Кӯнгил гавҳари

Ҳаким Бозор

Кӯнгил гавҳари

(Рубоийлар, қатралар)

Самарқанд- 2009

Ҳаким Бозор
Кӯнгил гавҳари (Рубоийлар, қатралар) –Самарқанд, 2009.-24 б.

Тақризчилар: Нажмиддин Комилов, профессор,
Рустам Жӯрақулов, Антиқ дунё
Халқаро академияси доктори

Китоб муаллифнинг маблаги хисобига чоп этилди.

© Ҳаким Бозор

ЗАРАФШОНДАЙ СЕРЖИЛО

Ҳожи Ҳаким Бозор Тожикистоннинг Панжакент туманида яшайди. Панжакент Самарқанд жанубида, Зарафшон дарёсининг юкори қисмида, шундоққина дарё ёқасида жойлашган қадимий шаҳар. Туман қишлоқларининг баъзиси тоғ ораликлари, баъзилари қирғокларидаги сӯлим, серҳосил ерларда жойлашган. Бу ерда юзлаб булоқлар, баланд тоғлардаги қорлардан ҳосил бӯлган кичик дарёлар боғ-роғларни суғориб обод қилади ва қолган қисми Зарафшонга келиб қуйилади.
Панжакент аҳолиси шеърни севадиган, илму ирфонга ҳақиқий ошиқ кишилардир. Суҳбатлар, ӯтиришлар, тӯй-томошаларда байтбарак қилиш, ғазал, мухаммас ӯқиш одат тусига кирган. Камина бу ердаги қанчадан қанча муллолар, донишманд мӯйсафидлар билан суҳбатлашганман. Ҳофиз, Румий, Навоий, Фузулий девонларидан унлаб ғазал ва достонларни ёд билган завқи баланд одамларни курганман. Шуни ҳам айтайки, Панжакентда тожик ва ӯзбеклар ёнмаён, бирга-бирга истиқомат қилишади, тӯй-маъракалари бир, тожиклар ӯзбек тилида, ӯзбеклар эса тожик тилида бемалол сӯзлашаверади. Ширу шакар гуфторлик оилада, кӯча-куйда, қишлоқ-маҳаллада, идораю бозорда давом этиб келади.
Худди шунинг учун бӯлса керак, Ҳаким Бозорнинг ижоди ҳам «Ширу шакар»дир: шоир икки тилда баравар ижод қилади. Баъзан бир шеърнинг ӯзи ярми ӯзбекча, ярми тожикча жаранглаб туради.
Ҳаким Бозорнинг шеърларида Панжакентнинг бугунги ҳаёти, оддий, аммо қалби соф меҳнаткаш инсонларнинг кечинмалари, ӯз ватани тарихидан фахрланиш туйғуси акс этган. Шоирнинг бир нечта шеърий тӯпламлари нашр қилинган. У баъзан ошиқлар қалбининг талпинишлари, тотли азобларини куйласа, баъзан ахлоқ -одоб, шарқона шарм-ҳаёдан сӯзлаб ёшларга насиҳат қилади, дини исломнинг чин инсонпарварлик ғояларини шеърга солиб, баднафс, бадахлоқ кимсаларни огоҳлантиради, инсофга чақиради. Болаларга атаб ёзилган шеърлари ҳам ӯзига хос услубда. Болаларни ижодга, меҳнатга, илму маърифатга чорлаб, улар руҳияти, қизиқишларига мос мисралар битади. «Самарқанд келини» асари бӯлса эртак-достон услубида ёзилган бӯлиб, қизиқарли, сероҳанг ва равон.
Ҳаким Бозор ижоди асосан янги давр, яъни шӯролар салтанати парчаланиб, ӯзбек, тожик халқлари истиқлолга эришган даврни акс этгиради. Шу боис шоир янги замон руҳи, юрт ӯтмиши ва келажагини биргаликда кӯраётган, маънавий сарчашмалари очилиб, азалий маънавий булоқлардан сув ичаётган авлоднинг шукуҳи ва қудратини кӯрсатмоқчи бӯлади. Бу – улуғ ният. Шеър – инсон юрагининг энг тоза гулзоридан униб чиқади ва шундай юракларга кириб бориб, жӯр бӯлади.
Шу боис ҳам муаллифнинг ёши анчага бориб қолган бӯлса-да, аммо шеърларида ёшлик жасорати, бардам бир руҳ барқ уриб туради.
Худди шунинг учун Ҳаким Бозор шеърларининг ӯкувчилари, ихлосмандлари кӯп. Бу шоирнинг бахти, албатта.
Кӯлингиздаги «Дур ичра гавҳар» жилоси Сизга арғумондир.
Н.Комилов, профессор,
филология фанлари доктори,
Рустам Жӯрақулов, Антиқ дунё Халқаро
академияси доктори

