй.
Куёв тура белида атлас белбог, ёр-ёр-эй,
Келинпошом диллари офтобру тог ёр-ёр-эй,
Бахту икболу мурод ёринг булсин,ёр-ёр-эй,
Бешиклик тог бошингга коринг булсин, ёр- ёр-эй,
Хаким бобонг куй-кушик-газал куйлар, ёр-ёр-эй,
Раккосалар кош кокиб гоздек уйнар, ёр-ёр-эй.
Келин- куёв юлдузи бир тушипти,ёр-ёр-эй,
Ою куёш талпиниб упишибди, ёр-ёр-эй
Баланд-баланд тоглардан булок окар, ёр-ёр-эй,
Сукланишиб юлдузлар кошин кокар, ёр-ёр-эй.
Мухаммаджон туйига узим уйнай, ёр-ёр-эй,
Туй завкига жур булиб, кушик куйлай, ёр-ёр-эй.
Мухаббатлар боглари чечак очсин ёр,ёр-эй,
Мушку анбар буйларин атрин сочсин, ёр-ёр-эй.
Чимилдигинг чип-чинор, буйинг чинор ёр-ёр-эй,
Чимилдикка куз тегмасин олинг тумор, ёр- ёр-эй.
Тог бошида файз тукади ок корлар,
Чуккиларни тахт айлайди Шункорлар,
Кани эрди эриб кетса мехрдан,
Минг асрлар тах-тах ётган муз-корлар….!
—————————————————————————————–
ТИЛЛОМ КАМПИРИМ
( Умр йулдошим- Музахфарой Мулло Рахимберди кизларига.)
3. 05. 85.
Умрим бустонини чаманзор этган,
Рузгорим беназир, зап бозор этган,
Хешларим эъзозлаб- дуст –ёрлар этган,
Калбидан покизам- мулом- кампирим,
Хаётим аршида- тиллом- кампирим.
Фарзандлар мехрига минг ёна-ёна,
Невара жон-дили- мехрибон- Она,
Семургдек пар кокиб- мудом парвона,
Кокимчи,бокимчи, мулом- кампирим,
Киссамни коклаган- тиллом кампирим.
Юзига бокмангиз, юз чизик- бурма,
Кошига тортмайди усмаю сурма,
Ё, Раббей! Ёмонлик хеч раво курма,
Мехри нур, вафоли, – мулом- Кампирим,
МУХАММАДЖОНИМГА- тиллом Кампир
БАХТ кушин тож айлаб бошга кундирган,
Дустларин бир айтиб минг бор кулдирган,
Душманин асал тил билан улдирган,
Билимдон, мударрис, мулом- Кампирим,
Давлатим, савлатим- муллом- Кампирим,
Окни ок таниган- хакни ёклаган,
Ахдида вафоли -дилдан оклаган,
Бир сузли, бардошли, узни саклаган,
Хакикат гулшаним- муллом Кампирим,
Хазинам, ганжинам, – тиллом- Кампирим.
Кузгуга гох бокиб куриб ок бошинг,
Чучима севарим, БАХТИНГ йулдошинг
Бошингда Угил- Киз порлок куёшинг,
Келинлар парвона- азиз минг ёшинг-
Офтобдек муфаззал – муллом Кампирим,
Гавхарим, дурримсан – тиллом- Кампирим,
Канчалик мактасам, таърифга арзир,
Хакиминг хаёти умрбод карздир,
Сени ардокламок фарзандга карздир,
Мукаддас, муътабар- тиллом- КАМПИРИМ,
19.01. 2010 Дунёмча дунёмсан- тиллом- Кампирим.
М У Н О Ж О Т
Н:
Ё, Оллоху, ё Оллох,
Мухаммадун Расули ОЛЛОХ.

Ё, Оллоху, ё Оллох,
Мухаммадур Расули аллох
Бисмиллохир рахмонир рахим.
Ун саккиз минг оламни бунёдкори узингсан,
Инсу- жинсу, одамни бунёдкори узинг сан,
Бору йук-у хар дамни бунёдкори узингсан.
Н:
Манн кулингга рахм этгил, Субхон эгам узингсан,
Харна килсанг узинг кил, ………………………………
Дийдорингга етказгил……………………………………
Н:
Карамлигим подшохим –эшит арзу додимни,
Куксимни санга очай- тингла фигон- охимни,
Тогдан огир гунохим- авф айла гунохимни,
Н:
Калбимга сигмас фигон окка иншо этарман,
Берган неъматларингга шукри бисёр этарман,
Авф этмасанг гунохим манн каёнга кетарман,
Н:
Куръон тиловат этган гул бошимга рахм этгил,
Каъбангга гур тукилган куз ёшимга рахм этгил,
Харна солсангбошимга -бардошимга рахм этгил,
Н:
Жушкин булокларингдек огушингга окмасам,
Нурафшон висолингга туйиб-туйиб бокмасам,
Банда булгоним галат- чарогингни ёкмасам-
Н:
Хак,
Мустафо домонин Хакимингга тутказгил,
Сиротингдан, Ё Раббей, чакмок янглиг утказгил,
Сандан тилагим бита:
Дийдорингга етказгил,
Н: 10.06. о9.

НОМОЗ УКИ.
Юрай десанг сог- ОМОН,
Булай десанг ширин жон,
Сурай десанг давр-даврон,- Номоз уки.
Тозалик танга рохат,
Рухингга хам фарогат,
Юрарсан сог- саломат- Номоз уки.
Сахар тур, кил тахорат,
Тангрига кил ибодат,
Дуонг булгай ижобат- Номоз уки.
Ётиб-иргиб турурсан,
Соглик завкин сурурсан,
Чаккон, тетик булурсан,- Номоз уки.
Соглом танда сог акл,
Булурсан бардам, окил,
Машк кил, интил, одат кил, Номоз уки.
Соглом булсанг узинг шод,
Иккала дунёнг обод,
Хакимингни айлаб ёд,- Номоз уки.
Умринг хам булур узок,
Хаёт чарогингни ёк,
Номоз кабрингга чарок, Номоз уки.
Асл дунё- у дунё,
Билсанг бу дунё руё,
Гафлат босмасин , а с л о.- Номоз уки, Номоз уки.

БИРЛАШ.
( Урта Осиёдаги беш жумхурият ПРЕЗИДЕНТЛАРИГА.)

О, кузим корачиги, шараф-шоним жон ВАТАН,
Ер курраси кошида икболдан нишон- Ватан,
Урта ОСИЁ отлиг жахон оро шон- Ватан,
Азизлардан азизим- жон ичра иймон- Ватан,
Углонларинг олтин бош, окилу доно- КЕНГАШ,
Аждодлар рухи хакки: Кенгаш, кенгаш, тез БИРЛАШ.
Узбек, тожик, козок, турк,киргиз бир дил дилбанди,
Азал, азал- азалдан бешов ога булганди.
Билсанг, жамики инсон Одам Ато фарзанди,
Тожигимнинг бошига кора булут айланди,
Хушёр бул, аклли булл, уйгон!аклона Кенгаш,
Бириккан беш бармокдек- мушт бклда- жадал бирлаш.
Харким килса узига, зинхор бировдан курма,
Уз-узингга булиб ёв, абад мотамга юрма,
Уз ёгингга узингни жизза этиб ковурма,
Дарду -алам устига кулинг кукка совурма,
Олтин бошлар бирикиб, дурдона булиб бирлаш,
Кенгошли тун келмас тор, кенгаш,кенгаш, тез Бирлаш.
Етти ёт душманни хам болажони улмасин,
Жондин азиз этлари кузгунга ем булмасин,
Ердан олтин урнига устухон терилмасин,
Ху, шайтони лаинлар орти билан кулмасин,
Табаррук Она тупрок конга тулмасдан, кенгаш,
Хазрати Алхам хакки: Кенгаш, Кенгаш, тез Бирлаш.
Анбиёлар хурмати: Соф, тоза виждон хакки,
Инсонни инсон этган тузу Хазрат НОН хакки,
Урушнинг оташига шахид кетган жон хакки,
Иймон келтириб Хакка- мукаддас КУЪОН хакки,
Узлигинг англаб узинг, аклинг ишга сол, Кенгаш,
Бузургворлар мададгор- кенгаш, кенгаш, тез БИРЛАШ.
Акли расо донолар: Бирликда куп хикмат, дер,
« Айрилганни айик ер, булинганни бури ер»,
Дилинг этиб мусаффо, дустликка унг кулинг бер,
Жахлингни улоктир-да, акл дурдонасин тер,
Дуппингни куйиб ерга6 хуп уйлаб- уйлаб КЕНГАШ,
РУХ- арвохлар булур шод, жону дил бирла БИРЛАШ.
Эй окил аклингни йиг, Тарих аро назар сол,
Калтабинлик келмас кул,билк- манн-манга завол,
Аклона бирлигингга, ХАКИМ, тилайди камол,
ТЕНГЛИК, ТИНЧЛИК, ДУСТЛИГИНГ
Офтобдек очсин жамол,
Покиза виждон билан КУРЪОНни упиб, кенгаш,
Худо бир, Расул бархак, Кенгаш, Кенгаш,
Тез Б И Р Л А Ш…..!
————————————————- « Зарафшон» 3. 10. 92. й.

Сужина- Чапдара = Ургут. 28.01. 84.
ТУЙЛАРИНГИЗ МУБОРАК
Бизни тортиб келди нон- насиб этиб тузингиз,
Эрди зиёрат орзум- офтоб мисол юзингиз.,
Хаста дилимга малхам- болдан лазиз сузингиз,
Икки оламда кулланг бахтимизни узингиз-
Нонутуз пешвоз этган туйларингиз муборак.
Дилдан сизни суроклаб келдик уйнатишиб от,
Пешвоз чикди йулларга куп азизлар- улуг зот,
Такдир калами битган бизга тортик хур хаёт,
НУСРАТИЛЛОХОН турам пандларингиз дилга ёд,
Катта купкари берган туйларингиз муборак.
О, хуп зебо жой экан , Ургут ичра Чапдара,
Туй чи бола –Садриддин жуда чиройли- сара,

ГАВСУЛ АЪЗАМ пешвозим- уз панохингга асра,
Улугларнинг улуги- туйларингиз муборак.
О, шаффофа, шаршара Арчамазор булоги,
Осмон упардир боши- ГИЖДИВОН бобо тоги,
Жаннат нишонасидир кир-адири- хар ёги,
Сайр айлаган жононнинг колмас калбида доги-
Бахт богин бунёд этган туйларингиз муборак.

Хизматдан туйга келган Хасан- Хусан- турамлар,
Бел бугиб хизмат этар- турамларга журамлар,
Неваралар туйида ТУРАМ гоздек юрарлар,
Куп келган ЭШОН- мурит- баббаробар курарлар-
Гавсулаъзам пирим ёр- туйларингиз муборак.
Эй, САДРИХОН улгайиб, этарсиз бизларни ёд,
Азим ишга булиб бош, этарсиз бог-рог бунёд,
Азамат ишингиздан авлод-аждод булар шод,
Хаким бобонгизни хам уша дамда этинг ёд-
Хотамтойдек кул очган туйларингиз муборак.
Чор атрофга нур сочган- буйларингиз МУБОРАК…..1
Имзо . Абдулхаким БОЗОРОВ.
===============================================

Хожи Хаким БОЗОР.

ГАЗАЛ ГУЛШАНИ.
Хаким БОЗОР табиатон шух булгани учунми, езган
Шеър, газаллари хам уйноки, мусикий ва самимий.
Шу боис талай газаллари жумхуриятимизнинг таникли хофизлари томонидан севиб ижро этилмокда.

Унинг ундан ортик китоблари кенг укувчилар оммасига манзур булган. Айникса, газаллари УЗб. Маданий олтин фондидан урин
Олган. Куйида севимли газалнависнинг янги газалларидан укийсиз.
ГАЗАЛ БУСТОНИДА.

Мир Алишер урдилар бонг,
Шеърият майдонида,
Кайнади ашъорлари, эй,
Мирза Бобур конида.
Дардини тукди газалда,
Барлос Хисрав Дехлавий,
Захрини чекди ушанда-
Лола андух жомида.
Самовотга очди дарча,
Мирза Угугбек бобом,
Зухрахон этди табассум,
Илму фан осмонида,
Мирза Бедил тортти наъра,
Икки дунё титради,
Ларза кирди шу замонда,
Зебуннисо жонида.
Мир Алишер бирла Жомий,
Дусти жон утди абад,
Эли хам бир жону бир тан,
Бир эрур хар онида,

Отахон- устодларингни,
Тожи сар айлаб , Хаким,
Сайри гулшан эт сахарларда
Газал бустонида.