РУБОИЙЛАР
Гапни гапир уққанга,
Жонни жонга суққанга…
(Мақол)
1.
Ота-онам – гул тожим,
Ҳам ою ҳам куёшим.
Ҳаётимга раҳнома,
Мингга кирса ҳам ёшим.
2.
Эй Худо! Сен мени тилдан қолдирма,
Тилдан қолдирсанг ҳам дилдан қолдирма.
Яратган, меҳрибон эгам ӯзингсан,
Яхшилар сафидан – элдан қолдирма.
3.
Эй Инсоф! Инсофсан, инсофсан, инсоф,
Мусаффо самодек инсофли дил соф.
Алҳазар, алҳазар қаллоб куллардан,
ИНСОФ қӯрғонингни этаман тавоф.
4.
Тут дарахтин меваси
Қанду асал — оппоқ пишар,
Меваси ширинлигидан
Бошига тӯқмоқ тушар.
5.
Сенинг ишқинг жисмим аро гулхан ёқадир,
Кӯз-кӯз этиб пешонамга гуллар тоқадир.
Мен мастона бош ураман гарди пойингга,
Раҳм этмасанг минглаб илон, чаён чақадир.
6.
Мени мафтун этган чарос кӯзгинанг,
Аклу хушим олган дилбар сӯзгинанг.
Ишғқинг шаробидан қатра тоттириб,
Сарвдек яшнатган жонон узгинанг.
7.
Бесарҳад ҳаёт бу – қароғинг маёқ,
Қаронғи кунингга яроғинг – маёқ,
Ҳаётинг қировли сӯқмоқларида,
Куёшдек порлаган чароғинг – маёқ.
8.
Ошиғи Шайдо ӯзим, гул юзли жамолингга,
Раҳм этмадинг ҳолимга – бенаво аҳволимга.
Жон борича дод этсам бир бор қиё боқмадинг,
Айт-чи, жоно, на қасдинг, раҳм этмадинг ҳолимга.
9.
О, сенинг куйингга дардчилман, эй ёр,
Ишқинг чаманида бедорман, бедор.
Дардим давоси сан-биргина ӯзинг,
Ӯзинг меҳрибоним, ӯзинг шифокор.
10.
Шукрким, оқилу доно шогирдим,
Шогирдлар камоли — менинг камолим.
Уларга беролган қалбим учқуни –
Аланга ололса – шудир муродим.
11.
Бу очун азалдан урҳо-ур дунё,
Яхшию ёмонни сурҳо-сур дунё.
Решакан айлабон бобо чинорни,
Ӯрнига бир таёқ – қайта қур дунё.
12.
Онажоним – навбаҳорим ӯзингиз,
Гули аввал баҳорим ҳам ӯзингиз.
Қаримасин шеъру қӯшиқ булоғим,
Абад илҳом булоғим ҳам ӯзингиз.
13.
Муҳаббат! Ё мени тарки гуноҳ эт,
Ва ё ишқсиз ошиқликдан жудо эт.
Вужудим ӯртаган ӯт-олов ӯзинг,
Майли ошиқ шоир сифат адо эт.
14.
Дӯстликни куйлайман жон ила ҳар чоқ,
Вулқонлар бағридан туғилгандай тоғ.
Қатралар ӯпишиб бӯлгандай дарё,
Жон дӯстлар қалбимни порлатган чароғ.
15.
Қатралар табассум бирла ҳар баҳор,
Биллур майсаларга сирғалар тоқар.
Қатрадан жам булиб қудратли дарё,
Ҳур ҳаёт чароғин порлатиб ёқар.
16.
Жон дӯстин ҳолини кузатган – дӯстдир,
Мададкор кӯлларин узатган – дӯстдир,
Дӯсти қалбидаги ҳазин дардини,
Муаззам табибдек тузатган дӯстдир.
17.
Эй Инсон! Сен улуғ – Ҳазрати Инсон,
Муқаддас қалбингга барқ урсин иймон.
Иккала дунёмнинг чароғи деб бил,
Муаззам муборак, муқаддас ҚУРЪОН.
18.
– Тошқинсан, шошқинсан, эй телба ирмоқ,
Кирғоққа бош уриб сапчийсан, нечун?
– Тошмасам, шошмасам, урмасам тугён,
Васлингга етмасам – яшамоқ нечун?!
19.
Инсон бил! Ақлингдир офтоб жамолинг,
Ақлинг ғунча очса – қалбинг камоли.

Ақл чароғинг эй, тортмасин хира,
Ақлдан ҳал булур Инсон аъмоли.
20.
Ширин сӯз – қанд-асал, асалдан асал,
Ширин сӯз – дилором, дилафрӯз ғазал.
Ширин сӯз – мингу бир дардингга даво,
Ширин сӯз – мӯмиёйи асилдан афзал.
21.
Мен – қалам! Дардларим оққа ёзаман,
Қалблар саҳросинда қудуқ қазаман.
Қақроқ биёбонни айлаб гул-гулзор,
Мурод чӯққисига етиб, озаман.
22.
Бир-бирин қалбига дард бӯлмоқ – севги,
Ӯтига ӯртаниб гард бӯлмоқ – севги.
Бошига тож этиб муҳаббатини,
То абад аҳдида мард турмоқ – севги.
23.
Тафаккур кӯзининг қароғидир – ақл,
Олмосдек сӯзининг қайроғидир – ақл.
Ҳаётинг қоронғи сароб йӯлини,
Мунаввар этгувчи чароғидир – ақл.
24.
Гул бошимда доимо қалқон-паноҳ,
Меҳри нур – Маккам, Мадинам – қиблагоҳ Ота-онам,
СИЗни-чи, ою-қуёшга мезласам камлик қилур,
Киблагоҳ, каъбам, дилафрӯз саждагоҳ – Ота-онам.
25.
Бободеҳқон жон ила терлар тӯкиб ерлар очар,
Дилу жони меҳрини қалбин очиб ерга сепар.
Олам аҳли ризқи-рузи мӯътабар – мавлоно – НОН,
Нонни бир тепган кишини ҳур ҳаёт минг бор тепар.
26.
Инсонга муҳаббат, меҳру оқибат,
Қалби арши узра порлаган ошён.
Ширин мақом ила безасанг уни,
Мусаффо офтобдек нур сочар ҳар он.
.27.
Эй кӯнгил, бил, ҳаёт – улкан оташгоҳ,
Утига тоб берган энг ноёб олмос.
Ким қочса чидолмай олов тилидан,
Тутундек бурқираб титилар – холос.
28.
Бу йӯлдан ӯткинчи одамлар лак-лак,
Лек, оёғин ости олмос яхмалак.
Гар бурнин кӯтарса фалакка тираб,
Англаким, муқаррар – айлар чархпалак!