ЯНГИ ЙИЛ

ЯНГИ ЙИЛ-янги хаёт бустонида бол келтирур,
Лабда ханда, дилда завк-бахт бирла икбол келтирур,.

Янгилангай жумла олам навбахор айёмида
Янги шодлик, янги икбол богидан ол келтирур.

Сарв комат- киз-йигитлар буйини кукка чузиб,
Дилрабо орзусига етмокка камол келтирур,

Софланур ер бирла кук Офтоб никобини ечиб,
Хур хаётга жон кириб борликка жамол келтирур.

Эй ХАКИМ,, кувнаб яша, эрка Зарафшондек тошиб,
Лабда ханда,
Дилда завк, Бахт бирла Икбол келтирур. 2010 й.

ЁЗ , ЭЙ КАЛАМ.
Яхшилар таърифини айлаб эъзоз ёз, эй калам,
Мадх этиб таърифини оламга ёй соз, эй калам.

Рудакий, Жомий, Низомий, Мир Алишеру Бобур,
Гавхару дурру ноёб ёзди баёз, ёз эй калам.

Калтираб битдинг иложсиз бехисоб жангномалар,
Энди ёз ТИНЧЛИК куйин, хам кишу ёз, ёз-эй калам.

Булса гар оламда жохил, ботину зохир сиях,
Парчалаб шамшир булиб эт гоз-гоз, ёз, эй калам.

Халкига жонин фидо этган Широклар хурмати,
Рухи покини эъзозлаб, эт пояндоз, эй калам.

Сен эрурсан яхшилик тахтида тож, шохи жахон,
Тожи сар этгай, Хаким, айлаб эъзоз, ёз эй, калам!

ХАЛКИМНИ ХУР КУРДИ

ВАТАН осмонида парвоз этиб халкимни хур курдим,
Мунаввар боши узра баркарор феруза нур курдим,

Ёш авлод бахтиёр, хуррам, дили шод, бегубор, дуркун,
Муборак турмушида хуп халоватли хузур курдим.

Укиб дилшод угил-кизлар, ягона максадин кузлар,
Шу- утлуг кузларига термулиб зехну шуур курдим,

Элу юрт шавкида ёнган,
Жасоратдан сабок олган,
Забардаст марди майдонларни сохиби сурур курдим.

Азиз юртим, санга фарзанд- Хакимман- бахтиёрингман,
Шитобингда буюк гайрат, шиорингда гурур курдим..
Киндик коним томган мукаддас тупрок,
Кучиб упган сарим булурсан о п п о к.

КУДРАТИНГ ОЛАМГА ИБРАТ
Кудратинг оламга ибрат, журъатинг аъло, В А Т А Н.
Тарихинг журъат, жасорат, нурфишон дунё Ватан,.

Кизларинг Ширину Лайло, Зулхумор, Зебунисо,
Алпларинг Рустаму Фарход- ошиги шайдо, Ватан.

То абад порлок куёшимсан адолат бобида,
Баркамол васлинг куришга дустларинг пайдо, Ватан.

Сенга тенг бахтли башар, хам нури покинг тенг эрур,
Мехри нур мушфик ОНАМсан- окилу доно- Ватан.

Гулбахор багринг безашда Хакиминг эл бирладир,
Сен мукаддас зар китобсан- тенги йук , аъло Ватан.
Гар дар талабаш моро, ранжи бирасад гам нест,
Чун ишки харам бошад, сахл аст биёбонхо. ( М. Бедил.)

СОЧИДА
1978 й. Сочида булдим.
Кор денгиз буйи. Адлер, Сочи, Хоста, Мацеста, Адлер,
Пицунда, Гагра, Сухуми, Новиц Афон, Озера Рица да яйраб- яшнаб дам олдим.

Яшнаган , гулгун- чаман, зебо, гузал гулбог Сочи,
Оразин курсанг губорсиз, кукси гул- зар тог- Сочи.

Жилвалаб ял-ял ёнар, шух Кора денгиз буйида,
Дусту ёр багрида жо,севгили-уртог тог сочи.

Олам ичра тенги йукдир хушхаволик бобида,
Багрида сайр айлаган жон бир умрда сог Сочи.

Мушку анбар буй тарайди юзтуман хар ранг гули,
ДЕНДРАРИЙ дер эли, сайлгох, шинам чорбог- Сочи.

Белга кувват, кузга нур, дардга шифо Мацеста си,
Рохати жонлар эрур , кезганни вакти чог- Сочи.

Гул кучргингда ёшарди бахтиёр АБДУЛХАКИМ,
Оразинг кулган бахор, дилдор, гузал чорбог- СоЧИ.
1. Дендрарий- парк номи.
2. Мацесса- оловдор сув .


————–УЙНАТИБ
Севгилим киё бокиб, шахло кузини уйнатиб,
Аклим олди кулига ширин сузини уйнатиб.

Гар назар солсам кузига, кузлари кузлар мени,
Тентиратти куз кисиб, икки кузимни уйнатиб.

Куйдириб кулим совурди мехрининг шамолига,
Куча-куйда куйлатиб куйди узимни уйнатиб.

Кирмизи -жуфт лоладек рухсори оли зулхумор,

Жилва айлаб, жонгинам, гулдек узини уйнатиб.

Ташналаб ошик, Хаким,ишку- мухаббат богида,
Аклим олди, жонгинам, шахло кузини уйнатиб.
ЧИРОКЛАРДАН

( Револютсия курбони- шахиди аъло МУЛЛО БУРИ ( Зубай
Дуло
Дуло Турсунтош угли ) хотираларига багишлайман )

Суроклаб, йул солиб чикдим,хабар истаб фироклардан,
Сабодан тонгда сурсам , дер: сура ёнгин чироклардан.

Агар топсам хокингизни кузимга тутиё этгум,
Мунаввар рухи покингиз, Ватанпарвар ШИРОКЛАРДАН.

Кадай хокингиз узра дона гулни мингта булсин деб,
Кетурдим булл гулимни сарбаланд озода тоглардан.

Мукаддас хокингиздан лолаю чечак униб чикса,
Узимни шунда курдим,
Лола янглиг багри доглардан.

Муаттар атрии етсин ул жахон ахлин димогига,
Сепай шаффофа сувин-узингиз ичган булоклардан.
Шахид конингиз туккан ноумид-шайтон харом улди,
Муборак конингиз кутлуг- абад ёнгин чироклардан…

КУЛГАЙ
Энг бахтиёр йигитнинг бахти- бахори кулгай,
Жуфт лола янглиг яшнаб умри нахори кулгай.

Одоб- иффату хурмат куёв-келин нахори,
Иззат- эхтиром бирла, калблар гулзори кулгай.

Угил-кизи гулгунча- ота- она муроди,
Лаб очганда гунчалар- онайи зори кулгай.
Хаёт чарогин екай жуфт-жуфти бирла лола,
Дусту ёрлар булса жам, каторда нории кулгай.
Туй-устига туй этгай:
Кумуш, нукра, олтин туй,
Чин муродга етганни- дилдаги бори кулгай.
Шункор, Инок, Жасур лар усишиб марду майдон,
Икболи бошига тож- БАХТИ – бахори кулгай.
Кушша кариган узим- табаррук,- дейди халким,
Фарзандларим бахтиёр- Хаким БОЗОРИ кулгай.
Ё Н А Р
( Муножот Йулчиевага.)
Сен кушик айтсанг, жоно,
Гулшан аро гуллар ёнар,
Рашк утида уртаниб,
Хонишда булбуллар ёнар.

Васлингга етмок, диловар,
Мушкулотлар мушкули,
Йулларингга интизор, дил,
Сехру мушкуллар ёнар.

Куйласанг яшнар суманбу,
Лолару гулгунчалар,
Парпираб бустон ёниб,
Ошифта сумбуллар ёнар.
Ковжирок сахрони бустон айламок менга шараф,
Мисли Фарход тог казиб,
Жисмимда мускуллар ёнар.
Зарра учкун сачраса , оташ нигохинг утидан,
Уртаниб икки жахон,
Хам дарёю куллар ёнар,
Фарёдинг куйида ёнган,
Ошики зоринг, Хаким,
Рашк утида уртониб, хонишда булбуллар ёнар,…
Нолишда булбуллар ёнар.
А Ё Н М А С.
Гунча кабонг ечмасанг, барнолигинг аёнмас,
Ишк шаробин ичмасанг- шайдолигинг аёнмас.
Ишким ути хаволаб еру кукни ёндирса
Ишк утида ёнмасанг лайлолигинг аёнмас.
Ишкинг утида уртаб, шайдонг куйиб булса кул,
Дил сувидан сепмасанг,
Пайдолигинг аёнмас,

Ишкинг ути гуриллаб , дилу жоним этса дог,
Малхами жон булмасанг- ошнолигинг аёнмас.
Тахт узра булсанг тутти, бустон аро шух булбул,
Эл калбидан йул топмай – донолигинг аёнмас.
Гунча табассум айлаб , ишки шаробин тутса,
Лаб босмасанг, Хакимо, шайдолигинг аёнмас.

КЕЛСА АВЖИ

Келса авжи ракс этар, киргокда ётган тош хам,
Ранг олур нурли жахондан кули гул наккош хам.
Баркамол гулгун висоллар чехра очгай булл замон,
Бахтиёр-хуррам замонда бахти кулгай ёш хам.
Гар куёш юзини тусса шашт ила кора булут,
Зур яшин янглиг чараклаб, парчалар бардош хам.
Дилгинам, эт яхшилик, дарёга от , билсин балик,
Вакти келса ёд этар, акли узида бош хам.
Мехри дил бирла элингга хизмат этгин шер Хаким,
Дусту душман тан бериб, ёд айлагай куёш хам.

ЯХШИ ФАРЗАНД.

Яхши фарзанд Ота- Она куксини тог айлагай,
Шом-сахар олиб хабар, димогларин чог айлагай.
Кукси калкон, калби оташ,
Чарх уриб майдонида,
Уйнатиб тулпор отини,
Мавжи зар бог айлагай.
Ястаниб ётган каро тог тошларин сурма этиб,
Кукси маржон, хушбичим, иффатли чорбог айлагай,.

От солар булса нохосдан ОНА юртга кай бало,
Зарби мушти бирла ул ёв багрини дог айлагай.
Яхши фарзанд эгдириб ДУСТ айлагай бегонани,
Булса бир лак дусти оз,-деб,
Купни уртог айлагай.
Ота- Онанг гарди хокин тутиё этсанг, Хаким,
Рухи поки нур тараб, куксинг азим тог айлагай.

К Е Р А К
Келди эркин-хур замонам,
Дунёга дунё керак,
Мир Алишердек навокаш,
Окилу доно керак.
Илму-фан гулчехра очди,
Еру кукда барк уриб,
Гунчасин очмокка кодир,
Мехри нур-зиё керак.
Чарх утига уртаниб,
Фарходу Мажнун уттилар,
Энди ФАРХОД БИРЛА Ширин,
Кайс ила Лайло керак.

Тогни талкон, чулни бустон,
Богу гулшан айламок,
Шавкида уйгок- Музаффар,
Тохиру Зухро керак.
Бахтиёрлар бахтига
Хуп яшнаган Чорбогимиз,
Яшнаган богин безашда,
Кули гул- З Е Б О керак.
Бахту икболу саодат,
Гулшанин пештокида,
Сен каби- Хаким, газалхон-
Булбули гуё керак
К У Й М А С И Н.

Дустларим, огох булинг, дахр ичра даврон куймасин,
Покиза иймон куйиб, дардида КУРЪОН куймасин.

Иймону ихлос ила покиза инсондир одам,
Узлигини йукотиб, калбида виждон куймасин.

Орзую умид ила ёниб яшайди кули жон,
Дилу жони уртаниб, дардида иймон куймасин.

Окил Инсон шахд ила Хакка етишга интилар,
Етмайин муродига бирор ширин жон куймасин.

Гафлату касод утига ногох уртанма, Хаким,
Дардига иймон ёниб,
Покиза КУРЪОН куймасин.

КЕЛТИРУР

Янги йил, янги хаёт бустонидан бол келтирур,
Лабда ханда, дилда завк, бахт бирла икбол келтирур.
Янгилангай жумла олам Навбахор айёмида,
Янги шодлик, янги бахт чорбогидан ол келтирур.
Сарв комат киз-йигитлар буйини кукка чузиб,
Дил аро орзусига етмокка камол келтирур.
Софланур Ер бирла Кук,
Офтобхижобини ечиб,
Хур хаётга жон кириб, борликка жамол келтирур.
Янги йил айёмида шахнозалар бахтин топиб,
Етишиб муродига,
Тупчилари «ГОЛ» келтирур.
Хамма бир-бир ёш ошиб, Хаким ,газалхон хам тошиб,
Мухаммаджон бахтига Бахт бирла Икбол келтирур.
НОН АЗИЗ

ДУСТЛАР, ушбу жахонда дусту ёр- мехмон азиз,
Дусту ёрлар даврасинда хар таомдин НОН азиз.
Тантиликда ном чикарган танти дехкон Отамиз,
Хурмати калбимда жо, минг эхтиром Дехкон азиз.
Зар гиламдек тулгонур куз илгамас бугдойзор,
Мард йигит-киз жавлон урган мехри зур майдон азиз.
Туклигу шухлик , барии- тую тамошо нон билан,
Нонни эъзоз айлангиз , нон бирла танда жон азиз.
Эй Хаким, кузингга сурт,
Ноннинг ушоги гардини,
Бу- азиз жонингга рохат,
Бебахо дурр- НОН а з и з.

СУЗИНГ КАДРИГА ЕТ.
Эй, азиз инсон билиб хар бир сузинг кадрига ет,
Битта килни кирк ёриб, тилиб-тилиб магзига ет.
Битта суздан янгилангай,-хур олам, янги замон,
Беканот учма фалакка, тубига, бахрига ет.
Англа, Бисмиллохиррахмониррахим хам битта суз,
Дилда дардинг бор эса= дарди дилинг додига ет.
Сузни сехри, сузни мехри- чин мухаббат онаси,
Куксидан эммокда шарбат жон булиб багрига ет.
Англаким , захри котилдир каттол сузнинг кисмати,
Ширини канду асал , жонинг бериб жонига ет.
Сузки хак булса мезондир, унга Хак этгай назар,
Минг уликни тиргизар- Оби ХАЁТ- нахрига ет.
Битта хак суз хурматидан Аршу Аъло яшнагай,
Хакимо, хар бир сузингни дурр билиб кадрига ет.

Г А Л А Т
Бу- гузал дунёда дустим, ичкилик коминг галат,
Барчани ташлаб куйибсан- ушлаган жоминг галат.
Элу юртга хизмат этмок, эр йигитга зур шараф,
Халк учун хизматни этмай- бехуда юрганинг галат.
Айшу-ишрат бирла доим утказиб умрингни сан,
Утса умринг гафлат ичра инсон булганинг галат.
Уйлагил, сен хам одамсан- баббаробар дунёда,
« Кайф «килиб,шаклинг бузиб, балчикка ётганинг галат.
-Тур,- деса мелисалар, култигингдан кутариб,
-Сан на килдинг, бунда,-деб, сурганда армонинг галат.
Эл юрар шахдам кадам бирла хаёт бустонида,
Оч кузинг, уйгон- будам, гафлатда ётганинг галат.
ХИССА
Энди бас килдим, бу йулдан асло хам мен юрмайин,
Хак учун ичдим кадам,билсам, бу- юрганим- галат.
УЙНАШУР
Жилва айлаб кокилинг, куз-куз килиб кош уйнашур,
Буйнима бир ташласанг умримда йулдош уйнашур.
Юзларинг гулгун ёниб, мехринг ила дил уйгоиб,
Висолинг ёгду сочиб,
Жисмимда кулдош уйнашур.
Ёй килиб калам кошинг,- отган укинг мижгон тошинг,
Аждарафшон бокишинг- кибрида бардош уйнашур.
Гажак зулфинг гулгуси- буйнимга зуннор булгуси,
Шахло кузинг кулгуси- жисмим ёрилтош уйнашур.
Сунбулу райхон юзинг,мехнатда хам донгдор узинг,
Яркираб ёниб кузинг- калбимда сирдош уйнашур.
Ишк йулида килма ор, ошик, Хаким девонавор,
Ойдек юзингга интизор, кузлар учиб- каш уйнашур.
——————————————————————————————-
У З И Н Г.
Раккоса Гулчехрага.
Гулми-ё, гулчехрасан калбим аро наво узинг,
Бир киё боксанг киёлаб дардима даво узинг.
Зеб бериб, зеболигинг зайлин таманно айлама,
Хушбичим, доно табиат, жонга жон- жоно узинг.
Мажлис ахлин лол этиб, бир очилиб- минг кулдириб,
Ой юзингдан ой хижолат, дилрабо раъно узинг.
Гулмисан, гулчехрасан,–гулчехралар гулчехраси,
Мушку анбар буй тараб, гулдан нозик раъно узинг.
Олам ахлига таманно жилвагар шух раксларинг,
Раксларинг андозасидан окила- доно узинг.
Сунбулу раъно десанг- олам гулидан аъласан,
Хакимингни кузига минг аълодан аъло узинг.
КУРГОН ОНАМ.
Мехри нури ёгду сочган мехрибоним жон Онам,
Олкиш айтиб йулга солган, калби кенг жахон Онам.
Ой десам ойлардан ортик мисли офтоб барк уриб,
Нури дийдам, тожи давлат, бошима посбон Онам.
-Тегмасин, деб гард- шамол-куксин азим тог айлаган,
Мехри оташ, нури поким жонима калкон онам.
Файзга тулгай гул уйим гулгун жамоли файзидан,
Гул хаётим файзи- тожи- кайнаган вулкон Онам.
Олкишингдан сарбаланд, Хаким, боши кукка етиб,
Хоки пойинг тутиё айлай тавоф- кургон, Онам.

КАТРАДАН.

Оз-оз урганиб доно булур,
Катра-катра йигилиб дарё булур.
А. Навоий.
Катрадан тупон хувайдо булди пайдо катрадан,
Кукда чакмок, ерда гулгу, селу дарё катрадан.
Катраи шабнамга боксам Ой- Куёшим акси бор,
Ранж ила мехнатни чекан булгай доно катрадан.
Хур келин- Наврузи Олам катраи найсонидан,
Хар гиёх розини айтиб унди гуё катрадан.
Ошиги маъшукига дарди дилин изхор этиб,
Дил била дилини овлаб, дилдан ошно катрадан.
Гулшан ичра гули раъно юз жилола юз очиб,
Нозу истигно ила юзминг таманно катрадан.
Гар шифо топсанг, Хакимдан, катра сув кузингга нур,
Махлукоту мавжудот хам булди пайдо, катрадан.
АЙЛАСАМ.

Эй Ватан, багрингни гулшан- богу бустон айласам,
Яшнаган хуснинг таманно, элга достон айласам.
Тонг отарда уйгониб, гаввос мисол минг тулгониб,
Мисли чакмок барк уриб, багринг нурафшон айласам.
Дилда йукдир зарра армон- ойина янглиг бегубор,
Ниятим- порлок куёшим- дилни осмон айласам.
Хакимо, жондин рамак- гулгун Ватан мадхини ёз,
Ватаним- жоним Онамсан элга достон айласам.
ЖОНЛАР ФИДОСИ УЙНАСИН.

Келди Навруз гул очиб, атрии-сабоси уйнасин,
Жур булиб кушигу куй акси садоси уйнасин.
Хид тараб гулшан муаттар хидга тулгай хур диёр,
Андалиб укиб газал нозик адоси уйнасин.
Белга кувват, дилга завк, диллар аро ёгду сочиб,
Мисли офтоб порлаган бахтим зиёси уйнасин.
Наврузи Олам мунаввар, мехнат ахли шай- башанг,
Ваъдага айлаб вафо- ахли вафоси уйнасин.
Селкиниб кошимда тур, Хаким, газалхонинг булай,
Лаб очиб гул гунчалар,жонлар фидоси уйнасин.
——————————————————————–

МАЙ БИЛАН

Табрик этди Ой- Куёш дурдоналарни Май билан,
Ёш карию – киз-жувон, хамхоналарни Май билан.
Думбира, сигнал, барабан, карнаю сурнай чалиб,
Дили поку бегубор ёш болаларни Май билан.
Камчилаб дулдур сувор чулларни бустон айлаган,
Шер йигиту бахтиёр жононаларни Май билан.
Тунни бедор утказиб, дил алласидан тонг отиб,
Мехрини йургакка туккан Оналарни Май билан.
Хакимо, гайрат отингга камчи бос , хеч толмасин,
Табрик этди Ой- Куёш мардоналарни Май билан.

АЙТСАММИКАН.

Дилбаримга дил ёриб, пинхону зор айтсамми, ё,
Дилгинамни ёра-ёра, ё, ошкор айтсамми, ё.

Дил тула орзуларим ёки узи сезгаймикан,
Тор кафасда сигдиролмай, ёр-ёр айтсамми, ё.
Куй кушиб, кушик кушиб, ё, дилрабо оханг кушиб,
Жур булиб,булбул сифат, хуп такрор айтсамми,ё.
Дилбарим жону дилим изхорини этса малол,
Тер тукиб кошидами , ё, зор-зор айтсамми, ё.
Охудек кукрак кериб богида сайр этган чоги,
Гули Наврузим тутиб, аввал бахор айтсамми, ё.
Дилбарингга дил турин каср айла эй, ошик Хаким,
Дил ёриб дилимда борин , ё, ошкор айтсамми, ё.
======================================================

БАЪЗИЛАР

КОРА КИЛУР
Баъзила сухбатда булсанг ок дилинг кора килур,
Чанг солиб ойдин- мунаввар- гул юзинг яра килур.
Яхши дустинг сухбати киш булмагай- доим бахор,
Колмагай дилда губор- кайфиятинг аъло килур.
Холинг сураб дардинг ёзар,
Хар дамда ахволинг сураб,
Кунглинг овлаб бахринг очар,тахти дилдан жура килур.
Дилраболарни сухбати жондин лазиз, болдан лазиз,
Дона сузи жон яйратур гул даврасин ёра килур,
Дам ганиматдир шер Хаким, яхшини изла жон ила,
Сухбати ширинлигиданкора дилинг сара килур.

ТАРКАТУР.
Баъзилар мансаб отидан тушса игво таркатур.
Эл аро игво солиб, миш-мишдан гавго таркатур.

Тортанакдек торини бошингдан гиргиттон этиб,
Олами булган олимдек гуё «маъно» таркатур.

Сухбат ичра ялтираб юз кузгудан гуё тиник,
Утда –чи, бензин булиб кукларга хаво таркатур.

Енгингга киргай силик, тил чикариб ёввош илон,
Сода дилларни захарлаб, гуёки «совго» таркатур,

Дуст булиб, дустин изига муттасил чохлар казиб,
Чохига узи тушиб додини танхо таркатур.

Хакимо, этгил хазар, коч, етти сою кир нари
Учма хеч шайтон сузига,
Тахти игво таркатур.
———————————————————————————-КАЙЧИЛАР
КАЙЧИЛАР.
Баъзилар кулида кайчи, бог аро гул кайчилар,
Шаркираб, кастюму шим, куйлак пичар шул кайчилар,

Баъзида тил чикариб, тил упишиб апок- чапок,
Пайт топиб пайин кесар, кузида ёш, тул кайчилар.

Сартарош сочинг кириб, бошингни хандалак килур,
Муйлабин шопдек тараб, кузи билан пул кайчилар.

Баъзилар мансаб отига минса дажжам камчилаб,
Курса Шункор- БАХТ кушин,
Тез тумшугу дум кайчилар.

Баъзиларнинг кузига ашъор, роман пахмок эмиш,
Кулга тушса хам пару- кирккай канот- шум кайчилар.

Кайчилардан , ёпирай, асра панохингга узинг,
Тушса ногох домига кулу- оёк т у м кайчилар.
Хожи Хаким БОЗОР 18 март 1930 й.- 80 ёшда.

КАНОТЛИ ДУСТЛАР БАЙРАМИ , ёхуд, КУШЛАР САЙЛИ.