29.
Кел, эй Ёр! Муродим сени изламоқ,
Дилимга дилафрӯз чароғингни ёқ.
Ёқмасанг ҳаётим чароғи сӯнгай,
Гар ёқсанг қалбимга порлагай чароқ.
30.
Гар болдан ширинроқ бӯлса ҳам тили,
Самодек мусаффо бӯлса ҳам дили,
Юртини ағёрга топтатса, э-воҳ,
Лаънатлар ӯқийди Ер, Осмон, эли.
31.
Илондай тил чиқариб СИЗ-СИЗлайди – гаразгӯй,
Тирноғингнинг остидан кир излайди – ғаразгӯй.
Гул қалбинг чок-чокига кириб, гӯёки шайтон,
Қалбингдаги ярангни зап тузлайди – ғаразгӯй.
32.
Шаҳмот ӯйинига ӯхшайди ҳаёт,
Шах бериб, бир-бирин пойлашар, ҳайҳот.
Руҳ шамин ӯчириб, қалтис зарб ила,
Ваҳки, кӯзин боғлаб, этишарлар мот!!!
33.
Эй, кӯнглим! Яхши бил! Одобу ҳаё,
Бир оға-инидек ибо, назокат.
Ақл қувватингдан айлабон чароғ,
Одоб дарсин ӯқи! Укиб ол фақат.
34.
Оталар ҳар сӯзи ҳаёт машъали,
Умринг дунёсига ёғдулар сочар.
Ӯткир зеҳнинг ила ёд олсанг дилдан,
Ҳаётинг йӯлини офтобдек очар.
35.
Шункорбек! Беназир бойлигинг соғлик,
Соғлигинг асрамоқ ӯзингга боғлик.
Умринг қадрига ет ёшлик чоғингдан,
Азизим! Ҳар кимга умр ӯлчоғлик.
36.
Одобнинг меваси – бир олам китоб,
Одобдан соф иймон топа олур тоб.
Оқ пошшо ӯғли бӯлсанг ҳамки, то,
«Оқпадар» атар эл, бӯлсанг бе одоб.
37.
Инсоннинг гулбаҳор фаслидир ёшлик,
Бокира туйғуси яшнар чиройлик.
Ногаҳон совурса бир дайди елга,
Умри борича бу – вой, вой-войлик.
38.
Бир кӯшлик жо эрур орзу ва умид,
Лаб очмоқ шавқида ёнгай ғунчалар.
Тӯлғона-тӯлғона лаб очса хандон,
Дилрабо бӯлар, о, ҳаёт шунчалар.
39.
Омоним сӯзлардан қуйилар туюқ,
Бӯлса зич маъноли у чиқар қуюқ.
Гар бӯлса бир шингил у тоғ, бу тоғдан,
Муқаррар англаким – туюқчи суюқ!
40.
Ҳақиқат изласанг чӯққини кӯзла,
Чӯққига чиқолсанг, оламга бӯзла,
Интилганга толеъ ёрдир, Иноқбек,
Ха, интил – етасан. Излайвер, изла.
41.
Ҳунар бахт, ҳунар тахт, ҳунар шараф-шон,
Суюкли ҳунаринг турмушинг нақши.
Ҳунаринг маҳсули бир бурда нонинг,
Ҳотамтой, мол-мулки – болидан яхши.
42.
Ҳар гапинг чиқсин қуйма,
Гап ортидан гап қувма.
Гапинг ғовлаб олса_ӯт,
Ӯзинг жиззадек кӯйма.
43.
Монанди тор эрур одамзод жони,
Тортила-тортила бӯзлаб сӯзилар.
Гул ҳаёт шавқида жӯшиб оқмаса,
Васлингга етолмай тори узилар.
44.
Амалинг қӯлингда: Рост – тӯғри буюр,
Оламни бир текис нигоҳ билан кӯр.
Бил! Ҳаёт чархланган олмос пулсирот,
Гар тойсанг «дӯзах»га зумда етказур.
45.
Она Ер – деҳқконга очилдастурхон,
Гардин гавҳар этар чин бободеҳқон.
Олтин доналарин меҳр ила йиғса,
Барака хирмони кон бӯлур – КОН – НОН!
46.
Ҳайвондан фарқ этар инсон тилидан,
Оқ-қора ажратар ойдин дилидан.
Қилни қирққа ёргай оқилу доно,
Буюклик касб этар — буюк элидан.
47.
Қалбингда ёнганда бир парчи алов,
Кӯзингга кӯринмас антиқа палов.
Нашаю, шаробу, барра кабобдан
Минг карра афзалдир — бир коса чалов.