( Турт парда, беш куринишли драма.)

БИРИНЧИ ПАРДА.

Биринчи куриниш.:
Давра раиси- мактаб директорининг кириш нутки….
Азиз укувчилар!
Биз, хар йили- март ойида « КУШЛАР БАЙРАМИ» ни
Байрам киламиз. Бутун дунёдаги эрксевар халклар табиатни химоя килиш, кушларни асраш ва уларни купайтириш хакида гамхурлик
Киладилар.
Бу- ОНА ВАтанимиз Конституциясининг … моддасига хам урин олган.
Азиз болажонлар! Ушандан бери ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ
Гамхурлиги билан кушларни асраш, купайтириш, жонажон
Халкимизнинг олижаноб вазифаси булиб колди.
Хозирда, Она Ватанимизда 100 дан ортик курикхоналар мавжуд.
Шуни алохида таъкидлаш лозим-ки, товус, тустовук, хилол,
Каклик, булбул, саъва, потимачумчук, бузрук тути,

Каркидон,
Лайлак, калдиргоч,
Дала гози, куккутон турна каби энг яхши- фойдали кушлар
Камайиб кетган. Улар кизил китобга ёзилган..
Эндиликда канотли дустларимизга кулимиздан келганича
Ёрдам бериб, авайлаб-асраб купайтиришимиз, уларга гамхурлик
Килмогимиз лозим.
Шу боис, « КуШЛАР КУНИ» байрамини очик деб эълон киламан.
ИККИНЧИ КУРИНИШ.
Парда ортидан карнай-сурнай, куш доира овози янграйди.
Парда очилади. Кушлар расми билан чиройли килиб безатилган
Сахна. Уртада « ЁШ НАТУРАЛИСТЛАР» деворий газетаси,.
Майин куй янграйди.
Минбарда саф тортган ёш натуралистлар:
«КУШЛАР БИЗНИНГ ДУСТИМИЗ» ашуласини умумий
ХОР булиб айтадилар.
Туп-туп уйнашиб учган,
Чуг-чуглаб кукни кучган-
Кушларга ин курамиз,
Дуст булишиб юрамиз.
Шохларга уя курган,
Шохдан-шохларга кунган,
Богларда сайраб юрган-
Кушларга ин курамиз,
Дуст булишиб юрамиз.
Тукилган донни терган,
Хашорат тухмин кирган,
Бизларга сайраб берган-
Кушларга ин курамиз,
Дуст булишиб юрамиз.
Оч колса берамиз дон,
Ёки ушог булган нон,
Бизлар жуда кадрдон-
Кушларга ин курамиз,
Дуст булишиб юрамиз.
Кушларга ин курамиз,
Бирга уйнаб юрамиз,
Завку шакка туломиз,
ДУСТ БУЛИШИБ ЮРАМИЗ.
ПАРДА.
ИККИНЧИ КУРИНИШ.
\ Сахнага РАИС. Сунг, хар хил куш шаклига кирган болалар
Бирин-кетин кириб келаверадилар.

РАИС: Келинг- келинг кушларжон,
Тулишиб маржон-маржон,
Танишайлик СИЗ билан,
Ошно булинг БИЗ билан.
1. Мен- Майнаман- Майнаман,
Доим ишим сиз сари.
Хашаротни кираман,
Гул хаёт санитарии..

2. Каг-каг, бизларми- Зогча,
Учамиз гала-гала.
Кучимиз азим тогча,
Биздан рози бог – дала.

3. Мен- Мусича- Мусича,
Ток куртини тераман,
Пионер дустларимга,
Дилдан ёрдам бераман.

4. Мени дерлар Саъвахон,
Огирлигим ун грамм,
Хар куни териб ейман,
Хашоратдан юз грамм.

5. Мени дейдилар Товус,
Табиатга тутиё,

Хусну латофатимга,
Ёруг олам махлиё.

6/ Менман- доно Тутингиз,
Урним бахтлилар тахти,
Яшнасин бутун олам,
Яшасин инсон бахти.
7.Мен- какликман, ха каклик,
Сайрайман какво-какво,
Тог кояси маконим,
Куйим эркин, хур наво.

Биласиз, мен ОК КАПТАР,
8
Одоб- ахлокда камтар,
ТИНЧЛИК- янгрок овозим,
ТИНЧЛИК- баланд парвозим.
9. Мени Хулор,- дейдилар,
Кузи хумор дейдилар.
Баланд чукки маконим,
Арчамайдон дуконим,
Кумсаб келдим сизларни,
Шод этгайсиз бизларни.

Раис: Чалинг, « АНДИЖОН ПОЛКА». .( Куй янграйди.)
Энди навбат Каккуга,
10. Мен -Каккуман- мен Какку,
Бошлаймиз уйин- кулгу.
Раиснинг буйруги билан, аввал « Андижон полка», сунг,
« Чаккон киз» ракси куйи янграйди. Какку раксга тушади.
Кушлар кушилишиб кетади.
Болалар, кушлар зак-шавк билан уйнашади. Карсаклар.
ПАРДА.
УЧИНЧИ КУРИНИШ.
РАИС: Келаверинг, кушларжон,
СИЗ билан гузал жахон.
11. Мени дейдилар: ШУНКОР,
Дуст-ёрларга доим ёр,
Мен- садокат, махорат,
Хам жасорат, матонат…
Шункор мелиция фуражкасини кийиб, хуштак чалиб,
Йулни таёкчаси билан курсатиб очади.
Келди, азиз дустларим,
Тулдириб кам-кустларим.,,… ч.у.р, ч у .р..1!!!

12. Мен- Калдиргоч, Калдиргоч,
Эшикларинг катта оч,
Мен- ДУСТликнинг с и м в о л и.
Куйим олам икболи.
Менда йук кина- араз,
Дилим тоза- бегараз.

13.
Синчалак дерлар мени,
Уйлайман мудом СИЗНИ,
Тушмасин Ерга Осмон,
Озор топмасин ИНСОН,
Дея уйлайман купни,
Суяйман кук- Осмонни.
( Хамма , бирданига кулишиб: РАХМАТ, РАХМАТ,-дейишади.)

Туякуш луккиллаб кириб келиб, раисга арз килади

13. Мен- Туякуш- Туякуш,
Туяга , ё, кушга куш.
Арасотга колганман,
Гам-гуссага тулганман..
Хамма кушлар бир овоздан : Бизлар кушиб оламиз,
Дуст булишиб коламиз.
.
РАИС: Рахмат, рахмат, кушларжон,
СИЗ, аклга бир жахон…..!
15. Мени дерлар БОЙУГЛИ,
Уткир тумшигу кузли,
Кузим туннинг юлдузи,
Дам оламан кундузи.
Кечаси киламан ов,
Ямлаб ютаман даров.
Сунг, чаламан гиж-гижжак,
Охангим, сирли хуштак.
Хакка бир оёк билан хака лов-лов килиб кириб келади.
16. Мен- Хаккаман, ха- хакка,
Мудом еганим дакка.
Ёмон сузлар котарлар,
Ортимдан тош отарлар.
Мен экканманку ёнгок,
Киссангизга шалдирок.
Менга хам денглар рахмат,
Дустлар булинг, саломат.

Хамма , бир овоздан: Р А Х М А Т,- дейишади.

Шункор таёкчасини уйнатиб, хуштак чалиб йул очади.
Т У Р Н А Л А Р ! дейди. Турналар катор булишиб
Кириб келишади.

17. Биз- турнамиз- Турнамиз,
Аркон- гилам буламиз.
Биз бахорнинг элчиси,
Кунгилларнинг овчиси.

18. Менман- тогангиз Лайлак,
Бую бошда хам андак.
Чинор бошида иним,
Барчангиз ога иним.
С И З га ёрдам бераман,
ИЛОН тухмин кираман.
Даврани кенг олинглар,
Дапу дойра чалинглар.
Дустлик куйин куйлашинг,
Лук-лук чопиб уйнашинг.

Чор атрофдагилар карсак чалишади. Лайлак луккиллаб,
Бошка кушлар хам кушилишиб ( куйбила) уйнашади.

Бир бола: Бизлар дилшод болалар,
Яшнайверсин лолалар.
Кушлар бизнинг дустимиз,
Яшнайверсин далалар.. дейди.
Кушлар : жон, жон , жон-эй, дейишиб, накорат килишади.
Бугун байрам бизларга Н:
Уйинимиз СИЗларга Н:
Чечак очган богларга, Н:
Гул кукарган тогларга Н:

Кувнаб-уйнаб яйраймиз, Н:
Тулиб-тошиб сайраймиз Н:

Сайраймиз, о, сайраймиз. Н:
Куйлаймиз, о, куйлаймиз,
Бахтимиздан суйлаймиз. Н:акорат 2-3 такрорланади.
ПАРДА.
ТУРТИНЧИ КУРИНИШ.

ШУХ лазги куйи чалинади.
Туртта чаккон куш уйнайд.и. Хамма кушлар, болалар
Хор булишиб куйлашади. Накорат хар мисрадан сунг такрорланаверади.

Хой, мехрибон болалар, Н:
Бокка битган лолалар,
Бизларга ин курдингиз,
Мудом куриб юрдингиз.,
Дустлар булишинг ОМОН,
Яшнасин замин- зомон….!

РАИС: Яшанглар, кушларжон! Энди навбат болаларга.
Болалар хам хор булишиб :
Хой, кушларжон, кушларжон,
Барчамиз бир тан- бир-ж он.
ТИНЧУ,ОЗОД, ТЕНГ булсин,
Абадий жумла жахон.
Зарарли хашоратни,
Биргалашиб кирамиз.
Оламни озод куриб,
Давру- даврон сурамиз.

РАИС: Янграсин карнай- сурнай,
Уйнасин чаккон тургай.
Кушилишиб кувнашинг,
Чаккон., шахдам уйнашинг.

Доира ракси куйи чалинади. Уйинни тургай бошлайди.
Кушлар завк-шавк билан уйинга тушадилар.
Болалар карсак чалишади.
Уйин тугагач., музика янграб туради.
Кушлар саф тортиб:, хор булиб:
Барчамиз бахтимизга,
Еру Кук булсин озод,

Бизга кутлуг БАХТ берган,
Она Ватандан биз шод…..!

Хамма болалар:
Биз- пионер, жасур,,дов,
Бахтиёр болалармиз,
Кушларжон бирла хардам,
Келажак лолалармиз….!

РАИС: Хаммангга БАХТ тилайман,
Икболдан тахт тилайман.
Барчангизга минг РАХМАТ,
Доим булинг саломат.
Соф булсин ёруг дунё,
Укиб усишинг аъло.
ТИНЧ булсин бутун жахон,
Яшанг,яшанг КУШЛАРЖОН…!

Музика садолари остида парда ЁПИЛАДИ.
ПАРДА. Хожи Хаким БОЗОР. 25. 01. 2010 й.
=========================================

ВАТАН ИШКИ

Ватан, куйингда сармастман,
Ичиб жомингда болингдан,
Упарман тонг-сахарларда,
Чаман рухсори олингдан.
Чарогон дил мунаввардир,
Упиб ойдин хилолингдан,
Ки жаннат хуснини мангу,
Олар хусни жамолингдан.
Маннам бир дона гавхарман,
Она бахринг огушинда,
Усарман калби покингда,
Ичиб оби зилолингдан.
Дилим мехринг ила конгай,
Гунчаи лаъли лабинг очсанг,
Кулиб боккай муродим,
Азиз жон гул висолингдан.
Хаким, ишкинг билан мастон,
Муборак гул кучогингда,
Етишди кукка хам бошим,
Саодатли камолингдан.
ТОЖИКИСТОННИ КУРИНГ
Дустларим, бир сайр этиб,
СИЗ, Тожикистонни куринг,
Маргелон атлас ёпинган,
Лаъл- Бадахшонни куринг.
Мушкина райхонлари, ох,буй
Тарар минг ноз ила,
Лолаю сунбул газалхон,
Бахористонни куринг.
Шарбати оламга оккан,
Дарёйи жайхун булиб,
Олма, урик, нок, узумзор,
Богу-бустонни куринг.
Кук упар сарбоз помирга,
Бош урар хар тонг куёш,
Лангари оламга тенгкур,
Тож- Тяншонни куринг.
Хусния-Она Хужандим,
Варзобу, Вахшу Хисор,
Жаннатистон ПАНЖАКЕНТИМ,
Шух Зарафшонни куринг.
Васфини кукларга битгай,
Ифтихор айлаб, ХАКИМ,
Турт фасл чойшаб ёпинган,
Зар ,Тожикистонни куринг.
АРЗОН КЕТМАСИН,
Суз дуррин урнида харж,
Этки, арзон кетмасин,
Ихтиёр дилдан кетиб,
Тил узра ларзон кетмасин.
Сен эрурсан булл жахон
Кайвонида мезбон мисол,
Бохабар бул дам- бадам,
Ранж ила мехмон кетмасин.
Дилга борин элга бер,
Шахду шакар болинг кушиб,
Куча- куйда тентираб,
Бехуда дармон кетмасин.
Хайкалинг урнат жахонда ,
Булл кадок кулинг ила,
Гафлату-касод босиб,
Дил узра армон кетмасин.
Гавхару дури ноёб англа,
Сузингни, эй Хаким,
Суз дуррин урнида сарф,
Этгилки, арзон к е т м а с и н.
АВЖИ КЕЛСА
Авжи келса, ракс этар,
Киргокда ётган тош хам,
Ранг олур нурли жахондан,
Кули гул наккош хам.
Солланиб гулгун хаётда,
Мехнатла кулгай хур жахон,
Бу- ажиб, оташ замонда,
Бахтиёрдир ёш хам.
Гар куёш йулини тусса,
Ногахон бир шум булут,
Зур яшин чакнаб-чараклаб,
Отланар бардош хам.
Дилгинам, тур эртарок,
Хак йулида эк бир нихол,
Вакти келса ёд этар.,
Бил, шунда кекса, ёшхам.
Мехри дил бирла оламга ,
Бок хамиша, эй Хаким,
Авжи келса, ракс этар,
Киргокда ётган тош хам.
УСТОД, ПАДАРХОН РУДАКИЙ.

Хур хаёт шавкида ёнган-
Устод, падархон- Рудакий,
Мангулик бустонида-
Сунмас гулистон Рудакий.
Элу- юрт жондан суйиб,
Устод- падархон,- деб, атар,
Панду хикмат бобида
Яктойи жахон Рудакий.
Шуаро ахлига офтоб,
То абад- бордир хаёт,
Нуридан олам мунаввар-
Дилхо чарогон- Рудакий.
Она- Панжакент, Самарканд,
Хам Бухоройи шариф,
Арзигай- УГЛИМ,- деса,
Содик писархон- Рудакий.
То абадга сунмагай
Устозимиз ёккан чарог,
Дустлигу Тинчликка байрок,
Шавкату- шон – рудакий.
Устодинг хар байти хикмат,
Тожи сар айла, Хаким,
Маърифат шох тахтида
Хам шоху султон- Р У Д А К И Й.

Хожи Хаким БОЗОР.
ХАК ЙУЛДА БАЙРОК БАРДОР.
Оламнинг аввалу охирин курган,
Сахоба, чилтонла сухбатлар курган,
Аллохнинг ишкидда парвона юрган-
Буюкдан буюгим- Имоми АЪЗАМ.
«ФИКХ» китобини жон ила битган,
Магрибдан- Машрикка овози етган,
Нокас-фрсикларни багрига тепган –
Иймоним зиёси- ИМОМИ АЪЗАМ.
Тозалик шиори- Хак йулда тохир,
Халоллик мулкида бокира- мохир,
Хар бало-казога токатли, собир-
Дахолар дахоси- ИМОМИ АЪЗАМ.
Иккала оламда калб ярогимиз,
Абадий нурафшон- соф чарогимиз,
Хак йулда чорловчи- ол байрогимиз-
Дин- ислом дунёси- ИМОМИ АЪЗАМ.
—————————————–
Буюкдан буюгим- Имоми Аъзам
Суюкдан суюгим- Имоми АЪЗАМ…..

ОНА СУЗ

Хар- кунгил мулкида мехру жон мисол хамхона суз
Дурру гавхарлардан аъло, энг асл дурдона суз.
Дил тула гавхарларингни элга этгай армугон,
Дурру маржонлар ичинда нур мисол хар дона суз.
Мисли гаввос чарх урармен тонг- сахарлар бахрида,
Катра-катра дур сочувчи
Шаркирок фавора суз.
Тарбият айлаб улуг, мардларни бунёд айлаган,
Шухратин оламга ёйган,салтанат- мардона суз.
Ким ширин суз булса халким- тили боли,-деб атар,
Гулга уч арии мисоли барча дил парвона- суз.
Хар ширин сузни тавоф айлаб тилидан уп, Хаким
Сенга тил берган ХУДОЙИМ, муътабар, ХУР ОНА СУЗ.
УЙЛАБ ГАПИР
Эй биродар, хар махал андешали уйлаб гапир,
Тун пичурлар буйга улчаб, буйини буйлаб гапир.
Огзига келганни дерни эл синаб «нодон» атар,
Дилда пишит, дилда уйлаб, дил билан суйлаб гапир.
Дилу жонинг куйлатадир нолада булбул гуё,
Куйига куйингни кушу,дардли куй куйлаб гапир.
Яхшилар топиб гапиргай дейдилар ёмон копиб,
Хар сузинг хикматга кориб,доно суз туплаб гапир.
Суйлагил хам ОЗУ соз, андешалар бирла, Хаким,
Мингта уйлаб бита суйла,боз, яна,- уйлаб гапир.

ТОЖИ САР – ОНАМ
Мехрини йургакка туккан мехрибоним жон онам,
Ок йул истаб йулга солган, калби пок жахон онам,
Бошим узра сочди ёгду мисли офтоб барк уриб,
Ой десам-ойлардан ортик, зур куёш- посбон онам.
Жон болам,-деб, калб курига жону дилдан асраган,
Хоки пойи тутиё, мушкулкушо имкон- Онам.
Файзга тулгай гул уйим гулгун жамоли файзидан,
Гул хаётим файзи,тожи- бошима осмон Онам.
Хакимо, этгил тавоф рамакка жонинг борича,
Мехрибоним,
Тожи давлат, то абад посбон Онам.

АССАЛОМ
Ассалом, дилбар, диловар, дусти жонон, ассалом.,
Мархабо, жоним пояндоз, шавкатли мехмон ассалом.
Ой утиб, йиллар утиб, куп сизни согинган эдик,
Жон тасаддук мехрингизга, коши камон, ассалом.
Мархабо, эй дусти жоним, мархабо, кош устина,
Куз учиб, лаб ларза солган, мохи тобон, ассалом.
Йуклабон узок- якиндан, келдингиз дилшод этиб,
Бошимиз осмонга етди, тоза виждон, ассалом.
Яхши дустлар базмида дилу жоним мушток эди,
Мархабо, эй кадри олий, нуктадонон, ассалом.
Хакимо , жон дустларингга рахматаллиллох дегил,
Ассалом, дилбар, рухафзо, дуст- кадрдон, ассалом.
БИТМАС
Мухаббат бустонин кезсам, сенингдек жонга жон битмас,
Жахон оро жахонимсан, висолингдек жахон битмас.
Сахарларда куйиб ёнгум, висолинг дардида эй ёр,
Муаттар лолазор ичра жамолингдек нишон битмас.
Дилим оромидир мехринг, мухаббатда камолимсан,
Мухаббат бустонин кезсам, камолингдек бустон битмас.
Лабинг канду асал менга,юзинг ойинаи нилгун,
Агар сен булмасанг менга, бу олам ичра шон битмас,
Сенинг ишкинг ила яшнар, Хакиминг богу бустони,
Агар васлингни беркитсанг,
Бу олам ичра шон битмас.
Мухаббат бустонин кезсам, узингдек жонга-жон битмас,
Жахон оро жахонимсан,висолингдек жахон битмас…
——————————————-

ЭЙ ХУДО БАНДАМ БИГУ
Ширу=шакар.

Эй Худо, бандам бигу, Одам Сафо фарзандиман,
Холики халлок худат,
Момо Хавво фарзандиман.
Урису арман, яхудий, чин, япон, хинду хабаш,
Одамул Хаввоба дилбанд- пурзиё парзандиман.
Узбегу тожик, козок,хам киргизу туркман- турон,
Мулки аъзам султонаш Темур бобо фарзандиман.
Бехисоб шоху хоконхо гузаштан нохунба зор,
Жумлаи утган безурёт шох- гадо фарзандиман.
Хужа Хофиз, Мирзо Бедил, Кул Хуж Ахмад Яссавий,
Мир Алишер бирла Жомий- шуаро фарзандиман.
Харду олам машъалаш, пирам Мухаммад Мустафо,
Рузи махшар дастгирам бод, Мустафо фарзандиман.
Офтоби нури хакро бар сарат ТОЖ соз, Хаким,
Подшохи жумла олам як ХУДО, фарзандиман.
Одам сафо фарзандиман.

ПУРЗИЁ ДУНЁ ВАТАН.

Ургилай, жоним тасаддук, пурзиё дунё- ВАТАН,
Юз очиб келин мисоли мохлико, зебо- Ватан.
Багринга ардокладинг болдин лазиз фарзандларинг,
Хар бири Фарходу Ширин- ошигу шайдо- Ватан.
Таърифингга сигмагай гар булса хам олам китоб,
Йугрилиб мехринг дилимга жо азал дебо Ватан.
Бир маёк янглиг эрурсан соф адолат бахрида,
Маърифатли барча эллинг окилу доно Ватан
.
Сен мукаддас зар китобсан, Хакиминг зап очадир,
Дилрабо, дилбар, диловар, дилкушо, барно- ВАТАН.

ИШК УТИ

Тушса учкун ишк утидан ут олур майхона хам,
Парпираб ёнган чарогда уртанур парвона хам.
Кимки ишкдан бенасибдур, унга очманг зарварак.,
Узни деса гар жахонда муътабар- хур Она хам.
Дилда тушса катраи ишк, хул-курук бирдек ёнар,
Калбида 1нган оташдан маст эрур девона хам.
Дилда дарди булса гар парпираб, порлаб ёнар,
Нурига парвона булгай етти ёт бегона хам.
Ишки йук эшак дегайлар, дарди йук кузлик кесак,
Ишкдин мустагно булгай уйдаги остона хам.
Ишк утида жиззадек уртанди, эй, ошик Хаким,
Хул-курук бирдек ёниб, хам ут олур майхона хам.

РОЗИМАН
Якаю, бархак эгам берган дамидан розиман,
Олам ичра сирли олам- оламидан розиман,
Одамул Хавво кувилди бита карч бугдойни еб,
Эл аро ул хаккул инсон, одамидан розиман.
Шукр этарман дам-бадам , хо, фузало фарзандларим,
Барчаси ахли солехдир- хаммасидан розиман.
Феъли кенг, мехмоннавозу дустга тутгай нону туз,
Топганин куп би рла еган Хотамидан розиман.
Бешта кулни баббаробар этмади кодир Эгам,
Булл хаёт аччик- чучуги- хам гамидан розиман
Эй Хаким, одам боласи хар махал одам булур
Холики халлок узи- берган дамидан розиман.

Бошингдан босганда тухматнинг тоги,
Калбингни эзганда игвонинг доги.
Жонингни куйганда жой топмаганда,
Беназир малхамдир дустинг тукмоги.

ОРО ВАТАН
Гул юзинг

ОРО В А Т А Н

Довругинг оламга машхур,эй гузал оро Ватан,
Курмади тарих жахонда сенчалик барно, Ватан.
Кизларинг Ширину Лайло, Зулхумор, Зебуннисо,
Йигитинг Рустаму Достон, Алпомиш- аъло Ватан.
Арзигай мингларга кирсам,хуру гилмон ичра мен,
Орзую умид ушалган- жаннати маъво, Ватан.
То абад порлок куёшимсан адолат бобида,
Баркамол богинг безашда дустларинг пайдо, Ватан.
Яшнаган бахтим мужассам- эллринг бир жону тан,
Кутлуг йулда рахнамо, мехвар, окил, доно Ватан.
Гулбахор богинг безашда , Хакиминг эл бирладир,
Курмагай олам сенингдек мохлико, барно ВАТАН.