48.
Соф диллар чақмоғи бӯлса иттифоқ,
Меҳру вафо ошёни қуёшдек порлар.
Ким вафо ошёнин айласа хароб,
ЗИЛ кетган девордек турткига ағнар.
49.
Мен қайта ёшаргум минг бир ёшимда,
Бахтим ғунча очгай кулиб қошимда.
Ижод париларим, фаришталарим,
Қуёшдай чарх уриб кӯнгай бошимга.
50.
Хоҳ от олар бӯлсанг наслини сӯра,
Хоҳ ит сақлар бӯлсанг наслини сӯра,
Қурбақа бӯлолмас асло чумоли,
Маҳрам танлар бӯлсанг аслини сӯра.
51.
Эй Ҳаким, сен бунча бӯлмагин нодон,
Жонажон дӯстлардан ҳеҷ аяма жон.
Нодон бӯл, доно бӯл, оқил бӯл – майли,
Лек, асл дӯстларга бӯл балогардон.
52.
Ҳар гапинг таҳлил қил-да, тузини тот,
Сӯздан сӯз қаймоғи юзини тот.
Беҳуда лоф урмоқ – ақли пастликдир,
Гапнинг қаймоғини – ӯзини тот.
53.
Қалбида ёнмаса митти шамчироқ,
Меҳру оқибатда бир-бирдан йироқ,
Тош кӯнгил, бевафо мингта инидан,
Меҳрибон, вафоли итинг яхшироқ.
54.
Дӯстлик, – деб, Беруний Американи,
Муборак қалбида очгандай равон,
Ҳаёт фалсафасин айлабон байроқ,
Улуғбек тиклади юлдузга норвон…
55.
«Дарёнинг сувини ёмғир тоширар,
Инсоннинг қадрини меҳнат оширар»,
Меҳнатсиз йиғилган зару зевару,
Мӯмай семизликни тупрок яширар.
56.
Ширин сӯз меҳри қуёшдан иссиқ,
Ширин сӯз қайноқдир қайнаган ошдан.
Тузсиз сӯзнинг заҳри – заҳри қотилдир,
Бемаҳал айирар танани бошдан.
57.
Қалбимни англасам поёнсиз осмон,
Борлиғим ёритган куёшим – ИНСОН.
Инсон инсонлигин ардоқламаса,
Бӯлгани яхшидир ер бирла яксон.
58.
Голиббек! Дунёда ҳаммамиз меҳмон,
Бир-бирин ардоқлар ақли расо жон.
Жонимиз пояндоз меҳмон пойига,
Меҳмонла мунаввар файзли хонадон.
59.
Юксакка бӯй чӯзар алп қомат чинор,
Интилиб чинорга етганлар донгдор.
Куйруққа етмаган қора мушукдай,
Ортга қайрилганга чинор гӯё дор.
60.
Жасурбек! Қиммат бил инсонга инсон,
Пок ният, инсоний фазилат билан.
Амрига тиз чӯкар Замину Осмон,
Яхшилик, соф ният, оқибат билан.
61.
Болажонлар қалби тиник, беғубор,
Чарақлаб нур сочган офтобдай шаффоф.
Чамандай мусаффо – ҳамиша баҳор,
Ӯйноқ булоқлардай – софлардан ҳам соф.
62.
Онажон қизларнинг ҳаёси яхши,
Ҳаёсига ҳам оҳанг ибоси яхши.
Гар феъли жисмига ҳам оҳанг тушса,
Қӯшган қӯшоғига вафоси яхши.
63.
Одам борки, ӯзин билмай ӯзгалардан кулади,
Ӯзиникин тахтлаб қӯйиб, чор атрофдан юлади.
Ҳаром-ҳариш жамғармаси этарми узга насиб,
Ким билади? Дунёпараст қандай бӯлиб улади?
64.
Бермаса ҳам фаранг пардоз ӯзига,
Ҳар кимники ой кӯринар кӯзига.
Пардоз еган таннозлардан алҳазар,
Асло учманг юзига ҳам сӯзига.
65.
Отасин дердилар: қип-қизил ахмоқ,
Тилидан ер эрди бошига тӯймоқ.
Оқилу донодир ӯғил-қизлари,
Ӯқиса бӯларкан: ахмоқдан чақмоқ.
66.
Сужинам гуллари гузал, мушк-соро,
Дилрабо, дилором, дилбар-тутиё.
Жамоли дилафруз, дилкаш, рухафзо,
Муъжиза хавоси минг дардга даво.