БИТМАС
Мухаббат бустонин кезсам, узингдек жонга-жон битмас.
Жахон оро жахонимсан висолингдек жахон битмас..
Сахарларда куйиб ёнсам висолинг ишкида эй, ёр,
Муаттар лолазор ичра, жамолингдек нишон битмас.
Дилоромим эрур мехринг, мухаббатда камолимсан,
Мухаббат мулки ичра, камолингдек бустон битмас.
Лабинг шахду шакар менга, юзинг ойинаи нилгун,
Агар сен булмасанг менга, бу олам ичра шон битмас.
Сенинг ишкинг била яшнар, Хакиминг богу бустони,
Агар васлингни беркитсанг, бу бустонда тикон битмас.
Мухаббат бустонин кезсам, узингдек жонга жон битмас.

КУШ
РАББАНО, рахм айлабон, окил ила донога куш,
Хур хаёт шавкида ёнган хурлико- зебога куш.
Гарк эрурман дам-бадам, ул махфират дарёсига,
Шаркираб оккан ЗАРАФШОН, багри чуг дарёга куш.
Гард булиб кетсам на армон, хакикат тупонига,
Тарикат утига тоблаб, ошигу шайдога куш.
Катра килсам гар хиёнат шух хаёт бустонида,
Кул-оёгим боглабон от, даргазаб руёга куш.
Янгилангай жумла олам НАВБАХОР айёмида,
Мени хам кайта ёшартиб кунгли беруёга куш.
Хак йулинда Хак эрурсан, хакни куйла эй, Хаким,
Жаннати маъвонг турида – Аълодан АЪЛОга куш.

ЁНДИР ГАЗАЛ.

Ишкининг куйига куйган кулига жондир г а з а л,
Ёнмаган гаддор юракларни ёниб ёндир газал.
Сен – газал, ишксан- мухаббат мулкининг султонисан,
Багри тош каттол копирни феълидан тондир газал.
Андалиб укир газал гул ишкида бийрон булиб,
Гунчаой этгай табассум,лабда хандондир газал.
Яхшилар гарди пойини кузга этсанг тутиё,
Маърифат бустони ичра , тутиёхондир газал.
Рудакий, Ж омий,
Бедил, Хафиз, Фузулий, Ганжавий,
Мир Алишер, Мирза Бобур калбидан кондир газал.
Пири комилим Мухаммад Мустафо салловлох,
КулХуж Ахмад «ХИКМАТ»ида шавкату шондир газал.
Эй, газал! Ишк оташисан, . Соф самандаринг, Хаким,
Кули ошик калбида покиза иймондир , газал.
ЁЗ ! Деди Аллох.. Калам ёзди каломи АЛЛОХни,
Жумла мумин калбида мухрона КУРЪОНдир г а з а л.

УВОЛ
Заррача ноннинг ушогин ерга тукмоклик увол,
Бехуда булгаб когозни кора этмоклик увол
Гарчи окса эшигингдан улкан анхор мавж уриб,
Катраи оби хаётни исроф этмоклик увол.
Антика минг хил таоминг лаззатин туз бирла , бил,
Тузни арзон англабон ер ухра сепмоклик увол.
Бурда нонинг, зарра тузинг-шул кора кузинг нури,
Туйганингда узни тухтат,
Нонни тепмоклик увол.
Харненинг меъёри бор, харгиз унутма, эй, ХАКИМ,
Уз гулини сулдириб, гулшанга кетмоклик увол….!

ЭЛ СИЙЛАГАЙ

Хар йигит яхши ишидан доимо эл сийлагай,
Яхшилик инсонга хос, хам муддао ,эл сийлагай.
Яхшилик айла мудом ортимда деб авлодларим,
Кексалар тахти дилидандир дуо, эл сийлагай.
Кимки булса кобилу эл хизматида шай туриб,
Катта-ю кичик, хама- , окил, доно эл сийлагай.
Элга хизмат айлаган эл бирла яшнар то абад,
Химмати эл калбидан булмас адо, эл сийлагай.
Яхшиларни ёд этар энг яхши инсонлар мудок,
ЯХШИ ИНСОН ёди доим дилга жо, эл сийлагай.
Яхшилик айлаб Хаким, дарёга от билгай балик,
Хур Ватан хизматларини эт адо, эл сийлагай,
Элга хизмат, олий химмат муддао, эл сийлагай.

ЯХШИ УГИЛ- ЯХШИ КИЗ.
Яхши угил, яхши киз, энг яхши нишон келтирур,
Ота- Она шаънига шараф ила шон келтирур.
Волидаси хурматин гул бошига гултож этиб,
Куз-куз этиб эл аро бахтидан нишон келтирур.
Отаси эккан нихол атрофидан минг ургилиб,
Парвариш айлаб, авайлаб кузу мижгон келтирур.
Ота- Она дустларин гард- гарди пойини упиб,
Хурматин айлаб бажо- шавкатли мехмон келтирур.
Отаси курган ВАТАНни нурга йугриб хар махал,
Саждагох этмокка кодир,файзу иймон келтирур.
Ота -Она хурматин калбига жо этган Хаким,
Душманин хам дуст этиб,
Бахтидан нишон келтирур.
Т А Ё Г И М .
Юр! Десам, чаккон туриб, мен била юргансан таёк,
Мен ила олам кезиб, куп жойни кургансан таёк.
Тогу тошга юрганимга ногох тайрилса оёк,
Зафт ила кукрак кериб, кифтингни тутгансан таёк.
Яхши дуст, яхши хотин, яхши угил-кизим мисол,
Субху шом тайёр туриб холимни сургансан таёк.
Ота-Онам улганида йигласам бийрон булиб,
– ЙИГЛАМА, САБР АЙЛА,- деб,
Буйнимни тутгансан таёк..
Ногахонда хуруж этса кора итлар лашкари,
Автомат, туппон булиб тухмини киргансан таёк.
Хазрати МУСО таёгин хислатидан сенда бор,
Шух ЗАРАФШОН, Сир, АМУдан сакраб утгансан таёк.
Мустафо тутган таёкни ушламок, ХАКИМга ф а р з,
ХАК йулинда хайкириб, элни чакиргансан таёк.
Кимки булса ёши кутлуг-шунда етгай кадрингга,
Хамият бобида султон- шоху султонсан таёк….!

ЖОНУ ЖАХОН ЙИГЛАМАСИН
Маълумки зуллисонайнлик узбек адабиёти тарихидаги
Кадимий анъаналардандир.
Адабиётимизда хар икки тилда ва хатто уч тилда(туркча,тожикча, арабча)
Ёзиш расми кенг таркалган. Айникса, Хоразмийдан бошланиб( унинг «Мухаб-батномаси хар икки тилда битилган. НАВОИЙ замонасига юксак чуккига кутарилган зуллисонайнлик анъанасини узбек ва тожик адабиётида куп учратамиз.
Узини устоз суз санъаткорлари каторида кураолган хар бир шоир ширу-
Шакарда иктидорини синаган.
Бу ажойиб эзгу анъана бугун хам муваффакиятли давом этиб келяпти..
Умуман зуллисонайнлик узбек ва тожик халкларининг бир худудда
Аралаш, хамкору хамнафас, хамдард ва фикрдош келганликларини натижасидир. Зеро бугун тожик диёрида нотинчлик экан, шубхасиз,
Бундан узбекнинг хам суяги какшамокда. Панжакентлик каламкаш дустимиз Хаким БОЗОРнинг бугунги хунрезликлардан нола килиб ёзган ва якинда « Зарафшон» газетаси тахририятига йуллаган ширу-шакари бизнинг хам калбимизни титратди..
Самарканд. 28. 9. 92 й.
КУРЪОН ГИРЯ КАРД.
( Боталаби дустам Бобомулло Файзиев ин ширу-шакар
Ба дунё омад)
Воажаб, не кургулик , ки давру даврон гиря кард,
Жиззу бирёнсухта виждон, покиза иймон гиря кард.
Бегунох жонлар кирилди, ба оташи игвогарон,
Тогу тош мотам тутиб, Заамину Осмон гиря кард.
Кадри инсон уртаниб, шуд ба нокасон зери по,
Кули кукка соврилиб, зери по хазон гиря кард.
Дастурхондан баракат, аз бозорон нарху наво,
Беканот учди фалакка, чашму мижгон гиря кард.
Болажонлар чиркирашур,килтирик шуда гарданаш,
Куксидан куриб сути, шурида модар гиря кард.
Яшнаган гулшанлар ичра тожикам тождор буд,
Тожи давлат паррид аз сар,
Жону жахон гиря кард.
Динни айлаб зур никоб, максадаш тахтба талош,
Бу аламларга ёниб., покиза КУРЪОН гиря кард.
Эй Худо- Халлок узинг – инсоф диёнатро бидех,
Бу аламларга ёниб, ХАКИМ, газалхон гиря кард.
Хаким БОЗОР.

ДЕХКОН Б Е Р У Р

Жумла олам ризки- рузин баркамол дехкон берур,
Она ер тилсимин очиб олам элига нон берур.
Илму фан кудратли машъал, техника олмос канот,
Ганжи давлат жам этишга беназир имкон берур.
Зарби мехнат шиддатидан тукчилик, хайр, баракот,
Биз очиб куйган курик-буз интихосиз кон берур.
Суртамиз кузларга ноннинг гардин айлаб тутиё,
Чунки, бу муъжизадин колган кишилар жон берур.
Дусту ёр мехмонга нону туз тутиш олий удум,
Эй, Хаким, ардокла НОНни- нонни чин дехкон берур.

ОК КОГОЗ

Дил кунар манзил булиб оламча кутдинг ок когоз,

Ёзмасам илхак туриб конларни ютдинг ок когоз.
Согиниб хуммори булсам марди майдонимни манн,
Сог- саломим етказиб, дардим унуттинг ок когоз.
Онайи зорим мисоли мехрибон куксинг очиб,
Дилгинам гирёнида кузимни арттинг ок когоз.
Ота- Онам кошида рози дилим айлаб баён,
Беназир узим булиб, таъзимлар эттинг, ок когоз.
Тинчлигу дустлик дея оппок кабутардек учиб,
Чеккали имзо нафис чехрангни туттинг, ок когоз.
Калби покинг куридан КУРЪОНни ёд олди , Хаким,
Ёз дединг,! Ёздим газал, максудга еттинг, ок когоз.

ЯХШИЛИК КУШИГИ
Олам,одам дами утар,
Кунгилларни гами утар,
Навбат-навбат жами утар,
Аммо кук осмон остида,
Худудсиз замин устида-
Мангу яшайди яхшилик.
Юзминг денгиз куриса , гар,
Богу рог колса бесамар,
Юз йулдан колмаса асар-
Аммо калблар аро сурур,
Офтоб мисол сочибон нур-
Мангу яшайди яхшилик.
Юрт-, шухрат- шон узгарса хам,
Давру замон узгарса хам,
Ёруг жахон узгарса хам-
Аммо, чин инсон калбидек,
Чуккидор Помир тогидек-
Ш. ЛОИКДАН. Мангу яшайди я х ш и л и к.
Мулло Зухур ТОХИРИЙ дан таржима.
АРОКЖОН.
О, арок жон
,Арокжон,
Сенга булдим журажон.
Дустим, сени дастингдан,
Куп одам хонавайрон.
Сенга булдим жон урток,
Бошга едим ур тукмок,
Бош огригидан котдим,.
Уйим йулин йукотдим.
Ишимдан такрор-такрор,
Мукофотим виговор.
Мендан безиллар бошлик,
Хам уй ичим, халойик.
Бола-чакам бечора,
Хар кучада овора,
ДОД дастингдан -журажон,
Булибман мисли хайвон.
Хотин, болам саргардон,
СЕН этдинг- хонавайрон…!
ХУЖА ОБИ- ГАРМ

Тип-тиник,
Оромбахш,
Мусаффо хаво,
Тойчокдек уйноклаб, кайнаб окар сув,
Калбингга,
Жонингга дилором, даво,
Юзимни силайди гуё бир сулув.
Чорхадинг кукатзор, ям-яшил арча,
Муаттар атрини пуркар димокка,
Чорлайди, ЯША,- деб , олам борича
Гулдара ракс этиб, имлайди токка.
Хаар тонгда сайр этсам гашти узгача,
Кунгилни кутарар тоглар дараси,
Жисму жон яйрайди- кошу кузгача,
Булбули навоси калбим давоси.
Тоги хам, тоши хам,хатто, куми хам,
Минг турфа жилоли гуллари дори,
Мехрибон хамшира,
Нозик кули хам
Донишманд Хакими- тиллари дори.

Чин калбдан ясаган ОНА ТАБИАТ,
Оташдор нафаси минг дардга даво,
Кучокка тортади мехру мухаббат,
Мехру мухаббатинг- дардимга Ш И Ф О….!

ДУСТЛИК ЧИНОРИ.

ДУСТЛИК ЧИНОРИ

Дустлик карвонининг нории-сардори,
Ердан Зухалгача етган чинори!
« Жахон шодликлари йигилса бутун,
Дустлар дийдоридан булолмас устун»
Деб, жахон калбига ёколган олов,
Дустлик алп тогига тиклаган ялов.
ДУСТликнинг муаззам бурчин, хурматин,
Метиндан мустахкам хикмат, кудратин,
Бонг уриб, сур тортиб ёруг оламга.
Юксин,деб,
Сур тортиб соглом одамга.
Дилларнинг занг босган кулфини очдинг,
Яхшилик уругин борликка сочдинг.
Тан олди ДУСТ сузин инсон узингдан,
Дарс олди ок дилинг, доно сузингдан.
Дустлик булогингдан тот эмди тилим,
Мукаддас дустликни оклади элим.
Гунчадек лаб очиб- курсатди жамол,
Дустликнинг чинори тополди камол.
Офтобдек оламга ёгилди зиёнг,
Нурингдан эмди нур- нуроний дунёнг.
Дунёда дустликнинг бир Д-сига зор,
Эх, дустлик пайини кесгувчи хам бо р…!
«Хаётдан олмаса хар киши таълим,
Унга ургатолмас хеч бир муаллим»
Деб, хаёт калбига ёккансан чарог,
Бу- утлуг хикматинг Хакимга ярог.
НАЗМ аро султоним – иршод РУДАКИЙ,
ДУСТликка байрогим – устод РУДАКИЙ.
—————————————————————————————————— АЛВИДО, ШАРОРА….
( Тожикистоннинг Хисорида Шарора кишлоги бутунича тог остига колиб
, улкан шахидлар мозорига айланди. )

Эй, кондош жигарим, жондош Шарора,
Ярамга туз сепиб этдинг минг пора.
На кисмат! Етмасму шунча дард, алам,
ТОШКЕНТу, Саргазон, Арман- олам гам.
Табиат этмайин заррача огох,
О, сенинг бошингга тушдими, ногох.
На бало, не вабо конидан кучди,
Фожиа захрига канча жон учди?!
Ё, уздан зап кетиб, хуп тулганмидинг,
Ё, бир бор уларга сен кулганмидинг?!,
Ва ё, табиатга келтирдингми шак,
Она Ер кахр этиб кисдими, бешак ?!
Кисматинг каттикми , тошдан шунчалар,
Очилмай хок булди бакор гунчалар !
Кани, уйнаб юрган жажжи болажон,
Булбулдай сайроки- гулдай лолажон?
Кани киблагохлар, нурдек- ОТАЛАР,
Тунларни тонг этган нурой- Оналар?!
Кани Окили ПоЁну, Окили боло,
Бир-бирдан гузалрок- яшноки дунё ?!
Эдинг-ку, О, мусичаи беозор,
Алвидо! Алвидо! Азамат мозор.
Домига торттими, ипсиз, тилсиз ёв,
Жисмимда тушди ут, калбимда олов.
Ха, калбим турида колди учмас дог,
ДОГ-ки, офат доги бошдан босиб тог.
Дилим йигламокда- тошиб кайгулар,
Аланга олмокда куйиб туйгулар…!
Юлдузлар бузлашиб сочини юлди,
Курайи Заминим мотамга тулди.
Дардингга чидолмай саботу бардош,
Ой кора кийволди, бош эгиб КУЁШ.
Шарора! Калбимда яшайсан абад,
Хотиранг калбларда абадул о, ёд.!
Рухинг чароглари нурафшон ёнар,
Хокингдан лолаю чечаклар унар…! 4. 02. 1989й.. « ЗАРАФШОН»

АЛХАМДУ ЛИЛЛОХИ РАББИЛ ОЛАМИН
СУЖИНАМ !
Халкингни Аллох куллагай,
Покиза ниятга узи йуллагай,
Бахту Икболлари яшнаб гуллагай -
Алхамду лиллохи раббил оламин.
Бисмиллох ! Деб, иш бошланг, Аллох ёр булур,
Мусаффо калбингиз шодликка тулур,
Хакикат тахтида яшайсиз пурнур-
Алхамду лиллохи раббил оламин.
Умидла яшайди дунёда Инсон,
Муродга етмокка интилар хар жон,
Инсофу диёнат- иймони Куръон –
Алхамду лиллохи раббил оламин.
Оталар кул очиб этишгай дуо,
Дуодан барк урар иккала дунё,
Ёшларга бахт- икбол эрур муддао-
Алхамду лиллохи раббил оламин.
Паришталар дегай хар гапга омин,
СИЗларни жаннатда дилшод курайин,
Ушанда С И З билан даврон сурайин -
Алхамду лиллохи раббил оламин.
=====================================================
МАРД ЭСАНГ, майдонга чик.

Мард эсанг кел, мен билан
Мардонавор майдонга чик,
Хохи тонгда, хохи кечда,
Хохласанг хар онда чик.
Муттахам, тухматчи, курс-
Дили сиёхдан алхазар,
Юз угиргил эгри йулдан-
Тугри юр- довонга чик.
Тонг-сахардан узни шайла,
Покланиш даврони- бу,
Истасанг сен бахтга омад,
Давр ила давронга чик.
Орият майдонида мардлар
Узини курсатар,
Марди майдонинг узим,- деб,
Жон фидо фармонга чик.
Кесса мард кессин бошингни,
Тикка жон бер, эй Хаким,
Мардни топсанг беллашиб,
Мардонавор майдонга ч и к.

ПАХТАЗОР ТАБАССУМИ
Пахтазорда майл этсам бошдан адоги кулди,
Тонгда жадаллаб кулсам- ширин дудоги кулди.
– Шарафман,-деб элимга, мухрин босиб дилимга,
Кувват бериб белимга, кузлар кароги кулди..
Хар шохида минг шона, бахт- икболдан нишона,
Ишкида ёна-ёна куллар кадоги кулди.
Биллур сиргасин токиб, имлаб, муралаб бокиб,,
Сехрли денгиздек окиб, сутдай булоги кулди.
Кундан-кун очиб чирой, кенг пахтазор гулчирой
Терар чевар Зеварой,гулгун ёноги кулди.
Гайратга тулиб, тошиб, кайнок кучогин очиб,
Кучиб упганда, Хаким, митти чаноги кулди.
БУЗМА
Дило кел, кузгу булл хардам, к иолам васлини бузма,
Санам Одам Ато насли, ки одам наслини бузма.
Асл инсон булур покзод , азалдан то абад нурфош,
Дилингни айлабон нопок, асллар аслини бузма,
Элу юрт калбини булгар, субутсиз ахли нокаслар,
Субутсизликни ёд айлаб, дилингни касрини бузма.
Мухаббат касрини излаб, имонинг амрила юрсанг,
Биёбон захрини чексанг, жамолинг аслини бузма.
Ишониб дайди бир елга узингни унглама, эй, дуст,
Хавойи умри бир зумдир, уз умринг фаслини бузма.
Хакикат нури пок офтоб,
Хаким, ёгдусидан сипкар,
Туманга бостириб узни, жамолинг васлини бу—————–зма.
АНВАР ЮЗИНГГА
Кип-кизил анвар юзингга яшнаган холинг булай,
Шух, табассум айлаган лабингдаги болинг булай.
Шайдойинг маст айладинг,ишкинг шаробин тоттириб,
Чарх уриб парвонадек,кошингда мен долинг булай.

Нозланиб турсанг кошимда ой юзинг ял-ял ёниб,
Мисли офтоб парпирок ошифта жамолинг булай.

Сарв комат буйларингга мохлико куз тегмасин,
Яшнасин бахтинг- бахоринг, бахту икболинг булай.
Лайлою Шириндан ортиксан мухаббат бобида,
Жон мисоли жуш уриб кучганда камолинг булай.
Маст эрур ошик, Хаким, ишку- мухаббат богида,
Севгилим, жону дилимсан- лабдаги болинг булай.
==================================
ВАТАН ИШКИ
Ватан, куйингда сармастман,
Ичиб жомингда болингдан,
Упарман тонг-сахарларда чаман рухсори олингдан.
Чарогон дил мунаввардир,упиб ойдин хилолингдан,
Ки, жаннат хуснини олгай , чаман оро жамолингдан.
Маннам бир дона гавхарман, она бахринг огушинда,
Усарман кукси покингда, ичиб оби зилолингдан.
Дилим мехринг ила ёнгай, гунчаи лаъли лабинг очсанг,
Кулиб боккай муродим, азиз жон гул висолингдан.
Хаким ишкинг ила мастон, муборак гул кучогингда,
Етишди кукка хам бошим,
С а о д а т л и камолингдан.

АРЗОН КЕТМАСИН.
Суз дуррин урнида харж ,
Этгилки, арзон кетмасин,
Ихтиёр дилдан кетиб,
Тил узра ларзон кетмасин.

Сен эрурсан булл жахон
Кайвонида мезбон мисол,
Бохабар булл дам=бадам
Ранжида мехмон кетмасин.
Дилга борин элга бер
Шахду-шакар болинг кушиб,
Куча куйда тентираб бехуда дармон кетмасин.

Хайкалинг урнат жахонда булл кадок кулинг ила,
Гафлату касод босиб, дил ичра армон кетмасин.

Гавхари дури ноёб англа сузингни, эй Хаким,
Суз дуррин урнида сарф этгилки , арзон кетмасин.
ОР КЕТМАСИН
Эхтиёт айла юракдан номусу ор кетмасин,
Ортидан дусту кадрдон, севгили ёр кетмаси.
Дилга берт ил ихтиёрин урмасин бехуда лоф,
Шарбату бол урнида бир дилга озор кетмасин.
Дейдилар ошик дили ойдин чарогон хонадир,
Бу мукаддас туйгуни хеч айлама хор, кетмасин.
Хар йигит бошига кунгай чарх уриб икбол куши,
Кунса, эъзозлаб яшанг, зинхору зинхор кетмасин.
Шеър аро ишкингни куйлаб, сен калам тебрат, Хаким,
То тириксан бу кунгилдан ишку ашъор кетмасин.

КАДРИНИ
Одамохундан сурарлар одами жон кадрини,
Одамий булмай туриб , билмайди инсон кадрини.
Кукси оппок нур китобу илму хикматга макон,
Калби оташлар билурлар – тоза виждон кадрини.
Ётса минг йил тупрок ичра зангламас олтин сира,
Яхши инсонлар билурлар- яхши инсон кадрини.
Нокасу ножинс балосидан узинг асра, ХУДО,
Билмагай нокас- бевиждон туз ила НОН кадрини.
Элу юрт жонига жонингни фидо эт, эй Хаким,
Одамохундан сурарлар ОДАМИ ЖОН кадрини.

ЧЕРТАДИР

Нозанин дилин ёзиб, тирнок ила тор чертадир,
Калби чок-чокин сукиб, дардини минг бор чертадир.
Эй сабох! Уйгот ёрим,-деб, тонг-сахарларда ёниб,
Кумридек афгон этиб, багрида дутор , чертадир.
Жур булиб кунгил куйи – куйларни улаб куйига,
Рози дил изхорини куйида зор-зор чертадир.
Ишк куйида уртаниш ошиккадир шаъну шараф,
Багрига босиб торин жон бирла такрор чертадир.
Бул Муножотми, ё, Рохат, Дилхирожми, эй Хаким,
Кукси чок-чокин сукиб, дардини минг бор чертадир,
…ёр ч е р т а д и р.
КУЙЛАР

Янграб гул хаёт сози,эл бахти муддаоси,
Жур булиб бахт садоси- булбул гуёси куйлар.
Кошин кокиб саодат,диллар аро садокат,
Бонгин уриб адолат- ТИНЧЛИК нидоси куйлар.
Диллар дилга овланиб, мехри мехрига кониб,
Ишки утида ёниб- нозик адоси куйлар.
Тумдан йуколсин хурлик, кулини тийсин зурлик,
Тан-тана этсин хурлик- дил муддаоси куйлар.
Гул хаёт очсин жамол,
Ёш авлод топсин камол,
Ёр булсин бахту икбол,-
Хаким, бобоси куйлар,
Дил муддаоси куйлар…
——————————————————————————-
МЕНИ СЕВАР ЖОНОННИ

Мени севар жононнинг шарму хаёси яхши,
Хаёсига муносиб о д об – ибоси яхши.
Кулга олиб калбимни гул сайлига етаклар,
Болдан ширин хар сузи, булбул гуёси яхши.
Ол лола накшин олмиш рухсори олисиндан,
Ой васлига муносиб зулфи сиёси яхши.
Тамошага чикишгай, лаб тишлашиб юлдузлар,
Оху хайратдан лолдир, ул коши ёси яхши.
Оламга нур таратгай уйноки жоду кузи,
Тунларни кундуз этган офтоб зиёси яхши.
Мехру вафою ишкни биздан ургансин олам,
Хаким севар жононнинг ахду вафоси яхши.
БУЗДА ЁНБОШ УТИРСАМ.