67.
Одамзод калбини билолган – табиб,
Жонини жонига улолган – табиб.
Кӯримсиз душманинг – дардинг доғини,
Забардаст меҳр ила юволган – табиб.
68.
Мӯъжазкор олийгох – мӯътабар ОНАНГ,
Ҳар дарси бир қомус – муқаддас китоб.
Опичлаб кӯтариб бошга этсанг тож,
То абад нур сочар мисоли офтоб.
69.
Ким – устозин айлаб эъзоз,
Олса чин қалбдан дуо.
Олгани олтин бӯлур,
Ҳосил бӯлур муддао.
70.
Эркак эркак эрур гар бӯлса эркак,
Ор, номус, мардликдан дард бӯлса эркак.
Ким ҳам эркак атар, қуён юракни,
Довюрак, журъатли, мард бӯлса – эркак.
71.
Севдим боғда гулғунчани,
Ҳидладим ҳам ӯшани.
Атрин пуркаб мафтун этди,
Бахтиёрлик гулшани.
72.
– Қилма, – деган ишни қилма! У айтаверади, – деб,
Ӯзбошимчалик қилма, беҳуда ӯздан кетиб.
Кӯз оч-да оламга боқ, йӯлда кӯп хавфу хатар,
Кӯза синмас ҳар куни – бир куни ейсан фиреб.
73.
Сенга насиҳат айлаб гапирса бирор катта,
Гар бӯлса ақлинг ӯзда, турмагин бӯлиб латта.
Каттанинг насиҳати ҳаёт ичра пурҳикмат,
Жисму жонингга жойлаб ёдлаб олгин, албатта.
74.
Муборак, пок нурим Махти Муаззам,
Каттахон тӯрамлар – пирим Темурхон.
Руҳи покингизга этаман таъзим,
Ибодхон, Омонхон, тӯрам Муқимхон.
75.
Панжакент – ҳур Ватан тансиқ зебоси,
Панжакент – достонлар ичра дебоси.
Панжакент – Ер Шарин тиллақошидир,
Панжакент – эзгулик ноёб дунёси.
76.
Азим лолазорсан азалим – Бахмал,
Шоирлар тилида ғазалим – Бахмал.
Исминг жисмингга хос – ҳамиша баҳор,
Ишқингга мен шайдо – гӯзалим Бахмал.
77.
Яхши Хотин эржонини эр килади,
Қуён бӯлса чархлаб, полвон, шер қилади.
Ёмони-чи, кулин кӯкларга совуриб,
Бошини ҳам, тоғдай бошин ер қилади.
78.
Эр йигит соғ бӯлсин — қӯлга олсин жом,
Энг эзгу нияти урилмасин хом.
Яхши ниятига етсин, илоҳим,
Пири пешвозларим қӯлласин мудом.
79.
Эзгулик устуни оқилу доно,
Ҳар оқил аллома ӯзи бир дунё.
Оқиллар яшнатгай мӯъжаз дунёни,
Яхшини паноҳга асрасин Оллоҳ.
80.
Ман назм ижодига эрурман муҳтож??!
Назм бӯстонида арузим гултож.
Ҳар қанча билганим бӯлса ҳамки кам,
Ё Раббей, ӯзинггдан тилайман ривож.
81.
Кел, эй хуснингга шайдо бӯлсин кӯнгил,
Кел, эй ишқингни иншо этсин кӯнгил.
На дард бордир бедард одам тошда,
Кел эй, дил дардим пайдо этсин кӯнгил.
82.
Ғаввосман! Сӯз баҳрин дуррин тераман,
Терган гавҳарларим шода этаман.
Кӯзим қорачиғи – дилбандларимга,
Жону дилим ила ҳадя этаман.
83.
Ҳур оламга боқмасам,
Дарё бӯлиб оқмасам.
Банда бӯлганим ғалат,
Бир дилга ӯт ёқмасам.
84.
Руҳи пок чароғи муқаддас Қуръон,
Жисму жоним эрур дил малҳами – нон.
Нонни эъзоз этгум, Қуръонни тавоф,
Нону Қуръон ила мӯътабар – инсон!
85.
Бедаво дард эрур иғвою тӯҳмат,
Илону чаённинг заҳридан ёмон.
Муқаддас инсонлар шараф-ошига
Заҳрини солувчи заҳарли илон.
86.
Марду майдонимсан, маҳоратимсан,
Меҳрим, оқибатим, садоқатимсан.
Оташли қалбимни юғурган нурга,
Борлиғим, ёрлиғим, муҳаббатимсан.
87.
Ойиси! Сен мени яшнаган бахтим,
Ҳаётим мазмуни – туганмас нахтим.
Жондек ардоқладинг асраб етмиш йил,
Яша, гул ҳаётим-сен тожу тахтим.
88.
Бошингга ёққанда тӯҳматнинг тоши,
Қалбингни эзганда иғвонинг доғи,
Жонингни қӯймоққа жой топмаганда,
Беназир малҳамдир дӯстинг тӯқмоғи.
89.
Инсон чаманинг ҳикмати – одоб,
Қизлар гӯзаллигин зийнати одоб.
Одобчин инсонга олий фазилат,
Ҳақиқий инсоннинг қиймати –одоб.
90.
Жон дӯстим! Яхши бил, ҳар нени меъёри бор,
Меъёрин билганлар булур бахтиёр.
Улчов билан солгин сӯзинг тузини,
Меъёри бӯзилса, сени этар хор.
91.
Жӯшқин булоқлардек қайнаб оқмасам,
Оламга бир бора кулиб боқмасам,
Ёруғ дунёга-чи, келганим бекор,
Ҳаёт гулшфида бир шам ёқмасам.
92.
Илҳом париларим кулиб қошимда,
Дилдан иншо этдим саксон ёшимда,
Кӯнглим дуртавҳарин атадим Сизга,
Мени дуо этинг қӯйиб бошимга.
93.
Оламни англасам тошу тарози,
Шайнин рост тутгандан элу юрт рози.
Кишилар ҳақидан урса мисқоллаб,
Пулсирот устида не қилар «Қози»???
94.
Шаҳона, Жонона, Шаҳло – қизларим,
Мижгона, Наврӯза, Лайло – қизларим.
Бокира шарм, ҳаё, одоб сизга хос,
Бахт-иқбол тахтида зукко – қизларим.
95.
Алифдек рост ӯтиш дилда қарорим,
Мардлик, матонатлик дилором ёрим.
Тӯғрини эгри дер қалби кажрафтор,
Кажакни ростламоқ касб ила корим.