Бузда ёнбош утирсам, жонон шамоли келди,
Кушша кокилин силтаб, ойдек жамоли келди.

Гунча янглиг лаб очиб, атрии буйини сочиб,
Товусдек чехра очиб- ёногда холи келди.

Лоладек лов-лов ённиб,ишкида жон уйгониб,
Жоно куйига солиб, рухсори оли келди.

Чарос кузин уйнатиб,хаста дилим куйлатиб,
Девонавор суйлатиб, ошик заволи келди.

Ширин табассум айлаб,,танхо узимни сайлаб,
Мухаббатин авайлаб, жондек висоли келди.

Бунча ширин жонона. ,ишкида ёна-ёна,
Нетай булдим девона, Хаким, камоли келди.

УРГИЛАЙ, ЖОНИМ- ГУЗАЛ
Ургилай,жоним-гузал, бодом ковогингдан упай,
Сарв комат, кора куз, юпка томогингдан упай.

Мунча хам куйдирмасанг, куйган жонимга ут калаб,
Парпираб, лов-лов ёниб турган ёногингдан упай.

Ташналаб колдим ,жоно, ишкинг куйи- сахросида,
Дилгинам, кел ,эртарок, ширин дудогингдан упай.
Буйнима зуннор эрур ул аждапафшо кокилинг,
Буйларингдан ургилай, очган чаногингдан упай.

Оташи ишкинг била ошик Хаким , парвонадир,
Парпираб ёнган кузинг, кошу ковогингдан упай.
КЕЧИРГАЙСИЗ

Бехуда бир СУЗ дедим,- бердим озор , кечиргайсиз,
Пушаймоним айланг кабул, СИЗ –бахтиёр, кечиргайсиз.

Надомат тошини отманг, агёрларга узни сотманг,
Жудолик захрини тотманг, яна , бир бор кечиргайсиз.

Биз эрдик бир-ж он- бир тан , севишардик жону дилдан,
Кука соврилмасин В А Т А Н- жоно, зинхор кечиргайсиз.

Утаркан турли гавголар, надомат, турпа савдолар,
Кечиргай ахли донолар,эй севар ёр, кечиргайсиз.

Тухмат, игво барии утгай, жарохат хам охир битгай,
Садокат дамлари етгай, келар бахор, кечиргайсиз.

Кунгилнинг гулшани ёздир, кечирган келбати гоздир,
Хакиминг гинаси оздир, севикли ёр ,
К е ч и р г а й с и з.
УЙКУДАН
Эй…,Сабох уйгот ёрим, булсин бедор уйкудан,
Интизор де йулларингга, кузи хумор уйкудан.

Сесканиб уйгонди олам НАВРУЗИ ОЛАМ бу кун,
Не таажжуб куз очолмас Лола рухсор, уйкудан.

Уйгониш айёмида чул, тогу тошга кирди жон,
Карс чалиб юлдузли О смон айтти ёр-ёр, уйкудан.

Босмасин гафлат тоги, уйгон сахар бирла, Хаким,
Кул солиб жонон дилига, айла бедор, уйкудан.
=КУЗЛАРИ ХУМОР БИРЛА

Чикдим сахарлаб йулга, аввал навбахор бирла,
Мастона уйнар кунглим, кузлари хуммор бирла.

Бустонда турфа гуллар ракс этар атрин сочиб,
Калбима сочар иффор- накшина нигор бирла.

Икбол чароги порлаб, чорлади огушинда,
Ич-ичимдан ёнардим, дилда ифтихор бирла.

Шавки дилим уйгониб, жайхун булиб тошардим,
Сармаст булиб юрардим, васли мафтункор бирла.

Билсам, булар туш экан, оккан аклу хуш экан,
Бустонларга юрганим- севиклим гулзор экан.

Колмас дилида армон. Муродга етиб, Хаким,
Гулшанларга сайр этса кузлари хумор бирла.
ДИЛ ЖОНИМ ПАЙВАСТАДИР.

Дил била дилдорга боксам,кошлари пайвастадир,
Жон ила кийган каламдек, бандига жон бастадир.

Дилгинамни дилга тортардилраболар дилбари,
Дилбарим жону дилига жон-дилим дтлбастадир.

Дилбаройимни согинсам жисму жон дилим билан,
Дил-жоним сабрин этолмай, ташна дилим хастадир.

Дилбарим жону дилига жон-дилим шайдоси,эй,
Шу боис Дилбар дилига жон дилим бир растадир.

Дилбарини жону дилдек асрагай ошик, Хаким,
Дилбари банд-бандига жону дили пайвастадир.

КУРСАТУР

Ойга боксам жилвалаб, ойдек жамолинг курсатур,
Кунга боксам соч тараб, офтоб жамолинг курсатур.

Гар самони тулдириб лочин мисол ёзсам канот,
Юлдузинг ял-ял ёниб, гулчехра холинг курсатур.

Ут калаб ишкинг ути,
Жисму жонимга ут ёкиб,
Ут каламдек товланиб абру хилолинг курсатур.

Лола рангинг заъфарон, каттик согиндингму , Хаким,
Ою кун кошин кокиб , ёнган жамолинг курсатур.

ПАЛОВХОН
Яхши дустлар даврасинда зебу зийнатдир палов,
Бир-бирига мехру шафкат, дустга хурматдир палов

Очилдастурхон ичинда минг таом ноз айласа,
Хаммасига шукр этармиз, нури хикматдир палов.

Куй гушти, куйрук ёгию дори дармони билан,
Кайнаса милк- милк казон, зур ишга суръатдир палов.

Оталар эркалатиб – ПОЛОВХОН ТУРА- , дейдилар,
Чунки ошхур пахлавонга зап жасоратдир палов.

Элу юрт олдида ошу нон бериш бобо мерос,
Нону туз дустликка пешвоз, дилга рохатдир палов.

Хакимо, жон дустларингни сийла ош палов била,
Кузга нур, кунгилга шодлик, белга кувватдир палов.

МУХАББАТ КУПРИГИ.

Кулига гулдастаси , ёрин кутар танхо йигит,
Багрига босиб гулин хидлар туйиб , шайдо йигит.

Шода-шода тер тукиб гул ундирар гулзорида,
Мехри дилдан сув бериб, номин атар: БАРНО, йигит.

Ёйганида сепини сахро-ю чулга НАВБАХОР,
Чарх уриб парвонадек, гуллар терар барно йигит.

Саралаб гулдасталар ол гулларин барносидан,
Банд-бандига тугар мехрини айлаб жо ймгит,

Дилу жон гулдастаси мехру мухаббат куприги,
Йулларингга интизор,сабри тугаб танхо йигит.

УРА _ ТЕППА БОГЛАРИ
Чарх уриб кучсам бу боглар яшнаган гулзор экан,
Андалиб масту газалхон, ишкида хуммор экан,

Ёш келиндек чехра очган, УРА –ТЕПАЙИ шариф,
Болгари кошида хандон- тиллокоши бор экан.

Куй чалиб укиб газал, уйнаб окадир сойлари,
Шар-шара, шаффофа, биллур чашмаси болдор экан.

Ура тепайи шарифнинг ери зар- олтинга кон,
Заршунос, заргар йигитга кизлари хуштор экан.

Огуши кайнок мухаббат,ошиги- шайдо, ХАКИМ,
Кунжи гул атрии муаттар, тиллари болдор экан.

СУЖИНАМ ДЕХКОНЛАРИ.

Довруги оламга достон – СУЖИНАМ дехконлари,
Дусту ёрга мехри осмон- Сужинам дехконлари.

Ери дурру гавхару зар-
Заршунос олим барии,
Кули кадок, танти дехкон- Сужинам дехконлари,

Йуклабон келганда мехмон жон кириб пешвоз чикар,
Жон ила тутгай тузу нон- Сужинам дехконлари.

Тантиликда НОМ чикарган БОБО ДЕХКОН
Сарвари,
Кукси пок ОЧИЛДАСТУРХОН- Сужинам дехконлари.

Кука фахр бирла номингни иншо этгай, Хакиминг,
Довругинг тилларга достон- СУЖИНАМ ДЕХКОНЛАРИ.
АДОСИ ЙУК.

Кимда йук ор бирла номус, шарм ила хаёси йук,
На хаё, шармандавор, эх,
Ахдида вафоси йук,

Кимки содик элу юртга куз карогида яшар,
Элга содик мард йигитниг ишида хатоси йук.

Кайнаса эзгу тилак , соф. Марди майдон конида,
Ногохон чеккада узлат, ОХ,- деган нидоси йук.

Англалил, ким молу дунё, зару зевар банда
Жонини кавс айлаганда заррача бакоси йук.

Эллу юрт ишкида булган хар махалда бахтиёр,
ХАК назар этган ХАКИМга неки бор адоси й у к .

ОТ
ХАЗРАТИ АЛИ бирла газога кирган отдир,
Яксон айлаб ёгийни янчиб тепган ГИРОТдир.

Жониварлар ичинда сер файзу сер саловот,
Мард майдонга кирганда учмокка зур канотдир.

Гуругли, Рустам, Аваз, Равшану Алпомишлар,
Ёв устига уйнатган чунг келбатли Гиротдир.

ВАТАН,-дея, чанг килган мард йигитлар султони,
Маррани забт этишга КОРА БАЙИР зур зотдир.

Учмокка баланд парвоз, дулдурсувор шер- Хаким,
Гулгун чаманга элтгай, болу пари- гиротдир.
ШИФОКОР
Шифокор захрин сочиб , дардинг ила жанг очадир,
Кули дардинг тоб беролмай шиддатидан кочадир.

Кулида шифрис- киличу, дори дармони билан,
Тухми микробни кириб, устига захрин сочадир,

Куйдириб кулинг совурмок касдида ёндирса дард,
Пар кокиб утни учиргай, мехри СИР дарёчадир,

Жонга жон булгай жонингга махрами жон куллари,
Ушласа нозик кулингдан малхаму мумёчадир.

Дардга дармон хар сузин дурр бирла гавхар бил, Хаким,
Барча дардинг тоб беролмай игнасидан кочадир.
ЧУПОНЛАР.

Кушнайини сайратиб куйлар бокар чупонлар,
Сурувини яйратиб куйлар бокар чупонлар.
Тунларни улаб кунга, кунжин тулдириб гулга,
Сахар йугрилиб нурга, куйлар бокар чупонлар,
Таъзим айлаб далалар,
Салом берар лолалар,
Хуштак чалиб даралар, куйлар бокар чапонлар,
Янграб куй-кузи сози, кукни кучиб овози,
Калбига сигмай нози- куйлар бокар чупонлар.

Таёгини уйнатиб, рубобини суйлатиб,
Арчаларни куйлатиб, куйлар бокар чупонлар.

Тогу тош яшнок гулзор, куйчивон Хаким БОЗОР,
Эл-юрт бирла бахтиёр, куйлар бокар чупонлар.

Кучга тулиб кишу ёз, егани ош булиб соз,
Каддин ростлаб гуё гоз, куйлар бокар чупонлар.

ШОХИ МАРДОНЛАР ЁТУР.
( Эркин Вохидовга ухшатма)

Аста босинг Она Ерни ерда инсонлар етур.,
Жонини жабборга берган куп ширин жонлар ётур.

Аммажоним, опа-синглим, мехрибон- мушфик ОНАМ,
Хусни оламнинг хирожи ойдек жононлар ётур.

Kommentarer inaktiverade.