96.
Шоирлар гуноҳи савобдан афзал,
Аччиқ сӯзлари ҳам гулобдан афзал.
Эл-юртин дардидир шоирнинг дарди,
Оҳининг дуди ҳам кабобдан афзал.
97.
Ё, Оллоҳ! Берган ҳимматларингга – шукр,
Меҳрибон эгамсан – ҳурматларингга шукр.
Тақдирим азалдан иншо этгансан,
Менга насиб этган – неъматларингга – шукр.
98.
Дилим қони ила тикланган ҳар байт,
Қалбим туғёнини элга сӯйласин,
Авлодим, авлодинг авлодига айт,
Авлодлар авлоди ёниб куйласин.
99.
Улуғларни улуғлаган улуғ бӯлур,
Улуғлиги буюкликка тӯлуғ бӯлур.
Ҳожи Ҳаким буюклигинг ардоқласанг,
Буюклигинг даҳо бӯлур – қутлуғ бӯлур.
100.
Алҳамду лиллоҳи раббил оламин,
Қуръон юрагидир-Ҳазрати Ёсин.
Қуръонгул тожидир «Алламал Қуръон»,
Ӯзи яллақасин – Илоҳо омин!
101.
Раббано, раҳм айлабон оқил ила донога кӯш,
Ҳур ҳаёт шавқида ёнган ҳурлиқо зебога кӯш.
Ҳақ йӯлинда ҳақ эрурсан ҳақни куйла, эй Ҳаким,
Жаннати маъвонг тӯрида аълодан аълога кӯш.
102.
Азизим! Яхшилик мадҳини битдим,
Яхшилик йӯлида муродга етдим.
То жондин рамақдир этгум яхшилик,
Чӯмични Сизларга топшириб кетдим…!
103.
Мен бир хоксор ижодкор,
Лақабим – Ҳаким Бозор.
Хизр бобом жиловдор,
Ҳар ишимга Оллоҳ ёр.

.

ДУР ИЧРА ГАВҲАР
(Қатралар)
Toққа чиқмасанг дӯлона қайда?
(Халқ мақоли)
Устод панди – ҳаёт қанди.
* * *
Булбулнинг ҳам меъёрида сайрагани маъқул.
* * *
Меҳрибон- мушфиқ табиб,
Жисму жонингга ҳабиб.
* * *
Душманинг қаймоғидан,
Дӯстинг тӯқмоғи яхши.
* * *
Яхши дӯст – мушкулкушо.
* * *
Ширин сӯз – дил офтоби.
* * *
Яхши хотин – эр жаннати.
* * *
Сабр – ақл кӯзгуси.
* * *
Андеша – мардликнинг отаси.
* * *
Кӯнгил – худонинг уйи.
* * *
Одоб – инсон зийнати.
* * *
Ижод – чуқур билим меваси.
* * *
Камтарлик – камолатга кӯтарар.
* * *
Халоллик – иймон чароғи.
* * *
Донолар суҳбати – ақл чархи.
* * *
Фитначи – ӯз-ӯзини емирувчи.
* * *
Севимли меҳнат – олий истироҳат.
* * *
Ихлос – руҳ либоси.
* * *
Мӯйсафидни оллоҳ ҳам ҳурмат қилган.
* * *
Соғлик – ҳисобсиз бойлик.
* * *
Шоир – халқ кӯзгуси.
* * *
Агар тортмай десанг ҳеч дарду озор,
Ӯзинг ӯзингга бӯл содиқ шифокор.
* * *
Яхшилар ёди – ҳаёт маёғи.
* * *
Пуч ёнғоқ – кӯп шалдирар.
* * *
Жаҳл – душман.
* * *
Ваъда – худонинг мӯҳри.
* * *
Тоғнинг чӯққидорлиги – бағри зардорлигидан.
* * *
Қатрада куёш жилоланар.
* * *
Нон – инсонга жон.
* * *
Севги – икки қалб оташгоҳи.
* * *
Ҳаромдан битган суяк – охири ҳаром кетар.
* * *
Бир она фарзанди ӯзбегу тожик,
Ойжамол чеҳрада яшноқ жуфт кӯздек.
* * *
Дӯстлик – меҳр булоғи.
* * *
Деҳқон – очилдастурхон.
* * *
Муҳаббат – ҳаёт бешиги.
* * *
Ширин ӯрик донаги ҳам ширин бӯлади.
* * *
Кампир – уйнинг қӯрғони,
Чолвойи қӯрғонбони.
* * *
Худо берган билан баҳслашма-ки,
Унга худо берган.
* * *
Шодлик – руҳ рақси.
* * *
Чаён – чаёнга чаён.
* * *
Қор – ҳаёт манбаи.
* * *
Туз – зарраси ҳам туз.
* * *
Чуқур илм – порлоқ ҳаёт,
Туну кунингга яроқ.
* * *
Ота-она – ҳаёт тожи,
Дуоси умр ривожи.
* * *
Ёлғон – иймон заволи.
* * *
Тӯҳмат – умр офати.
* * *
Улуғлик калити ишқона меҳнат,
Меҳнатдан яралур Бахту Саодат.
* * *
Фарзанд — оиланинг олтин камари.
* * *
Ёлғончи – Худонинг душмани.
* * *
Доно бӯл – гапиришни оз ӯрган,
Усто бӯл – ҳунарингни соз ӯрган.
* * *
Гап мағзини чақолса,
Дур ичра гавҳар ётур.
Обдан ёдлаб ололган,
Мағзи лаззатин тотур.
* * *
Кишига бӯлмаса ул дилу гурда,
Кутарган бирла тирилгайму мурда.

Kommentera